ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Туризм, меҳмонхона хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2024 й. ПҚ-269-сон "Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2024 й.

N ПҚ-269



ТУРИЗМ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда туризм соҳасида халқаро стандартларга мос узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, шунингдек, хизматлар сифатини жаҳон талабларига тўлиқ мос келадиган даражага олиб чиқиш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади ва ўқув жараёни "блок-модуль" тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этилади. Бунда, ўқув жараёнларининг назарий ва амалий машғулотлар улушини:

биринчи босқичда - 80 фоиз назарий ва 20 фоиз амалий;

иккинчи босқичда - 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий;

учинчи босқичда - 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади;

б) 2024 йил 1 августдан бошлаб:

туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида таълим жараёнини амалиёт билан бирга олиб бориш мақсадида уларнинг ҳудудларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган амалиёт базаларини (туроператор, турагент, гид-таржимон, меҳмонхона ва туризм транспорти хизматларини кўрсатиш объектлари (кейинги ўринларда - хизматлар кўрсатиш объектлари) белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади;

2027 йил 1 январга қадар туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг амалиёт базаларида кўрсатилган хизматлар учун фойда солиғи ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўланади. Бунда, ушбу солиқ имтиёзини қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлар ташкил этилаётган хизматлар кўрсатиш объектларининг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилади.


2. 2024-2025 йилларда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари томонидан ҳудудларда туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд шаҳридаги Халқаро туризм академиясида (кейинги ўринларда - Академия) меҳмонхоналар ва ресторанлар учун юқори малакали хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш йўлга қўйилсин.


4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети (кейинги ўринларда - Университет) қошидаги профессионал таълим муассасаларига халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини "франшиза" асосида жорий этиш чораларини кўрсин.


5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

а) Туризм қўмитаси билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилига қадар:

туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳалари бўйича олий таълим дастурларини жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи нуфузли олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари асосида қайта кўриб чиқиб, "Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори"да ушбу таълим йўналишларини кенгайтириш ҳамда унга пазандачилик соҳасида кадрлар тайёрлашга оид янги таълим йўналишини киритиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритсин;

туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларига оид олий таълим йўналишларининг дуал таълим шакли бўйича Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги малака талаблари ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқсин;

б) 2024 йил 1 августдан бошлаб олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрларга бўлган буюртмаларни шакллантиришда йўналишларга оид амалиёт базалари мавжудлигини қатъий назоратга олсин;

в) икки ой муддатда туристларга хизмат кўрсатувчи гид-таржимонлар сонини ошириш мақсадида 2-иловага мувофиқ олий таълим муассасалари ҳузурида шартнома асосида араб, япон, хитой, ҳинд, испан, италян, корейс, урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи гид-таржимонларни тайёрлаш бўйича қўшимча курсларни ташкил этсин.


6. Белгилансинки:

2024 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган олий таълим муассасаларида араб, япон, хитой, ҳинд, испан, италян, корейс, урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи гид-таржимонларни тайёрлаш курсларини ташкил этиш харажатларининг 30 фоизи олий таълим муассасаларининг сўровига кўра Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан уч йил давомида қоплаб берилади;

Академияга 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш квоталари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Академия Самарқанд шаҳар, Бобурмирзо кўчаси, 3а-уй манзилидаги Университетга қарашли бинога бепул жойлаштирилсин.


7. Туризм қўмитаси:

бир ой муддатда туризм, сервис, меҳмонхона хўжалиги ва гид (гид-таржимон) тайёрлаш соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича педагоглар учун ўрта ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш мақсадида Университет ҳузуридаги Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказини ташкил қилсин;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Университет ҳузуридаги "Ипак йўли" музейи, "Ипак йўли" арт-резиденцияси, "Ипак йўли" санъат галереясининг (кейинги ўринларда - муассасалар) штат нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Белгилаб қўйилсинки:

а) муассасалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида"ги 458-сон қарорига мувофиқ тегишли муассасалар учун белгиланган шарт-шароитлар татбиқ этилади;

б) муассасаларни молиялаштириш:

2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;

2025 йилдан бошлаб бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 18 июлдаги

ПҚ-269-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024-2025 йилларда туризм соҳасида кадрлар

тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда олий

таълим муассасалари томонидан ҳудудларда туризмни

ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи

      

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбаи

       

Масъул ижрочилар

      

I. ТУРИЗМ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА

      

1.

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтида туризм билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилиш ва бу орқали соҳани ривожлантириш бўйича маркетинг қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи "Smart Tourism Data System" лабораториясини ташкил этиш.

Бунда:

Хитойдаги мавжуд тажрибани ўрганиш;

лабораторияда республикадаги туризм объектларига ташриф буюрувчилар бўйича статистик маълумотларни аниқ вақт режимида олиш имкониятини берувчи платформани ишга тушириш;

лабораторияларни зарурий техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш.


2024-2025

йиллар

давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


2.

Халқаро туризм академияси фаолиятини йўлга қўйишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Академияни "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси сифатида белгилаш;

Академия ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш даражасини "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ходимларига тенглаштириш;

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети Васийлик кенгашига заруратга кўра, Академиянинг тузилмасига фаолият йўналишидан келиб чиқиб, ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда қўшимча лавозимлар жорий этиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

-

Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

        

II. ТУРИЗМ СОҲАСИГА ОИД ЯНГИ ИШЛАНМАЛАРНИ

ЯРАТИШ ЙЎНАЛИШИДА

        

3.

Қорақалпоқ тарихи, маданияти ва табиий муҳитига тааллуқли артефактлар, санъат асарлари асосида Тупроққалъа этно-музейини ташкил этиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2024 йил

октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар


Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


4.

Локал атрибутлар асосида Риштон, Чуст, Янгиқўрғон ва Бойсун туманларининг экотуризм салоҳиятини ошириш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2024 йил

декабрь

Тошкент давлат шарқшунослик университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


5.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун инклюзив туризм инфратузилмасининг интерфаол харитаси ва "InclUZ" мобиль иловасини яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар


Бухоро давлат университети, Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


6.

Қорақалпоғистон Республикаси туризм соҳасини ҳудудий ривожланишини баҳолашнинг комплекс индикаторларини ишлаб чиқиш (Тахтакўпир, Хўжайли, Элликқалъа туманларида) грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


7.

Тарихий объектлар ва табиий масканлар уйғунлиги асосида Фориш тумани туристик салоҳиятини ошириш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар


Ўзбекистон Миллий университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


8.

Китоб туманидаги "Китоб геология миллий табиат боғи"да туристик-глемпинг инфратузилмасини яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

Тошкент давлат транспорт университети, Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


9.

Қорақалпоқ миллий ҳунармандчилигига оид смарт платформани яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар


Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


10.

Хива ва Боғот туманларининг туристик ресурсларини инновацион ёндашув асосида қўшилган қиймат занжирини яратиш яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

Урганч давлат университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


11.

Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент ва Ангрен тумани ҳудудларида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар


Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


12.

Ўзбекистон Республикаси туризм объектларининг каталогини рақамлаштиришнинг туризм ривожланишига таъсирини тадқиқ этиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил


июль

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


13.

Инклюзив туризмни ташкил этишнинг методик асосларини ишлаб чиқиш (Навоий вилоятининг Хатирчи, Нурота ва Қизилтепа туманлари мисолида) грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


14.

Бухоро зиёратгоҳларининг электрон 3D моделини яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


15.

Жанубий орол бўйи ҳудудларида қорақалпоқ миллий таомлари асосида гастротуризмни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар


Қорақалпоқ давлат университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


16.

Бухорога ташриф (Visit to Bukhara) электрон онлайн платформа ва мобиль иловани ишлаб чиқиш грант лойиҳасини амалга ошириш.


2025 йил

август

Бухоро давлат университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


             

III. ҲУДУДЛАРДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

КЎМАКЛАШИШ ЙЎНАЛИШИДА

                  

17.

Ёзги таътил даврида олий таълим муассасаларнинг бўш турган ётоқхоналаридан арзон меҳмонхоналар (хостел) сифатида фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:

ташриф буюрувчи меҳмонлар "E-mehmon" электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишини таъминлаш;

меҳмонхоналар (хостеллар)да кўрсатилган хизматлар орқали олинган маблағларни амалиёт базаларининг моддий-техника базаларини ривожлантириш учун сарфлаш.


2025 июндан

бошлаб

доимий

равишда


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар


18.

Чуст, Янгиқўрғон, Риштон ва Бойсун туманларининг туристик салоҳияти бўйича шарқ тилларида (япон, хитой, корейс, араб, форс, дарий, пушту, ҳинд, урду, малай, индонез, турк тиллари) қисқа видео контентлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлар, хусусан Youtube платформасига жойлаб бориш.


2024-2025

йиллар

давомида


Маҳаллий бюджет ва университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Тошкент давлат шарқшунослик университети, Чуст, Янгиқўрғон, Риштон ва Бойсун туманлари ҳокимликлари


19.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги "Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-135-сон қарорига мувофиқ туризм салоҳияти юқори бўлган туманларга бириктирилган олий таълим муассасалари томонидан ҳудудлардаги туристик объектларни "Google Maps" ва бошқа платформаларга жойлаштириш.

Шунингдек, барча туристик объектлар тўғрисидаги маълумотларни (расмлар ва координатлари билан) wikipedia очиқ энциклопедиясига ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштириш чораларини кўриш.


2024-2025

йиллар

давомида

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Туризм қўмитаси


20.

Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудларга туманларнинг туристик имкониятлари, тарихи ва этник хусусиятларидан келиб чиқиб, туманларнинг туристик маҳсулотлари дизайнини ҳамда туристик шиорларини яратиш юзасидан илмий асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси


21.

Туризм соҳасининг субъектлари билан ҳамкорликда меҳмонхона ва йирик туризм комплекслари учун бошқарувчиларга бўлган талабни ўрганиб, ҳар йили камида 20 та ўрта бўғин менежерларининг хориждаги туризм ва сервис комплексларида малака оширишини таъминлаш.


2024 йил

августдан

бошлаб,

ҳар йили


Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


22.

Туризм соҳасидаги коллеж ва техникумларда туризм, умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги йўналишларида минг нафар ўқувчини давлат гранти асосида дуал таълимга жалб қилиш.


2024/2025

ўқув йилидан

бошлаб

Давлат бюджети

маблағлари

Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


23.

БМТ туризмнинг "Ипак йўлида туризм" тематик офиси учун ажратилган Самарқанд шаҳри, Бобур Мирзо кўчаси, 3-уй манзилидаги бинони Туризм қўмитаси ҳузуридаги "Ипак йўли офиси" УКдан Туризм қўмитаси ҳузуридаги "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш.


2024 йил

сентябрь

-

Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агетлиги


25.

Туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг амалиёт базаларини Қўқон университетида ташкил этилган туризм амалиёт базаси андозаси асосида ташкил этиш чораларини кўриш.


2025 йил

давомида

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси


26.

Туроператорлик фаолияти учун лицензия талаблари ва шартларига туроператорлар томонидан олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилиш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритиш.


2024 йил

декабрь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси


27.

Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда:

хорижий тилларига ихтисослаштирилган мактаблари учун мақбуллаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

инглиз, хитой, араб, япон ва бошқа хорижий тилларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишига ҳамда замонавий усулларда ўргатилишига алоҳида эътибор қаратиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Ажратилган маблағлар

доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимлиги


28.

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети таркибидаги Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Тошкент экотуризм техникумини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 18 июлдаги

ПҚ-269-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари ҳузурида шартнома

асосида араб, япон, хитой, ҳинд, испан, италян, корейс,

урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи

гид-таржимонларни тайёрлаш

ПАРАМЕТРЛАРИ

           

Т/р

Олий таълим муассасалари

номи

       

Гид-таржимонларни

тайёрлаш курслари

(хорижий тиллар кесимида)

     

Жами тингловчилар

сони

       

шундан, йиллар кесимида

    

2024 йил

  

2025 йил

   

2026 йил

    

1.

Тошкент давлат шарқшунослик университети


араб, япон, ҳинд, урду, малай


100

40

30

30

хитой


80

20

30

30

2.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


испан, итальян, япон, малай


145

40

45

60

хитой


80

20

30

30

3.

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети


япон, араб


200

40

90

70

хитой


200

60

60

80

4.

Урганч давлат университети


корейс, араб


60

20

20

20

хитой


30

10

10

10

5.

Самарқанд давлат чет тиллари институти


араб, япон, урду, малай, италян


165

40

55

70

хитой


60

20

20

20

6.

Андижон давлат чет тиллари институти


ҳинд, япон, урду, малай


60

20

20

20

хитой


30

10

10

10

7.

Бухоро давлат университети


араб, индонез, малай


180

60

60

60

Жами:


1 390

400

480

510

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 23 июль













































































Время: 0.1009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск