ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2024 й. 428-сон "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2024 й.

N 428



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИК

РЕЙТИНГИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон ҳамда Вазиралар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш тартибини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:

тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни рағбатлантириш юзасидан юқори барқарорлик рейтинги тоифасидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмаслиги;

ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни бир кун муддатда текширувларсиз қопланиши (қайтарилиши) муносабати билан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Cолиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 16 июлдаги

428-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича "ААА" тоифадаги тадбиркорлик субъектларига (давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар бундан мустасно) солиқнинг салбий фарқ суммаси бир кун муддатда текширувларсиз ушбу Низомга 1-1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади (қайтарилади)";


қуйидаги мазмундаги 1-1-илова билан тўлдирилсин:


"Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини

қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик

рейтинги бўйича "ААА" тоифадаги тадбиркорлик

субъектлари учун қўшилган қиймат солиғининг

ўрни қопланиши лозим бўлган суммани солиқ

тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш

тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

        

     

Босқичлар

     


     

Субъектлар

   


    

Тадбирлар

      


       

Бажариш

муддатлари

     








1-босқич


Солиқ тўловчи

(ариза берувчи)



Ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади.

      


Заруратга кўра











2-босқич


Солиқ органи


        

Барқарорлик рейтинги даражаси "ААА" тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚСни қайтаришда хулосаларни автоматик равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади.

      


Бир кун

мобайнида








3-босқич


        

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

Ғазначилик хизмати

қўмитаси

         


Давлат бюджети маблағлари доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.


Шу куннинг

ўзида

".

          

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича "ААА" тоифадаги тадбиркорлик субъектларида (давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар бундан мустасно) солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно)".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 июль




















































































Время: 0.0984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск