ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Транспорт вазирининг 16.05.2024 й. 9-сон "Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.06.2024 й. 3516-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.06.2024 й.

N 3516




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

16.05.2024 й.

N 9


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан

қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Транспорт вазири                                              И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан

қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 4-сон (рўйхат рақами 3363, 2022 йил 19 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 10/22/3363/0322-сон, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон) буйруғи билан тасдиқланган Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларида:


4 ва 6-бандлардаги "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш" деган сўзлар "Транспорт назорати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4 ва 6-бандлардан "Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2022 йил 9 июндаги 7-сон "Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғида (рўйхат рақами 3376, 2022 йил 27 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3376/0682-сон):


а) муқаддимадаги "2019 йил 19 апрелдаги 337-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" деган сўзлар "2023 йил 15 декабрдаги 668-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) Низомда:


15-банд, 17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 19-банднинг еттинчи хатбошиси, 31-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 32-банднинг иккинчи хатбошиси, 34 ва 35-бандлардаги "Ўзтемирйўлназорат" деган сўзлар "Транспорт назорати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-банддаги "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш" ҳамда "филиаллари" деган сўзлар тегишли равишда "Транспорт назорати" ҳамда "бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 июнь














































Время: 0.2286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск