ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 22.04.2024 й. 117-сон, Ички ишлар вазирлигининг 17.04.2024 й. 13-сон "Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 01.05.2024 й. 2156-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.05.2024 й.

N 2156-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.04.2024 й.

N 117


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.04.2024 й.

N 13


ҚАРОРИ



"Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт

воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сон "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон "Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2156, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 439-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Д.А. Кучкаров

Ички ишлар вазири

П.Р. Бобожонов

  





Қарорга

ИЛОВА



"Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт

воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қарорнинг муқаддимасидаги "Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддасига" деган сўзлар "Қонунига" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадан "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида"ги, 2016 йил 20 июндаги 212-сон "Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларнинг рўйхатини, уларни озод этиш шартларини, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 1-банддаги "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 2-бандда:

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 15-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

"Ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатни ҳисоблаш транспорт воситасини вақтинча олиб кириш расмийлаштирилган кундан эътиборан бошланади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.";


е) 17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


ё) 23-банддаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 май














































Время: 0.1836
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск