Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Июль, 2024 й. /

Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.07.2024 й. 3536-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 19.07.2024 й. 23/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 26 июлда 3536-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2024 йил 19 июлдаги

23/4-сон қарорига

ИЛОВА



Микромолия ташкилотлари томонидан исломий

молиялаштиришга оид хизматларни

кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


исломий ижара - бу микромолия ташкилоти томонидан мижознинг аризасига кўра сотиб олинган ёки ўзининг балансида бўлган истеъмол қилинмайдиган ашёларни (мол-мулкни) мижозга келишилган муддатга вақтинча эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун топшириш;


исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгаш (бундан буён матнда махсус кенгаш деб юритилади) - микромолия ташкилоти томонидан кўрсатиладиган исломий молиялаштиришга оид хизматларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талаблари асосида кўрсатилиши учун масъул бўлган махсус кенгаш;


насия савдога асосланган молиялаштириш (murobaha) - микромолия ташкилоти томонидан товарнинг харид нархи ва унга устама миқдорини қўшган ҳолда, товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш;


олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (salam) - келажакда етказиб бериладиган товарлар ҳақини ушбу товарларни етказиб берувчига (мижозга) микромолия ташкилоти томонидан тўлиқ миқдорда олдиндан тўлаш орқали мижозни молиялаштириш;


фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (muzoraba) - микромолия ташкилоти томонидан фойда олиш мақсадида мижознинг тижорат фаолиятига пул маблағларини ажратиш орқали мижозни молиялаштириш;


шерикчилик - фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (mushoraka) - микромолия ташкилоти томонидан бир ёки бир нечта иштирокчилар (мижозлар) билан биргаликда тижорат фаолиятини (шерикчиликни) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш.


2. Микромолия ташкилоти ушбу Низом талаблари асосида мижозларга исломий молиялаштиришга оид исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (muzoraba), насия савдога асосланган молиялаштириш (murobaha), шерикчилик - фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (mushoraka), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (salam) хизматларини кўрсатиши мумкин.


3. Микромолия ташкилотида исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатилиши учун махсус кенгаш ташкил этилиши лозим. Микромолия ташкилоти иштирокчиларининг (акциядорларининг) умумий йиғилиши қарорига мувофиқ соҳага ихтисослашган уюшмалар ёки бирлашмалар ҳузурида ташкил этилган ва ушбу Низом билан ўрнатилган талабларга мос келувчи таркибдан иборат бўлган махсус кенгашни шартнома (autsorsing) асосида жалб қилиши мумкин. Бунда микромолия ташкилоти жалб қилинган махсус кенгаш фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш учун жавобгар бўлади.

Микромолия ташкилоти махсус кенгаш ташкил этилганлиги ёки унинг таркиби ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни мазкур ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида иштирокчилар (акциядорлар) умумий йиғилишининг тегишли қарорини ҳамда махсус кенгаш раиси ва аъзоларининг мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Марказий банкка тақдим

...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск