ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 26.06.2024 й. 149-сон "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2024 й. 2169-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2024 й.

N 2169-8




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.06.2024 й.

N 149


БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                         Д.А. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд ва 114-банднинг биринчи хатбошисидаги "Вазирликлар, қўмиталар ва идоралар" деган сўзлар "Вазирликлар ва идоралар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 21-банднинг биринчи хатбошисидаги "вазирликлар, қўмиталар ва идораларда" ва "вазирлик, қўмита ва идоранинг" деган сўзлар тегишли равишда "вазирликлар ва идораларда" ва "вазирлик ва идоранинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) мувофиқ юритадилар.".


4. III бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"III бўлим. Номолиявий активлар ва асосий воситалар ҳисоби".


5. 1-бобнинг 1-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1-§. Номолиявий активлар ва асосий воситалар".


6. 59-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. "01 "Асосий воситалар" счёти" чиқариб ташлансин.


8. 60, 61, 63-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. 64-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


10. 66 - 77-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш учун ҳар бир объект (предмет)га, кутубхона фондларидан ташқари, ўн тўрт белгидан иборат инвентар рақами берилади.

Бунда, дастлабки олти белги субсчётни билдиради, еттинчи ва саккизинчи белги - асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақамини, қолган олти белги эса, предметнинг гуруҳдаги тартиб рақамини билдиради. Бунда, гуруҳнинг кичик гуруҳи мавжуд бўлмаганда "Нол" билан белгиланади.

Масалан, 221 110 11 000001 - инвентар рақамида 221 110 - "Тураржой иморатлар" субсчётини, 11 - асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақами, 000 001 - объектнинг тартиб рақамини билдиради;

221 221 50 000001 - инвентар рақамида 221 221 - "Информацион, компьютер ва телекоммуникацион жиҳозлар" субсчётини, 50 - асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақами, 000 001 - предметнинг тартиб рақамини билдиради.".


12. 87 ва 88-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


13. 92-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"92. АВ-6-сон шаклдаги инвентар карточка тураржой бинолари, нотурар жой бинолари, иншоотлар, машина ва жиҳозлар, ҳарбий асосий воситаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Инвентар карточкаларни юритишдан мақсад асосий воситаларнинг барча тавсифини ва улардаги ўзгаришларни акс эттиришдан иборат.".


14. 93-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"93. АВ-8-сон шакл инвентар карточка бошқа турдаги асосий воситаларни ҳисобга олиш учун хизмат қилади.".


15. 95 - 111-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


16. "02 "Асосий воситаларнинг эскириши" счёти" чиқариб ташлансин.


17. 113-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"113. Эскириш иморатлар, иншоотлар, узаткич мосламалар, машина ва жиҳозлар, иш ҳайвонлари ва транспорт воситалари, ишлаб чиқариш (ашёларни ҳам қўшиб) ва хўжалик инвентарлари ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етган кўп йиллик дарахтлар, буталар ва бошқа асосий воситалар бўйича аниқланади ва ҳисобга олинади.".


18. 116, 117, 119 ва 120-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


19. 123-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб топилсин.


20. 125 ва 126-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


21. "03 "Бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар" счёти" чиқариб ташлансин".


22. 127 - 141-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


23. 143-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


24. 144-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"144. Ҳар йили ҳисобот йилининг охирида ерни ободонлаштириш харажатларининг 10 фоизи миқдоридаги сумма ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади.".


25. I бобнинг 3-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-§. Товар-моддий захиралар ҳисоби".


26. 145 - 149-бандлар, 159-банд, 161 - 165-бандлар ва 168-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


27. "05 "Тайёр маҳсулот" счёти" чиқариб ташлансин.


28. 169-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"169. Тайёр маҳсулотларининг аналитик ҳисоби номи, миқдори ва қиймати ҳамда сақланадиган жойи бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да алоҳида ҳолда юритилади.".


29. "06 "Бошқа товар-моддий захиралар" счёти" чиқариб ташлансин.


30. 170 ва 171-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


31. 172 ва 173-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"172. Қурилиш материалларининг аналитик ҳисоби материалларнинг номи, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточка)сида юритилади.

173. Келиб тушган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари киримга олинадиган 300-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг кирими бўйича жамланма қайдномада (мазкур Йўриқноманинг 40-иловаси) юритилади.

Қайднома ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича алоҳида тузилади. Қайдномага ёзувлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлар асосида миқдор ва сумма ифодасида ёзилади. Ой тугагандан сўнг қайдномадаги рақамларнинг жами ҳисоблаб чиқилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сарфининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари сарфи бўйича 399-сон шаклдаги жамланма қайдномада (мазкур Йўриқноманинг 41-иловаси) юритилади. Бу жамланма қайднома моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади. Унга ёзувлар 299-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бериш учун меню-талабнома ва бошқа ҳужжатлар асосида ёзилади.

Ой тугагандан кейин қайдномадаги рақамларнинг жами ҳисоблаб чиқилади, бу эса, сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг қийматини аниқлашга хизмат қилади. Бир вақтнинг ўзида таълим муассасаларида таъминланадиган болалар сони билан, даволаш муассасаларида эса, беморлар ҳақидаги маълумотлар билан ва бошқа маълумотлар билан таққосланади.".


32. 176-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


33. 177-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"177. Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг ҳисоби моддий жавобгар шахслар томонидан буюмларнинг номи ва миқдори бўйича М-17-сон шаклдаги материалларнинг омбор ҳисоби дафтарида юритилади. Бу буюмларнинг омбордан берилиши 434-сон шаклдаги юк-хати (талабнома) бўйича амалга оширилади.

Буюмлар омбордан берилаётганда ташкилотнинг, бўлимнинг номи, фойдаланишга топширилган йили ва ойи кўрсатилган маркировкали штамп қўйилади. Маркировка бўёқ (ювганда ва кимёвий воситалар таъсирида ўчмайдиган бўлиши лозим) ёрдамида қилинади ёки жетон билан маҳкамланади.".


34. 179-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


35. 180-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"180. "Хўжалик ва канцелярия маҳсулотлари" ҳамда "Кийим-кечак, пойабзал ва чойшаб-ғилофлар" счётларининг аналитик ҳисоби предметларнинг номи, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтарида (карточкасида) юритилади.".


36. 181-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


37. 182 ва 183-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"182. Эҳтиёт қисмларнинг аналитик ҳисоби эҳтиёт қисмларнинг номи, тури, завод берган рақами, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да юритилади.

183. Бошқа товар-моддий захираларнинг аналитик ҳисоби 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да материалларнинг номи, нави, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади.

Ёш чорва молларининг аналитик ҳисоби уларнинг тури ва ёш гуруҳига қараб, бўрдоқига боқилаётган молларнинг аналитик ҳисоби эса, фақат турларига қараб чорва молларини ҳисобга олиш дафтари (395-сон шакл)да (мазкур Йўриқноманинг 43-иловаси) олиб борилади.".


38. 184 - 186-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


39. 188-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


40. "07 "Асосий воситаларга қўйилмалар" счёти" чиқариб ташлансин.


41. 189-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


42. 190-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"190. "Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар" субсчётида монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ва бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар шунингдек, шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради. Бундай асбоб-ускуналар таркибига шунингдек, назорат-ўлчов аппаратлари ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибида йиғиш-ўрнатиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради.".


43. 192 - 198-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


44. 199-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"199. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш  уларнинг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.".


45. 200-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


46. 201-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"201. "Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар" субсчёти бўйича аналитик ҳисоб жиҳозлар, конструкциялар ва деталларнинг тури, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да юритилади.".


47. 202 - 205-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


48. "08 "Номоддий активларга қўйилмалар" счёти" чиқариб ташлансин.


49. 206-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


50. "09 "Бошқа номолиявий активларга қўйилмалар" счёти" чиқариб ташлансин.


51. 207 - 211-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


52. 212-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"212. Аналитик ҳисоб харажатларнинг турлари ва чиқарилаётган маҳсулотларнинг турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) юритилади (мазкур Йўриқноманинг 44-иловаси).".


53. 213-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


54. II бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"II боб. Молиявий активлар ҳисоби".


55. 214 - 216-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


56. 217-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"217. Пул маблағларини инвентаризация қилиниши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул маблағлари (пул эквивалентларидан ташқари) тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва ҳисобда пул маблағлари белгиланган тартибда кирим қилиниши учун Ягона счётлар режасининг тегишли субсчётлари орқали бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.".


57. 218 ва 219-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


58. "10 "Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари" счёти" чиқариб ташлансин.


59. 220-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"220. Ташкилотларнинг бюджет ҳисобварақларидаги маблағларининг ҳаракати бўйича операциялар ҳисоби 381-шаклдаги жамланма қайднома (2-мемориал ордер)да юритилади.".


60. 222 - 225-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


61. "11 "Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар" счёти" чиқариб ташлансин.


62. 226-банд ва 228 - 233-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


63. 234-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"234. Чет эл валютаси бўйича маблағларнинг синтетик ҳисоби 381-сон жамланма қайдномада (3-мемориал ордерда), аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) чет эл валютаси турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.".


64. 235-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


65. "12 "Касса" счёти" чиқариб ташлансин.


66. 236-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


67. 241-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"241. Кўплаб бўлинмаларга эга бўлган ташкилотларда иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари ва бошқа тўловларни тўлашга кассирлардан бошқа шахсларга ташкилот раҳбарининг ёзма буйруғи билан рухсат берилиши мумкин. Бундай ҳолларда мазкур шахслар билан ҳам моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши шарт.

Ишончли шахсларга кассадан нақд пул берилганда уларнинг ҳисоби кассир томонидан 320-сон шаклдаги иш ҳақи, стипендия ва бошқа тўловларни бериш учун тарқатувчиларга берилган пулларни ҳисобга олиш дафтари (мазкур Йўриқноманинг 49-иловаси) юритилади.".


68. "13 "Бошқа пул маблағлари" счёти" чиқариб ташлансин.


69. 243 ва 244-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


70. 245-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"245. "Аккредитивлар" субсчёти бўйича аналитик ҳисоб қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да юритилади.".


71. 246-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


72. 247-бандда:

иккинчи - олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб топилсин.


73. "14 "Молиявий қўйилмалар" счёти" чиқариб ташлансин.


74. 248-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


75. 249-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"249. Бу бобда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан улар етказиб берган товар моддий қимматликлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун олиб бориладиган ҳисоб-китоблар, бюджет ҳамда ижтимоий суғурта тўловларига ажратмалар бўйича, касаба уюшма ташкилотлари, ҳисобдор шахслар, ходимлар, стипендия олувчилар, депонент қилинган суммалар, таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун уларнинг ота-оналари, шунингдек бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби олиб борилади.

Ташкилотлар ўртасида аванс тўловларини амалга ошириш, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.".


76. 251-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "05 счётда" деган сўзлар "04 счётда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


77. 252-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, даъво қилиш муддати тугаган, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари субсчётида даромад сифатида акс эттирилади.".


78. 254-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


79. "15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" счёти" чиқариб ташлансин.


80. 255-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"255. Бюджет ташкилотларининг дебитор қарзлари ва кредитор қарзлари субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисоб-китобларни алоҳида ажратган ҳолда 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да, 285-сон шаклдаги айланма қайдномада ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларида юритилади.".


81. 256 - 258-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


82. 259-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"259. Депозит суммалар аналитик ҳисоби ҳар бир олувчи бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.".


83. 260 ва 262-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


84. 264-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"264. Ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир тарбияланувчи бўйича алоҳида ҳолда 327-сон шаклдаги таълим муассасаларида болалар сақланганлиги учун уларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар қайдномасида юритилади.".


85. 265 ва 266-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


86. 267-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"267. Овқатланиш учун олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 285-сон шаклдаги айланма қайдномада юритилади. Бу қайдномада ходимларнинг фамилияси ва исми кўрсатилади.".


87. 268-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


88. "16 "Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар" счёти" чиқариб ташлансин.


89. 270-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


90. 271 - 273-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"271. Бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан дебитор ва кредитор қарзлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир турдаги ҳисоб-китоблар турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.

272. Бюджет ташкилотларининг ижтимоий солиқ бўйича дебитор ва кредитор қарзлари субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.

273. Аналитик ҳисоб ҳар бир шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни ўтказувчи ходимлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.".


91. 274 ва 275-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


92. "17 "Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар" счёти" чиқариб ташлансин.


93. 276 ва 277-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


94. 278-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"278. Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар счётларининг аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да ҳар бир айбдор шахс бўйича уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қарзнинг вужудга келган санаси ҳамда камомад суммаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга ажратилган ҳолда юритилади.".


95. 279, 280, 282, 284, 290 - 294-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


96. 295-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"295. Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар бўйича аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) ҳар бир ходим бўйича алоҳида ҳолда олиб борилади.".


97. "18 "Бошқа ҳисоб-китоблар" счёти" чиқариб ташлансин.


98. 296 - 298-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


99. "IV бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"IV боб. Молиявий натижалар ҳисоби".


100. IV бобнинг 1-параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин.


101. 299-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


102. "20 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" счёти" чиқариб ташлансин.


103. 300 - 305-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


104. "21 "Бошқа харажатлар" счёти" чиқариб ташлансин.


105. 306 - 308-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


106. IV бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-§. Касса ва ҳақиқий харажатлар ҳисоби".


107. 309-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


108. "23 "Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" счёти" чиқариб ташлансин.


109. 310 - 316-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


110. 317-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"317. Бюджетдан молиялаштириш ва бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.".


111. "24 "Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар" счёти" чиқариб ташлансин.


112. 318 - 320-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


113. 321-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"321. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар счёти бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида юритилади.".


114. "25 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" счёти" чиқариб ташлансин.


115. 322 - 328-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


116. "26 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчёти" чиқариб ташлансин.


117. 329 - 341-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


118. "27 "Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчёти" чиқариб ташлансин.


119. 342 - 345-бандлар ва 347 - 350-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


120. IV бобнинг 3-параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин.


121. 351 - 359-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


122. V бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"V боб. Балансдан ташқари счётлар ҳисоби".


123. 360 - 363-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


124. 364 - 374-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"364. Ижарага олинган асосий воситаларнинг аналитик ҳисоби ижарага берувчилар ва асосий воситаларнинг объектларини ижарага олувчиларда ижарага берувчиларнинг инвентар рақамлари билан 296-сон шакл дафтарида юритилади.

365. Масъул сақлашга олинган товар-моддий қимматликларнинг аналитик ҳисоби буюртмачилар, материалларнинг турлари ва турадиган жойлари бўйича 296-сон шакл дафтарида олиб борилади.

366. Қатъий ҳисоб бланкаларининг аналитик ҳисоби бланкаларнинг турлари ва сақланадиган жойи бўйича 448-сон шаклдаги қатъий ҳисобот бланкалари ҳисобга олинадиган дафтарда юритилади.

367. Ишончсиз дебиторларнинг қарзларини харажатга чиқазилиши бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги дафтарда қарздорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ташкилотнинг тўлиқ номи) кўрсатилган ҳолда юритилади.

368. Марказлашган ҳолда олинган ёки берилган моддий қийматликларни аналитик ҳисоби 322-сон шаклдаги марказлашган тартибда тўланган моддий қимматликлар ҳисоби дафтарида (мазкур Йўриқноманинг 62-иловаси) ҳар бир мол-мулк қабул қилиб олувчи муассасалар бўйича юритилади.

369. Ўқувчилар ва талабалар томонидан қайтарилмаган моддий қимматликлар балансдан ташқари ҳисобда ҳисобга олинади ва белгиланган тартибда ундириб олишга қўйилади. 05 счёт бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ўқувчи ва талаба бўйича 292-сон шакл дафтарида олиб борилади.

370. "Кўчма спорт совринлари ва кубоклари" счётининг аналитик ҳисоби ҳар бир предмет ва унинг қиймати бўйича 296-сон шакл дафтарида юритилади.

371. "Тўланмаган йўлланмалар" счётининг аналитик ҳисоби йўлланмаларнинг турлари, миқдори ва номинал қиймати бўйича 296-сон шакл дафтарида юритилади.

372. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари счёти бўйича аналитик ҳисоб 296-сон шаклдаги дафтарда фойдаланувчилар ва ташкилотнинг бўлинмалари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

373. Ҳарбий техникаларнинг ўқув предметлари бўйича аналитик ҳисоби уларнинг номлари, тураржойлари, моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги дафтарда олиб борилади.

374. Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳисоби 296-сон шаклдаги дафтарда олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, олган санаси ва бошқа зарурий реквизитларни кўрсатган ҳолда юритилади.".


125. 25-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 31 июль


























































Время: 0.1360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск