Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Июль, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2024 й. ПФ-102-сон "Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.07.2024 й.

N ПФ-102



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ

ВА ХОРИЖИЙ ТУРИСТЛАР ОҚИМИНИ ЯНАДА

ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз ҳудудларида янги туризм индустрияси объектларини кўпайтириш орқали қулай саёҳат қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жаҳон бозорида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, ички туризм имкониятларини янада кенгайтириш, транспорт логистикасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, туризм соҳасида қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш ва туризм хизматлари экспортини кенгайтириш мақсадида:

а) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали 50 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади. Бунда:

тижорат банклари томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;

кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади;

б) 2025 йил 1 августга қадар Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

Бунда, ушбу транспорт воситаси импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланилганлиги, бошқа шахсларга сотилганлиги ёки ўтказилганлиги ёхуд ижарага берилганлиги аниқланган тақдирда, божхона божи ва утилизация йиғими тўлиқ ҳажмда импорт қилган шахсдан ундириб олинади;

в) 2025 йил 1 августга қадар туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Бунда:

мазкур имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган янги ишлаб чиқарилган, "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автобус ва ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган микроавтобуслар учун тақдим этилади;

импорт қилинган автобуслар ва микроавтобуслар импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида бошқа шахсга сотилган ёки ўтказилган ёхуд ижарага берилган тақдирда, тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда божхона божи белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда импорт қилган шахсдан ундириб олинади;

г) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда - Туризм қўмитаси) томонидан рўйхати шакллантириладиган халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида туризм соҳасидаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, маданият ва санъат вакиллари иштирок этади. Бунда, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

халқаро туризм ярмарка ва кўргазмалари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар ажратилади;

фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмарка ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизи Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

ҳунармандларнинг халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларидаги павильон ижараси, уларда намойиш этиладиган маҳсулотларини ташиш ва авиачипта харажатларининг 50 фоизи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


2. Қуйидагилар:

Туризмни ривожлантириш бўйича республика жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Туризмни ривожлантириш бўйича маҳаллий жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда - маҳаллий кенгаш) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Туризм қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини янада мустаҳкамлашга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи янги миллий туризм брендини (танитиш белгиси) яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

маркетинг ва брендинг консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг янги миллий туризм бренди (кейинги ўринларда - туризм бренди)ни ишлаб чиқиш;

туризм брендининг мақсадли бозорлар (аудитория) талабларидан келиб чиқиб, хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий, гастрономик, тиббий ва соғломлаштириш, археологик, экологик ва экстремал каби туризмнинг турлари тўғрисида контентлар яратиш;

замонавий маркетинг технологияларидан, шу жумладан халқаро медиа ва ижтимоий платформалар, бутунжаҳон спорт, маданият ва санъат тадбирлари майдонидан фойдаланган ҳолда туризм брендини тарғиб қилиш тизимини яратиш.


4. Туризм қўмитаси:

2024 йил 1 октябрга қадар янги миллий туризм брендини яратиш учун танлов ўтказсин;

2024 йил Халқаро туризм куни доирасида биринчи глобал сайёҳлик медиакампусини ташкил қилсин;

2024-2025 йилларда аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюэнсерларни жалб қилсин.


5. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорларнинг ўз маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида республикага олиб келган машҳур хорижий блогерларнинг (аудиторияси 1 миллиондан кам бўлмаган) яшаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда, машҳур блогерларни олиб келиш бўйича сарф-харажатлар сметаси Туризм қўмитаси билан олдиндан келишилади;

б) Республика кенгаши ҳар чоракда камида бир маротаба, маҳаллий кенгашлар ҳар ойда бир маротаба туризм соҳаси субъектлари фаолияти, туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикаси соҳаларида вужудга келаётган муаммоларни кўриб чиқиб, уларни бартараф қилиш ва мавсум олди тайёргарлик кўриш ҳамда олдиндан хабар бериш тартиби асосида фаолият юритади;

в) 2025 йил 1 январдан бошлаб камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган уч кундан кам бўлмаган бизнес тадбирларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари 2028 йил 1 январгача ушбу бизнес тадбирларни ташкил қилишдан олинган даромаддан олинган фойда солиғини ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкасига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайди.


6. Туризм қўмитаси:

бир ой муддатда миллий туризм делегацияси иштирок этиши лозим бўлган кўргазмалар рўйхатини қайта кўриб чиқиб, Вазирлар

...
Время: 0.0136
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск