Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Май, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2024 й. ПҚ-193-сон "Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2024 й.

N ПҚ-193



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА СУБСИДИЯЛАР,

ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-39-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-39-сон қарорига мувофиқ:

қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги (кейинги ўринларда - рейтинг) жорий этилганлиги;

тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилиши белгиланганлиги маълумотучун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда - қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:

а) қўллаб-қувватлаш чоралари "В" ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорлик субъектларига амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

"AAA" тоифа - амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;

"AA" тоифа - амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;

"А" тоифа - амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;

"ВВВ" тоифа - амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;

"ВВ" тоифа - амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;

"В" тоифа - амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;

б) қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига олти ой бўлмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск