Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2-илованинг 1-банди, 3-бандининг «б» кичик банди 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Июль, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.07.2024 й. ПҚ-257-сон "Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2024 й.

N ПҚ-257



НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ногиронликни белгилашнинг самарали механизмларини жорий этиш, тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати тизимини такомиллаштириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами мутахассисларининг масъулиятини ошириш;

ногиронликни белгилаш жараёнларининг шаффофлигини ошириш орқали соҳадаги бюрократик тўсиқлар ва коррупциявий омилларни бартараф этиш;

шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (кейинги ўринларда - функционаллиги) баҳолаш натижаларини инобатга олган ҳолда ногиронликни белгилаш тизимини жорий этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда ижтимоийлаштириш учун уларнинг эҳтиёжларини тўғри ва ўз вақтида аниқлаш.


2. Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

а) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида:

фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;

тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (кейинги ўринларда - ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади. Бунда врачлик-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда - ВМК) оилавий шифокорлар томонидан тиббий ҳужжатлар ўз вақтида тўғри расмийлаштирилган ҳолда юборилишига услубий кўмаклашади;

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" марказлари) ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий хусусиятлар ва шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябрга қадар ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

шахс соғлиғининг ҳолатига кўра "Инсон" марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

б) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади;

в) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:

фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади;

ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади ва ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади;

18 ёшдан катта шахсларга ногиронликни белгилашда шахснинг клиник-функционал бузилишларининг тавсифидан келиб чиқиб ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, шунингдек, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида шакллантирилади;

г) 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан фақат тиббий ҳужжатларга асосан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронликни шахс соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск