Внимание!

NB! Мазкур Низом расман эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Монополистик фаолиятни чеклаш /

Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.05.2024 й. 256-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 1 майдаги

256-сон қарорига

1-ИЛОВА



Товар ёки молия бозорида хўжалик

юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг

устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш

ва эътироф этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш ҳамда рақобатни бевосита ёхуд билвосита чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


бир-бирининг ўрнини босадиган товар - ўзининг белгиланган мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа кўрсаткичлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган, истеъмолчи алмаштиришга тайёр бўлган товар;


молия бозори - банклар, кредит, суғурта ва бошқа молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомала доираси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида бундай хизматларни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлади;


монопсония - бозор ҳолати, бозорда харидорнинг ҳукмрон мавқега эга бўлиши. Монопсонияда бир нечта сотувчилар ва бир йирик харидор иштирок этади;


товар - фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан, ишлар ва хизматлар;


товар бозори - товарнинг, шу жумладан бир-бирининг ўрнини босадиган товарнинг (ўзининг белгиланган мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа кўрсаткичлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган, истеъмолчи алмаштиришга тайёр бўлган товарнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомаласи доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида товарни олиш ёки реализация қилиш имконияти мавжуд бўлади;


хўжалик юритувчи субъект - товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан, давлат иштирокидаги корхона ва хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи муассаса, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс.


3. Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёҳуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини эътироф этиш товар ёки молия бозори чегаралари доирасида, унинг жойлашган ва давлат рўйхатидан ўтган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда - монополияга қарши орган) томонидан амалга оширилади.


4. Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучи уларнинг фаолияти мониторинги ва назоратини амалга ошириш, рақобатга қарши ҳаракатларни чеклаш (ва олдини олиш) ҳамда улар томонидан устун мавқеини ёки устун музокара кучини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик учун эътироф этилади.


5. Товар ёки молия бозоридаги рақобат ҳолатини таҳлил қилиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

товар ёки молия бозорининг товар чегараларини аниқлаш;

товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳнинг устун мавқеи ёки устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда уни бекор бўлганлигини эътироф этиш.



2-БОБ. ТОВАР ЁКИ МОЛИЯ БОЗОРИДА

РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШДА

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР


6. Товар ва молия бозорини ўрганишда монополияга қарши орган юридик ва жисмоний шахслардан, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларидан, шу жумладан, статистика органларидан тегишли равишда маълумотларни сўраб олиши мумкин, жумладан:

расмий статистика маълумотлари;

товарларнинг ишлаб чиқариш, реализация қилиш, харид қилиш, импорт ва экспорт ҳажмлари;

товарнинг реализация нархи ва ҳажмлари;

товар ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи корхоналар рўйхати;

хўжалик юритувчи субъектнинг ҳамкорликдаги фаолияти билан боғлиқ шартномалар нусхалари;

товарларни реализация қилиш учун тузилган шартномалар нусхалари;

товарнинг техник ҳужжатлари.


7. Маълумот сўров олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечикмасдан монополияга қарши органга, шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан - почта манзиллари кўрсатилган ҳолда товар (ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати, товар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда чакана ва улгуржи савдо ҳажмининг тармоқ корхоналар кесимидаги умумий миқдори;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан - товарни импорт ва экспорт қилиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда улар билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - ишлаб чиқариш қувватлари, ишлаб чиқарилган товарнинг реализацияси ҳажми, импорт ва экспорт ҳажмлари, тармоқ корхоналар (савдо шохобчалари) сони ва манзили;

ваколатли органлар, товар ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) истеъмолчилар томонидан - товарларнинг функционал жиҳатдан қўлланилиши, сифат ва техник тавсифномалари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича уларнинг бир-бирининг ўрнини боса олиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.

Монополияга қарши орган товар ёки молия бозорида рақобат муҳитини таҳлил қилишда товар сотувчи корхоналарнинг электрон ҳисоб-фактуралари, сотилган товар чеклари ҳисоби юритиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидан фойдаланади.


8. Устун мавқе ёки устун музокара кучи мавжудлигини аниқлашда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ахборот манбаларидан, шунингдек, харидорлар билан сўровномалар ўтказиш натижалари орқали олинган маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.


9. Зарур ҳолларда товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш учун маълумотлар етарли бўлмаганда, монополияга қарши орган унинг мазмунини аниқ кўрсатган ҳолда, тегишли маълумотни қўшимча равишда сўраб олиши мумкин.



3-БОБ. ТОВАР ЁКИ МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ

ТОВАР ЧЕГАРАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


10. Монополияга қарши орган ушбу Низомда белгиланган товар ёки молия бозорининг чегараларини аниқлашда республика, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ёки икки ва ундан ортиқ товар ёки молия бозорларини биттага бириктириш йўли билан товар бозорининг чегараларини белгилаш ҳуқуқига эга.


11. Товар ёки молия бозорининг чегаралари истеъмолчилар томонидан товарни эркин сотиб олиш тамойили бўйича аниқланади.

Товарни эркин сотиб олиш қуйидаги шарт-шароитлар мавжуд бўлганда таъминланади:

истеъмолчилар томонидан товарни эркин сотиб олиш имконияти;

тегишли ҳудудда аниқ товарни сотиб олиш имконияти;

товар қийматига нисбатан транспорт харажатларининг қопланиши;

товарнинг сифати, ишончлилиги ва бошқа истеъмол хусусиятларининг сақланиши;

товарни олди-сотди, олиб кириш ва олиб чиқишга чекловларнинг (тақиқларнинг) мавжуд эмаслиги;

товар бозори чегаралари доирасида рақобатнинг тенг шарт-шароитлари мавжудлиги.


12. Агар маълум бир товарга мос келадиган аниқ таснифлаш имкони мавжуд бўлмаса, товар таснифлагичнинг гуруҳланиши кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (ёки олиб чиқиладиган) товарлар билан мос равишда алмаштирилиши мумкин бўлган товарларни аниқлашда ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасидан ҳам фойдаланиш мумкин.


13. Товар ва молия бозорининг товар чегараларини аниқлашда бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар ҳисобга олинади. Бунда бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар ваколатли органлар, экспертлар, товар ишлаб чиқарувчилар (хизмат кўрсатувчи) ва истеъмолчилар томонидан товарларнинг функционал жиҳатдан қўлланилиши, сифат ва техник тавсифномалари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича бир-бирининг ўрнини боса олиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида аниқланиши мумкин.



4-БОБ. ТОВАР ВА МОЛИЯ БОЗОРИДАГИ

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

БОЗОР УЛУШИНИ АНИҚЛАШ


14. Кўриб чиқилаётган бозорнинг товар ва географик чегаралари доирасида маълум вақт давомида муомалада бўлган товарнинг умумий ҳажмини ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги улушларини ҳисоблаш қуйидаги кўрсаткичлардан бири асосида амалга оширилади:

товарни сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳажми;

товарни ишлаб чиқариш қувватлари ҳажми;

товарни ишлаб чиқариш ҳажми;

товар захиралари ҳажми;

тузилган шартномаларга мувофиқ товар ҳажми;

монопсония ҳолатидаги товар ёки молия бозорлари учун харид қилинган товар ҳажми.

Товар ва молия бозорларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор улушини рақобат нуқтаи назаридан аниқроқ тавсифлаш имконини берадиган бошқа кўрсаткичлар қўлланилиши мумкин.

Юқоридаги кўрсаткичлар натурада ёки қиймат жиҳатидан ҳам қўлланилиши мумкин.


15. Ахборотнинг мавжудлигига қараб, товар бозорида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу товарни сотиш ҳажмлари асосан бир йил, агар товар бозорининг (ёки хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозорида) мавжуд бўлиш муддати бир йилдан кам бўлса, у ҳолда товар бозори (ёки хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозорида) мавжуд бўлган давр ичида аниқланади.


16. Бозор ҳажми кўриб чиқилаётган:

товар бозорида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу товарни реализация қилиш ҳажмларининг йиғиндисидан кўриб чиқилаётган бозорнинг географик чегараларидаги кўриб чиқилаётган товарнинг экспорт ҳажми айрилган ҳолда;

молия бозорида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу молиявий хизмат кўрсатиш ҳажмларининг йиғиндиси сифатида аниқланади.


17. Товар бозори чегарасида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши ушбу субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарни сотиш (хизмат кўрсатиш), ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқариш ҳажмлари, товар захиралари ҳамда тузилган шартномаларга мувофиқ товар ҳажмлари (кейинги ўринларда - реализация қилиш ҳажми)нинг товар бозори ҳажмига нисбати сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

        

БУ=Vo x 100/Vp, бу ерда:

     

БУ - хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши;

Vo - товар бозори ҳудудида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарни (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарни) реализация қилиш ҳажми;

Vp - қуйидаги тарзда ҳисобланадиган товар бозорининг миқдори:

       

Vp=Vo1+ Vo2+…+Von+Vи, бу ерда:

       

Vo1 - Von - товар бозори ҳудудидаги товар ишлаб чиқарувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарларни (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарларни) реализация қилиш ҳажми;

- товар бозори ҳудудида импорт товарини (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарни) реализация қилиш ҳажми.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товар бозоридаги улуши белгиланган вақт оралиғи, товар чегаралари ва кўриб чиқилаётган товар бозорининг географик чегаралари доирасида белгиланади.

Товар бозорида бозорлар улушларини ҳисоблаб чиқиш учун ҳисоб-китобга товарларни реализация қилиш кўрсаткичлари асосан натура ифодасида, хизматлар бозорида эса қиймат шаклида қабул қилинади. Натура ифодасидаги тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлмаганда қиймат шаклидаги маълумотлар қабул қилинади.


18. Молия бозорининг ялпи ҳажми ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг бозор улушининг ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш кўрсатилаётган хизматларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қиймат ёки миқдорий ифодалаш орқали амалга оширилади.


19. Шахслар гуруҳининг тегишли товар ва молия бозоридаги улуши Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ товар бозори ҳудудида фаолият юритувчи ва шахслар гуруҳини ташкил этувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг улушлари йиғиндиси сифатида белгиланади.



5-БОБ. ТОВАР ЁКИ МОЛИЯ БОЗОРИДА ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТ ЁХУД ШАХСЛАР ГУРУҲИНИНГ

УСТУН МАВҚЕИ ЁКИ УСТУН МУЗОКАРА

КУЧИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ


20. Товар ёки молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқедир.


21. Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ товар ёки молия бозорида қуйидагилар устун мавқе деб эътироф этилади:

агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг рақобатчилари мавжуд бўлмаса;

агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозордаги улуши 40 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этса;

агар хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти деб эътироф этилса;

агар хўжалик юритувчи субъектга ёхуд шахслар гуруҳига муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш ёхуд олиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мутлақ ва (ёки) эксклюзив ҳуқуқ берилган бўлса.

Охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз минг бараваридан камроқни ташкил этувчи хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг (табиий монополия субъектлари, товарларининг нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно) товар ёки молия бозоридаги ҳолати устун мавқе деб эътироф этилмайди.


22. Устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилади.


23. Товар ёки молия бозорида қуйидаги шартларнинг бири ёки бир нечтаси бажарилганда хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳи ўз контрагентларига нисбатан устун музокара кучига эга деб эътироф этилади:

контрагентлар билан шартнома тузишда шартнома шартларига бир томонлама таъсир ўтказиш имконияти мавжуд бўлганда;

товарлар реализация қилинадиган ҳудудни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда;

нархни белгилашда бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда.


24. Хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


25. Хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини эътироф этиш тўғрисида қабул қилинган буйруқ асосида монополияга қарши орган буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кун муддатда:

Товар ёки молия бозорида устун мавқеи ёхуд устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юборади, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарларига нисбатан нархлар давлат томонидан тартибга солинган тақдирда эса, бу ҳақда нархни тартибга солувчи органга ҳам хабар қилади.


26. Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар монополияга қарши органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.


27. Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект унинг номи ўзгарганда ёки қайта ташкил этилганда, ўн кун муддатда бу тўғрисида монополияга қарши органни хабардор қилиши шарт.


28. Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича устун мавқеи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи ушбу нархларнинг (тарифларнинг) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда нархларни тартибга солиш органида тасдиқланишини таъминлайди.


29. Хўжалик юритувчи субъект ва шахслар гуруҳи устун мавқега эга деб эътироф этилган пайтдан эътиборан товарнинг монопол турига нисбатан қўлланиладиган янги нархларни (тарифларни) жорий нархлар (тарифлар) ўзгартирилишидан камида ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиши шарт.


30. Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

монополияга қарши орган улар асосида устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилганлиги тўғрисида буйруқ расмийлаштирилган маълумотлар билан танишиш, давлат сирлари, тижорат сири ва қонун билан муҳофаза қилинадиган сир бўлган бошқа маълумотлардан ташқари;

устун мавқеи ёки устун музокара кучига эга деб эътироф этилиши юзасидан белгиланган тартибда бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиш.



6-БОБ. ТОВАР ЁКИ МОЛИЯ БОЗОРИДА ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТ ЁХУД ШАХСЛАР ГУРУҲИНИНГ

УСТУН МАВҚЕИ ЁКИ УСТУН МУЗОКАРА КУЧИНИНГ

БЕКОР БЎЛГАНЛИГИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ


31. Хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучининг бекор бўлганлигини эътироф этиш тўғрисидаги буйруқ қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи уларнинг устун мавқеи ёки устун музокара кучининг бекор бўлганлигини эътироф этиш даражасигача ўзгарганда;

устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект томонидан товар турини ишлаб чиқариш ва сотиш (хизматлар кўрсатиш) тўлиқ тўхтатилганда;

хўжалик юритувчи субъектга нисбатан тугатишга доир иш юритиш қўлланилганда.

Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида белгиланган ҳолатлар вужудга келганда, хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи ўн кун муддатда бу тўғрисида монополияга қарши органни хабардор қилиши шарт.


32. Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучини бекор бўлганлигини эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарларига нисбатан нархлар давлат томонидан тартибга солинган тақдирда эса, бу ҳақда нархни тартибга солувчи органга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юборилади.


33. Хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучини эътироф этиш ва унинг бекор бўлганлигини эътироф этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш товар ва молия бозорларини бевосита ўрганишлар натижаларига кўра, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларига асосан монополияга қарши орган томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари монополияга қарши органга маълумот тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

      

         




Низомга

1-ИЛОВА



___ -сон ХАБАРНОМА*

        


нинг

(монополияга қарши орган номи)


          


манзилида жойлашган

(почта манзили)


          


ни

(хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) шахслар гуруҳи номи)


          


нинг

(монополияга қарши орган номи)


          

20__ йил "__"________даги ___-сон буйруғига асосан 20__ йил "__" _______дан бошлаб устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилганлиги тўғрисида

Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган товарлар (хизматлар) ва молиявий хизмат турлари ва номи:

         

1.


        

2.


        

Ушбу билдиришнома муносабати билан Сиз йилнинг ҳар чорагида чоракнинг биринчи ойи 10-кунигача (монополияга қарши органнинг номи)га юқорида кўрсатилган товарларнинг бир-бирлигига реализация қилиш нархларини тақдим этишингиз зарур**.

    

    

________

(раҳбар)

___________________________

(имзонинг ёйилмаси)


    

Изоҳ:


*) Хабарнома монополияга қарши органнинг расмий бланкасида юборилади;


**) Ушбу талаб устун мавқеи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўланилади.

    

         




Низомга

2-ИЛОВА



___ -сон ХАБАРНОМА

         


нинг

(монополияга қарши орган номи)


          


манзилида жойлашган

(почта манзили)


          


ни

(хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) шахслар гуруҳи номи)


          


нинг

(монополияга қарши орган номи)


          

20___ йил "__"__________даги

-сон буйруғига асосан 20__йил

        

"__"_______ дан бошлаб товар ёки молия бозорида устун мавқени ва ёки устун музокара кучи бекор бўлганлиги тўғрисида

Устун мавқеи ёки устун музокара кучи бекор бўлган товарлар (хизматлар) ва молиявий хизмат турлари ва номи:

         

1.


        

2.


    

    

________

(раҳбар)

___________________________

(имзонинг ёйилмаси)


    

Изоҳ. Хабарнома монополияга қарши органнинг расмий бланкасида юборилади.

       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 май














































































Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск