ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2024 й. 370-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 1 июлдаги

370-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш

соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқларини ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Агентлик директорининг буйруқларига амал қилади.


3. Инспекция республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


4. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


5. Агентлик Инспекциянинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.


6. Инспекция техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонуний талабларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, техник регламентларга, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларга, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларига риоя этиш бўйича давлат назоратини (кейинги ўринларда - давлат назорати) амалга оширади.


7. Давлат назорати Инспекциянинг давлат инспекторлари томонидан қонунчиликда белгиланган шартларда ҳамда тартибда амалга оширилади.


8. Инспекциянинг давлат инспекторлари олий маълумотга эга бўлишлари ва мажбурий аттестациядан белгиланган тартибда ўтишлари керак.


9. Давлат назоратини амалга оширувчи давлат инспекторлари давлат ҳимоясида бўлиб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил бўлади ва бевосита Инспекцияга бўйсинадилар.


10. Инспекциянинг ўз ваколати доирасига тааллуқли бўлган масалалар юзасидан қабул қилинадиган ва ўрнатилган тартибда қабул қилинган қарорлари, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


11. Инспекциянинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси;

қисқартмаси - Техник тартибга солиш инспекцияси;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Инспекция по контролю в области технического регулирования Узбекского агентства по техническому регулированию при Кабинете Министров Республики Узбекистан;

қисқартмаси - Инспекция технического регулирования;


в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - The control inspection in the field of technical regulation of the Uzbek agency for texnical Regulation under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;

қисқартмаси - Technical Regulation Inspectorate.


12. Инспекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): 100055, Тошкент шаҳар, Зафаробод кўчаси, 7а уй.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


13. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ишларини ташкил этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;

амалдаги техник регламентлар, стандартлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш.


14. Ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ Инспекция қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш соҳасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш графиклари ва режаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, техник тартибга солиш ва бошқа ахборот тузилмаларининг ахборот тизими, оммавий ахборот воситалари ва бошқа очиқ манбалардан олинган маълумотлар, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган маълумотларни таҳлил ва таққослаш йўли билан корхоналарни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг жойига чиқмаган ҳолда олдини олади;

давра суҳбатлари, семинарлар, конференция ва учрашувлар ўтказиш йўли билан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритади;

тадбиркорлик субъектларини техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик талаблари акс этган тарқатма материаллар билан таъминлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш талабларининг, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилиш ҳолатларни аниқлайди ва қонунчилик талабларига риоя этишга кўмаклашувчи тегишли чоралар кўради, механизмларни ишлаб чиқади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишини яшириш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади, амалга оширади ва кўрсатилган механизмларни қўллашнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тегишли тармоқлар билан биргаликда маҳаллий саноат корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда синов лабораторияларини ташкил этишда кўмаклашиш ишларини ташкил этади, шунингдек, синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш ишларини амалга оширади;

Инспекциянинг техник базасини тегишли равишда модернизациялаш, мустаҳкамлаш ва янгилаш орқали ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотлар таҳлилининг автоматлаштирилган илғор усулларини жорий этади ва қўллайди;

маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришда ва реализация қилишда ҳуқуқбузарликларни белгиланган тартибда аниқлашни, уларнинг олдини олишни ташкил этади ва амалга оширади;

давлат назорати учун бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агентлик ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан назорат хариди ва синов лабораторияларида синовларни ўтказиш харажатларини қоплашга маблағларни йўналтиради;

назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ташкилотларда реализация қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотларни назорат харидини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади (назорат хариди мақсадли корпоратив банк картаси ёрдамида Инспекция ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади);

маҳсулотларни синаш учун синов лабораторияларини танлаб олади;

назорат тадбирлари давомида техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади, мавжуд техник регламентлар ҳақида хабардор қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарадиган сабабларни ва шароитларни аниқлайди, ўрганади ва уларни бартараф этиш чораларини кўради;

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликнинг давом этишига улар томонидан йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш орқали расмий огоҳлантириш беради, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор тадбиркорлик субъектини ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантиради;


б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ишларини ташкил этиш соҳасида:

жисмоний ва юридик шахслардан маҳсулотларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги юзасидан келиб тушаётган эътироз ва таклифларни ўрганади;

истеъмолчилар томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали маҳсулотларнинг сифати бўйича тушаётган эътирозларни ўрганади;

келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида савдо объектларида маҳсулотлар назорат харидини амалга ошириш орқали сифатини баҳолайди, бунда республика ҳудудига олиб келинадиган маҳсулотларнинг сифатини ушбу Низомга 1-иловада келтирилган "Хавфни таҳлил этиш" тизими асосида баҳолайди;

маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, уларни номувофиқ деб топилган маҳсулотлар реестрига киритади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар импортини чеклаш чорасини кўради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар тўғрисида истеъмолчиларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали огоҳлантиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, етказиб берувчи ва улар билан савдо қилувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган молиявий ва маъмурий чоралар кўради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш чораларини кўради;


в) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида", "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида", "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги қонунлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга жорий қилишни таъминлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талаблар жорий этилишини ва уларга амал қилинишини назорат қилади;

назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ташкилотларда реализация қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотлар бўйича назорат харидини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади, бунда назорат хариди ушбу Низомга 2-иловадаги схемага асосан амалга оширилади;

стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ишларини назорат қилади, шу жумладан, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасига доир ҳужжатлар тўпламини таҳлил қилиш орқали;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар назоратини амалга оширувчи ташкилот фаолиятига услубий раҳбарлик қилади ва ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларнинг ишлаб чиқилишида илмий ва техник ютуқлардан юқори самарали фойдаланишга ҳисса қўшади, ўз ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари ўз вақтида жорий қилинмаганлиги сабабларини ва уларнинг бузилишини таҳлил қилади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар экспертизасининг натижаларини таҳлил қилади;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг синов бўлинмаларини маҳсулотларнинг белгиланган тури ва синов турлари билан боғлиқ синов ўтказиш ҳуқуқини баҳолайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини, агар улар техник даражани ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилмаётган бўлса ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлса, уларни бекор қилиш, амал қилиш муддатини қисқартириш ва ўзгартиришлар киритиш ёки қайта кўриб чиқиш таклифини киритади;

ишлаб чиқариладиган (шунингдек, олиб кириладиган) ва реализация қилинадиган маҳсулотлар (хизматлар) сифати бўйича тегишли чоралар кўриш учун истеъмолчилар эътирозларини ўрганади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини жорий қилиш, уларга риоя қилиш назорати жараёнида аниқланган қонунчилик бузилишини бартараф этиш чорасини кўради;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектларининг ўлчаш ва синов воситасини тайёрлаш, таъмирлаш ва қиёслаш (калибровкалаш) бўйича ишларни бажаришга тайёргарлигини ўрганади ҳамда уларга шартнома асосида тегишли хулосалар беради;

маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги ҳақида маълумотлар олинганда, ўн кун муддатда ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан номувофиқликни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма беради, унинг ижросини таъминлашда амалий ёрдам беради ва назоратни таъминлайди;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилиш ҳолатларини аниқлайди;

қонунчиликка мувофиқ чора кўриш мақсадида суд ёки бошқа органларга даъво билан мурожаат этиш учун қарор қабул қилади;

мувофиқликни баҳолашга доир фаолиятни ва маҳсулотларни синашда мувофиқликни баҳолашда иштирок этадиган объектлар фаолиятининг давлат назоратини амалга оширади;

маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун талаб этиладиган вақт меъёрларини ва уларга риоя этилишини "хавф-таҳлил" қилиш тизими орқали баҳолайди;

лабораторияларда, шунингдек, ўз базасида ташкил этилган лабораторияларда маҳсулотлар синовини ўтказади;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат метрология назоратини амалга оширади, жумладан:

белгиланган катталик бирликларини қўллаш тўғрилиги, ўлчаш ва синов воситалари ҳолати, уларни тайёрлаш, сақлаш, таъмирлаш, қиёслаш ҳамда эксплуатация қилиш ҳолатини;

ўлчашлар ва синовларни бажариш услубиётларини қўллаш тўғрилигини;

Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларининг қўлланилишига рухсат берилган катталик бирликларига мувофиқлигини;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида амалга ошириладиган ўлчашлар учун қўйиладиган мажбурий талабларга риоя қилишни;

ўлчаш воситалари, стандарт намуналари ва катталик бирлиги эталонларининг ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мажбурий талабларга мувофиқлигини;

метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётларини мавжудлиги ва уларнинг тўғри қўлланишига риоя қилишни;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига тегишли бўлган ўлчашларни амалга ошириш ва улар учун белгиланган мажбурий талабларга риоя этишни;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган, метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётлари, шунингдек, аттестация қилинган ўлчашларнинг услуби тасдиқлайдиган маълумотлар мавжудлиги ва уларга риоя этишини;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш соҳасида ишларни амалга оширишни ва (ёки) хизматлар кўрсатишни;

ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдорининг тўғрилигини;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида мажбурий талабларга ўлчашлар, ўлчаш воситалари (таркибий қисмлари, дастурий таъминоти), ўлчаш бирликлари, стандарт намуналар, шунингдек, катталик бирликлари эталонларининг мувофиқлигини;

юридик шахсларда ёки якка тартибдаги тадбиркорларда ҳар бир ўлчаш воситаси, стандарт намуналар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши учун эксплуатация ҳужжатлари мавжудлигини;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида текширилган тури тасдиқланган ўлчаш воситалари, тури тасдиқланган стандарт намуналар, тасдиқланган ва аттестатланган катталик бирликлари эталонини қўллашни;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини, стандарт намуналарини, катталик бирлиги эталони, ўлчашларнинг услубиётидан мақсадли фойдаланишни;

Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган ўлчаш бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилишни;


г) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш соҳасида:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритади, Инспекциянинг ваколатига кирадиган ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо қўллайди;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларининг амалиётини таҳлил қилади, ҳисобини юритади ҳамда ушбу соҳада ягона амалиётни шакллантириш бўйича чора кўради;


д) амалдаги техник регламентлар, стандартлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш соҳасида:

номувофиқ деб топилган маҳсулотларни савдодан чақириб олиш чораларини кўриш юзасидан маҳсулот эгасига тақдимнома киритади;

техник регламентларнинг талабларига номувофиқ деб топилган маҳсулотни қайтариб олиш учун техник регламентларнинг талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотни чақириб олиш далолатномасини расмийлаштиради;

техник регламентларнинг талабларига номувофиқ деб топилган, маҳсулотни чақириб ва (ёки) қайтариб олиш ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни расмий сайтида жойлаштиради.

Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ВА ДАВЛАТ ИНСПЕКТОРЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


15. Инспекция ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатларни ва маълумотларни олиш;

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органлар билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда ўтказилган "Хавфни таҳлил этиш" тизими натижаси асосида ўзига юкланган вазифалар доирасида давлат назоратини амалга ошириш;

Инспекциянинг давлат инспекторларига тезкор назорат тадбирларини Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда - Вакил) билан олдиндан келишмасдан, ўтказилган текширув ҳақида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида Вакилни мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш;

Инспекциянинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича судга ва бошқа органларга мурожаат этиш;

Инспекциянинг ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги учун маъмурий жарималар қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;

давлат назоратидаги маҳсулотларни (хизматларни) олиб кирувчи ва ишлаб чиқарувчи ҳамда сақловчи ва реализация қилувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан давлат назоратини ўтказиш масалалари билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;

давлат органларидан маҳсулотларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва савдо жойларининг рўйхатини ва жойлашувини сўраш;

маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон дастурлар орқали назорат қилиш;

хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги импорт маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказишда қатнашиш;

савдо расталарида реализация қилинаётган хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги импорт маҳсулотлар амалдаги техник регламент, стандартлар ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, ушбу маҳсулотларни давлат рўйхатидан чиқариш юзасидан ваколатли идорага таклиф киритиш;

сертификатланмаган ва қалбаки, шу жумладан, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган, ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш;

зарур ҳолатларда, маҳсулотлар (хизматлар)ни олиб келувчи ва ишлаб чиқарадиган, шунингдек, сақлашни ва реализациясини амалга оширувчи давлат назоратидаги ташкилотлар раҳбарларига қонунчилик ҳужжатлари бузилишини ўз муддатида бартараф этиш юзасидан ёзма огоҳлантириш бериш ва тақдимнома киритиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;

давлат назорати натижасига кўра техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг белгиланган қисмини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун юридик шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарларидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини, шунингдек, ваколатли вазирлик ва идоралар маҳсулотларнинг сифатини ва хавфсизлигини яхшилаш бўйича қарорларни аниқ ва эътирозларсиз бажаришни талаб қилиш;

ишлаб чиқарувчи (сотувчидан) маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва мувофиқлик сертификатларини ёки уларнинг нусхаси ҳамда мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг ёки мувофиқлик сертификатларининг рўйхатга олиш рақамини талаб қилиш;

мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни берган сертификатлаштириш органларига уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва бекор қилиш. Бунда мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ва тўхтатиб туришнинг мезонлари ва тартиби ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади;

сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш. Бунда сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб туришнинг мезонлари ва тартиби ушбу Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади;

мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш зарурлиги тўғрисидаги ахборотни сертификатни берган мувофиқликни баҳолаш органига ва махсус ваколатли давлат органига юбориш;

мувофиқликни баҳолаш органига мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида, декларацияни қабул қилган шахсга мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида кўрсатма бериш ҳамда мувофиқлик сертификатининг, мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд тугатиш ҳақида кўрсатма берилганлиги тўғрисидаги ахборотни аккредитация органига юбориш;

сертификатлаштириш органини текшириш натижасида номувофиқликлар аниқланганда, аккредитация марказига маълумотлар киритиш ҳамда аккредитация маркази билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш;

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ ушбу Қонунда назарда тутилган кўрсатма бажарилмаган тақдирда, Инспекция ўз ваколатларига мувофиқ, шунингдек, зарар етказилишини бартараф этишга доир тадбирлар дастури бажарилмаганлиги ҳақида ўзига маълум бўлиб қолган бошқа шахслар ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи, импорт қилувчи томонидан маҳсулотни мажбурий равишда чақириб олиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли;

солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда соддалаштирилган тартибда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилишда иштирок этиш;

соддалаштирилган тартибда олиб кирилган товарлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида тадбиркорлик субъектлари билан профилактика чора-тадбирларини ўтказиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши аниқланганда - уларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;

ишлаб чиқарувчини (сотувчини) қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш;

давлат назоратидаги объектдан маҳсулотлар (хизматлар) мувофиқликни баҳолаш жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос равишда ўтказилганлигини исботловчи материалларни талаб қилиш;

маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, реализация қилишда ва сақлашда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, Агентлик раҳбарияти орқали ваколатли органларга муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмаслиги, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги борлиги, ҳуқуқбузарлик содир этилганлик учун жавобгарлик тўғрисида тушунтиришлар билан бирга расмий огоҳлантириш ёзиб бериш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларига номувофиқ маҳсулотлар (хизматлар) тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали истеъмолчиларга етказиш;

зарур ҳолатларда, ваколати доирасида амалга оширадиган назорат фаолиятига давлат бошқаруви органлари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш.

Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


16. Инспекциянинг давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқариш босқичларида, ишлаб чиқаришга тайёрлашда, реализация қилишда (етказиб бериш, сотиш), фойдаланишда (эксплуатация), сақлашда, транспортировка ва утилизация қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мажбурий талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, уларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;

тадбиркорлик субъекти давлат назоратини ўтказишдан бош тортган ҳолатда, ўрнатилган тартибда маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилишни тақиқлаш;

тадбиркорлик субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига белгиланган тартибда кириш;

белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектидан давлат назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни олиш;

техник воситалардан фойдаланиш ва давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолиятини юритувчи субъект мутахассисини жалб этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари мажбурий талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун маҳсулотлардан намуналар ва нусхалар танлаб олиш, бунда ишлатиб юборилган нусхаларнинг қиймати ва синовларни (таҳлилларни, ўлчашларни) ўтказиш харажатларини текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш харажатларига киритиш;

маҳсулотларнинг (хизматларнинг) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги қоидалар мажбурий талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар ишончлилигини текшириш учун ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) материалларни талаб этиш;

ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) ва бошқа шахслардан маҳсулот (хизмат) тўғрисида маълумотларни ёки лойиҳалаш жараёнлари (шу жумладан, тадқиқотлар), ишлаб чиқариш, реализация ва утилизация қилиш, монтаж, қурилиш, созлаш, эксплуатация, сақлаш, ташиш, шунингдек, тадқиқотлар (синовлар) натижалари ва мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш жараёнида амалга оширишдаги ўлчашлар билан боғлиқ бўлган талабларни сўраш;

маҳсулотларни (хизматларни) синашда ва сертификатлаштиришда, сертификатлаштирилган маҳсулотларни (хизматларни) ва сифат менежменти тизимининг инспекция назоратида, аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари ва лабораторияларнинг (метрология хизматларининг) инспекция назоратида иштирок этиш;

давлат назорати натижалари бўйича далолатномаларни расмийлаштириш ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлаш масалалари бўйича суд жараёнларида иштирок этиш;

текширилган маҳсулот техник регламент ва стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ келмаган ва мажбурий мувофиқлиги тасдиқланадиган, аммо мувофиқлиги тасдиқланмаган маҳсулотни сотишни (етказиб беришни), ишлатишни (фойдаланишни) тақиқлаш ёки тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатма бериш.


17. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, ўтказилган назорат натижалари бўйича қабул қилинадиган таъсир чораларини кўриш ҳуқуқига, шу билан бирга қуйидагиларга эга:

давлат назорати жараёнида аниқланган қонунчилик бузилишини бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилиш;

сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаштириш фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилиш;

корхоналарда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш;

қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги талаблар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилишида айбдор бўлган тадбиркорлик субъектлари ва мувофиқликни баҳолаш идоралари мансабдор шахсларини белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилиш;

текширилган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолатда, ушбу маҳсулотларни ўн иш кунигача ишлаб чиқаришни тақиқлаб қўйиш ёки реализация қилинишини (етказиб берилиши, сотилиши) ёки фойдаланишни (ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонунчилик, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мажбурий талабларга, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар мажбурий талабларига, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига номувофиқ бўлган импорт маҳсулотларни реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

тадбиркорлик субъекти давлат назоратидан бош тортган ҳолатларда -маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаб қўйиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган тегишли рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқаришни ўн иш кунигача тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, стандартлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни рўйхатга олинган кундан бошлаб олти ой муддатгача рўйхатдан чиқариш, номувофиқ деб топилган тегишли маҳсулотни ишлаб чиқарувчи (унинг расмий вакили) томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, эркин муомалага чиқаришни тақиқлаш;

давлат синовидан, метрологик аттестациядан ўтмаган, қиёсланмаган ўлчаш воситаларини қўллаш ва муомалага чиқарилишини ўн иш кунигача тўхтатиб туриш, зарур бўлган ҳолатларда шунга ўхшаш воситаларни муомаладан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш.


18. Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Инспекция қуйидагиларга мажбур:

давлат назорати бўйича тадбирлар жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш, мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар бериш;

тижорат сирини ва қонунчилик билан ҳимояланадиган бошқа сирни сақлаш;

давлат назорати бўйича тадбирларни амалга ошириш тартибига риоя қилиш ва ушбу тадбирлар натижаларини қонунчиликка мувофиқ расмийлаштириш;

давлат назорати бўйича чора-тадбирлар натижалари асосида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;

Агентлик ва бошқа ваколатли органларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабаларига маҳсулотларнинг номувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни юбориш.


19. Инспекция қуйидагиларга жавобгар ҳисобланади:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик талабларига риоя қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ўзига юкланган бошқа вазифаларни самарали бажариш;

қонунчиликка мувофиқ давлат назорати бўйича тадбирларни ўтказишда ўзининг хизмат мажбуриятларини тегишли равишда бажариш.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


20. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Инспекция бошлиғи бевосита Агентлик директорига бўйсунади.

Инспекция бошлиғи бир вақтнинг ўзида лавозими бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

Инспекция бошлиғи Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарга эга.


21. Инспекция бошлиғи:

Инспекция фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ва Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун шахсан жавобгардир;

ўз ваколати доирасида Инспекция ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

ўрнатилган тартибда Инспекция ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Инспекциянинг молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштиради ва ташкил этади;

Инспекция ходимларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади, алоҳида ўзини кўрсатган ходимларни фахрий унвон ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга ва моддий рағбатлантиришга тақдим қилади.


22. Инспекция бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ БОШҚА ОРГАНЛАР

БИЛАН ЎЗАРО ХАМКОРЛИГИ


23. Инспекция ўзининг фаолиятида унга юкланган функция ва мажбуриятларни бажариш учун тадбиркорлик субъектларида давлат назоратини ўтказишни режалаштиришда, юқори турувчи ташкилотларга материаллар ва маълумотларни тайёрлашда ҳамда умумлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорлик қилади.


24. Инспекциянинг давлат инспекторлари вужудга келган зарур ҳолатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигининг, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, сертификатлаштириш қоидаларини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш учун текширувлар ўтказишда давлат ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жалб этилишлари мумкин.


25. Инспекциянинг давлат инспекторлари давлат бошқаруви органларининг қарорлари бўйича лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига амал қилиш юзасидан текширувларни ўтказиш учун жалб қилиниши мумкин.


26. Агар қонунчиликда шикоят қилишнинг бошқа тартиби ўрнатилмаган бўлса, юқори турувчи мансабдор шахсга давлат инспекторларининг хатти-ҳаракатлари бўйича ўн кун муддатда шикоят қилиш мумкин.


27. Шикоят бериш шикоят қилинаётган қарор бажарилишини тўхтатмайди.


28. Давлат инспекторлари хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят кечиктирмасдан, лекин шикоят келиб тушган кундан бошлаб кечи билан ўн беш кун муддатда, қўшимча ўрганишларни ва текширишларни талаб этадиган шикоятлар эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


29. Ташкилотлар раҳбарлари давлат инспекторларига юкланган вазифаларни бажаришлари учун керакли шароитларни яратиб беришга мажбурдирлар (белгиланган тартибда хизмат бинолари, алоқа воситалари, транспорт билан таъминлаш ва бошқалар).



6-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

МАНБАЛАРИ ВА ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


30. Қуйидагилар Инспекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, халқаро ва чет эл ҳукуматлари, халқаро молия ташкилотлари, молия институтлари ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлар);

Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик ҳужжатларининг мажбурий талаблари бузилишида қўлланилган маъмурий ва иқтисодий санкциялар бўйича тушадиган ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


31. Инспекция ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди лавозим маоши, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловларидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Инспекция ходимлари учун тадбиқ этилган меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига асосан ходимларининг лавозим маошини аниқлашда, тариф коэффициентлари 1,8 баравар оширилган миқдорда қўлланилади ҳамда амалдаги узоқ йиллик хизмати учун устама миқдорлари сақланиб қолинади. Бунда Инспекция ходимларига моддий рағбатлантириш ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар Агентлик директори томонидан тасдиқланган низомлар асосида тўланади.


32. Инспекция ходимларига қуйидагилар ҳисобидан:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан:

узоқ муддат хизмат қилгани учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақлар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):

1 йилдан 3 йилгача - 0,3;

3 йилдан 5 йилгача - 0,6;

5 йилдан 10 йилгача - 0,8;

10 йилдан 15 йилгача - 1,0;

15 йилдан 20 йилгача - 1,2;

20 йилдан ортиқ - 1,5.

Узоқ йиллик хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;

қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар, тўловлар ва устамалар;

б) қуйидагилар Инспекциянинг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:

ўзининг хизмат мажбуриятларини бажарган Инспекциянинг ташаббускор ходимларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловлари;

стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасида фаолият юритувчи ходимларга ойлик иш ҳақи тўланишида, тегишли йўналиш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларнинг билим даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлганда, унинг амал қилиши даврида, бироқ икки йилдан кўп бўлмаган муддат давомида ойлик маошига нисбатан 20 фоиз, эксперт сифатида рўйхатга олинганда ойлик маошига нисбатан 40 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақ тўланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Инспекциянинг буйруқлари, кўрсатмалари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларини бажармаслик, шунингдек, Инспекциянинг фаолиятига аралашиш ва унинг ходимларига қонуний юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир этиш тақиқланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин.

34. Инспекция қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

        

         




Низомга

1-ИЛОВА



Республика ҳудудига олиб келинадиган

маҳсулотларнинг сифатини баҳолашнинг

"Хавфни таҳлил этиш"

ТИЗИМИ

          

      

Босқичлар

       


      

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

       


      

Муддат

      











1-босқич


Техник жиҳатдан

тартибга солиш

соҳасида назорат

инспекцияси

(кейинги ўринларда -

Инспекция)


          

Маҳсулотларни "хавфни таҳлил этиш" тизимидан ўтказади:

маҳсулотлар сифати юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, шикоят ва таклифларини ўрганади;

ижтимоий тармоқларда маҳсулотларни сифати бўйича тушаётган эътирозларни ўрганади;

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган маҳсулотлар (товарлар) миқдори, олиб кирувчи (импорт қилувчи), ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларни божхона электрон дастуридан олади;

"Single Window" электрон тизими орқали маҳсулотларни (товарларни) сертификат-лаштириш, санитария хулосалари ва синов баённомалари тўғрисидаги маълумотларни олади ва таҳлил қилади;

Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларини олади ва таҳлил қилади;

таҳлил жараёнида маҳсулотларга (товарларга) тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мавжудлигини аниқлайди;

савдо расталаридаги маҳсулотларнинг (товарларнинг) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ташқи кўриниши, қадоқланиши ва ёрлиқланиши жиҳатидан ўрганади.

       


Уч иш кунида











2-босқич


Давлат инспектори


       

Таҳлил натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги қонунчилик талабларига кўра номувофиқ деб топилган маҳсулотлар (товарлар) тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштиради ҳамда кўриб чиқиш учун Инспекцияга тақдим этилади.

       


Бир иш кунида











3-босқич


Инспекция


      

Давлат инспектори томонидан тақдим этилган маълумотномалар ва ҳужжатлар комиссия иштирокида кўриб чиқилиб, назорат хариди ўтказиш ҳамда масъул ижрочини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

      


Икки иш кунида











4-босқич


Инспекция


     

Масъул ижрочи назорат харидини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомда келтирилган тартибга асосан амалга оширади.

        


Тартибда белгиланган

муддатларда











5-босқич


Инспекция


        

Ўрганиш ва синовлар натижаларига асосан назорат харидида олинган маҳсулот номувофиқ деб топилса, олиб кирувчини огоҳлантиради;

истеъмолчиларни хабардор қилиш мақсадида номувофиқ маҳсулотлар тўғрисида ахборотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритади;

маҳсулотни номувофиқ деб топилган маҳсулотлар реестрига киритади;

маҳсулотни олиб киришга тақиқ қўйиш бўйича дастурга киритади.

      


Уч иш кунида











6-босқич


Инспекция


          

Номувофиқ деб топилган маҳсулотни савдодан чиқаради;

камчиликларни бартараф этмаган, савдодан чиқаришдан бош тортган масъулларга нисбатан молиявий ва маъмурий чоралар кўради.

        


Ўн иш кунида




          

           




Низомга

2-ИЛОВА



Чакана савдо объектларида маҳаллий

ва импорт маҳсулотларнинг (товарларнинг)

назорат харидини ташкил этиш ва уларни

синовдан ўтказиш тартиби

СХЕМАСИ

              

     

Босқичлар

      


       

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

       


       

Муддат

    











1-босқич


Техник жиҳатдан тартибга

солиш соҳасида давлат

назорати инспекцияси

(кейинги ўринларда -

инспекция)


     

Назорат харидини ижтимоий тармоқлар орқали ва тўғридан-тўғри юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари, давлат назорати натижалари, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асосларга кўра ҳамда Инспекциянинг "Хавфни таҳлил этиш" тизимига асосан амалга оширади.

         


Доимий











2-босқич


Инспекция


      

Назорат хариди амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни расмий веб-сайтда жойлаштиради.

         


Тадбирдан бир кун олдин











3-босқич


Инспекция


      

Назорат харидини амалга оширишда фойдаланиш учун мақсадли корпоратив банк картасини очади, Инспекциянинг "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси" ҳисобидан зарур миқдорда маблағ ўтказади.

         


Доимий











4-босқич


Инспекция


     

Зарур ҳолларда, назорат харидини ҳамкорликда амалга ошириш учун давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, оммавий ахборот воситалари вакиллари, сертификатлаштириш органлари) вакилларини жалб қилади.

        


Тадбир ўтказилишидан

уч кун аввал











5-босқич


Инспекция


     

Инспектор томонидан тақдим этилган маълумотнома ва ҳужжатларни Инспекциянинг ишчи комиссияси иштирокида кўриб чиқиб, назорат харидини амалга ошириш ҳамда масъул ижрочини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

         


Бир кун муддатда











6-босқич


Инспекция бошлиғи


     

Назорат харидини амалга ошириш тўғрисида буйруқ чиқаради.

         


Бир кун муддатда











7-босқич


Инспекция


Назорат харидини амалга ошириш учун маблағ ажратади.


Бир кун муддатда











8-босқич


Инспекциянинг масъул

ходими


        

Комиссия қарорида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектдан (жойига чиққан ҳолда) маҳсулотни (товарни) касса ва (ёки) товар чеки билан сотиб олади (бунда зарур ҳолларда фото ва видеотасвирга олиш воситаларидан фойдаланилади).

       


Буйруқда кўрсатилган санада











9-босқич


Давлат инспектори


     

Маҳсулот (товар) намунасини танлаб олиш далолатномаси ва назорат харидини амалга ошириш тўғрисида маълумотнома расмийлаштиради (маҳсулотни идентификация қилинади ва синов дастури ишлаб чиқилади).

        


Назорат хариди ўтказилган

кунда











10-босқич


Давлат инспектори


     

Назорат хариди давомида олинган маҳсулот (товар)нинг намуналарини тамғалаган ва рақамланган ҳолда синов лабораториясига топширади.

         


Бир иш кунида











11-босқич


Синов лабораториялари


       

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга асосан синов ўтказади.

         


Синов услубларида

белгиланган муддатларда











12-босқич


Давлат инспектори


        

Синов натижаларини таҳлил қилади, маълумотларни инспекцияга киритади.

        


Синов лабораторияси

хулосаси олинган кун











13-босқич


Давлат инспектори


Номувофиқ маҳсулот аниқланганда, маҳсулотни савдодан чиқариш бўйича тақдимнома киритади.

Белгиланган тартибда ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки импорт қилувчи субъектларда давлат назорати ўтказади, камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахслар, субъектга нисбатан молиявий ҳамда маъмурий чоралар кўради.


       

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган муддатларда

         

          

          




Низомга

3-ИЛОВА



Мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш

ва бекор қилиш мезонлари ва тартиби

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

          


       

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

      


      

Муддат

       











1-босқич


Техник жиҳатдан тартибга

солиш соҳасида назорат

инспекцияси (кейинги

ўринларда - инспекция)


    

Мувофиқлик сертификатларини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш мезонлари:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда;

маҳсулотнинг сифати юзасидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларида кўрсатилган ҳолатлар тасдиқланганда;

маҳсулотнинг сифати юзасидан ваколатли идоралар маълумотлари тасдиқланганда.

Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш мезонлари:

ноқонуний ишлаб чиқариш аниқланганда;

интеллектуал мулк хуқуқлари бузилганлиги аниқланганда;

электрон тизим орқали маҳсулот (товар)ларни сертификатлаштириш ҳужжатларини ўрганиш натижасида синовлар тўлиқ амалга оширилмагани тасдиқланганда.

        


-











2-босқич


Давлат инспектори


     

Мувофиқлик сертификатларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш мезонлари аниқланганда тегишли маълумотларни кўриб чиқиш учун инспекция раҳбариятига тақдим этади.

        


Икки иш кунида











3-босқич


Инспекция


        

Мувофиқлик сертификатларини тўхтатиб туриш бўйича тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилиб, мувофиқлик сертификатини амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш ёки тўхтатиб туришни рад этиш юзасидан қарор қабул қилади.

Тўхтатиб туриш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

        


Икки иш кунида











4-босқич


Инспекция


         

Мувофиқлик сертификатларини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш мезонлари тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим қилинганда, сертификатлаштириш ахборот тизими орқали қайта муддатини тиклаш юзасидан қарор қабул қилади.

       


Икки иш кунида








5-босқич


Инспекция


        

Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш мезонлари бўйича тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилиб, мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади.

        


Икки иш кунида




          

        




Низомга

4-ИЛОВА



Сертификатлаштириш органининг

сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб

туришнинг мезонлари ва тартиби

СХЕМАСИ

           

       

Босқичлар

        


       

Субъектлар

       


      

Тадбирлар

      


      

Муддат

       











1-босқич


Техник жиҳатдан тартибга

солиш соҳасида назорат

инспекцияси (кейинги

ўринларда - инспекция)


       

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш мезонлари:

маҳсулотларни сертификатлаштиришда сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги аниқланганда;

сертификатлаштиришда маҳсулот синовлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талаблари асосида тўлиқ ўтказилмаслик ҳолатлари аниқланиб тасдиқланганда;

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини бир ой муддатга тўхтатиб туриш мезонлари:

амалда бўлмаган техник регламент ва стандартлар асосида мувофиқлигини баҳолаш ҳолати аниқланганда;

давлат назорати натижасида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тасдиқланганда;

вақт меъёрларига риоя қилинмагани аниқланганда;

маҳсулотлардан намуна олмасдан мувофиқлик сертификати расмийлаштириш ҳолатлари аниқланганда.

        


-











2-босқич


Давлат инспектори


      

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш мезонларига асосан аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотлар ва далолатнома ҳужжатларини расмийлаштиради ҳамда кўриб чиқиш учун инспекция раҳбариятига тақдим этади.

       


Икки иш кунида











3-босқич


Инспекция


     

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича тақдим этилган маълумотлар ва далолатнома ҳужжатларини кўриб чиқиб, сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш ёки тўхтатиб туришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тўхтатиб туриш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

      


Уч иш кунида








4-босқич


Инспекция


       

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш мезонлари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим қилинганда, ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини қайта тиклаш юзасидан қарор қабул қилинади.

         


Икки иш кунида








5-босқич


Инспекция


        

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини бир ой муддатга тўхтатиб туриш мезонлари бўйича тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиб, сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини бир ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади.

        


Уч иш кунида

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 июль


















































































Время: 0.1264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск