ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2024 й. 360-сон "Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2024 й.

N 360



ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШДА

ФУҚАРОЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА

ТАЛАБЛАРНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек, оммавий тадбир ташкилотчилари ва тадбир ўтказиш объекти маъмуриятининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

ушбу қарор билан белгиланаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин;

оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини таъминласин;

ушбу қарор билан жорий этилаётган талабнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтирилишини ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

360-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларида:


а) 61-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан биргаликда - оммавий тадбирга фуқароларнинг реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилинишига йўл қўймаслик";

саккизинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 67-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"оммавий тадбир ташкилотчиси билан биргаликда - оммавий тадбирга фуқароларнинг реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилинишига йўл қўймаслик";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомга 11-илованинг 9-позицияси қуйидаги мазмундаги "в-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в-1) оммавий тадбирга фуқароларнинг реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилинишига йўл қўймаслик".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 июнь













































Время: 0.1186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск