ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2024 й. ПҚ-175-сон "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2024 й.

N ПҚ-175



ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБРЛАНГАН

ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича амалий тадбирлар режаси ижросини таъминлаш, зўравонликдан азият чеккан шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат сифатини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга "оила - маҳалла - туман ва ҳудуд" тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилансинки, 2024 йил 1 июндан бошлаб:

а) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" марказлари) томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;

б) хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг "102" телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан рўйхатга олинади;

в) тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;

тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига (кейинги ўринларда - шошилинч қабул бўлимлари) жойлаштирилади;

расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар "Инсон" марказларига реал вақт режимида "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали юборилади.


3. Тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида:

2024 йил 1 июндан бошлаб Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида;

2024 йил 1 октябрдан бошлаб республиканинг қолган барча ҳудудларида шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) шошилинч қабул бўлимларининг бирламчи кўмак хоналарида:

жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади;

шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади;

б) тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга реабилитация хизматларини кўрсатиш йўналишида:

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида (кейинги ўринларда - ҳудудий марказлар) вақтинчалик бошпана (шелтер)лар фаолияти йўлга қўйилади;

ҳудудий марказларга қарашли 14 та намунали туманлараро марказнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда моддий-техника базаси тўлиқлигича ҳудудий марказларга ўтказилган ҳолда тугатилади;

шошилинч қабул бўлимларининг бирламчи кўмак хоналарида ёрдам олган шахслар мазкур бўлим шифокорининг хулосаси ва ҳимоя ордери асосида ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ ариза талаб этмаган ҳолда ҳудудий марказларга жойлаштирилади;

в) тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг ижтимоийлашув даражаси ижтимоий ходим, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори томонидан олти ой давомида мониторинг қилинади;

г) тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш йўналишида:

зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш ишларига мажбурий равишда Миллий гвардиянинг инспектор-психологлари ҳам жалб қилинади;

2024 йил 1 октябрдан бошлаб ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури "Инсон" марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

2025 йил 1 январдан бошлаб, ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади;

д) 2024 йил 1 декабрдан бошлаб бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.


5. "Инсон" марказларига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини таъминлашда қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар тақдим этилсин:

тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш учун ички ишлар органига мурожаат қилиш;

тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ҳудудий марказларда бўлиш вақтида ишлаб чиқилган якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурининг ижросини мониторинг қилиш;

зарур ҳолларда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлса, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига талабнома киритиш.


6. Қуйидагилар:

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Зўравонликнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган медиа-режа 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Агентлик:

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ижтимоий хизматларни тақдим этувчи жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади;

тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари реестрини юритади;

тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва бошқа йўналишларда фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат ижтимоий буюртмаси орқали жалб қилинишини таъминлайди.


8. Агентлик:

икки ҳафта муддатда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига бирламчи кўмак хоналарида ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳудудий марказларга жойлаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламенти лойиҳасини киритсин;

2024 йил 1 августга қадар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш стандарти тасдиқланишини таъминласин;

2024 йил 1 октябрга қадар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг фуқаролик ишлари бўйича суд ишларида мажбурий тартибда прокурор иштирокини таъминлаш, уларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартибини йўлга қўйишни назарда тутувчи таклифларни киритсин;

2024 йил 1 октябрга қадар Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш ва якка тартибдаги чора-тадбирларни қўллашнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этиш бўйича таклифларни киритсин;

2024 йил 1 октябрга қадар халқаро экспертларнинг хулосасига асосан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази негизида кўп функцияли марказ фаолиятини ташкил этишга доир таклифларни киритсин;

2025 йил 1 январдан бошлаб "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида зўравонлик ҳолати, тазйиққа учраган шахсга кўрсатилган хизматлар, тузатиш дастури бажарилишини мониторинг қилиш бўйича модулни жорий этсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Агентлик директори М.П. Оллоёров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 10 майдаги

ПҚ-175-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган

шахсларни реабилитация қилишга доир

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ


Т/р

    

Чора-тадбирлар номи

    

Амалга ошириш

механизми

     

Ижро муддати

   

Масъул ижрочи

   

   

I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

        

1.

Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан таҳдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама этиш;

календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан биргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда ўн кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

август

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси


2.

"Таълим тўғрисида"ги Қонунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

вояга етмаган бола, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, шунингдек, вояга етган таълим олувчининг мурожаатида кўрсатилган тазйиқ ва зўравонликка суиқасд ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар таъқиб қилаётган ходим (шахс)ни, шу жумладан ҳимоя ордери амал қилиш даврида, таълим бериш жараёнидан четлатиш;

ҳимоя ордери амал қилиш даврида вояга етмаган бола, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, шунингдек, вояга етган таълим олувчининг таълим жараёни учун тўланадиган мажбурий бадалларни тўлашни (тўлов-контракт маблағлари тўлови бундан мустасно) тўхтатиб туриш.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Қонунчилик ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказларини тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандлари, шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича судларга ариза (шикоят) ва даъволар киритишда давлат божидан озод қилиш;

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг йўқотилган банк пластик картасини тиклаш учун тижорат банкларига мурожаат қилиш юзасидан нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ишончномани тасдиқлаш ҳуқуқини бериш;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари, шунингдек, вояга етмаган болаларнинг йўқотилган биометрик паспортлари (идентификация ID-карталари), туғилганлик ҳақидаги ҳамда никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари ўрнига янгисини олишда, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ёлғиз она аризасига асосан қайд қилинган туғилганлик ҳақида маълумотнома ҳамда фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик ҳақида маълумотномани олишда, шунингдек, яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлашда жарима, давлат божи ва герб йиғимидан озод қилиш;

тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқиладиган ишларда мажбурий тартибда прокурор иштирокини таъминлаш.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд


4.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлганда уларни давлат органлари ва ташкилотларига йўлланма асосида ишга жойлаштириш бўйича ижтимоий мажбурият юклаш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2024 йил

июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси


5.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида ишга жойлаштириш бўйича ижтимоий мажбуриятларни юклаш тартибини жорий этиш.

Бунда, буюртма "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) орқали шакллантирилади ва тегишли давлат органи ва ташкилотига юборилади.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2024 йил

июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси


6.

Бир календарь йили давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари ташаббуси билан проактив ҳимоя ордерини бериш тизимини йўлга қўйиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2024 йил

август

Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати билан боғлиқ ижро ҳужжатларини бажармаслик юзасидан айбдорларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2024 йил

август

Бош прокуратура, Олий суд


8.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази (кейинги ўринларда - Республика маркази) ва унинг ҳудудий бўлимларига икки ва ундан ортиқ марта мурожаат қилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг харажатларини тазйиқ ва зўравонлик содир қилган шахсдан регресс тартибида ундириш бўйича таклиф киритиш.


Таҳлилий маълумот

2024 йил

декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар


9.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш.

Бунда, "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги


10.

Тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар реестрини юритиш тартибини тасдиқлаш.


Ички буйруқ ёки

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат


2024 йил

август

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги


11.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг адаптив (мослаштирилган) спорт турлари билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат


2024 йил

июнь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги


     

II. ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБРЛАНГАН ХОТИН-

ҚИЗЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ

        

12.

Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида қуйидагиларни назарда тутган ҳолда туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналарини ташкил қилиш:

хоналарни зарур моддий-техника базаси билан таъминлаш;

молиялаштириш манбасини аниқлаш.


Қўшма қарор

2024 йил

июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


13.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган шахсларнинг ижтимоийлашув даражасини ошириш ҳамда реабилитация дастури билан кўзланган мақсадларга эришишга қаратилган ижтимоий шартнома тузиш амалиётини йўлга қўйиш.


Ички буйруқ

2024 йил

июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


14.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан ишлашда туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларидаги психологларни тўлов-шартнома асосида жалб қилиш бўйича асослантирилган таклифларни киритиш.


Таҳлилий маълумот

2024 йил

июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


15.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштириладиган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига бериладиган гигиена ҳамда бошқа турдаги таъминот воситалари рўйхатини тасдиқлаш.


Ички буйруқ

2024 йил

август

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


16.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига яқин мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига жойлаштириш орқали ушбу таълим муассасаларининг психологлари томонидан уларнинг фарзандлари билан ишлаш методикасини ишлаб чиқиш.


Қўшма қарор

2024 йил

июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


17.

Нодавлат нотижорат ташкилотларга давлат ижтимоий буюртмасини бериш орқали Тошкент вилоятида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун вақтинчалик бошпана (шелтер) ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

ноябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Кадастр агентлиги


18.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат ва ёрдам бериш йўналишида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар билан Республика маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини ривожлантириш, шу жумладан, малакали экспертлар ва техник кўмак лойиҳаларини жалб қилиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024-2026

йиллар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


19.

Республика маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш.


Ички буйруқ

2024 йил

июнь


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


20.

Оилада тазйиқ ва зўравонликнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ва ушбу соҳага оид бошқа масалаларни ўрганишга қаратилган илмий изланишлар олиб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июлдан

бошлаб

доимий


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


21.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисида зудлик билан хабар бериш имконини берувчи мобиль илова ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2025 йил

февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


22.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг ҳамда оиладаги тазйиқ ва зўравонликни эрта аниқлаш юзасидан ижтимоий ходимларнинг малакасини тизимли равишда ошириб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июлдан

бошлаб режа-

графикка

мувофиқ


Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази


23.

"Ишга марҳамат" мономарказларида қуйидагиларни ўз ичига олган ўқув-дарсларни йўлга қўйиш:

ҳуқуқий саводхонликни ошириш;

ариза, шикоят ва таклифларни ёзиш ва бланкларни тўлдириш кўникмалари;

ваколатли органларга мурожаат қилиш тартиби;

электрон платформалардан, шу жумладан "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилотининг "advice.uz" порталидан фойдаланиш кўникмалари;

"Юридик ёрдам" ("e-advokat.uz") ахборот тизими орқали мурожаат йўллаш тартиблари ва бошқалар.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


24.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларини "Ижтимоий ҳимоя" АТ махсус дастурий таъминоти ўрнатилган планшетлар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

ноябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


25.

Халқаро ташкилотлар билан биргаликда маиший зўравонлик қурбонлари билан ишлашда кейс-менежмент орқали ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024-2025

йиллар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


26.

Халқаро ташкилотларнинг техник кўмагида тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ходимлар ва психологларнинг халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024-2025

йиллар


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


       

III. АХБОРОТ БАЗАЛАРИ ВА ПЛАТФОРМАЛАР

ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ФАОЛИЯТ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

         

27.

Профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордерини махсус планшет ёрдамида махсус тизим орқали жойида расмийлаштириш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:

фуқаронинг судланганлик (судланганлик тугатилганлиги) ҳолати тўғрисида маълумотнома;

фуқарога нисбатан қўзғатилган маъмурий ёки жиноий иш ҳолати;

махсус ҳисобда турганлик ва бошқа маълумотлар олиш имконини берувчи тизимлар билан интеграциялашган, реал вақт режимида ишловчи тизим назарда тутилади.


Комплекс чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

Ички ишлар вазирлиги, Персоналлаштириш агентлиги, Бош прокуратура, Олий суд


28.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказларини жойлаштириш учун бино-иншоот билан таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июнь


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


29.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Самарқанд вилояти бўлими фолиятини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.


Комплекс чора-

тадбирлар


2024 йил

декабрь


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


30.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларида онлайн маслаҳат бериш, зўравонлик ҳолатининг олдини олиш бўйича зарур маълумотлар олишни таъминловчи "ишонч телефони" ишлашини такомиллаштириш.


Комплекс чора-

тадбирлар


2024 йил

август-

октябрь


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги


21.

Республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ресурсларни бошқариш ахборот тизимини жорий этиш.


Комплекс чора-

тадбирлар


2024 йил

ноябрь


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


Ресурсларни бошқариш ахборот тизимини "Ижтимоий ҳимоя" АТ тизимига интеграция қилиш.


2025 йил

февраль


32.

"Ижтимоий ҳимоя" АТ фаолиятини узлуксиз таъминлаш мақсадида мазкур тизимни ўрнатилган тартибда "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштириш масаласини кўриб чиқиш.


Комплекс чора-

тадбирлар


2025 йил

февраль

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


       

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 10 майдаги

ПҚ-175-сон қарорига

2-ИЛОВА



Зўравонликнинг олдини олиш,

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини

таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини

юксалтиришга қаратилган

МЕДИА-РЕЖА

         

Т/р


Чора-тадбирлар номи

        

Амалга ошириш

механизми

     

Ижро муддати

     

Масъул ижрочи

     

1.

Жамоат жойларида ҳамда марказий телевидение орқали оилавий зўравонликнинг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган визуал видео-анимацион клиплар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувларни намойиш этиш.


Видеоролик, амалий

чора-тадбирлар

2024 йил

июндан

бошлаб

доимий


Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


2.

Ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг онгида зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари жамият ва оила равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрланишини ташкил қилиш.


Кўргазмали тарқатма

материаллар

2024 йил

июнь

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги


3.

Зўравонликни тарғиб қилувчи, мазмунан саёз, ахлоқ меъёрлари, миллий маънавият ва қадриятларимизга мос келмайдиган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган адабиётларни тарқатишнинг олдини олиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июнь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


4.

Ёшлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни бартараф қилиш, оилавий ажралишлар ва шу каби салбий ҳолатларга уларнинг муносабати ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича социологик тадқиқот ўтказиш.


Социологик тадқиқот

2024 йил

давомида

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


5.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида ижтимоий роликлар тайёрлаш.


Видеоролик

2024 йил

август

Кинематография агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


6.

Болаларга мўлжалланган зўравонликка қарши курашиш мавзуларида ва одоб-ахлоқнинг оддий ва кундалик қоидаларини, халқнинг тарихи ва миллий қадриятларини ўргатишни тарғиб қилувчи турли мультипликацион фильмларни яратиш.


Мультипликацион

фильмлар

2024 йил

август

Кинематография агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


7.

Оилавий нотинчлик ҳамда болалар назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш, болалар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг салбий оқибатлари тўғрисида телекўрсатувлар, ток-шоулар тайёрлаш.


Телекўрсатувлар

2024 йил

август

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


8.

Ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий саводхонлик бўйича машғулотлар ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


9.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини кенг тарғиб қилиш.


Тарқатма тарғибот

материаллари


2024 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


10.

Кундалик турмушда кўп учрайдиган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини уйма-уй юриб тарғиб қилиш, шунингдек, ҳуқуқий маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарғибот материалларини оилаларга бепул тарқатиш.


Тарқатма

материаллар


2024 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


11.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз бўлиш, одоб-ахлоқ қоидалари ва ҳуқуқнинг илк тушунчаларини ўргатиш бўйича намунавий қўлланма яратиш.


Намунавий қўлланма


2024 йил

ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


12.

Ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, шу жумладан тазйиқ, зўравонлик ҳамда шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш бўйича қисқа метражли роликлар ишлаб чиқиш ҳамда жамоат жойларида намойиш қилиш.


Видеоролик

2024 йил

декабрь

Кинематография агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


13.

Ёшлар ва ота-оналар ўртасида никоҳ ёши, алимент тўлаш шартлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Тарғибот тадбирлари

2024 йилдан

бошлаб

доимий


Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


14.

Маҳаллаларда аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган энг долзарб муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва унинг натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот олиб бориш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш.


Учрашувлар,

давра суҳбатлари,

семинарлар ва бошқа

тадбирлар


2024

йилдан

бошлаб

доимий


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


15.

Маҳаллаларда аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, тазйиқ, миграция, моддий ёрдам, алимент тўлаш, ишга жойлашиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий ахборотни буклет, флаер, лифлет (шу билан бирга шаҳар кўчаларида жойлашган билбордлар ва лед мониторлар орқали) шаклида аҳолига етказиш


Тарқатма тарғибот

материаллари

2024 йилдан

июлдан

бошлаб

доимий


Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


16.

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва ошириш.


Кўргазмали тарқатма

материаллар


2024 йил

декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги


17.

Тазйиқ ўтказувчи, шу жумладан, тарбияси оғир вояга етмаганларга кучайтирилган ҳуқуқий таълим бериш ва тарбиялашга оид махсус дастурларни қўллаш.


Ижрочиларнинг

қўшма қарори

2025 йил

январь

Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги


18.

Ёшларда соғлом турмуш тарзига бўлган интилишни шакллантириш, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликлар, гиёҳвандлик, чекиш ва бошқа зарарли одатларга қарши курашишга доир профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли уюштиришга, ёшларни оммавий спортга жалб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

режалари


2024-2025

йиллар

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги


19.

Аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича "Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот" лойиҳасини амалга ошириш.


Сўров ўтказиш

2025 йил

январь

Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


20.

Интернетдаги ижтимоий тармоқларда (Facebook, Telegram, Twitter, Youtube, Mytube.uz ва ҳ.к.) тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш бўйича тайёрланган материаллар, давра суҳбатлари ва бошқа материалларни жойлаштириб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

давомида

Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


21.

Аҳоли ўртасидаги долзарб ижтимоий-ҳуқуқий муаммолардан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ҳамда ҳуқуқий мавзудаги лойиҳаларни тайёрлаш ва тарқатиш.


Кўргазмали тарқатма

материаллар

2024 йил

давомида


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 май

















































































Время: 0.0354
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск