ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /

23-сонли БҲМС "Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш" (АВ томонидан 02.08.2024 й. 3540-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 142-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 2 августда 3540-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2024 йил 14 июндаги

142-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(23-СОНЛИ БҲМС)


"ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ"


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМСнинг мақсади қайта ташкил этишни амалга ошириш ҳақидаги маълумотни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини белгилаш ҳисобланади.


3. Мазкур БҲМСнинг амал қилиши бюджет ташкилотлари, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахсларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) нисбатан тадбиқ қилинади.


4. Мазкур БҲМС давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш билан боғлиқ хўжалик операцияларига нисбатан қўлланилмайди.


5. Ташкилотни қайта ташкил этиш унинг таъсисчилари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

а) қўшиб юбориш;

б) қўшиб олиш;

в) бўлиш;

г) ажратиб чиқариш;

д) ўзгартириш.


6. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қўшиб юбориш - ўз фаолиятларини тугатиш орқали икки ёки бир нечта ташкилотларнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини берган ҳолда янги ташкилотни вужудга келтирилиши;


қўшиб олиш - бир ёки бир нечта ташкилот фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа ташкилотга бериш;


бўлиш - ташкилот фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янги тузилаётган ташкилотларга бериш;


ажратиб чиқариш - ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги ташкилотни вужудга келтириш;


ўзгартириш - янги вужудга келган юридик шахсга қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш;


қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг жорий фаолияти билан боғлиқ операциялар - товар-моддий қийматликларни сотиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш, топширилаётган мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаш, ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш, тегишли бюджетлар билан солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, топшириш далолатномасига киритилиши лозим бўлмаган келгуси давр харажатларини, масалан, ҳуқуқлари ҳуқуқий ворислик тартибида берилиши мумкин бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш харажатларини ва бошқа шунга ўхшаган харажатларни ҳисобдан чиқариш;


акцияларни конвертация қилиш - бунинг натижасида бир ёки бир нечта акциядорлик жамияти ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир акциядорлик жамиятининг акцияларини бошқа акциядорлик жамияти (акциядорлик жамиятлари)нинг акцияларига ёки бошқа ташкилотларнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси;


айирбошлаш - бунинг натижасида бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ташкилот (акциядорлик жамиятидан ташқари) ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир ёки бир нечта акциядорлик жамиятининг акциялари, ташкилотларнинг улушлари (пайлари)ни бошқа ташкилотларнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси.


7. Ташкилотларни қайта ташкил этиш ҳақидаги маълумотларни молиявий ҳисоботларда акс эттириш қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ ташкилотларни бўлиш ёки уларнинг таркибидан бир ёхуд бир нечта ташкилотни ажратиб чиқариш шаклида ташкилотларни қайта ташкил этишда ташкилотнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи ёки ваколатли давлат органларининг (бундан буён матнда таъсисчилар деб юритилади) қарорига ёхуд қонунда белгиланган ҳолларда суд қарорига асосан;

б) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ташкилотларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этишда ваколатли давлат органларининг розилигига асосан.


8. Ташкилотларни қайта ташкил этиш ҳақидаги маълумотни молиявий ҳисоботда шакллантириш учун таъсисчилар қарорида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:

а) активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш муддатлари;

б) ҳуқуқий ворислик тартибида топширилувчи (қабул қилинувчи) активлар ва мажбуриятларни баҳолаш усули;

в) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тасдиқланганидан кейин қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг жорий фаолияти натижасида юзага келиши мумкин бўлган активлар ва мажбуриятларнинг ўзгариши муносабати билан ҳуқуқий ворислик тартиби, шунингдек муайян хўжалик операцияларини амалга ошириш (кредитлар ва қарзлар олиш ёки бериш, инвестицияларни амалга ошириш ва бошқалар)нинг алоҳида тартиби;

г) янги вужудга келган ёки қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларида акс эттириш учун устав капиталини шакллантириш тартиби ва унинг миқдори;

д) акциядорлардан акцияларни сотиб олишга (харид қилишга) йўналтириш зарурияти юзага келиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, қайта ташкил этилаётган ташкилот ҳисобот даврида ва ўтган йилларда олган соф фойдани йўналтириш (тақсимлаш), шартли ва кафолатланган мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш (оқибатларни баҳолаган ҳолда тан олиш) ва бошқалар.



9. Қайта ташкил этиш натижасида юзага келган ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкилот қайта ташкил этилган ҳисобланади бундан қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳоллари мустасно. Ташкилот унга бошқа ташкилотни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган ташкилотнинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) киритилган пайтдан бошлаб бу ташкилот қайта ташкил этилган ҳисобланади.


10. Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш қуйидагилар мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади:

а) қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари;

б) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ва мазкур БҲМСнинг 7-бандида кўрсатилган таъсисчилар қарори ёки тегишли органларнинг қайта ташкил этишга розилиги;

в) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш тўғрисидаги шартномалар;

г) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси;

д) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, рўйхатга олувчи органнинг қуйидагилар ҳақида ёзувни Реестрга киритганини тасдиқловчи ҳужжат: қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишда янги вужудга келган ташкилотлар ҳақида; қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда қўшиб олинган ташкилотларнинг охиргиси фаолияти тўхтатилгани ҳақида ва бошқалар.


11. Таъсисчилар қарори (шартномаси)га асосан топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига қуйидаги иловалар қўшилади:

а) қайта ташкил этилаётган ташкилот активлари ва мажбуриятлари таркиби, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда активлар ва мажбуриятларни топширишни расмийлаштириш санасидан олдинги охирги ҳисобот санасига бўлган уларнинг баҳоси акс эттирилган, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган таркибда молиявий ҳисобот;

б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш олдидан ўтказилган инвентаризация мувофиқ қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш далолатномалари (хатлаш ҳужжатлари);

в) моддий ва номоддий активлар бўйича бошланғич ҳужжатлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқаларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари (юкхатлари), ташкилотларни қайта ташкил этишда қабул қилиниши-топширилиши лозим бўлган бошқа активларнинг рўйхатлари (хатлаш ҳужжатлари);

г) қайта ташкил этилаётган ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб мол-мулки ва тегишли шартномалар бўйича мажбуриятлари, тегишли бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқалар билан ҳисоб-китоблар ҳуқуқий ворисга ўтганлиги ҳақида уларнинг кредиторлари ва дебиторларига белгиланган муддатда (қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай) ёзма равишда хабардор этганлиги тўғрисидаги маълумот кўрсатилган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари расшифровкаси (уларни хатлаш ҳужжатлари) ва бошқалар.


12. Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган ташкилотнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак.

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси юридик шахс таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янги вужудга келган ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун тақдим этилади.


13. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини белгиланган тартибда тасдиқлаш санаси таъсисчилар ёки қайта ташкил этиш ҳақидаги қарорни қабул қилган орган томонидан таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги шартномаси (қарори)да назарда тутилган қайта ташкил этишни амалга ошириш муддати доирасида, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талаблардан (қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида кредиторлар, акциядорлар ва иштирокчиларни хабардор этиш, уларнинг мажбуриятларни тугатиш ёки муддатидан илгари бажариш ва зарарларни қоплаш ҳақида талаблар қўйиши, активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш ва бошқалар) келиб чиқиб белгиланади.


14. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузишни ҳисобот даври (йили)нинг охирига ёки қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг берилаётган активлари ва мажбуриятларини тавсифлаш ва баҳолаш учун асос бўлган оралиқ (чораклик) молиявий ҳисобот тузиш санасига мўлжаллаш тавсия этилади.



2-БОБ. АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАҲОЛАШ


15. Ташкилотларни қайта ташкил этишда топширилувчи (қабул қилинувчи) активлар ва мажбуриятларни баҳолаш таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартнома)да белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳар бир тури учун активларнинг бошқа турларига қўлланадиган баҳолаш усулларидан фарқли алоҳида баҳолаш усули белгиланиши мумкин.


16. Юридик шахсни қайта ташкил этишда топшириладиган активлар қуйидаги қийматлар бўйича баҳоланиши мумкин:

а) харид қилиш таннархи бўйича;

б) бошланғич қиймати бўйича;

в) қолдиқ қиймати бўйича;

г) қайта тикланиш қиймати бўйича;

д) номинал қиймати бўйича;

е) ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий тўла таннархи бўйича;

ж) бевосита харажатларга кўра ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархи бўйича;

з) режали, меъёрий таннархи бўйича;

и) бозор баҳоси бўйича.

Мазкур БҲМСга иловада ташкилотларни қайта ташкил этишда қўллаш тавсия этиладиган баҳолаш турлари жадвали келтирилган.

Бунда топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида акс эттирилган активлар қиймати уларга иловаларда (хатлаш ҳужжатлари, расшифровкалар) келтирилган маълумотлар билан тегишли қиймат баҳосида мос келиши лозим.


17. Қайта ташкил этиш вақтида таъсисчилар қарори (шартномаси)га мувофиқ ушбу БҲМС 16-бандининг "а" - "з"-кичик бандларида кўрсатилган қийматлар бўйича топширилувчи активларни баҳолашда қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида топширилаётган активни акс эттириш мазкур ҳужжатларни тузиш учун асос бўлган молиявий ҳисоботда акс эттирилган суммада амалга оширилади.

Таъсисчилар қарори (шартномаси)га мувофиқ қайта ташкил этишда топширилувчи мол-мулкни жорий бозор баҳоси бўйича баҳолаш қайта ташкил этилаётган ташкилот томонидан топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш чоғида амалга оширилиши мумкин.


18. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида қайта ташкил этилаётган ташкилот мажбуриятларининг баҳоси кредиторлик қарзи инвентаризация натижаларига кўра бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида ифодаланган суммада акс эттирилади, бунда ташкилот қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кредиторларга қопланиши керак бўлган зарарлар суммаси ҳисобга олиниши лозим.


19. Акциядорлик жамиятларининг ташкилотлар устав капиталидаги акциядорларнинг талабига биноан сотиб олиниши лозим бўлган акцияларини баҳолаш уларнинг Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ аниқланган жорий бозор қийматидан паст бўлмаган нархда белгиланган тартибда акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилади.

Назарда тутилган барча тартиб-таомиллар бажарилганидан кейин, белгиланган тартибда сотиб олинган, қайта ташкил этилаётган ташкилотларга тегишли акциялар бекор қилинаётганида бухгалтерия ҳисобида устав капиталининг акциялар номинал қийматига камайиши акс эттирилади.

Агар акцияларни сотиб олишга амалдаги харажатлар миқдори акциялар номинал қийматидан катта бўлса, юзага келувчи фарқ қўшилган капиталнинг камайиши ҳисобига, қўшилган капитал миқдори етарли бўлмаган тақдирда эса, молиявий натижаларга (молия фаолияти бўйича харажатларга) қайта ташкил этилаётган ташкилот кўрган зарар сифатида киритилади.

Агар акцияларни сотиб олишга амалдаги харажатлар акциялар номинал қийматидан кам бўлса, юзага келувчи фарқ молиявий натижаларга (молия фаолияти бўйича даромадларга) қайта ташкил этилаётган ташкилот олган даромад сифатида киритилади.



3-БОБ. ТАШКИЛОТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ


20. Ўз фаолиятини тўхтатаётган қайта ташкил этилаётган ташкилот Реестрга тегишли ёзув киритилган санадан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузади.

Якуний молиявий ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ, ташкилот илгари қабул қилган йиллик молиявий ҳисобот шакллари ҳажмида, ҳисобот йили бошидан то Реестрга янги вужудга келган ташкилотлар ҳақидаги (қўшиб олинган охирги ташкилот фаолиятини тўхтатиши ҳақидаги) ёзув киритилган вақтга қадар бўлган давр учун тузилади.


21. Қайта ташкил этилаётган ташкилотлар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича эмас, балки ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида маълумотларни беришлари лозим. Бунда, бухгалтерия ҳисобининг барча тартибга солувчи (контр-актив ва контр-пассив) ва баҳолаш ҳисобварақлари ёпилган бўлиши керак. Якуний молиявий ҳисобот тузиш учун фақат мол-мулк ва мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари бўйича қолдиққа эга бўлиш лозим.


22. Агар қайта ташкил этиш натижасида янги тузилган ташкилот муайян объектга нисбатан ўз ҳуқуқларини тасдиқлаш ва амалга ошириш имкониятини йўқотган бўлса, мазкур мол-мулкни қайта ташкил этилган ташкилот зарарларга ҳисобдан чиқариши лозим.


23. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг активлари ва мажбуриятларини топшириш санаси билан вужудга келган ташкилотлар ҳақидаги (қўшиб олинган ташкилотларнинг охиргиси ўз фаолиятини тўхтатганлиги ҳақидаги) ёзув Реестрга киритилган сана мос келмаганлиги сабабли мазкур саналар оралиғидаги даврда қайта ташкил этилаётган ташкилот томонидан белгиланган тартибда йиллик (ёки оралиқ) молиявий ҳисобот тузилади ва тақдим этилади.

Бунда, оралиқ ва йиллик, кейинчалик эса якунловчи молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичлари топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари билан мос келмаслиги мумкин.

Оралиқ ва (ёки) йиллик молиявий ҳисоботга, якуний молиявий ҳисоботга изохларда ёхуд топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига изоҳларда шу даврда топширилаётган активлар ва мажбуриятлар қийматида содир бўлган ўзгаришлар ёритиб берилиши лозим.

Агар, топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган (фаолияти тугатилаётган) ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этилишидан бевосита олдин тузилган бўлса, оралиқ ва (ёки) йиллик ҳамда якунловчи молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичлари топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари билан мос келиши мумкин. Бунда топширилаётган активлар баланс қиймати (амалдаги таннархи, дастлабки қиймати) бўйича, мажбуриятлар эса қарз бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган сумма бўйича баҳоланади ҳамда шу даврда активлар ва мажбуриятларда ўзгариш содир бўлмайди.


24. Қайта ташкил этишда активлар ва мажбуриятларнинг топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси бўйича бир ташкилотдан бошқа ташкилотга ҳуқуқий ворислик тартибида топширилишига бухгалтерия ҳисоби мақсадларида активлар ва мажбуриятларнинг чиқиб кетиши сифатида қаралмайди.


25. Қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар (вужудга келган ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш, қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш, юридик хизматларга ҳақ тўлаш ва бошқалар) қайта ташкил этишда қатнашаётган ташкилотлар томонидан тегишли даврнинг бошқа операцион харажатлари деб эътироф этилади ва ушбу харажатларни амалга оширган ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Мазкур харажатларни амалга оширган ташкилотнинг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботида юқорида келтирилган харажатлар, уларнинг муҳимлигидан қатъи назар, "бошқа операцион харажатлар" сатрида акс эттирилади.


26. Қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотнинг ҳисобот даврининг бошига (давлат рўйхатидан ўтказилган санага) қадар бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботида активлар, мажбуриятлар ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда тасдиқланган топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига, шунингдек қайта ташкил этилган ташкилотларнинг топширилаётган активлари ва мажбуриятлари таркибидаги ва қийматидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб тузилган якуний молиявий ҳисоботи маълумотларига асосан тўлдирилади.

Қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг жорий хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобини юритишда ва қайта ташкил этишда қўлланувчи активларни баҳолаш усуллари ҳар хил бўлса, якуний молиявий ҳисобот кўрсаткичлари баҳосини топширилаётган активлар баҳоси билан мувофиқ ҳолатга келтириш лозим. Топширилаётган активлар қийматидаги барча тафовутлар қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг бошқа даромадлари ва харажатлари ҳисобварақларида акс эттирилиши лозим.


27. Мажбурият тугатилган, қарздор ва кредитор бир шахс бўлган тақдирда, яъни қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этишда қатнашаётган тарафлар ўртасида қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотнинг дастлабки бухгалтерия балансига қуйидагилар киритилмайди:

а) қайта ташкил этилаётган ташкилотлар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан дивидендлар бўйича ҳисоб-китобларни акс эттирувчи кўрсаткичлар;

б) қайта ташкил этилаётган баъзи ташкилотларнинг қайта ташкил этилаётган бошқа ташкилотлар устав капиталига жойлаштирган маблағлари;

в) қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг ўзаро ҳисоб-китобларини, шу жумладан ўзаро операциялар натижасида олинган даромад ва кўрилган зарарларни тавсифловчи бошқа активлар ва мажбуриятлар.



4-БОБ. ҚЎШИБ ЮБОРИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА

ТАШКИЛЭТИШНИ  АМАЛГА  ОШИРИШДА

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


28. Қўшиб юборишда қатнашаётган ташкилотлар қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, ҳар бир ташкилот акциялари (улушлари)ни янги ташкилот акциялари (улушлари)га конвертация қилиш тартиби белгиланадиган қўшиб юбориш тўғрисида шартнома тузадилар. Қўшиб юборишда қатнашаётган ҳар бир ташкилот қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш (бундан буён матнда қўшиб юбориш деб юритилади), қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг муҳокамасига киритади.


29. Қўшиб юборишда ўз фаолиятини тўхтатаётган барча қайта ташкил этилаётган ташкилотлар вужудга келган ташкилот ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузадилар. Бунда якуний молиявий ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳисобварағи ёпилади ва соф фойда суммаси таъсисчиларнинг қўшиб юбориш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтирилади (тақсимланади).


30. Қўшиб юборишда ушбу ташкилотларнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек топшириш далолатномаси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган ташкилот ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қўшиб юбориш муносабати билан ўз фаолиятини тўхтатаётган ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.


31. Қўшиб юбориш натижасида вужудга келган ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санага бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботи топшириш далолатномаси маълумотлари ҳамда қайта ташкил этилган ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган мазкур БҲМСнинг 30-бандида санаб ўтилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган якуний молиявий ҳисобот кўрсаткичларини (бундан мазкур БҲМСнинг 27-бандида келтирилган кўрсаткичлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар мустасно) сатрма-сатр бирлаштириш (қўшиш ёки ўтган йилларнинг қопланмаган зарарлари бўлган тақдирда, айириш) асосида, шунингдек мазкур БҲМСнинг 33 ва 34-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб тузилади.

Бунда, қўшиб юбориш натижасида ташкил этилаётган ташкилотларнинг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларининг кўрсаткичларини қўшиш қўшиб юбориш натижасида вужудга келган ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботида амалга оширилмайди.


32. Вужудга келган ташкилот давлат рўйхатидан ўтиш санасига дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар топшириш далолатномасида акс эттирилган баҳода, қўшиб юбориш натижасида ташкил этилаётган ташкилотларнинг якуний молиявий ҳисоботидаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб тўлдиради.


33. Қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномага ва унда назарда тутилган таъсисчиларнинг қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган ташкилотнинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, вужудга келган ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш натижасида ташкил этилаётган ташкилотларнинг шаклланган устав капитали акс эттирилади.

Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада вужудга келган ташкилотнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг устав капиталлари суммасидан, шу жумладан қўшиб юборишда қатнашаётган ташкилотларнинг ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва бошқалар) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада вужудга келган ташкилотнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг устав капиталлари умумий суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг дастлабки бухгалтерия балансида "Ўз маблағлари манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" сатрида акс эттирилиши лозим.


34. Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капиталининг миқдори вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қийматига мос бўлмаса, дастлабки бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимининг кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади:

акцияларни конвертация қилишда қўшиб юбориш шаклида вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлса, дастлабки бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимининг кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши);

агар (акцияларни конвертация қилиш ҳолларини истисно қилганда) вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" ва "Кечиктирилган даромадлар" сатрларида акс эттирилиши лозим;

агар қўшиб юбориш натижасида вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" сатрида гудвилл тарзида акс эттирилиши лозим.



5-БОБ. ҚЎШИБ ОЛИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШНИ  АМАЛГА  ОШИРИШДА

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


35. Қўшиб олинаётган ташкилотлар ва улар қўшилаётган ташкилот қўшиб олиш тартиби ва шартлари, шунингдек қўшиб олинаётган ташкилотларнинг акциялари (улушлари)ни улар қўшилаётган ташкилотнинг акциялари (улушлари)га конвертация қилиш тартиби белгиланадиган қўшиб олиш тўғрисида шартнома тузадилар. Ҳар бир ташкилот қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш (бундан буён матнда қўшиб олиш деб юритилади), қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни қўшиб олишда иштирок этувчи ташкилот таъсисчилари (акциядорлари) умумий йиғилишининг муҳокамасига киритади.


36. Қўшиб олишда якуний молиявий ҳисобот фақат қўшиб олинаётган ташкилот томонидан унинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра тузилади. Бунда якуний молиявий ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳисобварағи ёпилади ва соф фойда суммаси таъсисчиларнинг қўшиб олиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтилади (тақсимланади).


37. Бошқа ташкилот (ташкилотлар)ни унга қўшиш жараёнида таъсисчиларнинг қарорига асосан фақат активлар ва мажбуриятлар ҳажми ўзгарган ва жорий ҳисобот йили узилиб қолмаган ташкилотда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳисобварақи ёпилмайди ва қўшиб олинаётган ташкилот фаолиятини тўхтатиш давлат рўйхатидан ўтказилган санага бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузилмайди.


38. Қўшиб олишда қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек топшириш далолатномаси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қўшиб олинаётган ташкилот фаолиятининг тўхтатилиши ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар ўз фаолиятини тўхтатаётган ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.


39. Қўшиб олишда қўшиб олинган охирги ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага кўра ҳуқуқий вориснинг молиявий ҳисоботи топшириш далолатномаси маълумотлари ҳамда қўшиб олинаётган ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган, ушбу БҲМСнинг 38-бандида санаб ўтилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган якуний молиявий ҳисобот кўрсаткичларини ва ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган ташкилот фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасига тузилган молиявий ҳисоботи кўрсаткичларини (бундан мазкур БҲМСнинг 27-бандида келтирилган ва ўзаро ҳисоб-китобларни акс эттирувчи кўрсаткичлари мустасно) сатрма-сатр бирлаштириш (қўшиш ёки, ўтган йилларнинг қопланмаган зарарлари бўлган тақдирда, айириш) асосида, шунингдек мазкур БҲМСнинг 41 ва 42-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб тузилади.

Бунда, ҳуқуқий ворис ва қўшиб олинаётган ташкилотнинг қўшиб олинаётган ташкилот фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасига қадар бўлган ҳисобот даврларидаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар кўрсаткичларини қўшиш амалга оширилмайди.

Қўшиб олишда ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган ташкилот фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасидан кейинги даврдаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботининг кўрсаткичлари қўшиб олишда қайта ташкил этилган ташкилотнинг даромадлари ва харажатларини акс эттиради.


40. Ҳуқуқий ворис қўшиб олинган охирги ташкилот фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар топшириш далолатномасида акс эттирилилган баҳода, қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг қўшиб олинаётган ташкилот томонидан тузилган якуний молиявий ҳисоботидаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб тўлдиради.


41. Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномага ва унда назарда тутилган таъсисчиларнинг қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни ҳуқуқий вориснинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги ташкилотнинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага молиявий ҳисоботида устав капитали акс эттирилади.

Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг устав капиталлари умумий суммасидан, шу жумладан қўшиб олишда қатнашаётган ташкилотларнинг ўз маблағлари манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва бошқалар) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги ташкилотнинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага тузилган молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг устав капиталлари умумий суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги ташкилотнинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага тузилган молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" сатрида акс эттирилиши лозим.


42. Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капиталининг миқдори ҳуқуқий вориснинг соф активлари қийматига мос бўлмаса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги ташкилотнинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага тузилган бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимининг кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.

Акцияларни конвертация қилиш вақтида ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги ташкилотнинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага тузилган бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимининг кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Қолган ҳолларда, агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги ташкилотнинг фаолияти тўхтатилган санага тузилган бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" ва "Кечиктирилган даромадлар" сатрларида акс эттирилиши лозим.

Агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги ташкилотнинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага тузилган бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" сатрида гудвилл тарзида акс эттирилиши лозим.



6-БОБ. БЎЛИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


43. Ташкилотни бўлиш шаклида қайта ташкил этишда таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига асосан қайта ташкил этилаётган ташкилот мол-мулки ва мажбуриятларининг ҳуқуқий ворислиги ҳақидаги қоида ифодаланган тақсимлаш балансини тузиш учун қайта ташкил этилаётган ташкилот молиявий ҳисоботининг кўрсаткичларини бўлиш амалга оширилади.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг кўрсаткичларини бўлиш қайта ташкил этилаётган ташкилот томонидан амалга оширилмайди.


44. Ўз фаолиятини тўхтатаётган ташкилот томонидан вужудга келган ташкилотлар ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги санага кўра даромадлар ва харажатлар ҳисоби ҳисобварақлари бўйича охирги ҳисобот йилининг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи элементлари кесимида ёпиш билан боғлиқ ҳисобга олиш ёзувлари қайд этилади ва тақсимлаш балансига асосан, вужудга келган ташкилотлар кесимида тегишли кўрсаткичларни бўлган ҳолда якуний молиявий ҳисоботни тузиш учун тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) аниқланади.


45. Бўлиш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек тақсимлаш баланси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган ташкилотлар ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.


46. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилган ташкилотнинг тақсимлаш баланси ва якуний молиявий ҳисоботига асосан, ушбу БҲМСнинг 45-бандига мувофиқ акс эттирилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтиш санасига ҳар бир янги ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботи тузилади.


47. Ҳуқуқий ворислар ўзлари давлат рўйхатидан ўтган санага дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда бўлиш шаклида қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни ҳуқуқий ворислик тартибида олинган мол-мулк таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тақсимлаш балансида акс эттирилган баҳода, қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг якуний молиявий ҳисоботидаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб қайд этадилар.


48. Ташкилотларни бўлиш чоғида шакллантирилган устав капитали дастлабки бухгалтерия балансида таъсисчиларнинг бўлиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига ва унда назарда тутилган қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган ташкилотларнинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартибига мувофиқ акс эттирилади.

Агар таъсисчиларнинг бўлиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорида вужудга келган ташкилотларнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг устав капитали суммасидан, шу жумладан бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг ўз маблағлари манбалари (қўшилган капитали, тақсимланмаган фойдаси ва бошқалар) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотларнинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсисчиларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

Агар таъсисчиларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотларнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг устав капитали суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган ташкилотларнинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсисчиларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий ворисларнинг дастлабки бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" кўрсаткичи билан янги вужудга келган ташкилотларнинг устав капитали миқдорига мутаносиб равишда тартибга солиниши лозим.


49. Агар таъсисчиларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида назарда тутилган устав капиталининг миқдори ташкилотларни бўлиш натижасида вужудга келган соф активлар қийматига мос бўлмаса, бўлиш натижасида вужудга келган ташкилотларнинг дастлабки бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимининг кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.

Акцияларни конвертация қилиш вақтида бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотларнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлса, дастлабки бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимининг кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Агар вужудга келган ташкилотларнинг соф активлари қиймати таъсис ҳужжатларида қайд этилган устав капитали миқдоридан кўп бўлса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" ва "Кечиктирилган даромадлар" сатрларида акс эттирилиши лозим.

Агар бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотларнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" сатрида гудвилл тарзида акс эттирилиши лозим.



7-БОБ. АЖРАТИБ ЧИҚАРИШ ШАКЛИДА

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


50. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда (бундан буён матнда ажратиб чиқариш деб юритилади) таркибидан бошқа ташкилот ажралиб чиқаётган ташкилотда таъсисчилар қарорига асосан фақат мол-мулк ва мажбуриятлар ҳажми ўзгаради, жорий ҳисобот даврида узилиш рўй бермайди, даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳисобварақлари ёпилмайди, шунингдек якуний молиявий ҳисобот тузилмайди.


51. Ташкилотни ажратиб чиқаришда таъсисчиларнинг қарорига асосан қайта ташкил этилаётган ташкилот активлари ва мажбуриятларининг ҳуқуқий ворислиги ҳақидаги қоида ифодаланган тақсимлаш балансини тузиш учун қайта ташкил этилаётган ташкилот молиявий ҳисоботининг кўрсаткичларини ажратиш амалга оширилади.

Бунда қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи кўрсаткичларини ажратиш амалга оширилмайди.


52. Қайта ташкил этилаётган ташкилот ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлимининг даромадлари ва айрим харажатлари суммасини тан олиш (топширилаётган мол-мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаш, бу мулкни сақлаш харажатлари, ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш ва ш.к.), шунингдек ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлим бўйича молиявий ҳисобот тузилган санадаги ҳолатга кўра тегишли бюджетлар билан солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни ёритишда қайта ташкил этилаётган ташкилот Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига амал қилиши мумкин.


53. Ажратиб чиқаришда қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек тақсимлаш баланси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган ташкилотлар ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботида акс эттирилади.


54. Тақсимлаш балансига асосан, мазкур БҲМСнинг 53-бандида кўрсатилган, қайта ташкил этилаётган ташкилот томонидан акс эттирилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтиш санасига вужудга келган ташкилотларнинг дастлабки молиявий ҳисоботи тузилади.


55. Ҳуқуқий ворис ўзи давлат рўйхатидан ўтган санага дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар тақсимлаш балансида акс эттирилган баҳода, вужудга келган ташкилот ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг молиявий ҳисоботидаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб қайд этади.


56. Ташкилотни ажратиб чиқаришда таркиб топтирилган устав капитали дастлабки молиявий ҳисоботда таъсисчиларнинг ажратиб чиқариш тўғрисидаги қарорига ва қонунчиликка мувофиқ унда назарда тутилган қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг акциялари (улушлари, пайларининг миқдорини аниқлаш)ни вужудга келган ташкилотнинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартибига мувофиқ акс эттирилади.

Агар таъсисчилар қарорига биноан ажратиб чиқарилаётган ташкилот устав капиталини шакллантириш учун фойдаланилаётган мол-мулкка доир ҳуқуқлар қайта ташкил этилаётган ташкилот устав капиталини ўзгартирмасдан, ажратиб чиқарилаётган ташкилот устав капиталига улуш тариқасида ўтказилаётган бўлса, мол-мулкнинг бундай тарзда ўтказилиши қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг молиявий ҳисоботида молиявий қўйилмалар тарзида, ажратиб чиқарилаётган ташкилотнинг молиявий ҳисоботида эса устав капиталига улуш тарзида акс эттирилади.

Агар таъсисчиларнинг қарорига биноан қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг устав капиталини ажратиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акцияларни конвертация қилиш орқали амалга оширилаётган бўлса, қайта ташкил этилаётган ташкилот бухгалтерия балансининг "Ўз маблағлари манбалари" бўлимида ажратиб чиқариш натижасида вужудга келган ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш санасига ва Реестрга ёзув киритилган санага кўрсаткичларга соф активлар қиймати устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратилган ҳолда киритилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Агар ажратиб чиқариш натижасида вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қиймати таъсисчилар қарорида қайд этилган устав капитали миқдоридан кўп бўлса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" ва "Кечиктирилган даромадлар" сатрларида акс эттирлииши лозим.

Агар ажратиб чиқариш натижасида вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қиймати таъсисчилар қарорида қайд этилган устав капитали миқдоридан кам бўлса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" сатрида гудвилл тарзида акс эттирилиши лозим.

Мазкур фарқ ажратиб чиқариш натижасида вужудга келган ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш санасига қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг бухгалтерия балансида ҳам айни шу йўсинда тартибга солиниши лозим.



8-БОБ. ЎЗГАРТИРИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


57. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкилотни тегишли ташкилий-ҳуқуқий шаклига ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тартиби ва шартлари таъсисчиларнинг ўзгартириш тўғрисидаги қарори билан белгиланади.


58. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, мол-мулк ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворисга ўтказиш билан боғлиқ масалалар топшириш далолатномасида тартибга солиниши лозим.

Таъсисчиларнинг ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ҳужжатларни қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар таъсисчилар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.


59. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган ташкилот вужудга келган ташкилот ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунда якуний молиявий ҳисобот тузиши чоғида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳисобварақини ёпиш ва ўзгартирилаётган ташкилотнинг соф фойдаси суммасини таъсисчиларнинг ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади.


60. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботи ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг якуний молиявий ҳисоботи кўрсаткичларини мазкур БҲМСнинг 61 ва 62-бандларида назарда тутилган хусусиятлардан келиб чиқиб ўтказиш йўли билан тузилади.


61. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган ташкилотнинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, вужудга келган ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботида шакллантирилган устав капитали акс эттирилади.

Агар таъсисчилар қарорида вужудга келган ташкилотнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг устав капиталига нисбатан, шу жумладан ўз маблағлари манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва бошқалар) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсисчилар қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

Агар таъсисчилар қарорида ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотнинг устав капитали миқдорини камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган ташкилотнинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсис ҳужжатларида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг дастлабки бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" сатрида акс эттирилиши лозим.


62. Агар таъсисчилар қарорида назарда тутилган устав капиталининг миқдори вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қийматига мос бўлмаса, дастлабки бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимининг кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.

Агар акцияларни конвертация қилиш вақтида ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қиймати қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг устав капитали миқдоридан кўп бўлса, дастлабки бухгалтерия баланси "Ўз маблағлари манбалари" бўлимининг кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Қолган ҳолларда, агар вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" ва "Кечиктирилган даромадлар" сатрларида акс эттирилиши лозим.

Агар ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" сатрида гудвилл тарзида акс эттирилиши лозим.


63. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилот томонидан қайта ташкил этилган ташкилот (ҳуқуқни ўтказувчи) белгилаган фойдали хизмат муддатларидан келиб чиқиб, ушбу объектларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш вақтида амалга оширилади.



9-БОБ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРГА ИЗОҲЛАРДА

МАЪЛУМОТНИ ЁРИТИБ БЕРИШ


64. Таъсисчилар қайта ташкил этишни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган санадан эътиборан, қайта ташкил этишда қатнашаётган ташкилотлар томонидан қайта ташкил этиш амалга ошириладиган даврда белгиланган тартибда тузилувчи ва тақдим этилувчи молиявий ҳисоботда амалга оширилаётган қайта ташкил этиш ҳақидаги қуйидаги маълумотлар қўшимча тарзда ёритиб берилиши лозим:

а) қайта ташкил этишни амалга ошириш асоси; қайта ташкил этишда қатнашаётган ташкилотлар ва ҳуқуқий ворислар ҳақидаги маълумотлар;

б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тузилган сана;

в) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тузилган санадан эътиборан мол-мулк таркиби ва қийматида содир бўлган ўзгаришлар (тугалланмаган қурилиш таркибидаги асосий воситаларнинг фойдаланишга топширилиши, уларнинг амортизацияси, чиқиб кетиши ва бошқалар) ҳамда мажбуриятлар таркиби ва қийматидаги ўзгаришлар (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сўндирилиши ёки кўпайиши), шунингдек активлар ва мажбуриятларда тегишли ўзгаришларни келтириб чиқарган ҳодисалар;

г) қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар; вужудга келган ташкилотлар устав капиталининг шакллантирилиши;

д) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотларининг якуний молиявий ҳисобот кўрсаткичларига номувофиқлиги (аниқлаштириш);

е) якуний молиявий ҳисобот маълумотларининг дастлабки бухгалтерия баланси кўрсаткичларига номувофиқлиги;

ж) бажарилмаган шартлар ҳамда тан олинган қайта ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ҳодисалар ва бошқалар.


65. Қайта ташкил этиш натижасида ўз фаолиятини тўхтатган ташкилотлар топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан якуний молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия балансида "Ҳисобот даври охирига" устунининг кўрсаткичларини тўлдирадилар.

Ўз фаолиятини тўхтатган ташкилотнинг якуний молиявий ҳисоботига изоҳларда амалга оширилган қайта ташкил этиш ва ташкилот фаолиятининг тўхтатилиши ҳақида қуйидаги маълумотлар ёритиб берилиши мумкин:

а) қайта ташкил этишни амалга ошириш учун асослар;

б) мол-мулк ва мажбуриятларнинг ҳуқуқий ворисга ўтказилиши ҳақидаги ҳужжатлар;

в) қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг ҳисоб-китоб ва бошқа банк ҳисобварақлари ёпилгани, қайта расмийлаштирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар;

г) қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг давлат солиқ органлари, давлат мақсадли жамғармалари, ҳудудий статистика органлари ҳисобидан чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар.


66. Қўшиб олиш ёки ажратиб чиқариш шаклида амалга оширилган қайта ташкил этишдан кейин ўз фаолиятини давом эттираётган ташкилотлар олинган (топширилган) мол-мулк ва мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда молиявий ҳисобот тузадилар.

Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари, устав капитали, қўшилган капитал миқдори ҳамда бухгалтерия балансининг бошқа кўрсаткичларидаги ўзгаришлар молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб берилади.

Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган ташкилот даромадлари, харажатлари, олган фойдалари (кўрган зарарлари)нинг суммалари, шунингдек фойда солиғи ҳақидаги, шу жумладан ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлимга тааллуқли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб берилиши мумкин.

Молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг қиёсийлигини таъминлаш мақсадида, ташкилотларни қўшиб олиш (ажратиб чиқариш) амалга оширилган қайта ташкил этиш жараёни якунланганидан кейин, қайта ташкил этишдан олдинги даврларга тегишли маълумотларга белгиланган тартибда тузатишлар киритилиши лозим. Бунда бухгалтерия ҳисобида ҳеч қандай ёзувлар қайд этилмайди.


67. Қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган ташкилотлар ўзлари давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб ўтган ҳисобот даври учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ҳисобот тузадилар ва тақдим этадилар.


68. Агар амалга оширилган қайта ташкил этиш натижасида қайта ташкил этилган ташкилотнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига нисбатан ҳуқуқлари ҳуқуқий ворисга ўтган бўлса, ҳуқуқий ворис, ўз ташкилотининг дастлабки молиявий ҳисоботи билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сонли БҲМС) "Консолидaциялашган молиявий ҳисоботлар ва шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби"га (рўйхат рақами 3537, 2024 йил 26 июль) мувофиқ ўзаро боғлиқ ташкилотлар гуруҳининг консолидация қилинган молиявий ҳисоботини тузиши ва крнсолидациялаш молиявий ҳисоботга изоҳларда маълумотларни ёритиб бериши лозим.






(23-сонли БҲМС)га

ИЛОВА



Ташкилотларни қайта ташкил этишда қўлланиладиган

мол-мулкни баҳолаш турлари


Активларнинг турлари

Баҳолаш турлари


бозор

қиймати

ҳақиқий

қиймат

        

қолдиқ

қиймат

номинал

қиймат

режали,

меъёрий

қиймат

        

Асосий воситалар


ҳа

ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

Номоддий активлар


ҳа

ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

Капитал қўйилмалар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

Узоқ муддатли инвестициялар


ҳа

ҳа

ҳа

ҳа

йўқ

Материаллар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Тугалланмаган ишлаб чиқариш


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот


йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Тайёр маҳсулот


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Товарлар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Юклаб жўнатилган товарлар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Нақд пул маблағлари


йўқ

йўқ

йўқ

ҳа

йўқ

Пул ҳужжатлари


йўқ

ҳа

йўқ

ҳа

йўқ

Банкдаги счётлардаги пул маблағлари


йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

Йўлдаги ўтказмалар


йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

Молиявий қўйилмалар


ҳа

ҳа

йўқ

ҳа

йўқ

Келгуси даврлар харажатлари


йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 август
















































































Время: 0.1207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск