ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2024 й. 320-сон "Ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2024 й.

N 320




ЎҚУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ, УЛАРНИНГ ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ,

ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, келажак авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорига мувофиқ академик лицейлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейларга танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш;

ҳужжатларни қабул қилиш, имтиҳонларни ўтказиш ҳамда натижаларни эълон қилиш;

фан олимпиадалари, танловлар ғолиблари ва умумтаълим фанларини ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзларни қўллаш;

академик лицей ўқувчиларининг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш.


3. Белгилансинки:

а) академик лицейларга ҳужжат топширувчилар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтказилади;

б) абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади;

в) абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади;

г) олий таълим ташкилотлари тизимидаги академик лицейлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 1 майга қадар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари асосида маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжлари, ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, академик лицейларга қабул параметрларини асосланган таклифлар асосида йўналишлар кесимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади;

д) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ҳар йили 1 июнга қадар академик лицейларга қабул параметрларини тасдиқлайди;

академик лицейларга имтиҳонлар ўтказиш санаси ҳамда қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритади;

е) академик лицейларнинг таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари, мантиқий фикрлаш даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича тест учун тайёрланиши лозим бўлган адабиётлар рўйхати навбатдаги ўқув йили учун ҳар йили 1 ноябрга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 5 июндаги

320-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2023 йил 31 августдаги 434-сон қарорига илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2024 йил 6 майдаги 266-сон қарорига илованинг 286-банди.

     

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 июнь























































































Время: 0.0155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск