ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2024 й. 358-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2024 й.

N 358




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАЗОНИ

ИЖРО ЭТИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ВА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ БИНО ВА

ИНШООТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА

СОҲАГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жазони ижро этиш муассасаларининг алоҳида хусусиятини инобатга олган ҳолда, уларнинг мулки, бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш, инсон омилини истисно этадиган замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг мулки, бино ва иншоотларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

жазони ижро этиш муассасаларига тегишли давлат мулкини ижарага бериш шартлари;

жазони ижро этиш муассасаларига тегишли давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон танлов натижаларини расмийлаштириш ва ижара шартномасини тузиш;

жазони ижро этиш муассасаларининг ижара муносабатларидаги иштироки ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ижара тўловларининг ҳисоб-китоб тартиби;

ижарага берилаётган мулкларни ҳисобга олиш, ҳисоботини юритиш ва назорат қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларига Face-ID идентификация тизими мавжуд бўлган инфокиоскларни ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жазони ижро этиш муассасаларида инфокиоскларни ўрнатиш бўйича танловни ташкил этиш ва ўтказиш;

жазони ижро этиш муассасаларида инфокиоскларни ўрнатиш бўйича танлов мезонлари ва ғолибни аниқлаш тартиби;

жазони ижро этиш муассасаларида инфокиоскларни ўрнатиш бўйича танловнинг ғолиби билан инвестиция мажбуриятларини ўз ичига олувчи шартномани расмийлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда инвестиция киритиш орқали жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар, шу жумладан, уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларни эркин бозор механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиш имкониятини яратиш учун Face-ID идентификация тизими мавжуд бўлган инфокиоскларни жазони ижро этиш муассасаларига ўрнатиш истагини билдирган инвесторларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаш чораларини кўрсин.


3. Белгилансинки:

а) "E-auksion" электрон савдо платформасига талабгорлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар реал вақт режимида тақдим этиб борилади:

талабгорнинг солиқ органларидан қарздорлиги бўйича маълумотлар - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимидан;

талабгорнинг ижро ишлари бўйича қарздорлиги ҳақидаги маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизимидан;

талабгорнинг тугатиш жараёнида эканлиги ёки банкрот деб топилганлиги ҳақидаги маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизимидан;

талабгорга қўйилган талаблар (раҳбарлари, таъсисчилари жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноят содир этганлиги учун судланганлиги) бўйича маълумотлар - "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали берилган сўровга асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази томонидан;

б) жазони ижро этиш муассасаларининг мулкини, бино ва иншоотларини ижарага беришдан тушадиган маблағларнинг мазкур ташкилотларга тақсимланган қисми жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда жорий таъмирлаш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг маиший шароитларини яхшилашга йўналтирилади;

в) қонунчиликка мувофиқ жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида сотиладиган товарларнинг энг юқори чегараланган нархи ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгиланади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 июнь





































































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск