ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 26.06.2024 й. 2024-08-сон "Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.07.2024 й. 3172-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.07.2024 й.

N 3172-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.06.2024 й.

N 2024-08


ҚАРОРИ



Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар

тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори (рўйхат рақами 3172, 2019 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 28-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                          Ш.Д. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар

тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 4-бандда:


"а" кичик банд "хизмат кўрсатувчи корхоналар" деган сўзлардан кейин "бундан алкоголь ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;";


"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда уларнинг таъсисчилигидаги ташкилотлар;";


"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 735 минг бараваридан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган ҳамда ходимлар сони ўртача йиллик 10 нафардан кам бўлмаган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари), бундан пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар мустасно;"


3. 6-банд "йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади" деган сўзлардан кейин "бундан мазкур мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолатлар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "бир" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "уч" ва "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидагиқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 июль










































Время: 0.1202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск