Умная подшивка

Моҳир тахлам / Юридик шахсларни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини амалга ошириш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш / Юридик шахсларни қайта ташкил этиш /

Ҳужжатларни қалбакилаштириш нимаси билан хавфли ("НМ" 27-сон, 2024 йил 2 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Материал действителен на дату публикации*



ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ


Нимагадир бухгалтерия ишида ҳужжатларни қалбакилаштириш мавзусини бўрттириб кўрсатмасликка ҳаракат қиладилар. Зеро, баъзан бухгалтерия хизмати олдиндан тайёрланган, муҳр ва имзо қўйилган ҳужжатларнинг бланкаларидан фойдаланиши ҳеч кимга сир эмас. Ёки ходим ишдан бўшаган бўлса ҳам ҳужжатларда унинг имзоси пайдо бўлишда давом этади. Буйруқлар орасида каср рақамли ёки рақамларга ҳарф қўшилган буйруқ бирдан пайдо бўлиб қолади. Бухгалтер қўли билан қўйилган директор имзоси ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади, ҳатто: "Ўз директори ўрнига имзо қўя олмайдиган бухгалтер бухгалтер эмас" дея ҳазил ҳам қиладилар.

Ҳужжатни имзолаётган мансабдор шахснинг исми олдига эгри чизиқ қўйилиши алоҳида эътиборга лойиқ. Ўринбосарлар шундай кўрсатилади, деган фикр мавжуд. Бироқ ҳеч бир НҲҲда бундай қоида белгиланмаган. Ҳар қандай ҳужжатда лавозими ва фамилияси кўрсатилган шахснинг имзоси қўйилган бўлиши керак. У ерда директор қайд этилган бўлса, директорнинг имзоси қўйилиши керак. Ҳужжатни ўринбосар имзоласа, демак, айнан у ўз лавозими ва фамилияси билан кўрсатилиши керак. Чизиқча, уни "слеш" ҳам дейдилар, қонунчиликда белгиланмаган белги бошқа шахсга ҳужжатни имзолаш ҳуқуқини бермайди.



ҲУЖЖАТНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИ НИМА


Била туриб ёлғон ҳужжатни тўлиқ тузиш, шунингдек матн, сон, рақамни ўзгартириш, ҳарфлар, сўзлар, жумлалар, рақамларни тузатиш, уларнинг ўрнини алмаштириш, тозаланган ёки йўқ қилинган жойларга кейинчалик бошқа сўзлар, жумлалар, рақамларни киритган ҳолда ёки бусиз уларни киритиш, қўшиш, тозалаш ва йўқ қилиш орқали асл ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ўзгартириш ҳужжатни қалбакилаштириш ёки сохталаштириш деб ҳисобланади. Ҳужжатнинг қисмларини чиқариб ташлаш ёки ёпиштириш ҳам қалбакилаштириш деб ҳисобланади. У қисман - асл ҳужжатни тузатиш, ёзиб тўлдириш, босиб тўлдириш ёки ҳ.к. йўли билан унга ўзгартиришлар киритиш ёки тўлиқ - буткул сохта ҳужжатни тузиш орқали қалбакилаштирилиши мумкин.

Амалдаги қонунчиликда қалбаки ҳужжатни тайёрлаганлик ва ундан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Яъни шахснинг ўзи қалбаки ҳужжатни тайёрламаган, бироқ унинг қалбакилигини била туриб ундан фойдаланган бўлса, у ҳ

...
Время: 0.0025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск