ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Маъмурий-ҳудудий тузилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2024 й. 294-сон "Маҳаллалар фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2024 й.

N 294



МАҲАЛЛАЛАР ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ШАҲАРЛАР,

ШАҲАРЧАЛАР,  ҚИШЛОҚЛАР  ВА  ОВУЛЛАРНИНГ

МАҲАЛЛАЛАРИНИ ТУЗИШ, БИРЛАШТИРИШ, БЎЛИШ

ВА ТУГАТИШ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ВА ЎЗГАРТИРИШ, УЛАРГА НОМ БЕРИШ

ВА  УЛАРНИНГ  НОМИНИ  ЎЗГАРТИРИШ  ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

2014 ЙИЛ 4 МАРТДАГИ 48-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш, маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиришнинг барқарор мезонларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида идоралараро доимий комиссиялар тузиш ва уларнинг намунавий таркибини белгилаш;

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаларини мазкур комиссияларнинг ишчи органлари сифатида белгилаш;

маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ўтказиш.


2. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига уч ой муддатда:

Кадастр агентлиги билан биргаликда республикадаги барча маҳаллаларни хатловдан ўтказиш, уларнинг аниқ чегараларини белгилаш, бунда ҳар бир маҳалланинг чегараси бир аҳоли пункти (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул) доирасида бўлишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд маҳаллалар фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилганлиги, бошқарув жиҳатидан ўзини оқлаши юзасидан ўрганишларни олиб борсин ҳамда ушбу талабларга жавоб бермайдиган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳалла еттилиги", ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 майдаги

294-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг

маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш,

шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш,

уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил

4 мартдаги 48-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "иловага" сўзи "1-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиялар (кейинги ўринларда - Идоралараро комиссия) тузилсин.

Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Идоралараро доимий комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармалари Идоралараро комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин";


3. 1-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Маҳаллалар шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида ташкил этилади, бунда бир маҳалла бир маъмурий-ҳудудий бирлик (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси) ҳудуди доирасида ташкил этилади ҳамда бир маҳалланинг ҳудуди бир нечта маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудида жойлашишига йўл қўйилмайди";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тадбирлар Низомга 1-иловадаги схемага, маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тадбирлар Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилади";


8-бандда:

биринчи хатбошидаги "камида 500 та оила яшайдиган" сўзлари "камида 400 та хонадон мавжуд" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "500 нафардан кам аҳоли, лекин камида 100 оила яшайдиган" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарори билан 400 тадан кам хонадонлари мавжуд" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Туман (шаҳар) ҳокими маҳаллани тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш тўғрисида шаҳарча, қишлоқ, овул ёки шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини томонидан киритилган таклифларни ўн беш кун муддатда кўриб чиқади ҳамда ахборотнома тайёрлаб, тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссияга (кейинги ўринларда - Идоралараро комиссия) тақдим этади.

Идоралараро комиссия:

маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади ҳамда соҳада учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш бўйича тақдим этилган таклифларни ўн беш кун муддатда бевосита жойига чиқиб ўрганади ҳамда таклифларни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик тўғрисида хулоса тайёрлайди;

тайёрланган хулосани кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 3 кун муддатда киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари навбатдаги сессияда Идоралараро комиссиянинг хулосаси асосида маҳаллани тузиш, маҳаллаларни бирлаштириш, маҳаллани бўлиш (уларнинг чегараларини белгилаган ва уларга ном берган ёки уларнинг номини ўзгартирган ҳолда) ва тугатиш тўғрисида ёхуд ушбу таклифни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади";


16, 18 ва 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади";


32-банднинг еттинчи хатбошисидаги "адашишга олиб келинишини, каландимоғлик маъносига" сўзлари "янглишишга олиб келишини, ҳурматсизлик мазмунида" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


қуйидаги таҳрирдаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:


"Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар

ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш,

бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини

белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг

номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг

маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва

тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини

белгилаш ва ўзгартиришда амалга

ошириладиган тадбирлар

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

     


Субъектлар

    


Тадбирлар

     


Муддатлар

      

1-босқич


Фуқаролар йиғини

кенгаши


      

Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва фуқаролар йиғини муҳокамасига киритади.

    


Заруратга кўра








2-босқич


Фуқаролар йиғини


      

1. Киритилган таклифларни кўриб чиқади, ўз қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосли равишда рад этади, зарурат бўлганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф этади.


2. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тўпланган материалларни илова қилган ҳолда илтимоснома юборади.

      


5 кун муддатда








3-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими


      

1. Фуқаролар йиғинининг таклифи билан биргаликда маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифланган ҳолда маҳалланинг ҳудуди чизмаларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларига топшириқ юборади.


2. Фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича илтимосномани кўриб чиқади ва ахборотнома тайёрлайди.


3. Ахборотномани тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияга (кейинги ўринларда - Идоралараро комиссия) тақдим этади.

       


15 кун муддатда








4-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

Кадастр агентлигининг

Давлат кадастрлари

палатасининг тегишли

туман (шаҳар)даги

филиали


      

1. Маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда, маҳалла ҳудуди чизмасини тайёрлайди ҳамда қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишади.


2. Маҳалла ҳудудининг тайёрланган чизмасини маҳаллаларнинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимига юборади.

       


15 кун муддатда








5-босқич


Идоралараро комиссия


       

1. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тақдим этилган таклифларни бевосита жойига чиқиб ўрганади.


2. Таклифларни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик тўғрисида хулоса тузади.



15 кун муддатда




3. Тайёрланган хулосани кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади.

       


3 кун муддатда








6-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси Жўқорғи

Кенгеси, халқ

депутатлари вилоятлар

ва Тошкент шаҳар

Кенгаши


     

Навбатдаги сессияда Идоралараро комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

       


Халқ депутатлари

Кенгашининг навбатдаги

сессияси чақирилишига қараб

       

         




Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар

ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш,

бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини

белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг

номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар

ва овулларнинг маҳаллаларига ном бериш

ва уларнинг номини ўзгартиришда амалга

ошириладиган тадбирлар

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

      


Субъектлар

     


Тадбирлар

      


Муддатлар

        

1-босқич


Фуқаролар йиғини кенгаши


     

Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва фуқаролар йиғини муҳокамасига киритади.

        


Заруратга кўра








2-босқич


Фуқаролар йиғини


   

1. Киритилган таклифларни кўриб чиқади, ўз қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосли равишда рад этади, зарурат бўлганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф этади.


2. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тўпланган материалларни илова қилган ҳолда илтимоснома юборади.

        


5 кун муддатда








3-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими


     

1. Фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича илтимосномани кўриб чиқади.


2. Таклифлар тайёрлаш учун географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) комиссияси) зарур ҳужжатлар билан фуқаролар йиғинининг илтимосномасини юборади.

        


5 кун муддатда








4-босқич


Туман (шаҳар) комиссияси


     

Тақдим этилган ҳужжатларни, уларнинг географик объектларга номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва ўз таклифини туман (шаҳар) ҳокимига юборади.

       


15 кун муддатда








5-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими


    

Туман (шаҳар) комиссияси томонидан тақдим этилган таклифни ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссиясига киритади.

       


5 кун муддатда








6-босқич


      

Ном бериш

масалалари бўйича

Қорақалпо-ғистон

Республикаси, вилоят

ёки Тошкент шаҳар

комиссияси

       


Тайёрланган материалларнинг географик объектларга номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиб чиқишни ташкил этади ва туман (шаҳар) ҳокимига тегишли хулосани юборади.


15 кун муддатда








7-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими


      

Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тайёрланган ҳужжатларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.

      


5 кун муддатда








8-босқич


Халқ депутатлари

туман (шаҳар)

Кенгаши


Навбатдаги сессияда туман (шаҳар) ҳокими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


       

Халқ депутатлари

Кенгашининг

навбатдаги сессияси

чақирилишига

қараб

       

".

        

4. Қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:

       

"Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 4 мартдаги

48-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва

тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш

ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

Идоралараро доимий комиссияларнинг

намунавий таркиби

         

1. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - комиссия раиси


2. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


3. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи


4. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи


5. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қумитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи


6. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи


7. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


8. Лавозимига кўра

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


9. Лавозимига кўра

-

Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


10. Лавозимига кўра

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


11. Лавозимига кўра

-

Ички ишлар (бош) бошқармаси бошлиғи


12. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи


13. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи".

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 май
















































































Время: 0.1412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск