ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2024 й. 352-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2024 й.

N 352




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИДА ТИББИЙ ВА САНАТОРИЙ-КУРОРТ

ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан соғлиғини йўқотган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби;

ҳарбий-тиббий муассасаларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби;

ҳарбий-тиббий муассасаларнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш тартиби;

тиббий ва санаторий-курорт таъминотини молиялаштириш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар белгиланган тартибда:

ҳарбий хизматчилар, ҳарбий пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари билан доимий равишда даволаш-профилактик тадбирлар ўтказилишини, уларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишини ҳамда санаторий-курорт муассасаларида (пансионатларда) даволаниши ва профилактик дам олишини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрсин;

тизимидаги ҳарбий-тиббий ва санаторий-курорт муассасаларни дори воситалари ва тиббий буюмлар, хўжалик ҳамда бошқа моддий-техник воситалар билан доимий равишда таъминлаб борсин.


3. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тегишли вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июндаги

352-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларига тиббий хизмат кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида" 1996 йил 27 сентябрдаги 336-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 1 февралдаги 26-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 104-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 4 августдаги 462-сон қарорига илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида" 2020 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-647-сон Қонуни)" 2021 йил 10 июндаги 363-сон қарорига илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июнь









































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск