ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2024 й. 330-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2024 й.

N 330



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ИЖТИМОИЙ ВА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 29 январда қурилиш, уй-жой ва коммуиал хўжалиги, транспорт ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шу жумладан, қурилиш соҳасида рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш, марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:

марказлаштирилган манбалар ҳисобига бажарилган қурилиш ишлари бўйича пудрат ташкилотлари ҳисоботларини рақамлаштириш ҳамда амалга оширилган харажатларни молиялаштиришни такомиллаштириш;

келгуси йил Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-қидирув ишлари, лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни жорий йилда молиялаштириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 12 июндаги

330-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


a) қуйидаги мазмундаги 3-1-боб билан тўлдирилсин:


"3-1-боб. Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича

ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш хусусиятлари


17-1. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари топширилганда ушбу Низомга 3-иловадаги шаклда ҳисобварақ-фактура тақдим этилади.

17-2. Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда - тартиб рақами;

2-устунда - норматив шифр рақами (ШНҚга кўра);

3-устунда - иш тури номи;

4-устунда - маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;

5-устунда - ўлчов бирлиги;

6-устунда - жами иш ҳажмлари ва харажатларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари;

7-устунда - жорий йилдаги ишлаб чиқариш графиги бўйича иш ҳажмлари ва харажатларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари;

8-устунда - жами шартномавий нарх қиймати;

9-устунда - жорий йилда шартномавий нарх қиймати;

10-устунда - ишнинг бошланган давридан буён бажарилган ишларнинг физик кўрсаткичлари;

11-устунда - ишнинг бошланган давридан буён бажарилган ишларнинг умумий ишга нисбатан фоиз ҳисобидаги улуши;

12-устунда - ишнинг бошланган давридан буён бажарилган ишларнинг шартномавий нархи;

13-устунда - жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан буён бажарилган ишларнинг физик кўрсаткичлари;

14-устунда - жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан буён бажарилган ишларнинг умумий ишга нисбатан фоиз ҳисобидаги улуши;

15-устунда - жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан буён бажарилган ишларнинг шартномавий нархи;

16-устунда - жорий ойда бажарилган ишларнинг физик кўрсаткичлари;

17-устунда - жорий ойда бажарилган ишларнинг умумий ишга нисбатан фоиз ҳисобидаги улуши;

18-устунда - жорий ойда бажарилган ишларнинг шартномавий нархи;

якунловчи учта сатрларда - 6-9, 12, 15 ва 18-устунлар бўйича суммалар, қўшилган қиймат солиғи миқдори ҳамда қўшилган қиймат солиғини қўшган ҳолдаги жами қийматлар алоҳида кўрсатилади".


б) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:


"Ҳисобварақ-фактураларнинг

шакллари ҳамда уларни тўлдириш,

тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



20__ йил "___" ___________ даги ____-сон шартномага

20__ йил "___"_________ даги ____-сон

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан

бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун)

Пудрат ташкилоти______________


Буюртмачи______________

Манзил______________


Манзил______________

Пудрат ташкилотининг идентификация рақами (СТИР)________


Буюртмачининг идентификация рақами (СТИР)_________

ҚҚС рўйхат рақами______________


ҚҚС рўйхат рақами______________

Банк ҳисобварағи______________


Банк ҳисобварағи______________

Банк МФО______________



Банк МФО______________


Объект номи______________


Объектнинг идентификация рақами______________



Лот рақами______________

Т/р

Нор-

матив

шифр

рақами

(ШНҚга

кўра)


Иш тури

номи


Маҳсулот-

ларнинг

(товар ва

хизматлар-

нинг) Ягона

электрон

миллий

каталоги

бўйича

идентифи-

кация коди


Ўлчов

бир-

лиги


Иш хажм-

лари ва

харажат-

ларнинг

ҳақиқий

кўрсат-

кичлари


Шартномавий

нарх қиймати


Бажарилган ишлар


ишнинг бошланган

давридан


шундан, жорий йилнинг хисобот даври бошидан


шундан, жорий ойда


жами


шундан,

жорий

йилдаги

ишлаб

чиқариш

графиги

бўйича


жами


шундан,

жорий

йилда


физик кўрсат-

кичлар

жами

умумий

ишга

нисба-

тан, %да


шартно-

мавий

нархда


физик

кўрсат-

кичлар


жами

умумий

ишга

нисба-

тан, %да


шартно-

мавий

нархда


физик

кўрсат-

кичлар


жами

умумий

ишга

нисба-

тан, %да


шартно-

мавий

нархда


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

1



















2






































Жами
















ҚҚС қиймати
















Ҳаммаси
















Буюртмачи раҳбари ____________

Пудрат ташкилоти рахбари ____________

Буюртмачи техник назоратчиси ________"

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 44-1-банд билан тўлдирилсин:

"44-1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағларни жорий йилда ажратилишини таъминлайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 июнь

























































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск