ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2024 й. 380-сон "Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2024 й.

N 380



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ

СОДДАЛАШТИРИЛГАНЛИГИ, БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАР

ҚИСҚАРТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Электрон шаклда фойдаланиладиган давлат хизматларининг салмоғини ошириш, давлат хизматларини кўрсатишга доир тартибларни соддалаштириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

электрон рақамли имзонинг амал қилиш муддатини тугатиш асосларини белгилаш;

болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартибини жорий этиш;

айрим давлат хизматларидан фойдаланиш учун марҳумнинг яқин қариндошларига ариза билан мурожаат қилиш ваколатини бериш;

автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматларидан композит шаклда фойдаланиш тартибини жорий этиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси:

ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган ахборот тизимидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тақдим этилишининг узлуксизлигини таъминласин;

Адлия вазирлиги томонидан вафот этган шахслар ҳақида тақдим этилган маълумотлар асосида марҳумнинг амалда бўлган электрон рақамли имзо калитларининг амал қилишини тугатиш чораларини кўрсин.


3. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 3 июлдаги

380-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Электрон давлат хизматини кўрсатиш регламентлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мактабгача таълим бўлими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг биринчи хатбошиси, 16-банднинг бешинчи хатбошиси, 20, 25 ва 27-бандлардаги тегишли келишикдаги "Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қиладилар ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун отаси ёки онаси (фарзандликка олувчиси) мустақил равишда ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилиш мумкин.

Болани ЯИДХП орқали ташкилотга навбатга қўйиш (сўровномадаги телефон рақамини ўзгартириш) фақат унинг отаси ёки онаси (фарзандликка олувчиси) томонидан амалга оширилади";


г) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Мактабгача таълим вазирлигининг" сўзлари "Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ариза берувчи болани ташкилотга қабул қилиш шартлари, амалга ошириладиган тўловлар, ўзаро ҳуқуқ-мажбуриятларни ўзида акс эттирувчи оммавий офертани тасдиқлайди";


е) 10-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сўровнома юборилгандан сўнг уни исталган вақтда бекор қилиш";


ж) 13-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда ҳар бир кирувчи SMS-хабар учун тўловлар ариза берувчи Давлат хизматлари марказлари орқали ариза юборганда - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда - Рақамли технологиялар вазирлигининг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган миқдорда амалга оширилади";


з) қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин;

"18-1. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун берган сўровномасидаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириши мумкин. Ариза берувчи сўровномадаги телефон рақамини ўзгартириш бўйича Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилади. Бунда сўровномадаги телефон рақами янги киритиладиган телефон рақамига келадиган тасдиқлаш кодини киритиш йўли билан ўзгартирилади";


и) 19-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"агар болалар эгизак бўлса, бир вақтда эгизакларнинг сўровномалари (гуруҳда иккинчи болага бўш ўрин бўлмаган тақдирда, гуруҳнинг қувватини ошириш ҳисобига)";


к) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. МТБАТ томонидан болаларни ташкилотга жойлаштириш бўйича йўлланма шаклланганлиги ҳақидаги хабарномалар танланган ташкилотга ва ариза берувчининг телефон рақамига юборилади";


м) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Болаларни ташкилотга қабул қилиш ариза берувчи хабарномадаги тасдиқ кодини тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ташкилотнинг буйруғини чиқариш орқали расмийлаштирилади.

Болаларни ташкилотга қабул қилиш ташкилотнинг ёки буйруқ расмийлаштиришда иштирок этувчи бошқа идораларнинг айби билан кечикканда, йўлланма ўз кучида қолади.

Болаларни ташкилотларга хабарномасиз қабул қилиш тақиқланади, ушбу Регламентнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно";


н) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Болаларни давлат мактабгача таълим

ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат

хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



Болаларни давлат мактабгача таълим

ташкилотларига қабул қилиш ишларини

амалга ошириш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

       


      

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

        


     

Бажариш муддати

     











1-босқич


Мактаб ва

мактабгача таълим

вазирлиги


    

Мактабгача таълим ахборот тизими ҳамда расмий веб-сайтида ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам онлайн тарзда янгилаб борилишини таъминлаш

       


Доимий равишда











2-босқич


Ариза берувчи


         

Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш

     


Хоҳишига кўра











3-босқич


         

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

       


Сўровномани мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш


       

1. 1 соат ичида



2. Автоматик тарзда












4-босқич


Мактабгача таълимни

бошқариш ахборот

тизими


       

а) боланинг ташкилотга қабул қилинганлиги бўйича йўлланма шаклланганлиги ҳақидаги хабарномани расмийлаштириш - кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлса;

б) сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек, навбатга қўйилганлиги ҳақида хабарномани расмийлаштириш - кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлмаса;

в) хабарномани танланган ташкилотга ва ариза берувчининг телефон рақамига юбориш.

       


Автоматик тарзда











5-босқич


Ариза берувчи


      

Болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича хабарномадаги тасдиқ кодини ташкилотга тақдим этиш.

       


Хабарнома шакллангандан

сўнг 15 иш кунида











6-босқич


Мактабгача таълим

ташкилоти


Тасдиқ коди асосида болани ташкилотга қабул қилиш бўйича буйруқ чиқариш.


        

Тасдиқ коди ташкилотга

тақдим этилгандан

сўнг 2 иш кунида

       


".

        

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


б) 9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровнома ариза берувчининг шахси биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқланади.

Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилинган ҳолларда, мурожаат қилувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровномани тўлдиради ҳамда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали ўз шахси ва маълумотларини тасдиқлайди";


в) 10-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали тўғридан-тўғри йўлланган ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровнома ваколатли органнинг ахборот тизимига келиб тушади";

учинчи - олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ваколатли органнинг ахборот тизимида Давлат хизматлари маркази томонидан юборилган ва Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали келиб тушган маълумотлар кўриб чиқилиб, реал вақт режимида ЭРИ калитининг сертификати расмийлаштирилади ёки ЭРИ калитининг сертификатини бериш асосли равишда рад этилади";


д) 17-банд "б" кичик бандининг учинчи хатбошисидан "(шу жумладан, сўровномада кўрсатилган мобил алоқа абонент рақами мурожаат қилувчига тегишли эмаслиги)" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) қуйидаги мазмундаги 28-1-банд билан тўлдирилсин:

"28-1. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:

ЭРИ калитининг эгаси вафот этганда;

ЭРИ калити эгаси ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддатини тугатиш бўйича мурожаат қилганда;

юридик шахс тугатилганда.

Мазкур банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши ЭРИ калити эгасининг мурожаатларисиз тугатилади";


ж) 1а-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда

(масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали

электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва

электрон рақамли имзо калитининг сертификатини

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1а-ИЛОВА



Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси, шунингдек,

мобил иловада шахсни биометрик идентификация қилиш

(Face-ID) тизими билан тасдиқлаш орқали давлат органлари

ва ташкилотлари ҳамда тижорат банклари томонидан

кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин

фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли

имзо калитининг сертификатини бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

    


     

Бажариш муддати

      








1-босқич


Мурожаат

қилувчи


      

1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун сўровномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали ваколатли органга шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) тизими билан тасдиқлаб юбориш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

      


     

Хоҳишига кўра




Мурожаат қилинганда











2-босқич


Ваколатли

орган


         

1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.


2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.


3. ЭРИ калити сертификатини реестрга киритиш ва SMS-хабар шаклида ЭРИ сертификатининг олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида ахборот жўнатиш.


4. Расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини мурожаат қилувчига юбориш.

      


Автоматик тарзда











3-босқич


Мурожаат

қилувчи


          

1. Ягона портал ёки расмий ахборот ресурсидаги шахсий кабинетдан ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш ва олинганлигини тасдиқлаш.


2. ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини юклаб олганлиги ҳақида тасдиқлаган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш.

         


1 соат ичида




";

          

з) 2-иловадаги сўровноманинг "2-1-4" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахснинг биометрик паспорт (ID-карта) серияси ва рақами ёки ЖШШИР маълумотлари".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ариза берувчи ушбу давлат хизмати бўйича сўровнома тўлдираётганда, ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиши мумкин";


б) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 1-иловада:


а) 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Вафот этган шахс номидан унинг яқин қариндошлари мурожаат қилиши мумкин.";

иккинчи - учинчи хатбошилар учинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 15-банднинг иккинчи хатбошиси "ЭРИ билан тасдиқланган хабарнома" сўзларидан кейин "(PDF шаклдаги далолатнома илова қилинган ҳолда)" жумлалари билан тўлдирилсин;


в) 2-илованинг "I (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:" бўлими қуйидаги мазмундаги 2-1-2-2-позициялар билан тўлдирилсин:

        

"

2-1. Ф.И.О. (вафот этган шахс номидан унинг яқин қариндошлари мурожаат қилганда):

       


2-2. Вафот этган шахснинг ва ариза берувчининг паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):

     


".

       

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:


а) 10-илованинг 5-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) муассис битта шахсдан иборат бўлса, таҳририят устави (низоми)";


б) 16-илованинг 5-позицияси учинчи устунидаги "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) ов қуролини сақлаш ва олиб юриш учун амалдаги рухсатноманинг нусхаси (жисмоний шахслар учун) ваколатли орган томонидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда сўраб олинади";


в) 25-иловада:

8-позициянинг учинчи устунидаги "8 иш куни" сўзлари "2 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни "а" кичик бандидан олдин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ваколатли органнинг йўналиш (маршрут) чизмаси қуйидаги органлар томонидан 2 иш кунида келишилади:";


г) 26-иловада:

8-позициянинг учинчи устунидаги "15 иш куни" сўзлари "10 кун" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) автотранспорт воситасини бир вақтнинг ўзида икки турдаги газ (сиқилган табиий ва суюлтирилган газ) ёқилғисида ишлаш учун қайта жиҳозлаш тақиқланади";

12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати:

I. Автомототранспорт воситасини бир турдан бошқа турга ўзгартириш:

енгил турдан фургон турига;

енгил турдан пикап турига (кузовини алмаштириш шарти билан);

енгил турдан юк турига (бортли, бортли-тентли);

енгил турдан махсус турга;

енгил турдан рефрежиратор турига;

енгил турдан юк (бортли, бортли-тентли, тентли-фургон, бортли тентли фургон, юк-фургон, изотермик фургон) турига;

енгил (минивен) туридан микроавтобус турига;

енгил (минивен) туридан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

енгил турдан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

енгил турдан махсус-ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш турига;

микроавтобус туридан юк-фургон турига;

микроавтобус туридан юк-бортли турга;

микроавтобус туридан юк-бортли-тентли турга;

микроавтобус туридан юк-йўловчи турига;

микроавтобус туридан махсус турга;

автобус туридан юк-фургон турига;

автобус туридан юк-бортли турга;

автобус туридан юк-бортли-тентли турга;

автобус туридан юк-йўловчи турига;

автобус туридан махсус турга;

автобус туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

автобус туридан юк фургон-изотермик турига;

автобус туридан юк-рефрежиратор турига;

автобус туридан юк бортли-тентли-фургон турига;

автобус туридан махсус эвакуатор турига;

автобус туридан фургон турига;

автобус туридан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

микроавтобус туридан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

автобус туридан махсус эвакуатор-манипулятор турига;

автобус туридан юк-манипулятор турига;

автобус туридан юк-ўзи ағдарувчи турига;

автобус туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

бетон-қоргич туридан юк бортли тентли фургон турига;

бетон-қоргич туридан изотермик фургон турига;

бетон-қоргич туридан махсус турига;

бетон-қоргич туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

бетон-қоргич туридан йўловчи ташувчи турига;

бетон-қоргич туридан юк-манипулятор турига;

бетон-қоргич туридан юк-эвакуатор турига;

бетон-қоргич туридан юк-ўзи ағдарувчи турига;

бетон-қоргич туридан юк-эвакуатор манипулятор турига;

бетон-қоргич туридан махсус автокўтаргич (автовишка) турига;

бетон қоргич туридан махсус автокран турига;

бетон-қоргич туридан юк бортли турига;

бетон-қоргич туридан юк-йўловчи ташувчи турига;

бетон-қоргич туридан контейнер ташувчи турига;

бетон қоргич туридан юк-бортли турга;

бетон қоргич туридан юк-бортли-тентли турига;

бетон қоргич туридан юк-фургон турига;

бетон қоргич туридан ўтирма тортувчи турга;

бетон қоргич туридан рефрежиратор турига;

бетон-қоргич туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

махсус туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

ўзи ағдарувчи туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

ўтирма тортувчи туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

юк-фургон туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

юк бортли туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

юк изотермик туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

платформага махсус-ахлат ташувчи ўрнатиш;

микроавтобус туридан юк изотермик турига;

микроавтобус туридан юк изотермик фургон турига;

микроавтобус туридан ўзи ағдарувчи турига;

микроавтобус туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли фургон турига;

микроавтобус туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли турига;

микроавтобус туридан юк бортли тентли фургон турига;

микроавтобус туридан М1-тоифали енгил (минивен) турига;

микроавтобус туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

микроавтобус туридан махсус эвакуатор манипулятор турига;

микроавтобус туридан махсус эвакуатор турига;

микроавтобус туридан юк-рефрежиратор турига;

микроавтобус туридан юк-манипулятор турига;

махсус туридан автобус турига;

махсус туридан микроавтобус турига;

юк-бортли турдан махсус турга;

юк-бортли турдан ўзи ағдарувчи турга;

юк-бортли турдан юк-фургон турига;

юк-бортли турдан юк-бортли-тентли турга;

юк-бортли турдан рефрежиратор турига;

махсус турдан юк-бортли турга;

махсус турдан ўзи ағдарувчи турга;

махсус турдан юк-фургон турига;

махсус турдан юк-бортли-тентли турга;

махсус турдан рефрежиратор турига;

махсус туридан юк йўловчи ташувчи бортли турига;

махсус туридан юк йўловчи ташувчи бортли тентли турига;

махсус туридан юк йўловчи ташувчи бортли тентли фургон турига;

махсус туридан енгил турига (кузов/кабина алмаштириш шарти билан);

махсус туридан юк бортли тентли фургон турига;

махсус туридан юк-ўтирма тортувчи турига;

махсус туридан махсус эвакуатор турига;

махсус туридан бетон-қоргич турига;

махсус туридан юк-изотермик фургон турига;

махсус туридан енгил йўловчи ташувчи турига;

махсус туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

махсус туридан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

юк-фургон туридан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

юк бортли туридан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

юк изотермик туридан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

махсус туридан махсус эвакуатор манипулятор турига;

махсус туридан махсус автокўтаргич (автовишка) турига;

махсус туридан юк-манипулятор турига;

махсус туридан махсус автокран турига;

ўзи ағдарувчи турдан махсус турга;

ўзи ағдарувчи турдан юк-бортли турга;

ўзи ағдарувчи турдан юк-бортли-тентли турга;

ўзи ағдарувчи турдан юк-фургон турига;

ўзи ағдарувчи турдан рефрежиратор турига;

ўзи ағдарувчи туридан автобус турига;

ўзи ағдарувчи туридан микроавтобус турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк йўловчи ташувчи бортли турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк йўловчи ташувчи бортли тентли турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк йўловчи ташувчи бортли тентли фургон турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк-эвакуатор манипулятор турига;

ўзи ағдарувчи туридан махсус автокўтаргич (автовишка) турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк бортли-тентли-фургон турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк-изотермик фургон турига;

ўзи ағдарувчи туридан махсус автокран турига;

ўзи ағдарувчи туридан бетон қоргич турига;

ўзи ағдарувчи туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк эвакуатор турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк-ўтирма тортувчи турига;

ўзи ағдарувчи туридан юк-манипулятор турига;

ўтирма тортувчи турдан ўзи ағдарувчи турга;

ўтирма тортувчи турдан юк-бортли турга;

ўтирма тортувчи турдан юк-бортли-тентли турга;

ўтирма тортувчи турдан махсус турга;

ўтирма тортувчи турдан рефрежиратор турига;

ўтирма тортувчи туридан юк-йўловчи ташувчи бортли турига;

ўтирма тортувчи туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли турига;

ўтирма тортувчи туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли фургон турига;

ўтирма тортувчи туридан махсус автокўтаргич (автовишка) турига;

ўтирма тортувчи туридан юк бортли-тентли-фургон турига;

ўтирма тортувчи туридан юк-изотермик фургон турига;

ўтирма тортувчи туридан махсус автокран турига;

ўтирма тортувчи туридан юк-манипулятор турига;

ўтирма тортувчи туридан бетон-қоргич турига;

ўтирма тортувчи туридан юк-фургон турига;

ўтирма тортувчи туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

ўтирма тортувчи туридан юк-эвакуатор манипулятор турига;

ўтирма тортувчи туридан юк эвакуатор турига;

юк-фургон туридан автобус турига;

юк-фургон туридан микроавтобус турига;

юк-фургон туридан енгил йўловчи ташувчи турига;

юк-фургон туридан юк-йўловчи ташувчи бортли турига;

юк-фургон туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли турига;

юк-фургон туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли фургон турига;

юк-фургон туридан махсус эвакуатор турига;

юк-фургон туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

юк-фургон туридан махсус эвакуатор манипулятор турига;

юк-фургон туридан енгил йўловчи ташувчи турига;

юк-фургон туридан юк-изотермик фургон турига;

юк-фургон туридан махсус автокран турига;

юк-фургон туридан ўзи ағдарувчи турига;

юк-фургон туридан махсус автокўтаргич (автовишка) турига;

юк-фургон туридан контейнер ташувчи турига;

юк-фургон туридан юк-ўтирма тортувчи турига;

юк-фургон туридан бетон-қоргич турига;

юк-фургон туридан юк бортли тентли турига;

юк-фургон туридан юк бортли-тентли-фургон турига;

юк-фургон туридан юк бортли турига;

юк-фургон туридан юк рефрежиратор турига;

юк-фургон туридан юк-манипулятор турига;

юк бортли туридан махсус эвакуатор манипулятор турига;

юк бортли туридан юк бортли-тентли-фургон турига;

юк бортли туридан махсус автокўтаргич (автовишка) турига;

юк бортли туридан махсус автокран турига;

юк бортли туридан юк-манипулятор турига;

юк бортли туридан бетон-қоргич турига;

юк бортли туридан енгил йўловчи ташувчи;

юк бортли туридан юк-йўловчи ташувчи турига;

юк бортли туридан юк-йўловчи ташувчи бортли турига;

юк бортли туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли турига;

юк бортли туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли фургон турига;

юк бортли туридан махсус эвакуатор турига;

юк бортли туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

юк бортли туридан енгил йўловчи ташувчи турига;

юк бортли туридан юк-изотермик фургон турига;

юк бортли туридан юк-ўтирма тортувчи турига;

юк бортли туридан махсус эвакуатор турига;

юк бортли туридан автобус турига;

юк бортли туридан микроавтобус турига;

юк бортли туридан енгил турига (кузов/кабина алмаштириш шарти билан);

юк изотермик туридан автобус турига;

юк изотермик туридан микроавтобус турига;

юк изотермик туридан юк фургон турига;

юк изотермик туридан юк бортли турига;

юк изотермик туридан юк бортли тентли турига;

юк изотермик туридан юк бортли тентли фургон турига;

юк изотермик туридан енгил турига (кузов/кабина алмаштириш шарти билан);

юк изотермик туридан махсус эвакуатор турига;

юк изотермик туридан юк-ўтирма тортувчи турига;

юк изотермик туридан юк-изотермик фургон турига;

юк изотермик туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

юк изотермик туридан юк-йўловчи ташувчи турига;

юк изотермик туридан юк-йўловчи ташувчи бортли турига;

юк изотермик туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли турига;

юк изотермик туридан юк-йўловчи ташувчи бортли тентли фургон турига;

юк изотермик туридан махсус эвакуатор манипулятор турига;

юк изотермик туридан юк-манипулятор турига;

юк изотермик туридан юк рефрежиратор турига;

юк изотермик туридан контейнер ташувчи турига;

юк изотермик туридан махсус автокўтаргич (автовишка) турига;

юк изотермик туридан ўзи ағдарувчи турига;

юк изотермик туридан махсус автокран турига;

платформага махсус эвакуатор ўрнатиш;

платформага юк-изотермик фургон ўрнатиш;

платформага махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) ўрнатиш;

платформага юк-йўловчи ташувчи бортли тентли фургон ўрнатиш;

платформага юк-йўловчи ташувчи бортли тентли ўрнатиш;

платформага юк-йўловчи ташувчи бортли ўрнатиш;

платформага бетон-қоргич ўрнатиш;

платформага махсус автокран ўрнатиш;

платформага махсус автокўтаргич (автовишка) ўрнатиш;

платформага юк бортли-тентли-фургон ўрнатиш;

платформага махсус эвакуатор манипулятор ўрнатиш;

платформага юк-манипулятор ўрнатиш;

платформага юк рефрежиратор;

платформага юк бортли ўрнатиш;

платформага юк бортли-тентли-фургон ўрнатиш;

платформага юк бортли тентли ўрнатиш;

платформага бетон-қоргич ўрнатиш;

платформага юк-фургон ўрнатиш;

платформага махсус автокўтаргич (автовишка) ўрнатиш;

платформага ўзи ағдарувчи ўрнатиш;

платформага махсус автокран ўрнатиш;

платформага юк-изотермик фургон ўрнатиш;

рефрежиратор туридан махсус турга;

рефрежиратор туридан ўзи ағдарувчи турга;

рефрежиратор туридан юк-фургон турига;

рефрежиратор туридан юк-бортли-тентли турга;

рефрежиратор туридан юк-бортли турга;

рефрежиратор туридан М1-тоифали енгил (минивен) турига;

рефрежиратор туридан юк-йўловчи ташувчи турига;

рефрежиратор туридан контейнер ташувчи турига;

рефрежиратор туридан махсус-Тез тиббий ёрдам турига;

рефрежиратор туридан ўтирма тортувчи турига;

рефрежиратор туридан юк эвакуатор турига;

рефрежиратор туридан махсус цистерна (хавфсиз юклар, масалан, сув, сут маҳсулотлари каби) турига;

рефрежиратор туридан юк-эвакуатор манипулятор турига;

рефрежиратор туридан микроавтобус турига;

рефрежиратор туридан махсус-ахлат ташувчи турига;

рефрежиратор туридан йўловчи ташувчи турига;

рефрежиратор туридан махсус автокўтаргич (автовишка) турига;

рефрежиратор туридан юк-изотермик фургон турига;

рефрежиратор туридан махсус автокран турига;

рефрежиратор туридан юк-манипулятор турига;

рефрежиратор туридан юк бортли-тентли фургон турига;

рефрежиратор туридан бетон-қоргич турига;

тиркамани ярим тиркамага ўзгартириш;

контейнер ташувчи ярим тиркамани юк бортли тентли фургон ярим тиркамага ўзгартириш;

контейнер ташувчи ярим тиркамани ўзи ағдарувчи ярим тиркамага ўзгартириш;

контейнер ташувчи ярим тиркамани юк тентли фургон ярим тиркамага ўзгартириш;

контейнер ташувчи ярим тиркамани юк бортли тентли ярим тиркамага ўзгартириш;

контейнер ташувчи ярим тиркамани юк фургон ярим тиркамага ўзгартириш;

ярим тиркамани контейнер ташувчи ярим тиркамага ўзгартириш;

ўзи ағдарувчи ярим тиркамани юк бортли тентли фургон ярим тиркамага ўзгартириш;

ўзи ағдарувчи ярим тиркамани юк бортли ярим тиркамага ўзгартириш;

ўзи ағдарувчи ярим тиркамани юк бортли тентли ярим тиркамага ўзгартириш;

ўзи ағдарувчи ярим тиркамани контейнер ташувчи ярим тиркамага ўзгартириш;

юк бортли ярим тиркамани контейнер ташувчи ярим тиркамага ўзгартириш;

юк бортли тентли ярим тиркамани контейнер ташувчи ярим тиркамага ўзгартириш;

юк бортли тентли фургон ярим тиркамани контейнер ташувчи ярим тиркамага ўзгартириш.

II. Автомототранспорт воситасининг кузови ҳамда деталларини ўзгартириш:

юкхонанинг (бортнинг) габарит ўлчамларини ўзгартириш (кўтариш, узайтириш);

юкхона эшикларининг икки ёнга вертикал очилишига рухсат бериш;

чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар кузовини алмаштириш;

енгил автомобиллар кузовини алмаштириш;

гидроборт ўрнатиш;

автотранспорт воситаларининг ташқи кўринишига (кузов) ўзгартириш(лар) киритиш (масалан, "Captiva-3" русумли автомобилни "Captiva-4" русумига);

автотранспорт воситасининг двигателини ўзгартириш;

ярим тиркамани тиркамага ўзгартириш;

қўшимча ёқилғи сиғими (бак) ўрнатиш;

қўшимча ўриндиқ ўрнатиш ёки камайтириш (олиб ташлаш);

автотранспорт воситасига ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилмаган антенна, сирена, рация ўрнатиш;

эҳтиёт (захира) ғилдирагини белгиланмаган жойда (орқа эшикка) ўрнатиш;

махсус транспорт воситаларига ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар берувчи мосламалар ўрнатиш;

автотранспорт воситасига газ баллон ва жиҳозларини ўрнатиш.

Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 613-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 13-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали ариза берувчининг қарздорлик ҳолати текширилиб, қарздорлик мавжудлиги аниқланган тақдирда".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 июль

















































































Время: 0.1592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск