ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2024 й. 253-сон "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2024 й.

N 253



МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ

МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сон қарорига мувофиқ:

2024 йил 1 майга қадар электр юритмали кресло-аравача, вело кресло-аравача, санитария ускуналари билан жиҳозланган механик кресло-аравача, юриш мосламаси (роллатор), тўрт оёқли ҳасса, овозли термометр ва тонометр ҳамда бошқа воситаларни инобатга олган ҳолда, давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари (кейинги ўринларда - протез мосламалари ва реабилитация воситалари) турларини 18 тадан 30 тага кўпайтирилиши;

2024 йил 1 майдан бошлаб протез мосламалари ва реабилитация воситаларини харид қилиш учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдори бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, ўртача уч бараваргача, айрим воситаларнинг турларини эса ўн бараваргача оширилиши;

2024 йил 1 октябрга қадар республиканинг барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилиши белгиланганлиги;

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларига мувофиқ протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланган муҳтож шахсларни таълим ва спортга жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш каби йўналишларда ижтимоий ҳаётга мослаштириш чоралари кўрилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожликни белгилаш ва уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби;

протез мосламалари ва реабилитация воситаларини харид қилиш, етказиб бериш ва тўловларни тўлаш тартиби;

протез мосламалари ва реабилитация воситаларини бошқасига алмаштириш тартиби.


3. Давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда муҳтож шахсларга протез мосламалари ва реабилитация воситаларини электрон тижорат орқали харид қилиши учун давлат томонидан ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ белгиланган миқдорларда тегишли маблағлар қоплаб берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг ногиронликни белгилаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида янги "Тиббий-ижтимоий экспертиза" модулини ишлаб чиқиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


5. Белгилансинки:

  1. ваучер тизими жорий этилмаган ҳудудларда муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан сертификат тизими асосида таъминлаш тартиби сақлаб қолинади;
  2. протез мосламалари ва реабилитация воситалари "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида юритиладиган Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваучерга мувофиқ реализация қилинади. Бунда протез мосламалари ва реабилитация воситалари учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар ваучер асосида Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектларига ўтказиб берилади.

Тадбиркорлик субъектларининг Реестрга кирмаганлиги уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини ишлаб чиқариш ёки сотиш фаолиятига тўсқинлик қилмайди;

  1. ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ "SMS" хабарномани юбориш харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;
  2. меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланган, касб касалликларига чалинган ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарардан жабрланган ходимлар протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучерга мувофиқ таъминланган ҳолларда, ваучер қийматига тенг маблағлар жавобгар бўлган иш берувчи маблағлари ҳисобидан республика бюджетининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Агар моддий жавобгар бўлган иш берувчи маблағларни ўз ихтиёрига кўра бир ой муддат ичида қайтармаса, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан суд тартибида ундирилади;

  1. Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга ўзига тегишли бино ва иншоотларни протез мосламалари ва реабилитация воситаларини таъмирлаш, алмаштириш, сервис хизматини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига, шунингдек топшириш пунктларини ташкил этиш учун Агентлик томонидан жалб этилган электрон савдо майдончаси операторларига Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартнома асосида текин фойдаланиш учун беришга рухсат этилади;
  2. реабилитация воситаларини муҳтож шахслар яшаш жойига етказиб бериш "Ўзбекистон почтаси" АЖ жойлардаги почта алоқа боғламаси орқали "Ўзбекистон почтаси" АЖ ва Агентлик томонидан жалб этилган электрон савдо майдончаси оператори ёки Агентлик ўртасида тузиладиган шартнома асосида мазкур воситалар хариди учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
  3. ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича давлат ижтимоий буюртмаси шартномаси Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва ғолиб нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида тузилади. Бунда давлат ижтимоий буюртмаси бўйича кўрсатиладиган хизматлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ва сотиб олинган нарх ўртасидаги ижобий фарқ суммасининг 20 фоизини рағбатлантириш тарзида олиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахсларга мазкур рағбатлантириш маблағларини автоматик тарзда тўлаб бориш тизимини йўлга қўйсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 апрелдаги

253-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат томонидан кафолатланган тарзда

таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва

реабилитация қилишнинг техник воситаларининг

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Гуруҳ

таснифи

Гуруҳости

таснифи

Протез-ортопедия

мосламалари ва

реабилитация қилишнинг

техник воситаларининг

турлари

   

Тур

коди

   

Кафолат

муддати

    

Фойдаланиш

муддати

   

Ташқи

иқтисодий

фаолият

товар

номенкла-

тураси

коди

(ТИФ ТН)

    

Маҳсулотлар,

товарлар ва

хизматларнинг

идентификация

кодлари

(МХИК)

      

Давлат

томонидан

қоплаб берила-

диган

маблағ

миқдори

(базавий

ҳисоблаш

миқдорида)*

     

I. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ

       

1.

Сон протези

Модулли сон протези

Модулли сон протези - катталар учун (пневматик тугунли)


11111

12 ой

48 ой

9021399000

09021001004000001

93,7

2.

Модулли сон протези - катталар учун (механик тугунли)


59,1

3.

Модулли сон протези - болалар учун (пневматик тугунли)


11112

12 ой

24 ой

9021399000

09021001004000002

93,7

4.

Модулли сон протези - болалар учун (механик тугунли)


59,1

5.

Модулли чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси протези

Модулли чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси протези - катталар учун (пневматик тугунли)


11121

12 ой

48 ой

9021399000

09021001004000003

102,9

6.

Модулли чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси протези -катталар учун (механик тугунли)


11122

12 ой

48 ой

9021399000

09021001004000003

73,5

7.

Модулли чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси протези -болалар учун (пневматик тугунли)


11123

12 ой

24 ой

9021399000

09021001004000004

100,0

8.

Модулли чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси протези - болалар учун (механик тугунли)


11124

12 ой

24 ой

9021399000

09021001004000004

70,5

9.

Сон протези чарм-шинали

Сон протези чарм-шинали - катталар учун


11131

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000005

8,0

10.

Сон протези чарм-шинали -болалар учун


11132

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000006

7,5

11.

Чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси протези чарм-шинали


Чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси протези, чарм-шинали -катталар учун


11141

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000007

56,0

12.

Тизза бўғими экзоартикуляцияси протези


Тизза бўғими экзоартикуляцияси протези, пластик


11151

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000008

6,1

13.

Тизза бўғими эезоартикуляцияси протези, чарм-шинали


11152

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000009

5,5

14.

Болдир протези

Болдир протези пластик технологияда

Болдир протези, пластик технологияда - катталар учун (углепластик панжали, лайнер билан)


11211

12 ой

48 ой

9021399000

09021001004000010

46,6

15.

Болдир протези, пластик технологияда - катталар учун (шарнир панжали, лайнерсиз)


39,4

16.

Болдир протези, пластик технологияда - болалар учун (углепластик панжали, лайнер билан)


11212

12 ой

24 ой

9021399000

09021001004000011

46,6

17.

Болдир протези, пластик технологияда - болалар учун (шарнир панжали, лайнерсиз)


39,4

18.

Болдир протези чарм-шинали


Болдир протези, чарм-шинали - катталар учун


11220

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000012

6,8

19.

Болдир протези, чарм-шинали - болалар учун


11221

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000013

5,5

20.

Қўл протезлари

Қўл (кафт) протези пластик технологияда

Қўл (кафт) протези, пластик технологияда - катталар учун


11311

6 ой

48 ой

9021399000

09021001004000014

23,5

21.

Қўл (кафт) протези, пластик технологияда - болалар учун


11312

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000015

20,6

22.

Билак протези пластик технологияда

Билак протези, пластик технологияда - катталар учун


11321

6 ой

48 ой

9021399000

09021001004000016

30,9

23.

Билак протези, пластик технологияда - болалар учун


11322

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000017

29,4

24.

Елка протези пластик технологияда

Елка протези, пластик технологияда - катталар учун


11331

6 ой

48 ой

9021399000

09021001004000018

36,8

25.

Елка протези, пластик технологияда - болалар учун


11332

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000019

35,3

26.

Елка бўғинидан экзоартикуляцияси учун


Елка бўғинидан экзоартикуляцияси учун


11341

6 ой

24 ой

9021399000

09021001004000020

38,2

27.

Кўкрак бези протези


Кўкрак бези протези ПГЖ


Кўкрак бези протези ПГЖ


11411

6 ой

12 ой

9021399000

09021001004000021

7,2

28.

Аппаратлар

Аппарат, оёқ учун тўлик пластик технологияда


Аппарат оёк учун тўлик пластик технологияда - катталар учун


11511

12 ой

48 ой

9021101000

09021001001000003

19,1

29.

Аппарат оёқ учун тўлиқ пластик технологияда - болалар учун


11512

12 ой

24 ой

9021101000

09021001001000004

19,1

30.

Аппарат, икки изли оёқ учун тўлиқ пластик технологияда


Аппарат икки изли оёқ учун тўлиқ пластик технологияда - катталар учун


11521

12 ой

48 ой

9021101000

09021001001000005

27,9

31.

Аппарат икки изли оёқ учун тўлиқ пластик технологияда - болалар учун


11522

12 ой

24 ой

9021101000

09021001001000006

16,5

32.

Аппарат, оёк учун тўлиқ чарм-шинали


Аппарат оёк учун тўлиқ чарм-шинали - катталар учун


11531

6 ой

24 ой

9021101000

09021001001000007

11,0

33.

Аппарат оёқ учун тўлиқ чарм-шинали - болалар учун


11532

6 ой

24 ой

9021101000

09021001001000008

10,0

34.

Аппарат, икки изли оёқ учун тўлиқ чарм-шинали


Аппарат икки изли оёқ учун тўлиқ чарм-шинали - катталар учун


11541

6 ой

24 ой

9021101000

09021001001000009

11,5

35.

Аппарат икки изли оёқ учун тўлиқ чарм-шинали - болалар учун


11542

6 ой

24 ой

9021101000

09021001001000010

10,5

36.

Туторлар

Тутор, оёк учун тўлик пластик технологияда


Тутор оёк учун тўлик пластик технологияда - катталар учун


11611

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000011

3,8

37.

Тутор оёқ учун тўлиқ пластик технологияда - болалар учун


11612

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000012

2,9

38.

Тутор, тизза бўғимига сон ва болдир сохаларни камраб олувчи пластик технологияда


Тутор тизза бўғимига сон ва болдир сохаларни камраб олувчи пластик технологияда - катталар учун


11621

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000013

2,9

39.

Тутор тизза бўғимига сон ва болдир соҳаларни қамраб олувчи пластик технологияда - болалар учун


11622

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000014

2,8

40.

Тутор, болдир-ошиқ бўғимига пластик технологияда


Тутор болдир-ошиқ бўғимига пластик технологияда - катталар учун


11631

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000015

2,6

41.

Тутор болдир-ошиқ бўгимига пластик технологияда - болалар учун


11632

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000016

2,4

42.

Тутор, тирсак бўғимига пластик технологияда


Тутор тирсак бўғимига пластик технологияда - катталар учун


11641

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000017

2,0

43.

Тутор тирсак бўғимига пластик технологияда - болалар учун


11642

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000018

1,7

44.

Тутор, билак-кафт бўғимига пластик технологияда


Тутор билак-кафт бўғимига пластик технологияда - катталар учун


11651

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000019

1,2

45.

Тутор билак-кафт бўғимига пластик технологияда - болалар учун


11652

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000020

1,1

46.

Корсетлар

Корсет, бел соҳасига (фиксацияловчи) пластик технологияда


Корсет бел соҳасига (фиксацияловчи) пластик технологияда катталар учун


11711

6 ой

24 ой

6212109000

06214001013000001

4,5

47.

Корсет бел соҳасига (фиксацияловчи) пластик технологияда - болалар учун


11712

6 ой

24 ой

6212109000

06214001013000002

3,5

48.

Корсет, кўкракнинг пастки қисми ва бел соҳасига (коррекцияловчи) пластик технологияда


Корсет кўкракнинг пастки қисми ва бел соҳасига (коррекцияловчи) пластик технологияда - катталар учун


11721

6 ой

24 ой

6212109000

06214001013000003

4,7

49.

Корсет кўкракнинг пастки қисми ва бел сохасига (коррекцияловчи) пластик технологияда - болалар учун


11722

6 ой

24 ой

6212109000

06214001013000004

3,8

50.

Корсет, бошни ушлаб турувчи пластик технологияда


Корсет бошни ушлаб турувчи пластик технологияда - катталар учун


11731

6 ой

24 ой

6212109000

06214001013000005

2,7

51.

Корсет бошни ушлаб турувчи пластик технологияда - болалар учун


11732

6 ой

24 ой

6212109000

06214001013000006

2,0

52.

Корсет, матодан тайёрланган кўкрак-бел соҳасига


Корсет матодан тайёрланган кўкрак-бел соҳасига - катталар учун


11741

6 ой

24 ой

6212109000

06214001013000007

2,0

53.

Корсет матодан тайёрланган кўкрак-бел соҳасига - болалар учун


11742

6 ой

24 ой

6212109000

06214001013000008

1,9

54.

Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал (жуфт, мавсумий).


Мураккаб ортопедик пойабзал


Мураккаб ортопедик пойабзал - эркаклар учун


11811

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000021

2,9

55.

Мураккаб ортопедик пойабзал - аёллар учун


11812

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000022

2,9

56.

Мураккаб ортопедик пойабзал -болалар учун


11813

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000023

2,1

57.

Мўйнали мураккаб ортопедик пойабзал


Мўйнали мураккаб ортопедик пойабзал - эркаклар учун


11821

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000024

3,2

58.

Мўйнали мураккаб ортопедик пойабзал - аёллар учун


11822

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000025

3,2

59.

Мўйнали мураккаб ортопедик пойабзал - болалар учун


11823

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000026

2,1

60.

Протез учун пойабзал


Протез учун пойабзал эркаклар учун


11831

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000027

1,3

61.

Протез учун пойабзал - аёллар учун


11832

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000028

1,3

62.

Протез учун пойабзал - болалар учун


11833

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000029

1,2

63.

Ортопедик башмачок


Ортопедик башмачок

11841

4 ой

12 ой

9021101000

09021001001000030

4,0

64.

Бандажлар

Бандаж, қорин олд девори чурраси ва буйрак тушганлиги учун


Бандаж қорин олд девори чурраси ва буйрак тушганлиги учун


11911

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000031

1,7

65.

Бандаж, бир томонлама чов чурраси учун


Бандаж, бир томонлама чов чурраси учун


11921

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000032

1,6

66.

Бандаж, икки томонлама чов чурраси учун


Бандаж, икки томонлама чов чурраси учун


11931

3 ой

12 ой

9021101000

09021001001000033

1,6

67.

Кўз олмаси протези


Кўз олмаси протези (кўз протези косметик)


Кўз олмаси протези (кўз протези косметик)


11941

6 ой

24 ой

9021391000

09021001004000022

11,0

      

II. РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

       

68.

Рақамли эшитиш мосламаси


Рақамли эшитиш мосламаси


Рақамли эшитиш мосламаси**


12101

12 ой

48 ой

9021400000

09021001023000002

7,0

69.

Хасса


Хасса


Хасса

12211

12 ой

24 ой

6602000000

06602001001000001


0,3

70.

Хасса тўрт оёқли


Хасса тўрт оёқли


Хасса тўрт оёқли

12311

12 ой

24 ой

6602000000

06602001001000002

0,3

71.

Кўзи ожизлар хассаси


Кўзи ожизлар хассаси


Кўзи ожизлар хассаси

12411

12 ой

24 ой

6602000000

06602001001000004

0,3

72.

Қўлтиқ таёқ (жуфт)


Қўлтиқ таёқ (жуфт)


Қўлтиқ таёқ (жуфт)

12511

12 ой

24 ой

9021101000

09021001001000034

0,5

73.

Тирсакли қўлтиқ таёк


Тирсакли қўлтиқ таёк


Тирсакли қўлтиқ таёк

12611

12 ой

24 ой

6602000000

09021001001000035

0,3

74.

Нажас қабул қилгич


Нажас қабул қилгич


Нажас қабул қилгич***

12711

1 ой

6 ой (90 дона)

3006910000

09018001229000006

0,07

75.

Пешоб қабул қилгич


Пешоб қабул қилгич


Пешоб қабул қилгич***

12811

1 ой

6 ой (90 дона)

3926909709

03926001020000334

0,01

76.

Юриш мосламаси (ходунок)


Юриш мосламаси (ходунок)


Юриш мосламаси (ходунок)

12911

12 ой

24 ой

9403700002

09403001125000001

1,6

77.

Юриш мосламаси (ходунок-Роллатор)


Юриш мосламаси (ходунок-Роллатор)


Юриш мосламаси (ходунок-Роллатор)


13101


12 ой

24 ой

9403700002

09403001125000002

5,8

78.


Хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача (механик)


Хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача (механик)

Хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача - катталар учун


13211


12 ой

48 ой

8713100000

08713001001000001

5,3

79.

Хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача - болалар учун


13212

12 ой

48 ой

8713100000

08713001001000002

5,0

80.


Сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача

(механик)


Сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача


Сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача - катталар учун


13311


12 ой

48 ой

8713100000

08713001001000003

5,4

81.

Сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача - болалар учун


13312

12 ой

48 ой

8713100000

08713001001000004

5,1

82.

Санитария ускуналари билан жиҳозланган механик кресло-аравача (душ, ҳаммом, ҳожатхонага мўлжалланган)


Санитария ускуналари билан жиҳозланган механик кресло-аравача (душ, ҳаммом, ҳожатхонага мўлжалланган)


Санитария ускуналари билан жиҳозланган кресло-аравача (душ, ҳаммом, ҳожатхонага мўлжалланган)


13411

12 ой

48 ой

8713100000

09402001001000035

8,3

83.

Қўлда бошқариладиган вело кресло-аравача (механик)


Қўлда бошқариладиган вело кресло-аравача (механик)


Қўлда бошқариладиган вело кресло-аравача (механик)


13511


12 ой

48 ой

8713100000

08713001001000005

11,8

84.

Электр юритмали кресло-аравача


Электр юритмали кресло-аравача (унверсал)


Электр юритмали кресло-аравача (унверсал)**


13611


12 ой

48 ой

8713100000

08713001001000006

18,0

85.

Ногиронлиги бўлган, шахсларнинг паст аъзоларни шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар шахслар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачалар


Ногиронлиги бўлган, шахсларнинг паст аъзоларни шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар шахслар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачалар


Ногиронлиги бўлган, шахсларнинг паст аъзоларининг шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар шахслар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачалар


13711

12 ой

48 ой

8713100000

08713001001000008

18,0

86.

Брайл алифбоси



Брайл алифбоси

Брайл алифбоси

13811

12 ой

Муддатсиз

****

4904000000

04904001001000001

0,9

87.

Брайл алифбоси бўйича ёзув мосламаси


Брайл алифбоси бўйича ёзув мосламаси


Брайл алифбоси бўйича ёзув мосламаси


13911


12 ой

48 ой

7616999009

07616003001000008

1,5

88.

Овозли термометр


Овозли термометр


Овозли термометр

14101

12 ой

48 ой

9025192000

09025001002000002

0,5

89.

Овозли тонометр


Овозли тонометр


Овозли тонометр

14201

12 ой

48 ой

9026202000

09018001227000001

0,6

90.

Овозли глюкометр


Овозли глюкометр


Овозли глюкометр

14301

12 ой

24 ой

9027890000

09027001001000001

0,6

         

Изоҳ:


*) Ваучерга мувофиқ муҳтож шахслар таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари электрон савдода мавжуд бўлмаганда ёки кескин қисқариб кетган ҳолларда ёхуд уларнинг электрон савдога қўйилаётган нархлари ваучер қийматига нисбатан сезиларли равишда ортиқ бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК билан келишган ҳолда, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағларнинг энг кам миқдорларини ўзгартириш ва уларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳуқуқига эга.


**) Электр юритмали кресло-аравача ва рақамли эшитиш мосламалари учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағларнинг миқдорлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан харид қилиш тартиб-таомиллари асосида охирги марта харид қилиш харажатларидан келиб чиқиб белгилаб борилади.


***) Нажас қабул қилгич учун 1 ойда 15 дона ҳисобидан келиб чиқиб, ҳар олти ой учун битта ваучер шаклланади. Ваучер қиймати 6 ой учун 15 донадан ҳисобланиб, 90 донага БҲМнинг 0,07 бараварини кўпайтириш орқали аниқланади.


***) Пешоб қабул қилгич учун 1 ойда 15 дона ҳисобидан келиб чиқиб, ҳар олти ой учун битта ваучер шаклланади. Ваучер қиймати 6 ой учун 15 донадан ҳисобланиб, 90 донага БҲМнинг 0,01 бараварини кўпайтириш орқали аниқланади.


****) Муҳтож шахслар Брайл алифбоси билан фақат бир маротаба таъминланади.

     

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 апрелдаги

253-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"муҳтож шахсларга нисбатан протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни белгилаш";


б) иловада:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "муҳтож шахсларнинг тиббий хулосаси ва мурожаатига" сўзлари "электрон шаклдаги ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосага" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-боб. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни белгилаш";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган тиббий хулоса асосида белгиланади. Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимида электрон шаклда муҳтож шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича:

а) пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга Тиббий-маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда - ТМК) томонидан;

б) 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга - Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - ПТИЭК) томонидан;

в) 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга - Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда - ТИЭК) томонидан расмийлаштирилади";


8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси, 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси асосида ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади.

ТИЭК ва ПТИЭК томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топиш бўйича хулоса бериш жараёнида улар муҳтож шахс деб топилганда бир йўла протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги белгиланади";


9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. ТИЭК, ПТИЭК ва ТМК томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик белгиланишида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига кўрсатмаларга асосланилиши лозим. Расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар ҳақидаги маълумотлар тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ТМК томонидан юритилади";


10-банддаги "Тиббий хулосаларнинг" сўзлари "Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг иккинчи хатбошиси ва 14-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари "тиббий хулоса" сўзларидан олдин "ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки" сўзлари билан тўлдирилсин;


16-банднинг биринчи хатбошиси "тиббий хулосалар" сўзларидан олдин "ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки" сўзлари билан тўлдирилсин;


18-банднинг учинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


31-бандда:

иккинчи хатбоши "тиббий хулосанинг" сўзларидан олдин "ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "тиббий хулосанинг" сўзлари "ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банднинг биринчи хатбошиси "тиббий хулосага" сўзларидан олдин "ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки" сўзлари билан тўлдирилсин;


1-илова 8-босқичнинг тадбирлар устуни "тиббий хулосалар" сўзларидан олдин "ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Пенсия ёшдаги шахслар учун протез-ортопедия

мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник

воситаларига муҳтожлик тўғрисидаги

врачлик-маслаҳат комиссиянинг

ТИББИЙ ХУЛОСАСИ

       

N _______________


Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



Ф.И.Ш.



Манзили:



Туғилган санаси:



Телефон рақами:



Клиник ташхис (ХКТ-МКБ 10):



Врачлик-маслаҳат комиссиянинг хулосаси

        

Муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатма:



Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитатсия қилишнинг техник воситаси тури:



Маҳсулот коди:



Бирламчи, такроран:



Тиббий хулоса берилган сана:



Маҳсулотдан фойдаланиш муддати:



Тиббий хулосанинг амал қилиш муддати



Маҳсулот билан таъминланганлик сана:*



       

*) Муҳтожлик белгиланган шахс муқаддам протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланган сана кўрсатилади.

        


    

QR-код

(матрик

штрихли код)

      

";



         

6-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт

комиссияси, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси

(Тиббий-маслаҳат комиссияси)да ногиронлик тўғрисидаги

маълумотнома ёки тиббий хулосаларни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

        

Т/р

Ф.И.О.

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса берилган сана

(кун, ой, йил)

  

Яшаш жойи

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс

Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати

(ногиронлиги бўлган шахс бўлса)

  

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари

тури

  

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг қайтарма қисми қабул қилинган сана

  

Берилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник

воситаси

номи

   

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосани қабул қилиб олувчи шахснинг

имзоси

   

1.

   










2.

   










...

   










";

       

10-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Протез-ортопедия мосмалари

ва реабилитация қилишнинг техник

воситалари учун расмийлаштирилган

сертификатни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

        

Т/р

Сертификат расмийлаш-

тирилган шахснинг Ф.И.О.

Туғилган вақти (кун, ой, йил)

Яшаш манзили

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома)

   

ПИЭК, ТИЭК ёки ТМК томонидан расмийлаш-

тирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома

ёки тиббий

хулосанинг

берилган

санаси ва

рақами

   

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож

шахс

Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати

(ногиронлиги бўлган шахс бўлса)

   

Ташхис

Сертификат расмий-

лаштирилган сана, рақами, маҳсулотнинг номи, коди

      

Маҳсулот билан таъмин-

ланган

сана

1.

  











2.

  











...

   











".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 11-банддаги "26" рақами "16" рақами билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Сўровнома асосида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлиги, оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари тўғрисидаги маълумотлар сўровномада кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар ўрганиб чиқилади. Ўрганиш натижалари ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда далолатнома (кейинги ўринларда - далолатнома) билан расмийлаштирилади. Бунда, далолатнома ҳоким ёрдамчилари ва ижтимоий ходимлар томонидан тўлдирилади хамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва камида 2 нафар масъул ходимлар томонидан тасдиқланади";


в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. "Ягона реестр" АТ томонидан, мазкур қарор билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган мезонлар ҳамда ушбу Регламентнинг 151-бандига мувофиқ тасдиқланган далолатномага асосан оилани кам таъминланган деб эътироф этиш, ижтимоий нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш ва кўриб чиқиш учун кейинги ойга (кутиш рўйхатларига) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади";


г) 1а-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этиш,

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа

ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун

электрон кўринишда ариза бериш бўйича

давлат хизмати

СХЕМАСИ

      

  

Босқичлар

    


    

Субъектлар

   


   

Тадбирлар

    


   

Муддатлар

     








1-босқич


Ариза берувчи


    

1. Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради, текширади ва тасдиқлайди.


3. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар орқали мурожаат қилади.

     


Хоҳишига кўра, бироқ ҳар

ойнинг 16-санасига қадар








2-босқич


    

1. Давлат хизматлари маркази



2. ЯИДХП

     


         

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.



2. Сўровномани "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) юборади.

      


      

Сўровнома тўлдирилгандан

кейин 5 дақиқа ичида



Автоматик равишда








3-босқич


"Маҳалла

еттилиги" масъул

ходимлари


    

1. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлиги, оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалик ерларини жойига чиқкан ҳолда ўрганади.


2. Ўрганиш натижалари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этилади.

       


Ҳар ойнинг 26-санасига

қадар








4-босқич


"Ягона реестр" АТ


     

Тегишли вазирлик ва идораларга электрон шаклда сўров юборади.

       


Автоматик равишда








5-босқич


Вазирлик ва

идоралар


  

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига электрон шаклда жавоб қайтаради.

     


Автоматик равишда








6-босқич


"Ягона реестр" АТ


  

1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдорини аниқлайди ва белгиланган мезонларга солиштиради.


2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Туман (шаҳар) бюджетида назарда тугилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аризаларни кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун (кутиш рўйхатларига) ўтказади.


4. Ариза берувчиларнинг уяли телефон рақамига ёки ЯИДХПга ижтимоий нафақа тайинланганлиги, тайинлаш рад этилганлиги ёки кўриб чиқиш учун кейинги ойда (кутиш рўйхатларига) ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарни юборади.

    


Ариза берилган ойдан

кейинги ойнинг

1-санасига қадар








7-босқич


       

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

     


      

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

      


Маълумот олинганидан

сўнг 5 дақиқада

";


д) қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга

ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома

олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича

давлат хизмати кўрсатишнинг

маъмурий регламентига"

4-ИЛОВА



ДАЛОЛАТНОМА

     

____________ туман (шаҳар)


кун. ой. йил

        

_____________ туман (шаҳар) ва _____________ маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими томонидан ___________ кўчаси ________ уйда яшовчи ________________ (Ф.И.О.) оиласининг иқтисодий аҳволи ва оила таркибини ўрганиш мақсадида яшаш манзилига чиқилди.

Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.

          

Т/р

  

Кўрсаткичлар

   

Миқдори

    

1.

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:


1.1

Буқа ва сигирлар



1.2

Ёш қорамоллар



1.3

От ва туялар



1.4

Катта ёшдаги чўчқалар



1.5

Қўйлар



1.6

Катта ёшдаги паррандалар



1.7

Ёш паррандалар



2.

Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ оиланинг фойдаланувида бўлган:


2.1

Юк автотранспорт воситалари сони



2.1.1

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.2

Давлат рақами белгиси



2.1.3

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.4

Давлат рақами белгиси



2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони



2.2.1

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.2

Давлат рақами белгиси



2.2.3

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.4

Давлат рақами белгиси



2.3

Даромад олиб келувчи нотурар жойлари сони



2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)



3.

Доимий бирга яшовчи турмуш ўртоғи (ФҲДЁ органларида никоҳи қайд этилмаган, шу жумладан алимент тўлаётган, никоҳи бекор қилинмаган) паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) серияси ва рақами, Ф.И.О.



4.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки пенсионерлари бўлган оила аъзоси мавжудлиги (ҳа/йўқ)



5.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон арори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзоси мавжудлиги (ҳа/йўқ)



6.

Оила аъзоси чет элдаги олий таълим муассасаси талабасими? (ҳа/йўқ)



7.

Оила аъзоси чақириқ бўйича ҳарбий хизматдами? (ҳа/йўқ)



8.

Оила аъзоси ҳарбий таълим муассасаси тингловчисими (курсантими)? (ҳа/йўқ)



9.

Абонент рақамлари



9.1

Электр энергияси бўйича абонент рақами



9.2

Табиий газ бўйича абонент рақами



".

        

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

        




       

Тиббий-ижтимоий экспет комиссияси раиси, врач-эксперт

     










































































Врач-экспертлар

6



Врач-методист

1



Катта ҳамшира

1



Ҳамшира

1



Ёрдамчи ходимлар

3









       

Ходимларнинг чекланган сони - 12 нафар.


Изоҳ:


1. Врач-экспертлардан бири тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси ҳисобланади.


2. Алоҳида бино бўлганда қоровул, автотранспорт воситаси бўлганда ҳайдовчи лавозимлари қўшимча киритилади.


3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиши мумкин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарори 5-бандининг "а" кичик бандининг иккинчи хатбошиси "тўлов-шартнома асосида" сўзларидан кейин "30 соатгача бўлган ишдан ажралган ёки ишдан ажралмаган ҳолда онлайн (реал вақт режимида) шаклдаги" сўзлари билан тўлдирилсин.

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 май









































































Время: 0.4551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск