Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меҳнат муносабатлари / Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсациялар ва бошқа тўловлар /

Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак ("СБХ" 25-сон, 2024 йил 15 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



МОДДИЙ ЁРДАМНИ ҚАНДАЙ ТЎЛАШ КЕРАК


Иш берувчи ходимларга ва корхонада ишламайдиган шахсларга бола туғилиши, оила аъзоси вафот этганда, табиий офатларда ва бошқа шундай ҳолларда моддий ёрдам кўрсатишга ҳақли. Моддий ёрдам қоида тариқасида:

жисмоний шахснинг иши ва унинг натижалари билан боғлиқ эмас;

ноишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган тўлов ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 372-моддаси 4-бандида назарда тутилган рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган моддий ёрдам бундан мустасно. Ишлаб чиқариш ходимлари учун хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган бундай моддий ёрдам ишлаб чиқариш таннархига киритилади (Низом 1.2.1-б., 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова).

Моддий ёрдам иш ҳақидан фарқли равишда мажбурий хусусиятга эга эмас: иш берувчи корхонада бундай имконият бўлган тақдиргина уни тўлаб бериши мумкин.

Моддий ёрдамни тўлаш, миқдорлари ва уни амалга оширишнинг тартиби асосларини меҳнат ёки жамоа шартномаларида, корхонанинг бошқа ички ҳужжатларида белгилаб қўйинг.

Корхонангизда белгиланган қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам моддий ёрдамни беришингиз мумкин. Мазкур ҳолатда жисмоний шахснинг аризаси ва раҳбарнинг буйруғи асос ҳисобланади.

  

               

Агар моддий ёрдамни белгиланган ҳолатларда кўрсатиш меҳнат ёки жамоа шартномаларида, бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган бўлса, бу ходимларга иш берувчилардан ушбу ҳолатлар содир бўлганда унинг тўланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.

              

  


ҚАЧОН МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛИШИ МУМКИН


Қоида тариқасида моддий ёрдам қуйидаги ҳолатларда кўрсатилади:

муайян оилавий шароитлар рўй берганда - ходимнинг ёки унинг фарзандларининг тўйи, оилада бола туғилиши, ходимнинг ўзи ёки унинг оила аъзосининг вафот этиши;

ходимнинг ёки унинг қариндошларининг касал бўлиши ҳолатларида;

фавқулодда ҳолатларда, табиий офатлардан кўрилган зарарларни қоплашга;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда;

бошқа ҳолатларда - юбилей, оғир молиявий ҳолат, пенсияга чиқиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар.

Ташкилот ўзининг ички ҳужжатларида моддий ёрдамни тўлаш учун бошқа ҳолатларни кўрсатишга ҳам ҳақли.

  

               

Қонунчиликда моддий ёрдамнинг юқори чегараси белгиланмайди. Солиқ кодексида белгиланган айрим моддий ёрдам турлари бўйича чегаравий миқдорларни фақатгина солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида тўлашда ҳисобга олинг.

              

  

  

               

Моддий ёрдамни ва меҳнатга қобилиятлиликни йўқотганлик муносабати билан тўловларни фарқлаш керак.

тўловлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади (ТИЭК) ва иш берувчининг молиявий ҳолатидан қатъи назар мажбурий ҳисобланади (8.02.2022 йилдаги 62-сон ВМҚ);

моддий ёрдам иш берувчи томонидан унинг молиявий имконияти мавжуд бўлганда ихтиёрий равишда тўланади.

              

  


МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРНИ КИМ ҚАБУЛ ҚИЛАДИ


Моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарор ташкилотда қабул қилинган тартиб-таомилларга асосан қабул қилинади. Одатда, иш берувчининг якка тартибда қабул қилган қарори билан, шу жумладан комиссиянинг тавсияси асосида қабул қилинади.

Комиссия таркибига қуйидагилар кириши мумкин:

корхона раҳбарининг ўринбосарлари;

ходимлар бўлими ра

...
Время: 0.0030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск