ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Ривожлантириш ва ислоҳотлар дастурлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2024 й. ПФ-91-сон "Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада парламент назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.06.2024 й.

N ПФ-91



ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАР БИЛАН

ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА

УШБУ СОҲАДА ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИНИ

КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда давлат бошқарувини самарали ташкил этиш, иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий фаровонликни таъминлаш, фуқаролар ва халқаро ҳамкорлар учун очиқ, шаффоф ва самарали муҳит яратишга қаратилган тизимли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги кўрсаткичлари тобора яхшиланиб бормоқда.

Хусусан, кейинги беш йилда Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 16, Коррупцияни қабул қилиш индексида 32, Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида 18, Иқтисодий эркинлик индексида 31, Логистика самарадорлиги ҳамда Глобал инновация индексларида 11 поғонага юқорилашга эришди.

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, республикамизда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада парламент ролини кучайтириш мақсадида:


1. Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида (кейинги ўринларда - Олий Мажлис Сенати) Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланиши тўғрисидаги миллий маърузани (кейинги ўринларда - миллий маъруза) муҳокама қилиш тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилансинки:

Олий Мажлис Сенати томонидан устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг рўйхатини тасдиқлашда тегишли халқаро рейтинг ҳамда индексларга мутасадди вазирлик ва идоралар бириктирилади;

мутасадди вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланган устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрни яхшиланиши, шунингдек, устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга (кейинги ўринларда - мақсадли кўрсаткичлар) эришилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;

2025 йилдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири сифатида уларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашга қаратилган фаолияти белгиланади.


3. Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда унга қуйидаги вазифалар юклансин:

мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашда мақсадли кўрсаткичларга эришиш доирасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб бориш;

устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилаш, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасаларини бириктириш;

миллий маъруза тайёрланишини ташкил этиш ва уни дастлабки тарзда кўриб чиқиш;

турли соҳаларда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадларига хизмат қилишини таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

илғор халқаро тажрибалар асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш;

давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнига таъсири нуқтаи назаридан комплекс баҳолаб бориш;

ҳар ярим йилда устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилаш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисоботлар тақдим этиб бориш.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги Республика кенгашининг ишчи органлари этиб белгиланганлиги ҳамда уларга қуйидаги вазифалар юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

вазирлик ва идоралар билан биргаликда устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилаш, шунингдек, ушбу соҳадаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Республика кенгашига киритиш;

Олий Мажлис Сенати ва Республика кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар ҳамда белгиланган чора-тадбирларнинг вазирлик ва идоралар томонидан ижросини доимий мониторинг қилиб бориш;

ҳар йили миллий маъруза тайёрланишини таъминлаш ва уни дастлабки кўриб чиқиш учун Республика кенгашига ҳамда муҳокама қилиш учун Олий Мажлис Сенатига киритиб бориш;

амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, мавжуд тизимли муаммолар, шу жумладан вазирлик ва идораларнинг халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш фаолиятидаги камчиликлари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифларни Республика кенгашига киритиб бориш;

халқаро ташкилотлар, рейтинг агентликлари, мустақил нашрлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро эксперт ва консультантлар билан самарали халқаро ҳамкорлик қилиш;

республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро рейтинг ва индекслар натижалари бўйича эълон қилинган ҳисоботларни оммавий ахборот воситаларида ҳамда халқаро ташкилотларнинг маълумотлар базаларида акс эттириш чораларини кўриш;

соҳага оид халқаро ва хорижий тадбирларда иштирок этиш, республикада давра суҳбатлари, халқаро форум ва конференцияларни ташкил этиш.


5. Олий Мажлис Сенатига бир ой муддатда вазирлик ва идораларни бириктирган ҳолда, устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг рўйхатини ҳамда мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш тавсия этилсин.


6. Халқаро рейтинг ва индексларнинг устувор соҳалари ҳамда уларнинг ишчи органлар бўйича тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ишчи органлар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар "Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда" ягона портали (кейинги ўринларда - Ягона портал) такомиллаштирилган ҳолда ишга туширилишини ҳамда келгусида унинг барқарор фаолият юритишини таъминласин.

Бунда Ягона порталда устувор халқаро рейтинг ва индекслар соҳасида мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий чора-тадбирларни шакллантириш, уларнинг ижросини мониторинг ҳамда таҳлил қилиш тизими жорий этилсин.


8. Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази:

устувор халқаро рейтинг ва индексларда юқори ўринларни эгаллаган илғор хорижий давлатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда, уларни Ўзбекистон шароитида татбиқ қилиш имкониятларини баҳолаб борсин;

ҳар йили 1 сентябрга қадар мамлакатимизнинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилашга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш бўйича янги таклиф ва ташаббусларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Республика кенгашига киритиб борсин.


9. Мутасадди вазирлик ва идоралар:

ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан ахборотни, шунингдек, тегишли маълумотлар, статистика ахборотлари ва бошқа материалларни ишчи органларга киритиб борсин;

тегишли рейтинг ҳисоботлари эълон қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда ишчи органларга таҳлилий маълумотлар тақдим этиб борсин;

ҳар йили 1 декабрга қадар ўзларига бириктирилган халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари кесимида келгуси йил учун амалий чора-тадбирлар дастурига киритиш учун таклифларни ишлаб чиқиб, ишчи органларга киритсин.


10. Белгилансинки, устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича халқаро ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан фойдаланиш, уларга обуна бўлиш, рейтинг агентликлари мутахассисларини, халқаро эксперт ва консультантларни жалб қилиш, республикада форумлар ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, Ягона портални такомиллаштириш ва уни сақлаб туриш ҳамда устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан боғлиқ бошқа харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан қопланади.


11. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ишчи органлар ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда республиканинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари, уларнинг жамият ҳаётидаги тутган ўрни ҳамда моҳиятини аҳоли орасида кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 19 июндаги

ПФ-91-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ТАРКИБИ

        

1. Т.К. Нарбаева

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Республика кенгаши раиси


2. А.Х. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Республика кенгаши раисининг ўринбосари


3. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири


4. Б.М. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси


5. Б.Ж. Исламов

-

Олий суд раиси


6. Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор


7. А.Ж. Ташкулов

-

адлия вазири


8. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


9. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

энергетика вазири


10. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири


11. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


12. Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


13. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


14. К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


15. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


16. Б.А. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


17. Х.У. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


18. Лавозим бўйича

-

соғлиқни сақлаш вазири


19. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


20. Х.Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


21. М.Б. Нурмуратов

-

Марказий банк раиси


22. Лавозим бўйича

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси


23. Ш.Д. Кудбиев

-

Солиқ қўмитаси раиси


24. А.Ю. Мавлонов

-

Божхона қўмитаси раиси


25. Б.А. Бегалов

-

Статистика агентлиги директори


26. А.Э. Бурханов

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори


27. А.Ж. Ортиков

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


28. Д.М. Саиджонов

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


29. К.Н. Ишанходжаев

-

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси


30. А.Т. Оринбаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари


31. Лавозими бўйича

-

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

    

Изоҳ. Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

    

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 19 июндаги

ПФ-91-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Халқаро рейтинг ва индексларнинг устувор соҳалари

ва уларнинг ишчи органлар бўйича тақсимоти

         

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:


1. Иқтисодий самарадорлик.


2. Инсон камолоти, барқарор ривожланиш ва туризм.


3. Соғлиқни сақлаш.


4. Электрон ҳукумат.


5. Глобал рақобатбардошлик.


6. Таълим.


7. Гендер тенглик ва ижтимоий инклюзивлик.



Адлия вазирлиги:


1. Ҳуқуқ устуворлиги.


2. Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик.


3. Бошқарув сифати.

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 19 июндаги

ПФ-91-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4210-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Республикадаги тадқиқот институтларига уларга бириктирилган алоҳида халқаро рейтинглар бўйича қуйидаги вазифалар юклансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги "Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-246-сон қарорида:


а) 2-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Молия ва Адлия вазирликлари" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда - Академия) давлат органларининг бошқарув кадрлари учун устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича ҳар йили бир маротаба қисқа муддатли малака ошириш курслари (кейинги ўринларда - малака ошириш курслари) жорий этилсин";


в) 7-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги".

      

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 19 июндаги

ПФ-91-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5635-сон Фармони 15-бандининг тўртинчи хатбошиси ва Фармонга 3-илова.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида"ги ПФ-5687-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида"ги ПФ-6003-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6257-сон Фармонига 2-илованинг 4-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-6268-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-6280-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-197-сон Фармонига 1-илова.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги "Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-198-сон Фармонининг 11-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги "Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-257-сон Фармонига 5-илованинг 7-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-108-сон Фармонига 5-илованинг 4 ва 12-бандлари.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4210-сон қарорининг 7-банди ва қарорга илова.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4796-сон қарорининг 12-банди ва қарорга 6-илова.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги "Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-246-сон қарорининг 1, 3, 4-бандлари ҳамда қарорга илова.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-462-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 июнь
















































































Время: 0.1822
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск