Внимание!

NB! Мазкур илованинг 10-банди 2024 йил 1 октябрдан, 11-бандининг «б» кичик банди 2024 йил 1 ноябрдан эътиборан кучга киради.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Июль, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.07.2024 й. ПФ-104-сон "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.07.2024 й.

N ПФ-104



ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

УЛАРНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Заргарлик саноатини янада ривожлантириш ва республиканинг етакчи тармоқлардан бирига айлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш, маҳсулотларни экспорт қилиш кўрсаткичларини ошириш ҳамда уларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида:


1. Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг:

2024-2026 йилларда "Ўзмиллийбанк" АЖ иштирокида Бухоро ва Наманган вилоятларида биттадан ҳамда Тошкент шаҳрида иккита заргарлик марказларини ташкил этиш;

заргарлик марказларида тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилмани (ишлаб чиқариш ва савдо майдончалари, "шоу-рум"лар, қимматбаҳо металлар захиралари, уларнинг асиллик даражасини аниқлаш бўйича лабораториялар) яратиш;

2025 йил якунига қадар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг (кейинги ўринларда - заргарлик буюмлари) йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини 1 миллиард АҚШ долларига ва экспорт кўрсаткичини - 100 миллион АҚШ долларига етказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Марказий банк билан биргаликда:

2025 йил якунига қадар "Ўзмиллийбанк" АЖ тажрибасидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам заргарлик марказларини ташкил этсин;

2025 йил 1 январга қадар заргарлик марказларини ташкил этиш учун давлат кўчмас мулк объектларини яхлит мулк сифатида ёки лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банкларига узоқ муддатли ижарага ёки мулк ҳуқуқи асосида, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш чораларини кўрсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Фармонга мувофиқ ташкил этиладиган заргарлик марказларида фаолият юритаётган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда:

90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - фоиз ҳисобланмайди;

91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига - йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади.


4. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талабини қондириш мақсадида шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

а) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Навоий КМК" АЖ томонидан узлуксиз равишда зарур миқдордаги қимматбаҳо металлар билан таъминланади.

Бунда давлат буюртмасида назарда тутилган қимматбаҳо металларнинг йиллик ҳажмлари муддатидан олдин сотилганда, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Навоий КМК" АЖ томонидан кейинчалик биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар орқали реализация қилиш учун қўшимча қимматбаҳо металлар ҳажмлари ажратилади;

б) "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Навоий КМК" АЖ томонидан "Ўзмиллийбанк" АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари омборхоналарида қимматбаҳо металлар захиралари шакллантирилади.

Бунда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб олинган қимматбаҳо металларни "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Навоий КМК" АЖга бормасдан бевосита "Ўзмиллийбанк" АЖнинг омборхоналаридан олиш ҳуқуқи берилади;

в) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасига аъзо бўлган аффинаж корхоналарига "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Навоий КМК" АЖдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида 100 фоиз олдиндан тўлов шартларида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни қулай бўлган шакл ва миқдорларга келтирган ҳолда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳуқуқи берилади;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ўзлари ясаган ярим тайёр заргарлик буюмларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилишга рухсат этилади;

г) 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар:

заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотларини импорт қилишда махсус турдаги товарлар импорти учун лицензия олиш талаби бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;

д) қимматбаҳо металларни чегирмаларни қўллаган ҳолда сотишда:

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилиши лозим бўлган иш ўринларига қўйилган талаблар енгиллаштирилади ҳамда чегирма олиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилади;

қимматбаҳо металларни биржа савдолари билан биргаликда тўғридан-тўғри шартномалар асосида ҳам чегирмаларни қўллаган ҳолда сотиб олишга рухсат этилади.


5. Белгилансинки, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни молиявий ресурслар билан таъминлаш, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва миллий брендларни жаҳон бозорларида илгари суриш мақсадида:

а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги мақсадли ресурслари тижорат банкларига уларнинг буюртмаларига асосан 5 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан 3 фоиз бандга паст фоиз ставкада депозитга жойлаштирилади. Бунда:

тижорат банклари томонидан депозитга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмларини харид қилиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш мақсадларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача бўлган муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан 3 фоиз банк маржаси) миллий валютада кредитлар ажратилади;

депозитга жойлаштирилган маблағларга нисбатан Марказий банкда шакллантириладиган мажбурий резерв талаблари қўлланилмайди;

б) 2024 йил 1 августдан бошлаб хорижий кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиладиган тайёр заргарлик буюмларини "вақтинча олиб чиқиш" божхона режимига жойлаштиришда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ундирилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига:

ушбу заргарлик буюмларини кўргазма ва ярмаркаларда сотиш ҳамда уларни инвойс асосида "экспорт" божхона режимига жойлаштириш;

заргарлик буюмларини кўргазма ва ярмаркаларда сотишдан тушадиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ўз ҳисоб рақамларига, шу жумладан банк ўтказмалари орқали ёки нақд пул шаклида киритиш ҳуқуқи берилади;

в) 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар:

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;

"Uzbek Jewellery Fair" халқаро кўргазма савдоси доирасида Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан республика ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ҳамда кейинчалик қайтариб олиб чиқиладиган заргарлик буюмларига нисбатан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда божхона йиғимлари ундирилмайди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг Кимберли жараёнига қўшилиши бўйича зарур чораларни кўрсин ва ушбу жараённинг сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган қоидаларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилинишини таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида самарали назорат тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида:

а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимларига (кейинги ўринларда - Асиллик инспекцияси) қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилади:

заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилиш, уларни тамғалаш ва асиллик даражасини аниқлаш қоидаларига риоя этилишини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказиш;

назорат тадбирларини ўтказиш жараёнларига "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси мутахассисларини жалб қилиш;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки уларни сотиш фаолиятини бошлаш (тугатиш) тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиш, мазкур соҳада лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя қилмасдан фаолият юритаётган шахсларни аниқлаш ва уларга зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича кўмаклашишга оид функцияларини аутсорсинг асосида Савдо-саноат палатасига бериш;

б) 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб:

чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилади. Бунда ушбу тартиб бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ 2024 йил 1 сентябрга қадар расмийлаштирилган (кирим қилинган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди;

қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчалари лицензия асосида экспорт қилинадиган махсус турдаги товарлар рўйхатига киритилади;

Асиллик инспекциясининг хулосаси бўлмаган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ман этилади;

жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск