Внимание!

NB! Мазкур Техник регламент 2025 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2024 й. 290-сон "Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2024 й.

N 290




ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида" ҳамда "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида" қонунларига мувофиқ, шунингдек, тамаки ва тамаки маҳсулотларига қўйиладиган ягона техникавий талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тамаки маҳсулотларини аниқлаш қоидаларини, тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини идентификация қилиш мақсадлари, истеъмол қилиш мосламаларига қўйиладиган талаблар, ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш шартларига қўйиладиган талаблар, тамаки маҳсулотларининг, тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровлари, истеъмол ўровларига жойлаштириладиган ахборотларга, шунингдек, тиббий огоҳлантиришларни қўллашга доир талабларни назарда тутувчи Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент 1-иловага мувофиқ;

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Техник регламент 2025 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

Техник регламентга киритилган тамаки маҳсулотлари ва тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ўтиш даври мобайнида амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида муомалага чиқарилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент амалга киритилиши муносабати билан унда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда мазкур Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга зид бўлмаган қисмида қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб тамаки ва тамаки маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда зарур чораларни кўрсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентнинг мақсади, мазмуни, уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 майдаги

290-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги

техник регламентни жорий этиш

схемаси

          

    

Босқичлари

   


     

Субект

     


      

Тадбир номи

      


      

Муддати

      











1-босқич


      

Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

       


Тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни сертификатлаштириш органлари, синов лабораторияларига етказиш.


Уч кун муддатда











2-босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги


    

1. Техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ҳамда тамаки ва тамаки маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича мавжуд норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш.


2. Мажбурийликни бекор қилиш ҳамда тамаки ва тамаки маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда ихтиёрийликни белгиланган тартибда таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилиш.

       


     

Бир ой муддатда




Ўн кун муддатда











3-босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлиги


     

Тамаки ва тамаки маҳсулотларининг Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича сертификатлаштириш органлари, синов лабораторияларини аккредитация доирасини кенгайтириш чораларини кўриш.

       


Олти ой муддатда











4-босқич


        

Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги

      


Тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни қўллаш мақсадлари, мазмуни ҳамда тартиби тўғрисида жамоатчилик, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминлаш.


Режага мувофиқ











5-босқич


        

Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

       


Тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлаш.


Ўрнатилган

тартибда











6-босқич


     

Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлиги,

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги

        


Тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилиш ҳамда тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига маълумотларни киритиб бориш.


Ҳар чоракда




         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 майдаги

290-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 1 февралдаги 74-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги Умумий техник регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон қарори)" 2019 йил 25 декабрдаги 1034-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарори)" 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.

         

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 май










































































Время: 0.1822
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск