Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Июль, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2024 й. ПҚ-266-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2024 й.

N ПҚ-266



НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН

ШАХСЛАРГА ҚУЛАЙ ВА ТЎСИҚЛАРСИЗ

МУҲИТ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун қулай муҳит яратиш ва мазкур соҳага янгича ёндашувларни жорий этиш мақсадида:


1. Белгилансинки:

а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

консолидациялашган бюджет маблағлари, давлат иштирокидаги корхоналар маблағлари ва бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан, 2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар маблағлари ҳисобидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади;

ҳар йили "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси маблағларининг камида 10 фоизи чорраҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар (пиёдалар) учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.

Бунда тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари ҳар йили 1 ноябрга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция (кейинги ўринларда - Ижтимоий инспекция) билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган чорраҳаларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш дастури асосида амалга оширилади;

б) 2025 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ фаолият турлари бўйича лицензия беришда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Қурилиш инспекцияси)нинг хулосасини олиш талаб қилинади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

ҳар йили 1 ноябрга қадар кейинги йил учун ўзининг ҳудудидаги камида биттадан кўчани ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда унинг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин;

2024 йил 1 декабрга қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишлари учун шаҳарсозлик норма ва қоидалари талаблари асосида 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ кўчаларни мослаштирсин.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда метро ва автобус бекатлари, чорраҳаларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш учун тегишли маблағлар ажратиш бўйича таклифларни келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиб борсин.


4. Ижтимоий инспекция Рақамли технологиялар вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун республиканинг барча ҳудудларини қамраб олувчи тўсиқларсиз муҳит яратилган объектларни аниқлаш имконини берувчи "Интерактив харита" ахборот тизимини ишга туширсин.


5. Белгилансинки:

а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва халқаро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро (шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминловчи ускуналар билан жиҳозланган автобусларга эга бўлган ташаббускорлар иштирок этади;

б) мазкур банднинг "а" кичик бандида белгиланган талаб кучга киргунига қадар тендерда ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро (шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг:

автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача бўлган қисми 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан қоплаш шаклида тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги тоифасидан қатъи назар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлиқ миқдорларда тақдим этилади;

в) мазкур банднинг "а" кичик бандида белгиланган талаб кучга кирганидан сўнг Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси йўловчи ташиш йўналишларидаги автобус ҳайдовчилари томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлар ва имтиёзлардан доимий фойдаланилиши таъминланишини назорат қилади.


6. 2024 йил 1 августдан бошлаб:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими - қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

Тошкент шаҳри ва унинг туманлари

...
Время: 0.0190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск