Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Май, 2024 й. /

Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.05.2024 й. 256-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 1 майдаги

256-сон қарорига

7-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда

бўлиш ёки ажратиб чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларни (кейинги ўринларда - хўжалик юритувчи субъектлар) мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом табиий монополиялар субъектларига татбиқ этилмайди.


3. Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш имконияти тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда - монополияга қарши орган) томонидан кўриб чиқилади.



2-БОБ. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ

МАЖБУРИЙ ТАРЗДА БЎЛИШ ЁКИ АЖРАТИБ

ЧИҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ


4. Хўжалик юритувчи субъектни бўлиш дейилганда, бўлинаётган хўжалик юритувчи субъект негизида унинг фаолиятини тўхтатган ҳамда унинг ҳуқуқлари ва вазифаларини янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектларга берган ҳолда, бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш тушунилади.

Хўжалик юритувчи субъектни ажратиб чиқариш дейилганда, унинг фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисмини уларга бериш билан бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш тушунилади.


5. Хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш унинг устун мавқени суиистеъмол қилишини бартараф этиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъект негизида товар ва молия бозорларини тўйинтиришга, товарлар, ишлар ва хизматларнинг

...
Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск