ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 й. 372-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2024 й.

N 372



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ОРГАНЛАРИНИ

АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ

ОРГАНЛАРИНИ  АККРЕДИТАЦИЯДАН  ЎТКАЗИШ

СОҲАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2019 ЙИЛ 24 АПРЕЛДАГИ 349-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

аккредитация объекти тушунчасини аккредитация учун ариза берувчи ва аккредитация қилинган субъект тушунчаларига ажратиш;

аккредитациядан ўтказилган мувофиқликни баҳолаш органлари, метрология хизматлари давлат реестри ўрнига Миллий аккредитация тизими реестрини жорий қилиш;

инспекция назорати тушунчаси ўрнига даврий баҳолаш тушунчасини киритиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 2 июлдаги

372-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш

органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни

такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд ва 3-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "ДУК" аббревиатураси "давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "инспекция назоратида" сўзлари "даврий баҳолашдан ўтказишда" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом "Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат муассасасида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) қонунчиликка мувофиқ аккредитациядан ўтадиган мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини аккредитациядан ўтказиш ва даврий баҳолашни амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аккредитация белгиси - аккредитациядан ўтказилган мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларининг аккредитация мақомини кўрсатиш мақсадида улар томонидан қўлланиши учун мўлжалланган Марказ томонидан бериладиган белги;

аккредитация бўйича баҳоловчи - мувофиқликни баҳолаш органини баҳолаш учун аккредитация органи томонидан тайинланган, мазкур фаолиятни мустақил равишда ёки баҳолаш гуруҳи таркибида амалга оширадиган жисмоний шахс;

аккредитация бўйича техник эксперт - аккредитация органи томонидан тайинланган, аккредитация бўйича баҳоловчи раҳбарлиги остида ишлайдиган, баҳоланаётган аккредитация соҳасида махсус билимларга ёки кўникмаларга эга бўлган ва баҳолашни мустақил равишда амалга оширмайдиган жисмоний шахс;

аккредитация комиссияси - баҳоловчилар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан баҳолашда иштирок этмаган халқаро экспертлардан иборат Марказ ҳузурида ташкил этиладиган комиссия бўлиб, аккредитация ва даврий баҳолаш бўйича ишлар натижаларини кўриб чиқиш ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тегишли қарорларни қабул қилиш унинг асосий вазифаси ҳисобланади;

аккредитация қилинган субъект - миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизмати;

аккредитация соҳаси - фаолиятнинг муайян соҳаси бўлиб, унда аккредитация учун аккредитация объектининг ёхуд аккредитация қилинган субъектнинг ваколатлилиги тасдиқланади ёки тасдиқланган бўлади;

аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома - аккредитация қилинган субъектнинг аккредитациянинг белгиланган соҳасидаги ишларни бажаришга ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатдир;

аккредитация учун ариза берувчи (кейинги ўринларда аккредитация объекти деб аталади) - аккредитация учун ариза берган мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизмати;

аккредитация - мувофиқликни баҳолаш органларининг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатлилигини аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;

апелляция комиссияси - аккредитация органининг аккредитацияни амалга оширишга, аккредитация қилишни рад этишга, аккредитациянинг амал қилишини тўхтатиб туришга ёки тугатишга, аккредитация соҳасини кенгайтиришга ва қисқартиришга доир қарорлари бўйича апелляцияларни кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилиш мақсадида аккредитация органи ҳузурида тузиладиган комиссия ҳисобланади;

баҳолаш гуруҳи раҳбари - зиммасига баҳолаш жараёнига раҳбарлик қилиш учун умумий масъулият юкланган ва Марказ томонидан ваколат берилган баҳоловчи;

баҳолаш - аккредитациянинг аниқ бир соҳаси учун техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар асосида аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъект ваколатли эканини аниқлаш мақсадида Марказ томонидан амалга ошириладиган жараён;

даврий баҳолаш - аккредитация қилинган субъект фаолиятининг аккредитация даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини аккредитация циклида қайта баҳолаш тартиб-таомили;

Миллий аккредитация тизими реестри - аккредитация қилинган субъектлар тўғрисидаги, шунингдек, аккредитация тўғрисидаги гувоҳномаларнинг жорий мақоми ҳақидаги расмий ахборот базасидир;

мувофиқликни баҳолаш органи - мувофиқликни баҳолашга оид фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.";


б) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "учун ариза берувчиларнинг" сўзлари "объектларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "аккредитация объектларининг" сўзлари "аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъектларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши "аккредитация объекти" сўзларидан кейин "ёки аккредитация қилинган субъект" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малакаси аккредитация жараёнида Марказ томонидан баҳоланадиган ва аккредитациянинг ариза берилган соҳасида белгиланган тартибда малака оширган ва аттестациядан ўтган мутахассисларнинг мавжудлиги, уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аккредитация объектлари ва аккредитация қилинган субъектлар томонидан ушбу Низомнинг 17-бандида, шунингдек, 9, 10 ва 11-бобларида кўрсатилган тартибларга ўз вақтида риоя қилиш";


в) 4-бандда:

биринчи ва бешинчи хатбошилардаги "ариза берувчини" сўзлари "аккредитация объектини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидан ", ижрочилар" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 6-банддаги "амалдаги аккредитация доирасига мувофиқ ўзи қўллаётган синов ва ўлчов воситаларидан, стандарт намуналардан ва синаш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва/ёки уларни қўллаш ҳуқуқларининг, аккредитациядан ўтишга талабгор бўлган ариза берувчилар фойдасига" сўзлари "амалдаги аккредитация соҳасига мувофиқ ўзи қўллаётган синов ва ўлчов воситаларидан, стандарт намуналардан ва синаш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва/ёки уларни қўллаш ҳуқуқларининг, аккредитациядан ўтишга талабгор бўлган аккредитация объектлари фойдасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Аккредитация объектларини аккредитациядан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Аккредитация объекти Марказ томонидан белгиланган шакл бўйича Марказга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда, ёзма ёки электрон шаклда аккредитация ўтказиш учун ариза (кейинги ўринларда буюртма деб аталади) беради";


е) 8-банднинг биринчи хатбошиси, 9-банд ва 11-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишик ва сондаги "ариза берувчи" сўзлари тегишли келишик ва сондаги "аккредитация объекти" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 10-бандда:

биринчи хатбошининг иккинчи жумласидаги ҳамда иккинчи хатбошидаги "ариза берувчига" сўзлари "аккредитация объектига" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Аккредитация органи аккредитацияни берилган ариза асосида, шунингдек, башарти аккредитацияга оид ишларни бажаришга доир шартнома тузилган бўлса, амалга оширади";


з) 17-банднинг бешинчи хатбошиси, 32, 33 ва 36-бандлар, 38-банднинг биринчи хатбошиси, 40-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 47-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари, 48-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошилари, 49, 50, 53-бандлар, 55-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 56-банднинг иккинчи хатбошиси, 64, 65-бандлар, 11-бобнинг номи, 69-банднинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи хатбошилари, 70 ва 71-бандлардаги тегишли келишик ва сондаги "аккредитация объекти" сўзлари тегишли келишик ва сондаги "аккредитация қилинган субъект" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 26-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аккредитациядан ўтказиш тартибида белгиланган барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаганда";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аккредитация объектининг аккредитация натижаларига кўра, ариза берилган аккредитация соҳасидаги мувофиқликни баҳолаш ишларини бажаришга ваколатлилиги тасдиқланмаган тақдирда";


к) 27-банднинг учинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказ ва аккредитация қилинган субъект ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шу жумладан, гувоҳлик баҳолаш, мувофиқликни баҳолаш ишлари якунлангандан кейинги уларнинг натижадорлигини ўрганиш ҳамда огоҳлантиришсиз ташриф орқали баҳолаб бориш шартлари ҳамда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

аккредитация белгисини қўллаш шартлари ва Миллий аккредитация тизими реестри рақамидан фойдаланиш;

аккредитация қилинган субъектни даврий баҳолашни амалга ошириш шартлари";


л) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


м) 29-бандда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Марказ ўзининг расмий веб-сайтида Миллий аккредитация тизими реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади), шунингдек, баҳоловчилар ва техник экспертлар реестрини юритади.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома мувофиқликни баҳолаш органларининг реестрда рўйхатдан ўтказилади.

Реестр танишиш учун очиқ ҳисобланади.

Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби Марказ томонидан белгиланади";


н) 34-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Қуйидаги ҳолларда аккредитация қилинган субъект такрорий аккредитацияга буюртма тақдим этиши керак";

иккинчи хатбошидаги "аккредитация объектининг" сўзлари "аккредитация қилинган субъектнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


о) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Ушбу Низом 34-бандининг учинчи хатбошисидан мустасно ҳолда такрорий аккредитация, башарти аккредитация қилинган субъект аккредитациянинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин ариза берган бўлса, ушбу субъектнинг аввалги фаолияти натижалари ҳисобга олинган ҳолда мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда ўтказилади.

Бунда тегишли халқаро стандарт талаблари бўйича аввал баҳоланган амалдаги менежмент тизимига ва аккредитация соҳасига ўзгартиришлар киритмаганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилганида, такрорий аккредитациядан ўтказиш мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказмасдан, жойининг ўзида баҳолаш амалга оширилади";


п) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Аккредитация қилинган субъектнинг аккредитация соҳасини қисқартириш аккредитация комиссиясининг қарори билан қуйидагилар асосида амалга оширилади:

аккредитация соҳасини қисқартириш тўғрисида аккредитация қилинган субъектнинг аризаси;

аккредитация қилинган субъект фаолиятининг даврий баҳолаш натижаларига кўра";


р) 5-бобнинг номланишидаги, 39, 42 ва 43-бандлардаги ҳамда 59-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "инспекция назорати" сўзлари тегишли келишикдаги "даврий баҳолаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 41-банддаги "Аккредитация объекти фаолияти бўйича режадан ташқари инспекция назорати" сўзлари "Аккредитация қилинган субъект фаолияти бўйича режадан ташқари даврий баҳолаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) 44-бандда:

биринчи хатбошидаги "инспекция назорати" сўзлари "даврий баҳолаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"аккредитация соҳасини қисқартириш (ўтказилган охирги баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликлар, такроран аниқланганда номувофиқликлар такрор йўл қўйилган соҳа аккредитация соҳасидан чиқарилади)";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "аккредитация объекти" сўзлари тегишли келишикдаги "аккредитация қилинган субъект" сўзлари билан алмаштирилсин;


у) 54-банддаги "Давлат реестрларига" сўзлари "реестрга" сўзи билан алмаштирилсин;


ф) 60-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъектни баҳолаш учун (шу жумладан, гувоҳлик баҳолаш, мувофиқликни баҳолаш ишлари якунлангандан кейинги уларнинг натижадорлигини ўрганиш)";

тўртинчи хатбошидаги "аккредитация объектининг инспекция назорати" сўзлари "аккредитация қилинган субъектни даврий баҳолаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "объектлари" сўзи кейин "объект ёки аккредитация қилинган субъектлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


х) 61-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аккредитация қилинган субъект фаолиятининг режадан ташқари даврий баҳолашни ва огоҳлантиришсиз ташрифни амалга ошириш";


ц) 62-банднинг биринчи хатбошисидаги "вақтидан" сўзи "вақт ва хизмат сафарлари харажатларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


ч) 72-банддаги "Аккредитация объекти аккредитация ёки инспекция назорати" сўзлари "Аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъект аккредитация ёки даврий баҳолаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


э) 74-банд "аккредитация объектини" сўзларидан кейин "ёки аккредитация қилинган субъектни" сўзлари билан тўлдирилсин


ю) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"75. Марказ апелляция берган аккредитация объектини ёки аккредитация қилинган субъектни ва баҳолашни ўтказган гуруҳ раҳбарини апелляция кўриб чиқиладиган сана ҳақида хабардор қилади. Апелляция берган аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъект вакили ва гуруҳ раҳбари апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этишлари мумкин";


я) 76-банднинг биринчи жумласи ҳамда 80-банд "аккредитация объектига" сўзларидан кейин "ёки аккредитация қилинган субъектга" сўзлари билан тўлдирилсин;


аа) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Аккредитацияни ўтказиш

СХЕМАСИ

      

       

Босқичлар

      


       

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

     


      

Бажариш муддатлари

     











1-босқич


Ариза берувчи


    

Аккредитация олиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

Аккредитация марказига бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртма тақдим этади.

        


Ариза берувчининг

хоҳишига кўра








2-босқич


Аккредитация маркази


        

1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқлиги юзасидан буюртма ўрганади:






а) ижобий натижа бўлганда аккредитация бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тайёрланади;



а) 2 иш куни мобайнида



б) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда - ҳужжатларни қайтаради.



б) 1 иш куни мобайнида



2. Аккредитация маркази хизматларига ҳақ тўлангандан кейин тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади.



2. 15 иш куни мобайнида



3. Экспертиза натижалари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, жойнинг ўзида баҳолаш ўтказишдан аввал марказ бу ҳақда аккредитация учун ариза берувчини уларни бартараф этиш учун хабардор қилади.



3. 3 иш куни мобайнида



4. Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тугаллангандан кейин баҳоловчи гуруҳни тузади.


5. Жойнинг ўзида баҳолаш учун шарт-шароитлар таъминланмаган тақдирда, Марказ баҳолаш ишини тўхтатиб туради.



4-5. Бир ойгача

(аккредитация учун ариза

берувчи тайёрлиги

натижалари бўйича)


Баҳолаш гуруҳи


6. Жойнинг ўзида баҳолайди ва натижалар бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.



6. 10 иш куни мобайнида



7. Ижобий ҳисобот расмийлаштирилган тақдирда у аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга берилади.

        


7. 3 иш куни мобайнида








3-босқич*


Аккредитация объекти


       

1. Баҳолаш гуруҳи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиришда аккредитация учун ариза берувчининг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисидаги хулоса берилса, номувофиқликни бартараф этиш ва уни бажариш тўғрисидаги ҳисобот бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва Аккредитация марказига тақдим этади.

       


1. Икки ой мобайнида

(аккредитация учун ариза

берувчининг хоҳишига кўра)


Аккредитация маркази


   

2. Ҳаракатлар режаси бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб баҳолаш гуруҳига аккредитация учун ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилиши ҳолатини ўрганиш учун ваколат беради.

       


2. 5 иш куни мобайнида


Баҳолаш гуруҳи


      

3. Амалга оширилган ҳаракатларнинг натижаларини ўрганишни таъминлайди.

     


3. 5 иш куни мобайнида



4. Ўрганиш натижалари бўйича баҳолаш тўғрисидаги якуний ҳисоботни расмийлаштиради ва уни аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун Аккредитация марказига тақдим этади.

       


4. 3 иш куни мобайнида








4-босқич


Аккредитация маркази


         

1. Аккредитация комиссиясининг мажлисида баҳолаш натижалари кўриб чиқилишини таъминлайди.



1. 5 иш куни мобайнида



2. Аккредитация комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Марказ билан аккредитация учун ариза берувчи ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади ва аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.


3. Аккредитация комиссияси томонидан салбий қарор қабул қилинган тақдирда аккредитация учун ариза берувчига аккредитация қилиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома юборилади.

          


2-3. 3 иш куни мобайнида

       

*) 3-босқич белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланганда ва номувофиқликларни бартараф этиш учун муддат берилиши тўғрисида қарор қабул қилинганда бажарилади.";


бб) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Даврий баҳолашни ўтказиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

     


      

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

      








1-босқич


Аккредитация маркази


    

Даврий баҳолашни ўтказишнинг режа-жадвали асосида:

баҳолаш гуруҳи таркибини ва даврий баҳолашни ўтказиш муддатларини кўрсатган ҳолда буйруқ тузади;

даврий баҳолашни ўтказиш режасини тасдиқлайди.

       


Режа-жадвалга мувофиқ








2-босқич


Баҳолаш гуруҳи


     

1. Жойнинг ўзида баҳолайди ва натижалар бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.



1. 10 иш куни мобайнида



2. Ҳисоботни аккредитация комиссияси мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга беради.

       


2. 3 иш куни мобайнида








3-босқич


Аккредитация маркази


       

1. Тегишли қарор қабул қилиш учун баҳолаш натижалари аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилишини таъминлайди.



1 5 иш куни мобайнида



2. Аккредитация комиссиясининг қарори аккредитация қилинган субъектга етказилади.

       


2. 1 иш куни мобайнида

".

         

4. 2-илова номланишидаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги "Аккредитация маркази" ДУКнинг" сўзлари "Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат муассасасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

       

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 июль













































































Время: 0.1387
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск