Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Июль, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2024 й. ПҚ-267-сон "Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2024 й.

N ПҚ-267



АҲОЛИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ ҳамда аҳоли томонидан давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаши кафолатланган тарзда олиниши, унинг манзиллилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид барча чораларни рақамли технологиялар асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

"Ижтимоий карта" ахборот тизимини (кейинги ўринларда - "Ижтимоий карта" АТ) жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини, шунингдек, аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий хусусиятга эга бошқа барча чораларини босқичма-босқич тўлиқ автоматлаштириш;

ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш;

давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли, қисқа муддатларда, масофадан туриб ҳамда проактив тарзда олиш имкониятини бериш;

ижтимоий суғурталашни жорий қилиш доирасида рақамли сервисларни ривожлантириш орқали давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик қилишни соддалаштириш;

республика, вилоят, туман (шаҳар) ва маҳалла даражасида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашини амалга оширувчи давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари "Ижтимоий карта" АТдан фойдаланган ҳолда ижтимоий карта орқали тақдим этилади:

а) 2024 йил 1 декабрдан бошлаб янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар, шу жумладан протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини 1 ва 2-иловаларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ваучерлар қийматида харид қилиш;

б) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб босқичма-босқич:

шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш. Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади;

ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар;

кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар;

в) 2025 йил 1 июлдан бошлаб - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини бир иш кунида қайтариш.

Бунда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш талаб этилмайди;

г) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ барча давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда вазирлик ва идоралар тизимида бюджет маблағлари ҳисобидан фаолият юритувчи бошқа тузилмалар томонидан фуқароларга бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдам, субсидиялар, грантлар, имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар ҳамда моддий хусусиятга эга бошқа тўловлар тақдим этиш;

д) 2026 йил 1 январдан бошлаб - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш.


3. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб пенсия олувчиларга ўз хоҳишига кўра ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсияларни ижтимоий карта орқали олиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки:

ижтимоий карта Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - фуқаролар) Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади ҳамда фуқароларнинг давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларига бўлган ҳуқуқлари амалга оширилиши таъминланадиган ҳужжатлардан бири ҳисобланади ва ноёб, ўзгартириб бўлмайдиган шахсий рақамни ўз ичига олади;

ижтимоий карта бўйича алоҳида операцияларни амалга оширишни тақиқлаш ва чеклаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

"Ижтимоий карта" АТ маълумотлар базаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда фуқаролар ва давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, шу жумладан биометрик маълумотлар асосида Агентлик томонидан шакллантирилади ва юритилади.


5. Вазирлар Маҳкамаси:

а) бир ҳафта муддатда "Ижтимоий карта" АТни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, саноатда фойдаланишга жорий этиш ва такомиллаштириш (кейинги ўринларда - Лойиҳа) мақсадида қўшма корхона (кейинги ўринларда - Корхона) ташкил этиш учун хусусий инвесторни аниқлашни назарда тутувчи қарор қабул қилсин, шунингдек Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа чора-тадбирларни кўрсин;

б) Агентликнинг таклифлари асосида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини ижтимоий карталарга ўтказадиган молиявий агентларни, шунингдек, Лойиҳанинг бошқа иштирокчиларини белгилаб борсин;

в) 2024 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий картаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

г) 2025 йил 1 августга қадар:

республикада яшовчи аҳолининг барча ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий карталарни босқичма-босқич бериш жадвалини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони билан тасдиқланган "Маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар, шунингдек, "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари ва бошқа қўллаб-қувватлаш жамғармалари ҳамда қонунчиликка мувофиқ бериладиган имтиёз ва ижтимоий кафолатларнинг ягона рўйхатини ва классификаторини тасдиқласин.


6. Белгилансинки, Агентликка нисбатан ўз вазифалари ва функцияларини бажариш учун жалб этиладиган грантлар, хорижий маслаҳатчилар ва экспертларга техник кўмак маблағлари ҳисобидан амалга оширишга мўлжалланган лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 майдаги "Таркибий ислоҳотларни амалга оширишда экспертлик кўмаги самарадорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-198-сон қарори талаблари татбиқ этилмайди.


7. Қуйидагилар:

"Ижтимоий карта" ахборот тизими дастурий-аппарат комплексини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага* мувофиқ;

"Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилиш орқали маълумот алмашиладиган давлат маълумотлари тўпламлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда Агентлик ва Корхонага Лойиҳани амалга ошириш доирасида лойиҳа-техник ҳужжатлари, шунингдек, лойиҳа доирасида жорий этиладиган аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни аттестациядан, экспертизадан ўтказиш ва сертификатлаштиришда кўмаклашсин.


9. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи Корхона ва тўлов ташкилотига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари

...
Время: 0.0168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск