Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди ("СБХ" 20-сон, 2024 йил 14 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ИШ БЕРУВЧИНИНГ ҚАЙСИ ХАРАЖАТЛАРИ

ХОДИМЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ ҲИСОБЛАНМАЙДИ


Иш берувчининг ходимлари фойдасига қилган алоҳида харажатлари ходимларнинг даромади ҳисобланмайди. Бундай тўловлар учун муҳим омил ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ҳисобланади, чунки айни бир хил тўловлар турли вазиятларда ёки даромад бўлиши, ёки солиқ солиш мақсадларида даромад сифатида қаралмаслиги мумкин.

Солиқ агенти бўлган иш берувчининг солиқ тўловчи ходимнинг даромадлари ҳисобланмайдиган харажатлари Солиқ кодексининг 369-моддаси 3-қисмида келтирилган.

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатларини батафсил кўриб чиқамиз.


1. Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш бўйича харажатлар

Ушбу харажатларга ЖШДС солинмаслиги учун ташкилотингиз қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя этиши лозим. Аввало меҳнат шароитлари ноқулай бўлган иш ўринлари рўйхатини белгилаб олиш лозим.

Бунинг учун иш ўринларини аттестациядан ўтказинг, ушбу жараёнда меҳнат шароити ноқулай бўлган иш ўринларини аниқлайсиз (Низом, 15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚга 1-илова).

Кейин жамоа келишувида (шартномасида) бундай ишлар рўйхатини, белгиланган товарлар билан таъминлаш шартларини, тарқатиш меъёри, тартибини белгилаб қўйинг. Агар корхонангизда жамоа келишуви (шартномаси) мавжуд бўлмаса, уларни касаба уюшмаси билан келишган ҳолда белгиланг (МК 363-м.).

  

               

Аттестация ўтказиш даврийлигини ўзингиз белгилайсиз, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади. Аттестацияни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича жавобгарлик корхона раҳбари (эгаси) зиммасига юкланади (Низом 8-б., 15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚга 1-илова).

              

  

Иш ўринларини аттестациядан ўтказишда қуйидагиларни ҳисобга олинг:

q имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг Рўйхатларини (Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.);

q ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари Рўйхатини;

q

...
Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск