Внимание!

NB! Мазкур Фармонга 1-илованинг 6-банди иккинчи хатбошиси, 9-банди иккинчи хатбошиси, 12-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси ва «в» кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг ташкилотда олти ойдан ортик муддатда мехнат фаолиятини давом эттириб келиши билан боглик талаблар 2024 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2024 й. ПФ-75-сон "Ижтимоий ҳимояга доир қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.05.2024 й.

N ПФ-75



ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ДОИР ҚОНУНЧИЛИК

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини рақамлаштириш, эҳтиёжманд шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатувчи ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш тартибларини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига 2024 йил 1 апрелга қадар тўланган компенсация пули фуқаролар ихтиёрида қолдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлардан товарларни (хизматларни) харид қилиш тизимини такомиллаштириш;

ижтимоий ҳимоя соҳасини рақамлаштириш имкониятини берувчи ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш муддатларини қайта кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар харид қилиш;

янги туғилган болаларни отаси ёки онасининг доимий яшаш жойига давлат божи ундирмасдан доимий рўйхатга қўйиш;

Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши таркибига киритилган вазирлик, идора, ҳокимликлар ва жамоат ташкилотлари учун тегишли намуна бўйича ишлаб чиқилган келгуси йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини тузишни такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги муассасаларнинг ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш;

2022-2025 йилларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Белгилансинки, мазкур Фармонга 1-илованинг 6-банди иккинчи хатбошиси, 9-банди иккинчи хатбошиси, 12-банди "а" кичик бандининг иккинчи хатбошиси ва "в" кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг ташкилотда олти ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттириб келиши билан боғлиқ талаблар 2024 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-75-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5984-сон Фармони 3-бандининг "б" кичик банди "рўйхатга олиш тартиби" сўзларидан олдин "давлат божи ундирмаган ҳолда" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-136-сон Фармонининг 1-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур бандда белгиланган қоидалар 2024 йил 1 январдан бошлаб:

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги санаторийлар ва Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказларининг ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлари дастурида:

4-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил июнь - декабрь" сўзлари "2023-2024 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2024 йил март" ва "2024 йил сентябрь" сўзлари тегишинча "2024 йил август" ва "2025 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси 59-позицияси "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси" сўзлари "давлат органлари ва ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 мартдаги "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-49-сон Фармони 6-банди "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "бир" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3953-сон қарорига илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган, ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ушбу ташкилотда камида олти ойдан буён меҳнат фаолиятини олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлардан товарларни ёки кўрсатиладиган хизматларни харид қилиш".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5116-сон қарорининг 2-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, ҳудудий марказларда бухгалтерия хизматлари мавжуд штат бирликлари сақлаб қолинган ҳолда тугатилади ва мазкур марказларга молия-бухгалтерия хизматлари Республика марказида марказлаштирилган тартибда кўрсатилади";

учинчи хатбошидаги "юристлар, психологлар ва ижтимоий ходимлар жамоатчилик" сўзлари "тор доирадаги мутахассислар шартнома" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5216-сон қарорига:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "2 хонали квартиралар" сўзларидан кейин "ёки мазкур квартиралар нархидан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги турар жой (ҳовли)" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин.


б) 2-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги ва "в" кичик бандидаги "маҳаллий ҳокимликлар" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин.


в) 4-банддаги тегишли келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин.


г) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 9 августдаги

ПҚ-5216-сон қарорига

1-ИЛОВА



Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни

ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши

ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш

бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

      

1. А.Н. Арипов

-

Бош вазир, Комиссия раиси


2. М.П. Оллоёров

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, Комиссия раиси ўринбосари


3. Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор, Комиссия раиси ўринбосари


4. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


5. С.М. Рахмонова

-

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани)


6. Х.У. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


7. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


8. К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


9. Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


10. О.Р. Фозилкаримов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


11. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


12. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

          

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарори 4-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Давлат буюртмачиларига электрон кооперация биржаси порталида рўйхатдан ўтган, ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ушбу ташкилотда камида олти ойдан буён меҳнат фаолиятини олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар билан улар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни ёки кўрсатиладиган хизматларни харид қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-270-сон қарорида:


а) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Матонат мактаби ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппаратининг ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Бунда, меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Матонат мактаби ижрочи директори Агентликнинг бўлим бошлиғига, мутахассислари Агентликнинг мутахассисларига тенглаштирилади";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 6-бандда:

"а", "б" ва "в" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ҳар йили 15 ноябрга қадар Матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши таркибига киритилган вазирлик, идора, ҳокимликлар ва жамоат ташкилотлари тегишли намуна бўйича ишлаб чиқилган келгуси йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини Агентликка тақдим этади;

б) Агентлик Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ва Спорт вазирлиги билан биргаликда тақдим этилган чора-тадбирлар режаларини Матонат мактабининг асосий вазифалари, мазкур қарорнинг 5-бандида кўзда тутилган йўналишлар, шунингдек, бошқа долзарб масалаларни ҳисобга олган ҳолда умумлаштиради ҳамда комплекс режа лойиҳасини тайёрлайди;

в) Агентлик ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳар йили 10 декабрга қадар комплекс режа лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун, шунингдек, қабул қилинган комплекс режанинг ижроси бўйича йиғма ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади";

"г" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "1 февралга" сўзлари "25 декабрга" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Агентлик, Мудофаа вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда комплекс режа ижроси устидан доимий назорат олиб боради";


в) 10-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини

самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт

турларини янада ривожлантириш бўйича

республика кенгаши

ТАРКИБИ

      

1. А.Н. Арипов

-

Бош вазир, Республика кенгаши раиси


2. М.П. Оллоёров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, Республика кенгаши раиси ўринбосари


3. Б.Н. Курбанов

-

мудофаа вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари


4. М.М. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Республика кенгаши раиси ўринбосари


5. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


6. Х.У. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


7. А.И. Икрамов

-

спорт вазири


8. К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


9. А.А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б.


10. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


11. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазири


12. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


13. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


14. Ф.Ф. Абдухаликов

-

Кинематография агентлиги бош директори


15. Р.М. Маткаримов

-

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори


16. С. Турдиев

-

"Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси


17. С. Саййид

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


18. К.К. Абдуллаев

-

Ўзбекистон ногиронлар жамияти бошқаруви раиси


19. Г.Ў. Шодиева

-

Ўзбекистон карлар жамияти бошқаруви раиси


20. Э.Д. Норпулатов

-

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти бошқаруви раиси


21. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


22. Р.А. Талипов

-

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Республика кенгаши котиби

         

Изоҳ. Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-365-сон қарорида:


а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйлари фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида";


б) Муқаддимада:

биринчи хатбошидаги "Саховат" сўзи "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида" сўзлари "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банддаги "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини" сўзлари "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-бандда:

"а", "б", "в" ва "г" кичик бандлардаги "Саховат" сўзи "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 6-бандда тегишли келишикдаги "Саховат" интернат уйи" сўзлари тегишли келишикдаги "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Саховат" интернат уйларида" сўзлари "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 8-банддаги "Саховат" сўзи "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. 2022-2025 йилларда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича "Йўл харитаси" иловага* мувофиқ тасдиқлансин";


и) илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 августдаги

ПҚ-365-сон қарорига

ИЛОВА



"2022-2025 йилларда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

марказлари  ва  "Мурувват"  интернат  уйларининг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

Т/р

Муассаса номи

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

муддати

     

Молиялаштириш

манбаи*

       

Масъул ижрочилар

       

I. "МУРУВВАТ" НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛЛАР

ВА КАТТА ЁШДАГИ ШАХСЛАР УЧУН ИНТЕРНАТ УЙЛАРИ

       

1.

Тошкент 1-сон "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи.

Тошкент 1-сон "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини реконструкция қилиш.


2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


2.

Тошкент 2-сон "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи.


1. Ичимлик сув қувурини таъмирлаш.


2. Муассаса деворини таъмирлаш.


3. Бино лифтини янгилаш.


4. Васийликка олинганларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари билан учрашиш хоналарини назарда тутувчи назорат ўтказиш биносини қайта қуриш.


5. Хизмат автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ (навес) қуриш.


2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


3.

Сирдарё ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. 80 ўринли ётоқхонани ўз ичига олган маъмурий бино ва назорат ўтказиш биносини қуриш ҳамда жиҳозлаш.


2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Махмудалиев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


2. Мавжуд биноларнинг канализация тизимини, ётоқхоналардаги ҳожатхона ва ювиниш хоналарини ҳамда фасад қисмларини таъмирлаш.

3. 200 дона темир каравотлар билан таъминлаш.



Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

4. Янги электр трансформатор ва қуёш панелларини ўрнатиш.


5. Ташқи канализация тизимини қуриш.




4.

Зомин ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.

1. Муассасанинг бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш.


2. Иссиқлик тизимига замонавий қозонхона ўрнатиш.


3. Янги электр трансформатор ва захира линия учун дизель генератор ўрнатиш ҳамда биноларга борувчи ташқи электр кабелларини алмаштириш.


4. Канализация тизимларини таъмирлаш.


5. Ҳудудга қуёш панелларини ўрнатиш масаласини ўрганиб, натижаси асосида ишларни ташкил этиш.


6. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материаллар харид қилиш.


7. Ичимлик сув минорасини ўрнатиш.


8. Табиий газ қувурини 8 км масофадан тортиб келиш.

      

2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)

5.

Тошкент ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. 7-бўлимнинг 3-қавати "D" блокини мукаммал таъмирлаш.


2. Бино лифтини янгилаш.


3. 200 метр масофада ёритиш мосламаларини ўрнатиш.


4. 10 дона тикув машинасини харид қилиш.


5. Ички йўлакларга бетон қоплама ётқизиш ва ҳудудни ободонлаштириш.


2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


6.

Фарғона ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Биноларнинг фасад қисмини таъмирлаш.


2. Ҳудуднинг олд томонидаги девор ўрнига темир панжарали тўсиқлар ўрнатиш.


3. Ҳудуднинг олд томонида автотураргоҳ ташкил қилиш.


2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


7.

Нукус шаҳар ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Муассаса ҳудудидаги шўр ерларни доимий равишда ювиб, зах қочириш учун муассаса ҳудудида 51 та вертикал дренаж бурғилаш ишларини амалга ошириш.


2. Муассаса ҳудудини ободонлаштириш.


2024 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Эрманов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


8.

Қўрғонтепа ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Озиқ-овқат сақлаш биносини, шунингдек, 40 ўринли ошхона биносини 200 ўринга мўлжаллаб қайта қуриш ва жиҳозлаш.


2025 йил


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


2. Кўмир ва товар-моддий бойликларни сақлаш омборхоналари биноларини қуриш.


2025 йил

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

9.

Чуама ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


Сил касаллигига чалинган шахслар учун 30 ўринли ва ётоқ касал бўлган шахслар учун 70 ўринли бўлимлар биноларининг ички қисмини таъмирлаш.


2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


10.

Шаҳрисабз ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


Муассасани спорт анжомлари билан таъминлаш.


2022-2024

йиллар

Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Спорт вазирлиги (Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) Божхона қўмитаси (Мавлонов)


11.

Нурота ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материалларини харид қилиш.


2025 йил


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Навоий вилояти ҳокимлиги (Турсунов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Спорт вазирлиги (Икрамов) Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз"АЖ (Исаков), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)


2. Табиий газ қувурини тортиб келиш.


2025 йил


ҳомийлик маблағлари


3. Спорт анжомлари билан таъминлаш.


2025 йил


Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


12.

Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйи.


Муассаса биносининг қозонхонасини мукаммал таъмирлаш.


2025 йил

ноябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Қосимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


13.

Оҳангарон ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Мини спорт майдончасини қуриш.


2. Муассаса ҳудудидаги дренаж тизимини мукаммал таъмирлаш.


2025 йил

ноябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


14.

Қудаш ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Спорт майдончаси ва озиқ-овқат омборхонаси қуриш.


2. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материалларини харид қилиш.


2025 йил

июль


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз"АЖ (Исаков), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)


3. Газ қувурини тортиб келиш.


2025 йил

октябрь


15.

Қўқон ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Дезинфекция камераси учун хона қуриш.


2. Васийликка олинган шахсларнинг меҳнат терапияси билан шуғулланиши учун алоҳида бино қуриш.


2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


16.

Хива ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Спорт зали, маданият ва маърифат залини қуриш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш.


2. Кир ювиш хонаси биносини таъмирлаш.


2025 йил


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Хоразм вилояти ҳокимлиги (Рахимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


3. Муассасанинг ташқи канализация тизимини қуриш.


2025 йил

       

II. ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗЛАРИ

      

17.

Фарғона Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


1. Муассасага кириш қисмидаги бино ва ташқи деворлар ҳамда мавжуд биноларнинг фасад қисмларини таъмирлаш.


2. Мавжуд икки қаватли бинонинг 3 ва 4-бўлимларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.


3. Ётоқ бўлимларидаги 6 та ювиниш хоналарини тўлиқ таъмирлаш.


4. Ошхона биносини қайта қуриш.


5. Ҳудудни ободонлаштириш, суғориш тизими учун қудуқ қазиш.


6 Назоратдан ўтказиш, ходимлар кийим алмаштириш биноларини қайта қуриш, хизмат автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ, кийимларни қуритиш айвонини қуриш.


2022-2024

йиллар


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов) Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)

7. Мавжуд қишки боғ биносини кутубхонага мослаштирган ҳолда таъмирлаб жиҳозлаш ва сув ҳавзасини, миллий айвон, ёзги кинотеатр бинолари ҳамда фонтанни таъмирлаш.


8. Мавжуд спорт майдонларини таъмирлаш.


2024-2025

йиллар


9. Қишки тадбирлар биносини зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш.


10. Муассасанинг 1-2, 5 ва 6-бўлимларини таъмирлаш.


11. Муассаса ҳудудидан ташқаридаги канализация тизимини таъмирлаш.


12. Муассасага янги электр трансформатор ўрнатиш ва трансформаторгача юқори кучланишли электр тармоғини тортиш.


2024-2025

йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда ҳомийлик маблағлари

18.

Андижон Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


Муассасада қўшимча 20 ўринли ётоқхона биноси, спорт майдончаси ва усти ёпиқ айвон қуриш.


2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


19.

Яккабоғ Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


Муассасада усти ёпиқ айвон қуриш.


2024 йил

июль

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


20.

Самарқанд Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


1. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материаллар харид қилиш.


2022-2024

йиллар


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз"АЖ (Исаков), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)


2. Табиий газ қувурини тортиб келиш.


2022-2024

йиллар


21.

Оҳангарон Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


Муассасанинг таъмирга муҳтож ётоқхона биноларини мукаммал таъмирлаш.


2025 йил

октябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


22.

Қурилиш-таъмирлаш (реконструкция) ишлари олиб борилаётган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" уйлари.


Муассасаларни зарур компьютер техникаси, мебель жиҳозлари, маиший техника воситалари билан таъминлаш.


2022-2025

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) Божхона қўмитаси (Мавлонов)


23.

Республикадаги барча Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" уйлари.


1. Муассасаларни Интернет тармоғига улаш.


2. Оптик толали линиялар билан таъминланмаган муассасаларга оптик толали алоқа линияларини тортиш.


3. Ички локал тармоқ ва сервер хоналарни ташкил этиш.


2023-2024

йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров)


24.

Республикадаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйлари.


Васийликка олинган шахсларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўргатиш учун шарт-шароит яратиш ҳамда алоҳида истеъдодга эга бўлган шахсларнинг турли танловлар ва мусобақаларда иштирокини таъминлаш.


2023-2025

йиллар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов)


Бунда:

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида устахоналар ташкил этиш, жиҳозлаш ва керакли хомашё билан таъминлаш;


"Мурувват" интернат уйларида устахоналар ташкил этиш, жиҳозлаш ва керакли хомашё билан таъминлаш.



Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

25.

Самарқанд вилояти Ургут ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар "Мурувват" интернат уйи.


Муассаса учун янги бино қуриш масаласини ўрганиб чиқиш ва васийликка олинган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклиф киритиш.


2024 йил

-

Божхона қўмитаси (Мавлонов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков)


         

*) Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳисобидан маблағлар тегишлилиги бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳомийлик ёрдами сифатида уларнинг асосланган сўровномасига мувофиқ ўтказиб берилади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари буюртмачи ҳисобланади. Ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилади.

Буюртмачига, истисно тариқасида, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳамда қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаштириш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйлари учун компьютер техникаси, мебель жиҳозлари, маиший техника воситалари қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилади. Жиҳозлар билан таъминлаш ишларини назорат қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юкланади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларида зарурат бўлганда вужудга келган қўшимча қурилиш ва таъмирлаш ишлари Божхона қўмитаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги келишуви асосида амалга оширилади".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги "Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-390-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорининг 2-бандида бюджет буюртмачилари учун назарда тутилган чекловлар Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган, ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ушбу ташкилотда камида олти ойдан буён меҳнат фаолиятини олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар (кейинги ўринларда - юридик шахслар) ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни ёки кўрсатиладиган хизматларни харид қилишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин";


б) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Давлат буюртмачиларига ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўргазма ярмаркалари давомида юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар билан улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни ёки кўрсатиладиган хизматларни уч йилгача муддат давомида кафолатли харид қилишни назарда тутувчи шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари ўз ҳудудида фаолият юритаётган, юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларнинг ёки кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги ахборотларни Электрон кооперация порталига жойлаштирсин ва мунтазам равишда янгилаб борсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари доимий тарзда ўз ҳудудида тадбиркорлик субъектлари учун ўтказиладиган кўргазма ярмаркаси доирасида юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўз товарлари билан иштирок этишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари мазкур бандда белгиланган вазифалар ўз муддатида ва сифатли бажарилиши ҳамда юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятига кўмаклашиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин, шунингдек, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин";


в) 5-банднинг биринчи хатбошиси ва "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ушбу ташкилотда камида олти ойдан буён меҳнат фаолиятини олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг ёки кўрсатиладиган хизматларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) юритилишини ташкил этиш. Бунда:

Реестр Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида юритилади, шунингдек, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Статистика агентлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ўзаро электрон маълумотлар алмашинуви асосида шакллантирилади ва ҳар ой якунида янгилаб борилади;

ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ушбу ташкилотда олти ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттириб келаётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлмаса ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этмаса, ушбу юридик шахслар Реестрдан автоматик тарзда чиқарилади";


г) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Белгилансинки, давлат харидлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва бошқа давлат буюртмачилари ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб режа-жадвалларидаги харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида жойлашган ҳудуди бўйича тегишлича Реестрга киритилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхоналар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматларни шартнома асосида сотиб олади.

Бунда, барча давлат буюртмачилари Реестрдаги юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлардан харид қилинган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ёки юқори турувчи ташкилотларнинг расмий веб-сайтида доимий равишда жойлаштириб боради.

7. Рақамли трансформация маркази бир ой муддатда Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган ҳамда Реестрда мавжуд бўлган юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи бўлимни ишга туширсин.

Бунда, ушбу бўлимдан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачиларига юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар билан улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича электрон тарзда (воситачилик йиғими ундирилмаган ҳолда) тўғридан-тўғри шартномалар тузиш имконияти яратилади.";


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда юридик шахслар фаолияти ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек, ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет тармоғида кенг ёритиб борилишини таъминласин".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2024 йилларда давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхатининг 84-позициясида:

"Муддати" устунидаги "2024 йил февраль" сўзлари "2024 йил сентябрь" сўзларига алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-319-сон қарорига 2-илованинг 14-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2024 йил апрель" сўзлари "2024 йил июль" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-410-сон қарорида:


а) 5-банднинг "б" кичик бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари жойлашган ҳудуддаги ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" АТга киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахсларига шартнома асосида мобиль, кундузги қатнов шаклидаги, қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши тегишинча тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) иловада 7-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2024 йил март" сўзлари "2024 йил ноябрь" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги "Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарорининг 6-бандидаги "Ижтимоий хизмат" электрон платформасининг" сўзлари "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-75-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4423-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-471-сон қарорига 9-илованинг 2-банди.

       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 май



















































































Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск