ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 й. 313-сон "Темир дафтар" орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2024 й.

N 313




"ТЕМИР ДАФТАР" ОРҚАЛИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ

ВА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАМДА "САХОВАТ ВА КЎМАК"

ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб:

жисмоний шахсларни "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритиш, шунингдек, ушбу дафтарлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш "Маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилиши;

ҳар ойнинг 5-санасига қадар "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" учун маблағларни тақсимловчи масъул ташкилотлар томонидан мазкур жамғармаларда шаклланган маблағлар уларга киритилган фуқаролар сонига мутаносиб равишда тегишлилиги бўйича ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланиши;

"Темир дафтар" Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилиши;

"Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан "Маҳалла еттилиги"га кўриб чиқиш учун киритилган ҳолда кўрсатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2024 йил 25 июнга қадар Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳамда туман ва шаҳарлар бўлинмалари ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурига ўтказилсин.

Белгилансинки, амалдаги молиялаштириш манбаларини сақлаб қолган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.


3. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари икки ҳафта муддатда "Саховат ва кўмак" жамғармасининг махсус ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар тегишлигича туман (шаҳар) ҳокимликларининг ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилишини таъминласин.

Бунда Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" жамғармасининг қолдиқ маблағлари туман (шаҳар) ҳокимликларининг алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ушбу туман (шаҳар)да яшовчи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларнинг сонига мутаносиб равишда ўтказилади.


4. Қуйидагилар:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни "Темир дафтар"га киритиш, ҳисобини юритиш ҳамда ундан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 1 июлдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ келиб тушган маблағларнинг "Темир дафтар"га йўналтириладиган қисми Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ягона махсус ҳисобварақда йиғилишини;

йиғилган маблағлар туман (шаҳар)лардаги аҳоли сони, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар ва ногиронлиги бўлган шахслар сони ҳамда "Темир дафтар"да рўйхатга олинган оилалар сонига мутаносиб равишда туман (шаҳар) "Саховат ва кўмак" жамғармасига автоматик равишда тақсимланишини таъминласин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги чорак бошланишидан 10 кун аввал ушбу бандда белгиланган кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, туман ва шаҳарларга тақсимланиши лозим бўлган маблағлар улушини фоиз кўринишида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб боради.


6. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва "Маҳалла еттилиги":

"Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш масаласи фақат "Инсон" ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан кейс-менежмент асосида ўтказилган ўрганиш якуни бўйича шакллантирилган тавсиянома бўлган тақдирда кўриб чиқилишини;

зарур ҳолларда "Саховат ва кўмак" жамғармасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан бир кун ичида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга белгиланган тартибда ёрдам кўрсатилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 2024 йил 1 июлга қадар "Статистика" интеграллашган ахборот тизимининг "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) билан интеграция қилинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:

2024 йил 31 июлга қадар "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали "Темир дафтар"га киритиш ва "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни;

2024 йил 1 августга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли хайрия қилинишини таъминлаш мақсадида краудфандинг тизимини жорий этсин ҳамда "Ижтимоий ҳимоя" АТда краудфандинг фаолияти билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга ошириш имкониятларини яратсин;

2024 йил 1 октябрга қадар "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамларни "Ижтимоий карта" орқали молиялаштириш тартибини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

313-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ривожланишда орқада қолаётган ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаини яратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди олтинчи хатбошисидан "Саховат ва кўмак" жамғармаси ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳар йили 1 сентябрга қадар Давлат бюджети параметрларида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кейинги йил учун уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни киритиб борсин";


б) 6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда";

"а" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларининг" сўзлари "маҳалла еттилиги" вакилларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташкил этилган оилавий болалар уйларининг ижтимоий аҳволи, болаларнинг оилага мослашуви, уй хўжалигини юритиш ва улардаги бошқа жамоавий муносабатларнинг шаклланишида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ижтимоий ходим ва хотин-қизлар фаоллари доимий равишда ижтимоий мослашув мониторингини юритиш тизимини йўлга қўйсин";


в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 1-иловада:


2-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола - ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги, ташлаб (қолдириб) кетилган ёки топиб олинганлиги сабабли ота-онаси номаълум бўлган, ёлғиз (ота) она вафот этган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола;

уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола - ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан номида уй-жой бўлмаган Меҳрибонлик уйлари, "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ҳомийлик, оилага тарбияга (патронат) берилган, оилавий болалар уйлари (кейинги ўринларда - муқобил жойлаштириш шакллари) ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларида (кейинги ўринда - ўқув-тарбия муассасаси) тарбияланган 18 ёшга тўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"онлайн-навбат" ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан юритиладиган ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар базаси";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой улар муқобил жойлаштириш шаклларига ёки ўқув-тарбия муассасасига юборилган ҳудуддан сотиб олинади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан:

а) кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;

б) кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;

в) белгиланган нарх доирасида якка тартибдаги турар жой сотиб олинади.

Мазкур банднинг "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган уй-жойлар қонунчиликка мувофиқ белгиланган нархлар доирасида ҳудудий "Халқпарвар" комиссиялари хулосасига ҳамда уй-жойларни баҳолаш натижаларига асосан харид қилинади.

Бунда:

уй-жойга муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан харид қилинган уйлар ҳисобидан ажратилади;

уй-жойга муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ёки якка тартибдаги турар жой харид қилинганда, унинг нархи шу ҳудуддаги кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар нархидан ошмаслиги ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бўлиши лозим";


7-банддаги "Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти (кейинги ўринларда - котибият)" сўзлари "ва Агентликнинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8 - 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда, уларнинг яшаш жойи бўйича уй-жойини болада сақлаб қолиш кафолати белгиланади.

9. Бириктирилган уй-жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида ва ўқув-тарбия муассасасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида уй-жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланаётган даврида ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд уй-жойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки боланинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.

11. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида турганида ёки бириктирилган уй-жойга эга бўлганида, уларнинг ёши 23 ёшдан катта бўлмаган даврда, таълим муассасаларида, ижтимоий уйларида, муқобил жойлаштириш шаклларида бўлган ёки ўқув-тарбия муассасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида мерос бўйича ҳамда давлат томонидан бериладиган уй-жой олишга ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади";


13 - 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддатининг тугашидан бир йил олдин ёки шу муддатда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлигини ўрганади.

Агар мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойига қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш ҳамда уни "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.

14. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойга қайтиб боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатни 10 иш куни давомида кўриб чиқади ва асослантирилган хулоса қабул қилади.

15. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда, илгари унга банд қилинган уй-жойга қайтиб боришига имкон бермайдиган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида ижобий хулосаси мавжуд бўлганда (муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида муддатининг тугашига қадар), "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари уларни "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритади.

16. "Онлайн-навбат" ахборот тизимига муқобил жойлаштириш шаклларига олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан киритиб борилади.

17. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги барча тегишли маълумотлар базасини шакллантиради, сақлайди, маълумотларни доимий янгилаб боради.

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари зарур ҳолаларда, уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли маълумотларни уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларидан сўраб олади";


18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни улар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ҳамда ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиши муддатининг тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтожлар сифатида "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритади";


19-банддаги "котибиятлар" сўзи "Агентликнинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "Котибият" сўзи "Агентликнинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "устидан назорат Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агарда 18 ёшга тўлган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатмаган ҳолларда, ушбу тоифадаги болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатган йилда уй-жой билан таъминланади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида Агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва мазкур бандда назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади"


28-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


29-банддаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Давлат бюджети параметрларида Агентлик учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштирилиб, кейинчалик ҳақиқий талабдан келиб чиққан ҳолда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига қайта тақсимлаш орқали йўналтирилади";


32-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ушбу маблағлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда олди-сотди шартномасига асосан уй-жойни балансда сақловчининг ҳисобрақамига ёки уй-жой эгасининг банк омонат ҳисобрақамига ҳамда қурилиш пудрат ташкилоти ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан ўтказиб берилади.

Бунда:

таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, "Меҳр дафтари" жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан;

уй-жойни баҳолаш ва унга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан қопланади";


34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари уй-жой бериш тўғрисидаги қарорини (буйруқни) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ушбу Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги ордерни бериш учун юборади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги қарор (буйруқ) келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ордерни расмийлаштиради ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига юборилишини таъминлайди. Мазкур ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади";


қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ордер расмийлаштириб берилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида ушбу уй-жойни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага белгиланган тартибда расмийлаштириб берилишини таъминлайди";


39-банднинг биринчи хатбошисидаги ", расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн йил муддатга" сўзлари "ва 30 ёшга тўлгунига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-банддаги "Туман (шаҳар) ҳокимликлари" сўзлари "Агентликнинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола у муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиш муддатининг тугаётган йилнинг охирига қадар бўлган муддатда уй-жойлар билан таъминланадилар, ушбу низомнинг 9-бандидаги ҳолатлар бундан мустасно";


43-банддаги "Туман (шаҳар) ҳокимликлари" сўзлари "Агентликнинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банддаги "туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари" сўзлари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


46 ва 47-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ажратилган уй-жойда яшаши, ижтимоий ҳаётга мослашишида қийинчиликлар аниқланган тақдирда, унга "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳалла органи фаоллари билан биргаликда ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилади.

47. Уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жой билан таъминланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги йиллик маълумотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Агентликка ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача, ўз навбатида, Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Статистика агентлигига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши лозим";


1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Етим болалар ва ота-она қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан

таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган

болаларни уй-жойлар билан таъминлаш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

      


    

Субъектлар

    


    

Механизм

    


    

Муддатлар

   








1-босқич


Ўқув-тарбия муассасалари

ва "Инсон" ижтимоий

хизматлар марказлари


     

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойга муҳтож сифатида "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритиб боради.

       


Болани муқобил жойлаштириш

шаклларида бўлиш муддати

тугашидан бир йил аввал











2-босқич


Агентликнинг ҳудудий

бошқармалари


       

1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой топади ва баҳоланишини ташкил этади.


2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган тартибда уй-жой сотиб олади.


3. Уй-жой бериш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

   


          

1. Йил давомида



2. Уй-жой баҳолангандан

кейин беш кун ичида


3. Етим болалар ва ота-она

қарамоғидан маҳрум бўлган

бола 18 ёшга тўлган йилда

        











3-босқич


Туман (шаҳар)

ҳокимлиги


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага берилган уй-жойга кириб яшаши учун ордер берилади.


         

Қарор (буйруқ)келиб тушган

кундан бошлаб бир иш

куни ичида

      











4-босқич


Агентликнинг ҳудудий

бошқармалари


         

Туман (шаҳар) ҳокимликлари уй-жойни бериш бўйича ордерда кўрсатилган уйни етим бола номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.

      


Ордер олинган кундан бошлаб

5 иш куни мобайнида




          

           




Етим болалар ва ота-она қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан

таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси _____________________ вилояти

ҳокимлиги (ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши) _______тумани (шаҳар) ҳокимлиги

Уй-жой ажратилганлиги тўғрисида

ОРДЕР

          

Мазкур ордер

"______"

_________________________

_________________________

йилда туғилган


(кун)

(ой)

(йил)


          


га

(Ф.И.О.)


          


кишидан иборат оиласи (ўзи) учун умумий майдони


кв.м

         

бўлган


хонали уй-жойни





мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириш/қуриш (реконструкция қилиш)

         

мақсадида


асосида берилди.


(буйруқни қабул қилган орган, буйруқ рақами ва санаси)


         

Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари:

.


(серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

         

Ажратилган уй-жой манзили:

.


(туман (шаҳар), уй, хонадон рақами)

         

Уй-жойнинг қиймати:

.


(сумма сўз билан ёзилади)

         

Ордер эгаси билан бир қаторда уй-жойга унинг қуйидаги оила аъзолари ҳам биргаликда яшаши ҳисобга олинган.

         

Т/р

Қариндошлик даражаси

  

Ф.И.О.

     

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат

(серияси, рақами)

      

Туғилган санаси

  

1.


турмуш ўртоғи




2.

  

фарзандлар




   

   





          



тумани (шаҳри) ҳокими


       

QR-код

         








(Ф.И.О.)

      

______________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги 20____ йил.

         

Изоҳ. Ордер эгаси 30 ёшга тўлгунига қадар уй-жойни сотишга, алмаштиришга ёки бошқача турдаги бегоналаштиришга йўл қўйилмайди. Ушбу ордер уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 33-банднинг иккинчи хатбошисидан "Саховат ва кўмак" жамғармаси ва бошқа" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 39-банднинг биринчи хатбошисидан "ва "Саховат ва кўмак" жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-иловада:


5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

5.

Зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида, бир марталик моддий ёрдам бериш.


базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида


"Аёллар дафтари" жамғармаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


Хотин-қизлар фаоли

";

       

10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

10.

Бир марталик моддий ёрдам бериш.


базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида

      

"Аёллар дафтари" жамғармаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


Хотин-қизлар фаоли

";

         

12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

12.

Бир марталик моддий ёрдам бериш.

      

базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида

       

"Аёллар дафтари" жамғармаси

        

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


Хотин-қизлар фаоли

";

         

17-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

17.

Сектор раҳбари хулосаси асосида, бир марталик моддий ёрдам бериш.

    

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида

        

"Аёллар дафтари" жамғармаси


Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


Хотин-қизлар фаоли

";

         

18-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

18.

Бир марталик моддий ёрдам бериш.


базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида

           

"Аёллар дафтари" жамғармаси

      

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


Хотин-қизлар фаоли

";

         

41-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

41.

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиш.

      

Ҳисоб-китобга кўра

"Аёллар дафтари" жамғармаси

      

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

     

Хотин-қизлар фаоли

".

        

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган "Йўл харитасининг" 4-позицияси чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хизматларнинг нархи энг яхши тижорий таклифлар асосида шакллантирилади".

        

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

313-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони)" 2021 йил 23 июлдаги 450-сон қарорига илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 16 августдаги 524-сон қарорига 1-илованинг 35-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарори)" 2021 йил 6 октябрдаги 624-сон қарорига илованинг 7-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-илованинг 18-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорининг 13-банди ҳамда қарорга 4-илова.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 1026-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига 4-илованинг 6-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчаларлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 8 июлдаги 375-сон қарорига 1-илованинг 27-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 79-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2023 йил 17 октябрдаги 547-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2024 йил 26 апрелдаги 237-сон қарорига илованинг 3-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сон фармойиши.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 июнь




















































































Время: 0.0459
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск