ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2024 й. ПФ-74-сон "Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.05.2024 й.

N ПФ-74



СУВ ХЎЖАЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар бўйича асосий мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш, шунингдек, илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, сув хўжалигида замонавий бошқарувни жорий қилиш мақсадида:


1. Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгилансин.

Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ягона сув баланси ва Давлат сув кадастрини юритиш;

трансчегаравий ва ички дарёлар, сойлар сувларини самарали бошқариш ҳамда табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли сув захирасини яратиш орқали мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш;

ирригация ва мелиорация тизимини ривожлантириш, иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги истеъмолчиларни сув билан узлуксиз таъминлаш;

рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш;

соҳага ресурс тежовчи замонавий технологияларни, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш;

сувдан фойдаланиш ва сувни бошқаришга бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

сувдан унумли фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий изланишларни ташкил этиш;

сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш;

трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш.


2. Қуйидагилар сув хўжалиги бошқарувини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасини юқори, ўрта ва қуйи бўғинларга ажратган ҳолда ташкил қилиш ҳамда функцияларни аниқ белгилаш;

Сув хўжалиги вазирлигининг ягона сув балансини ва кадастрини юритишдаги ваколатини аниқ белгилаш;

сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш;

стратегик ва инновацион ғоялар, илмий асосланган таклиф ва ташаббуслар асосида соҳа ривожланишини таъминлаш;

сув хўжалиги объектларида шаффоф бизнес юритиш тизимини йўлга қўйиш орқали сув хўжалиги объектларининг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш;

сувдан фойдаланишга рухсат бериш тизимини соддалаштириш орқали сувдан фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш;

меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш орқали соҳага малакали мутахассисларни жалб қилиш ва кадрлар қўнимсизлигини камайтириш;

йирик сув хўжалиги объектларини қуриш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳавий лойиҳа институтлари фаолиятини жонлантириш.


3. Сув хўжалиги вазирлигининг тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган штат бирликлари доирасида мустақил юридик шахс сифатида:

а) қуйидагилар:

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги (кейинги ўринларда - Эксплуатация агентлиги);

Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти ташкил этилсин;

б) қуйидагилар:

Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати негизида Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати;

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази негизида Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази негизида Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти тасарруфидаги Хоразм сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси негизида хўжалик ҳисобидаги "Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" давлат муассасаси ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар:

Сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаментининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотларининг уч бўғиндан иборат вертикал бошқарув тизими ҳамда функциялар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилансинки, 5-иловага мувофиқ 2024 йил 1 июлдан бошлаб Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тузилмасидаги ташкилотлар ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда ҳамда 2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади.

Мазкур Фармоннинг 5-иловасида кўзда тутилган тартиб жорий этилиши муносабати билан юзага келадиган харажатлар 2024 йилда Сув хўжалиги вазирлигига давлат бюджетидан ажратилган, шу жумладан насос станцияларининг электр энергияси харажатларини қоплаш учун кўзда тутилган маблағларнинг иқтисод қилиниши кутилаётган қисми ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Сув хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 15 августга қадар табиий сув объектларининг сув фонди ерлари Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги тегишли фойдаланувчи ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.


9. Белгилансинки:

Сув хўжалиги вазирлиги "ЎзГИП" МЧЖ ва "Сувлойиҳа" МЧЖ ташкилотларининг давлат номидан иштирокчиси функцияларини амалга оширувчи орган ҳисобланади;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари томонидан сув ресурсларини бошқариш борасидаги фаолиятига учинчи шахслар, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аралашуви тақиқланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги "Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-439-сон қарорига мувофиқ:

2024 йил 1 январга қадар ер ости сувларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида ўз тасарруфидаги ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш мажбурияти юклатилганлиги;

2024 йил 1 январдан бошлаб сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), "Сувхўжаликназорат" инспекцияси (Р.Рахимов) уч ой муддатда ер остидан сув олиш қудуқларини тўлиқ хатловдан ўтказсин.

Бунда, сув ҳисоблагичлари ўрнатилмаган ҳолларда (бундан жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш мустасно) тегишли қонуний чоралар, шу жумладан, ҳисоблагичлар ўрнатилмагунга қадар сув олиш имконини чеклаш чоралари кўрилади.


11. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ш.Хабибуллаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов) ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ягона сув баланси ва кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраевнинг:

мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича барча зарурий чораларни кўриш;

сув баланси ва Давлат сув кадастри юритилишини таъминлаш;

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида ўзаро такрорланувчи функцияларни бажарувчи тузилмалар фаолиятига йўл қўймаслик ҳамда фаолият самарадорликларини баҳолаш кўрсаткичларини (KPI) белгилаш;

глобал иқлим ўзгаришининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг самарали механизмларини жорий қилиш, уларнинг малакасини ошириш орқали салоҳиятини кучайтириш;

лимитлар асосида сув истеъмолчиларга сув етказиб бериш;

соҳада бизнес жараёнларини ривожлантириш;

сув хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар ва истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича шахсий жавобгарлиги белгилансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-74-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

         









Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


























































































Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш

агентлиги



Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти



     

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

    



"ЎзГИП" МЧЖ











































Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази



Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати



    

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази

     



"Сувлойиҳа" МЧЖ



















































Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти



    

"Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" давлат муассасаси

     






























         

         



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-74-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Сув хўжалиги объектларини

эксплуатация қилиш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

           










    

Сув хўжалиги объектларини

эксплуатация қилиш агентлиги

      
















































































     

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

     



Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари




Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси






































Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари



      

Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси

      




Жиззах бош насос станцияси бошқармаси






































Ирригация тизими бошқармалари



    

Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси

     




Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси






































     

Насос станциялари ва энергетика бошқармалари

      



































































Мелиоратив экспедициялар



































































       

Туманлар (шаҳарлар) "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари

      







































        

         



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-74-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Сув хўжалиги лойиҳаларини

амалга ошириш департаментининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

          










Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга

ошириш департаменти




















































































































"Сувқурилишинвест" давлат

муассасалари



















































         

         



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-74-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Сув хўжалиги вазирлиги

ташкилотларининг уч бўғиндан иборат

ВЕРТИКАЛ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ҲАМДА

ФУНКЦИЯЛАР ТАҚСИМОТИ

            

Таркибий тузилма

      

Бўйсунув

     

Функциялар

    

      

Юқори бўғин

   

Марказий аппарат

вазир

1. Сув сиёсатини юритиш.


2. Ягона сув балансини юритиш.


3. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш.


4. Ҳудудий органлар фаолиятини баҳолашнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилаш.


5. Трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва фойдаланиш.


Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати

вазир

1. Сув хўжалиги масалалари бўйича кунлик, оператив (тезкор) маълумотлар туну кун олинишини таъминлаш.


2. Ахборот тизимларини яратиш, рақамли технологияларни кенг жорий қилиш ҳамда уларни бошқариш.


3. Сув баланси юритилишини таъминлаш.


4. Тасдиқланган сув олиш лимитлари ва графиклари асосида сув олишни таъминлаш.


5. Ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш ҳамда маълумотлар базасини шакллантириш.


Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

вазир

1. Ўта муҳим гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш.


2. Ўта муҳим гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш.


3. Ўта муҳим гидротехника иншоотларининг хавфсизлик қоидаларини ишлаб чиқиш ва мезонларини белгилаш.


4. Ер усти сувлари объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.


5. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш жараёнида уларнинг барқарор ишлашини назорат қилиш.


Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

вазирнинг биринчи ўринбосари

1. Сув муаммоларини аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишлари дастурларини ишлаб чиқиш.


2. Глобал иқлим ўзгаришининг республика иқтисодиёти тармоқларига салбий таъсирини камайтириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш.


3. Соҳага илмий-инновацион янгиликларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини бажариш.


4. Сувни тежайдиган технологиялар самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш.


Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази

вазирнинг биринчи ўринбосари

1. Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган йўналишлар бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришиш ҳолатини таҳлил қилиб бориш.


2. Трансчегаравий, халқаро ҳамда маҳаллий сув муаммоларини таҳлил қилиш ҳамда ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Сув хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар ва истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш.


4. Халқаро ташкилотлар, молия институтлари, консалтинг компаниялари ва мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларнинг самарали имплементация қилинишини таъминлаш.


      

Ўрта бўғин

        

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги

вазир ўринбосари - Эксплуатация агентлиги директори

1. Тасдиқланган сув олиш лимитлари, графиклари ва тақсимоти асосида сув етказиб берилишини ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш.


2. Насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш.


3. "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари хизмат кўрсатадиган ҳудудда сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.


4. Сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш.


5. Коллектор-дренаж тармоқлари ва улардаги иншоотларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ҳамда ерларнинг мелиоратив барқарорлигини таъминлаш ишларини белгиланган тартибда ташкил қилиш.


Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти

Департамент директори

1. Лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш.


2. Сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари асосида аниқлаш ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштиришни назорат қилиш.


3. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер савдолари асосида бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштириш.


4. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил қилиш.


"Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" давлат муассасаси

Вазир ўринбосари

(молиявий масалалар бўйича)

1. Сув объектларидан балиқчилик мақсадларида фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.


2. Сув хўжалиги объектларининг соҳил бўйи минтақа зоналари аукцион орқали ижарага берилишини ташкил этиш.


3. Соҳил бўйи минтақалари бўйича норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.


4. Сув оқимларини бошқаришда дарё ўзанлари ҳамда қирғоқларидан фойдаланишни тартибга солиш.


        

Қуйи бўғин

      

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари

Эксплуатация агентлиги

1. Белгиланган лимитлар асосида сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш.


2. Ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.


3. Суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни ҳимоя зоналари билан биргаликда соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.


4. Истеъмолчилар кесимида етказиб берилган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш.


5. Ўз ҳисобидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботини юритишни рақамлаштириш.


         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-74-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тузилмасидаги

фаолияти Давлат бюджетидан молиялаштириладиган

ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва

уларни моддий рағбатлантиришда қўлланадиган

КОЭФФИЦИЕНТЛАР ВА УСТАМАЛАР

        

Т/р

  

Сув хўжалиги вазирлиги таркибий тузилмаси

     

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг

тасдиқланган разрядларига

мувофиқ лавозим маошини

белгилашда тариф

коэффициентларини

ошириш миқдори*

    

Кўп йиллик меҳнати учун

лавозим маошига

ҳар ойлик устама

миқдорлари**

         

1.

Вазирлик марказий аппарати


1,8

1 - 5 йил - 0,2

5 - 10 йил - 0,3

10 - 20 йил - 0,4

20 йилдан ортиқ - 0,6


2.

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги


1,8

2.1.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги,  ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари


1,4

2.2.

Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари


1,4

2.3.

Ирригация тизими бошқармалари


1,4

2.4.

Насос станциялари ва энергетика бошқармалари


1,4

2.5.

Мелиоратив экспедициялар


1,4

2.6.

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси***


1,4

2.7.

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси***


1,4

2.7.1.

Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси***


1,4

2.7.2.

Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа туман бошқармаси


1,4

2.8.

Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар  бошқармаси


1,4

2.9.

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси


1,4

2.10.

Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари


1,4

2.11.

Оролбўйи дельта бошқармаси


1,4

2.12.

Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси***


1,4

2.13.

Амударё чап қирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармаси


1,4

2.14.

Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси


1,4

2.15.

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси


1,4

2.16.

Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси


1,4

2.16.1

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси


1,4

2.17.

Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси


1,4

3.

Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти


1,8

4.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


1,8

4.1.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари


1,4

5.

Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази


1,8

6.

Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати


1,8

7.

Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг илмий-ахборот маркази****


3,0

      

*) Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ, барча ходимларнинг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентининг оширилган миқдори 2024 йил 1 июлдан бошлаб қўлланади.


**) Барча ходимларнинг кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устамалар рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ва миқдорларда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот маркази учун Оролни қутқариш халқаро жамғармаси томонидан) тасдиқланадиган тартиб асосида 2025 йил 1 январдан бошлаб тўланади.


***) Республика ҳудудидан ташқаридаги сув хўжалиги объектларида меҳнат фаолиятини юритадиган ушбу ташкилотлар ходимларининг республика ҳудудидан ташқарида бўлган даври учун лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устамалар қўлланади.


****) Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот маркази:

а) барча ходимларига мазкур Фармон кучга кирган кундан бошлаб:

бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар тўланади;

байрамлар муносабати билан икки ойлик лавозим маоши миқдорида мукофот пуллари тўланади;

бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам ва ҳар чорак якуни билан бир ойлик лавозим маоши миқдорида мукофот пуллари тўланади;

лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентининг оширилган миқдори қўлланади;

б) илмий даражага эга ходимларига 2025 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби татбиқ этилади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-74-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Сув хўжалиги соҳасида ислоҳотларни

чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини

трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

            

Т/р

  

Тадбирлар номи

    

Амалга ошириш механизми

      

Ижро муддати

      

Масъул ижрочилар

        

1.

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги фаолиятини йўлга қўйиш, бунда:

ўрта ва қуйи бўғинларда сувни самарали бошқаришни ташкил қилиш;

сув ҳисобини юритиш ҳамда "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари ўртасида тақсимлаш;

сув ҳисобининг самарадорлигини таъминлаш орқали сув солиғи базасини ошириш чораларини кўриш;

иқтисод қилинган ресурслар (сув, энергия ёки эксплуатацион харажатлар) миқдорига қараб, самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)ни жорий қилиш чораларини кўришни кўзда тутиш.


Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2024 йил

30 май

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Р.Қаршиев)


2.

Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти фаолиятини йўлга қўйиш, бунда:

бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларда буюртмачи сифатида иштирок этиш;

қурилишда замонавий ва тежамкор технологияларни кенг қўллаш;

лойиҳа ва қурилиш ишлари белгиланган муддатларда якунланишига ҳамда инновацион ечимлар жорий қилинишига қараб, самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)ни жорий қилиш чораларини кўришни кўзда тутиш.

Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2024 йил

10 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Д.Хожиахмедов)

3.

Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати фаолиятини йўлга қўйиш, бунда:

барча манбалар бўйича сув ресурслари тўғрисидаги тезкор маълумотларни узлуксиз, онлайн режимда олиш, таҳлил қилиш ва зарур ҳолларда, тезкор чоралар кўриш тизимини йўлга қўйиш;

ер усти ва ер ости сувлари тўғрисида иқтисодиёт тармоқлари кесимида маълумотларни йиғишда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш.


Вазир буйруғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2024 йил

20 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Кон-геология вазирлиги (А.Кадирходжаев)


4.

Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази фаолиятини йўлга қўйиш, бунда:

соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириб бориш;

тизимли муаммоларни таҳлил қилган ҳолда соҳани стратегик ва инновацион ечимлар ҳамда истиқболли ташаббуслар асосида ривожлантириш йўналишларини белгилаш;

соҳани рақамлаштириш ҳамда сув объектларининг бошқарувига хусусий секторни жалб қилиш;

соҳага оид маънан эскирган қоида ва меъёрларни белгиловчи ҳужжатларни замон талабларига мослаштириш;

сув хўжалиги ташкилотларининг фаолиятини илғор хорижий амалиётлар асосида ташкил этиш йўналишларини кўзда тутиш.


Вазир буйруғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2024 йил

30 июнь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б.Рахматов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Т.Бутунбаев)

5.

"Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш, бунда:

Экология вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасасининг асосий восита ва товар-моддий бойликлари ҳамда штат бирликларини Сув хўжалиги вазирлигига ўтказиш;


Топшириш - қабул қилиш тадбирлари


2024 йил

15 июнга қадар


Экология вазирлиги (Ж.Казбеков), Сув хўжалиги вазирлиги (Х.Қувондиқов)


сув хўжалиги объектларида бозор механизм-ларини кенг жорий қилишга оид қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

сув фонди ерларидан самарали фойдаланиш;

балиқчилик саноатини янада ривожлантиришга манфаатли имкониятлар яратиш;

дарё ўзанларини сув ресурсларини тўғри бошқарилишини таъминлаган ҳолда тартибга солишни кўзда тутиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2024 йил

20 июль


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Х.Қувондиқов), Савдо-саноат палатаси (Д.Ваҳобов)

6.

Сув хўжалиги соҳасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, комплаенс назорат ҳамда ички аудит йўналишида фаолият кўрсатаётган таркибий тузилмаларнинг низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Вазир буйруғи

2024 йил

15 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурхонов)


7.

1. Табиий сув объектларининг сув фонди ерларини Сув хўжалиги вазирлиги балансига ўтказиш.


Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш


2024 йил

15 август


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, Сув хўжалиги вазирлиги (Х.Қувондиқов), Кадастр агентлиги (Ф.Пўлатов)


2. Сув фонди ерларидан фойдаланиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган ижара шартномалари Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари томонидан қайта расмийлашти-рилишини таъминлаш.


Шартномаларни қайта расмийлаштириш


2024 йил

якунига қадар



3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари-нинг соҳил бўйи минтақаларини фойдаланувчи ва ижарачиларга бериш ваколатини бекор қилиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш


2024 йил

20 июль


Сув хўжалиги вазирлиги (Х.Қувондиқов)

8.

Сув фонди ерларини хатловдан ва доимий фойда-ланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, бунда:

канал ва коллекторлар остидаги ерларни ҳамда сув фонди ерларининг кадастрини шакллантириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;


Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш


2024 йил

15 июль


Сув хўжалиги вазирлиги (Д.Хожиахмедов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров), Кадастр агентлиги (А.Аллаберганов) Сув хўжалиги вазирлиги (Х.Қувондиқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 2024 йил Давлат бюджети параметрларида Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларга назарда тутилган маблағларнинг йил якунига қадар иқтисод қилиниши кутилаётган қисмидан ажратиб бориш.


Молиялаштиришни

очиш


2024 йил

1 июндан

бошлаб

     

9.

Сув хўжалиги вазирлигининг Давлат сув кадастрини мувофиқлаштириш ҳамда ягона сув балансини юритиш борасидаги фаолиятини йўлга қўйиш, бунда:

тегишли давлат идораларининг ҳисобдорлигини белгилаш;

тақдим этилиши лозим бўлган маълумотларнинг шаклини ишлаб чиқиш ва даврийлигини белгилаш;

сув ҳисоби юритилишини рақамлаштириш чораларини кўриш.


Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2024 йил

15 август

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Экология вазирлиги (Ж.Казбеков), Кон-геология вазирлиги (А.Кадирходжаев), Кадастр агентлиги (Ф.Пўлатов), Рақамлаштириш вазирлиги (О.Пекось)

       

10.

Аҳоли томорқа ерларига сув етказиб бериш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш, бунда томорқа ерларда сув ҳисоби, шу жумладан, минимал солиқ ставкасини белгилаш орқали юритилишини таъминлаш.


Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2024 йил

10 август

Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Қаршиев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

      

11.

"Ўзсувқурилиш" АЖ ва унинг таркибига кирувчи давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2024 йил

1 июль

Давактив агентлиги (А.Ортиқов), Сув хўжалиги вазирлиги (Х.Қувондиқов), Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), "Ўзсувқурилиш" АЖ (Р.Умаров)

      

12.

Соҳа ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларни:

2024 йилда Сув хўжалиги вазирлигига давлат бюджетидан ажратилган, шу жумладан насос станцияларининг электр энергияси харажатлари учун кўзда тутилган маблағларнинг иқтисод қилиниши кутилаётган қисми ҳисобидан қоплаб бориш;


Харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш


2024 йил

май-декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги (Х.Қувондиқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда кўзда тутиш.


Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш


2024 йил

ноябрь


13.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолияти самарадорлигини ошириш, бунда:

Инспекцияга гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш;

Сувдан фойдаланиш қоидалари бузилиши юзасидан хабар берган жисмоний шахсларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш;

дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш ваколатини Инспекцияга ўтказиш;

Инспекция фаолиятида идоравий формали кийим-бош ва фарқлаш белгиларини жорий этиш.


Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2024 йил

1 август

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Р.Рахимов), Экология вазирлиги (О.Қудратов)

14.

Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ҳамда Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот маркази фаолиятини ўрганиш, моддий-техник таъминотини ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини яхшилаш ҳамда малакали экспертларни жалб қилиш имкониятларини ошириш.


Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2024 йил

20 июль

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Т.Бутунбаев), Амударё ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси (М.Махрамов), Сирдарё ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси (О.Холхўжаев), Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот маркази (Д.Зиганшина)

      

15.

Сувдан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилиш учун зарур бўлмаган рухсатномалар бериш билан боғлиқ ортиқча жараёнларни бекор қилиш.

     

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2024 йил

15 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Экология вазирлиги (О.Қудратов), Кон-геология вазирлиги (А.Кадирходжаев)


16.

Шўр ювиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида етказиб бериладиган сув миқдорининг ҳисоби, шу жумладан, минимал солиқ ставкасини белгилаш орқали, юритилишини таъминлаш.


Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

2024 йил

10 июль

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Рақамлаштириш вазирлиги (О.Пекось)


17.

Кадрлар тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг самарали механизмларини жорий қилиш, уларнинг малакасини ошириш орқали салоҳиятини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.


Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

2024 йил

20 сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Т.Бутунбаев), "ТИҚХММИ" миллий тадқиқот университети (Б.Мирзаев)


18.

Соҳада вужудга келаётган муаммоларнинг замонавий илмий ишланмалар асосида ечимини топиш ҳамда илмий фаолиятни кучайтириш, бунда:

илмий лабораториялар фаолиятини самарали ташкил этиш;

амалда татбиқ этиладиган илмий изланишларни рағбатлантириш;

сув хўжалигида объектлар қурилиши, ресурс тежовчи технологиялар жорий қилиниши ва бошқа илмий ечимлар зарур бўлган йўналишларда илмий кузатувни ташкил қилиш.


Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

2024 йил

15 октябрь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Т.Бутунбаев), ИСМИТИ (А.Ўразкелдиев)

19.

Соҳада ўзаро интеграция тизимини инобатга олган ҳолда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўналишларини белгилаш.


Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

2024 йил

20 август

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Т.Бутунбаев), Рақамлаштириш вазирлиги (А.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


20.

2024-2026 йилларга мўлжалланган cув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш


2024 йил

30 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

21.

Сув хўжалиги вазирлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг, шу жумладан, насос станцияларининг электр энергияси харажатларини қоплаш учун кўзда тутилган маблағларнинг иқтисод қилиниши кутилаётган қисмини амалга оширилиши белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун қайта тақсимлаш бўйича таклифлар киритиш.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан насос станциялари ва вертикал суғориш қудуқларини ишлатиш учун 2024 йилда сарфланадиган электр энергияси миқдори ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг аниқланган режасига мувофиқлаштирилишини таъминлаш.


Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

Ҳар ой якуни билан

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев, Х.Қувондиқов)


22.

2025 йилда сув хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш бўйича зарур жараёнларни жадаллаш-тириш, бунда:

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожланти-риш дастурига 2025-2027 йилларда киритиладиган ирригация ва мелиорация объектлари бўйича ҳудудий дастурларни шакллантириш;


Дастурга таклифлар

киритиш


2024 йил

15 май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги (Д.Хожиахмедов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С.Саъдуллаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Д.Хожиахмедов)


шакллантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Дастурга таклифлар

киритиш

2024 йил

30 май


23.

"Термиз сув йўллари техник участкаси", "Хўжайли сув йўллари техник участкаси" ва "Чолиш сув йўллари техника бўлими" давлат муассасаларини Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тизимига ўтказиш ва уларнинг фаолиятини республика бюджетидан молиялаштириш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

30 июнь


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


Ушбу муассасаларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, техник флот кемалари, ёрдамчи кемалар ва механизмларни харид қилиш, жиҳозлаш ҳамда мавжудларида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш бўйича уч йиллик дастур ишлар чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасига

таклиф киритиш


2024 йил

30 июнь


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


Ушбу корхоналар учун малакали ходимларни тайёрлаш мақсадида "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университетида алоҳида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

1 сентябрь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)


24.

Мавсумий тошқинлар ва сел келиши оқибатида республикадаги дарё, сой ва каналлар сув ўтказиш қобилияти камайиб кетишининг олдини олиш бўйича ягона тизими яратиш мақсадида идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси (А.Раматов), ФВВ (А.Кулдашев) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

        

          

Изоҳ. Норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.

       

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-74-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5853-сон Фармонига 2-илованинг 39-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6024-сон Фармонига 1-иловада:


а) 5.3-банднинг "а" кичик банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун ушбу иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш";


б) 5.9-банди "а" кичик бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сув олиш лимитларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги учун уларнинг устуворлигидан келиб чиқиб белгилаш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритиш";


в) 6.1-банднинг "а" кичик бандидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:


а) "5. Сув хўжалиги вазирлиги" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

5. Сув хўжалиги вазирлиги

        


Сув хўжалиги вазирлиги


229

229



шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони


4

4


1.

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги


1 084

1 084



шу жумладан, директор ўринбосарлари сони


2

2


2.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


182

182



шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони


1

1





";

      

б) изоҳ қисмида:


5.6-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.6. Сув хўжалиги вазирлиги тизимида Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази, Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати, Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти, Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси, Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси (ш.ж. Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси), Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси";


қуйидаги мазмундаги 5.6.1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"5.6.1. Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тизимида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизими бошқармалари (ш.ж. Оролбўйи дельта бошқармаси, Амударё чап қирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармаси), насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси, Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси (ш.ж. Аму-Бухоро машина канали Олот тумани бошқармаси, Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа тумани бошқармаси), Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси, Жиззах бош насос станцияси бошқармаси, сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари (ш.ж. Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси), Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-101-сон Фармонига 3-илованинг 13-позицияси чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги "Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси," сўзлари "сув хўжалиги ташкилотлари, "Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" давлат муассасаси," сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

биринчи хатбоши "Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзларидан кейин "Сув хўжалиги вазирлиги," сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "томонидан Солиқ қўмитасига" сўзлари "томонидан Сув хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-37-сон Фармонида:


а) 25-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 31 декабрга қадар сув каналларини реконструкция қилиш ишларига Давлат бюджетидан қўшимча ажратилган 500 миллиард сўм ҳисобига 1,5 минг километр суғориш тармоқларини бетонлаш ишларини якунлаш чоралари кўрилсин";


б) 3-илова 6-позициясининг "Ижро муддати" устунидаги "март" сўзи "декабрь" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3953-сон қарорининг иловаси қуйидаги мазмундаги 47-банд билан тўлдирилсин:

"47. Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджети ҳамда Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича сув хўжалиги объектларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича "ЎзГИП" МЧЖ ва "Сувлойиҳа" МЧЖнинг хизматлари".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-168-сон қарорига 2-илованинг 181 ва 501-позициялари чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-102-сон қарорига 1-илованинг 485-позицияси ва 2-илованинг 53-позицияси чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-162-сон қарорига 1-илованинг 3-позицияси "Муддати" устунидаги "2024 йил март" сўзлари "2025 йил январь" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-171-сон қарорида:


2-илованинг 7-позицияси чиқариб ташлансин;


3-иловадан "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси" блоки чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги "Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-281-сон қарори 5-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Экология жамғармасига" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5-сон қарорига 1-иловада:


9-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "сентябрь" сўзи "декабрь" сўзи билан алмаштирилсин;


13-позициянинг "Чора-тадбирлар" устунидан "ва жавобгарлигини кучайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги "Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1008-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда техник сув етказиб бериладиган саноат ва энергетика ташкилотларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда улар билан белгиланган тартибда техник сув етказиб бериш хизмати тўғрисида шартномаларни расмийлаштирсин".


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг минтақавий марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 191-сон қарорида:


а) 6-банднинг биринчи хатбошиси "ҳамда унинг тизимига кирувчи" сўзларидан кейин "минтақавий марказлар," сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Белгилансинки, институт ва унинг тизимига кирувчи минтақавий марказлар, илмий-тажриба станциялари ва участкаларининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади".

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 8 май























































































Время: 0.2421
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск