ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳисобга олиш. Ижро назорати /

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш Қоидалари (АВ томонидан 06.08.2024 й. 3545-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 29.07.2024 й. 17-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 6 августдаги 3545-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2024 йил 29 июлдаги

17-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари,

фитосанитария талаблари, санитария қоидалари,

нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар

ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари

ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш ва ҳисобга олиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини (бундан буён матнда техник ҳужжатлар деб юритилади) тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари - шаҳарсозликнинг асоси бўлиб, улар шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжатлардир;


фитосанитария талаблари - карантин остидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, олиб чиқишга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, реализация қилишга ва йўқ қилишга доир талабларни белгилайдиган, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган ҳужжатлардир;


санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари - давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир;


ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари - ветеринария соҳасидаги талабларни белгиловчи, давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар риоя этиши шарт бўлган ҳужжатлардир;


қонунчилик техникаси - ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш учун фойдаланиладиган қоидалар, методлар, воситалар ва усуллар (инструментлар) мажмуи;


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (бундан буён матнда ягона электрон тизим деб юритилади) - техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олинишини таъминловчи электрон тизим;


ҳуқуқий экспертиза - техник ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини ҳамда уларда ҳуқуқий нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан текшириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг (бундан буён матнда вазирлик ва идоралар деб юритилади) техник ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ҳисобга олинади.


3. Техник ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш фақат ягона электрон тизим орқали амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар мустасно.


4. Техник ҳужжатларда назарда тутилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи масалалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.


5. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатларни тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлайди. Техник ҳужжатни қўллаш бўйича тегишли тушунтириш бериш зарурияти юзага келган тақдирда, техник ҳужжатни қабул қилган орган тегишли тушунтириш беради.


6. Техник ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмайди.



2-БОБ. ТЕХНИК ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ


7. Техник ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 1 - 8-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорлар билан тасдиқланади.


8. Буйруқлар вазирлик ва идора номидан қарор қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган вазирлик ёки идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади.


9. Қарорлар идоралар номидан қарор қабул қилиш коллегиал органлари томонидан амалга ошириладиган идоралар томонидан қабул қилинади.


10. Буйруқ ва қарорлар бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.


11. Буйруқ ёки қарор билан мазкур Қоидаларнинг 2 - 4-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми бўлган қуйидагилар:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;

фитосанитария талаблари;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари;

экологик нормалар ва қоидалар;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари тасдиқланиши мумкин.

Битта буйруқ ёки қарор билан бир нечта техник ҳужжатларнинг тасдиқланишига йўл қўйилмайди.


12. Техник ҳужжатлар муайян муддатга (вақтинчалик) ёки номуайян муддатга қабул қилиниши мумкин.

Техник ҳужжатларнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин.


13. Техник ҳужжатларнинг амал қилиш муддати:

аниқ сана билан;

муайян ҳодисанинг юз бериши ёхуд техник ҳужжатларнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсадга эришилганлиги билан чегараланиши мумкин.



3-БОБ. ТЕХНИК ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


1-§. Техник ҳужжатлар лойиҳаларининг

тайёрланишини ташкил этиш


14. Техник ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазирлик ва идораларнинг бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларига, уларнинг вазифалари ва ваколатларини ҳисобга олган ҳолда юклатилади. Бунда, кўрсатилган лойиҳанинг тайёрланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар доираси, уни тайёрлаш муддати, зарурат бўлган тақдирда эса, мазкур ишга жалб қилинадиган ташкилотлар аниқланади.


15. Техник ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун ишчи гуруҳлар, шунингдек эксперт кенгашлари тузилиши мумкин.

Техник ҳужжат лойиҳалари тегишли соҳа ва мутахассисликка ихтисослашган институтлар (ташкилотлар) томонидан ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.


16. Техник ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.


17. Техник ҳужжат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши шарт.



2-§. Техник ҳужжатнинг тузилиши


18. Техник ҳужжатнинг тузилиши тартибга солиш предмети изчил (мантиқий) ривожланишини, шунингдек бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаши лозим.

Техник ҳужжатларга уларнинг тартибга солиш предмети билан боғлиқ бўлмаган қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди.


19. Техник ҳужжат унинг мазмунига мувофиқ бўлган ҳамда тартибга солиш предметини акс эттирувчи қисқа номга эга бўлиши лозим. Ҳужжат номи аниқ, равон ва имкон қадар ахборотга бой бўлиши керак.

Агар буйруқ ёки қарор билан қуйидагилар:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;

фитосанитария талаблари;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари;

экологик нормалар ва қоидалар;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари тасдиқланадиган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 1 - 4-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқланиши кўрсатилиши лозим.


20. Техник ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад ва сабабларни тушунтириш учун лойиҳада кириш қисми - муқаддима берилиши мумкин.

Муқаддимада техник ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилади.

Муқаддима бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.


21. Ҳар бир қоида араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди. Техник ҳужжат бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Бандлар доирасимон қавслар билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки рақамлар кўринишидаги кичик бандларга ҳамда хатбошиларга бўлиниши мумкин.


22. Ҳажмига кўра техник ҳужжат камайиб борувчи бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошиларга бўлинади.

Иккинчи ва кейинги хатбошиларни бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар рим, боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.



3-§. Техник ҳужжатнинг мазмунини баён этиш


23. Техник ҳужжатда унинг бошқа бандларига, шунингдек бошқа ҳужжатларга ҳавола қилиш уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёки такрорланишларнинг олдини олиш учунгина йўл қўйилади.


24. Зарур ҳолларда ҳужжатда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки техник ҳужжат ёхуд халқаро ҳужжатларга ҳавола қилиниши мумкин.


25. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ёки техник жихатдан тартибга солиш тўғрисидаги техник ҳужжатга ҳавола қилинган ҳолларда унинг тури, реквизитлари ва номи кўрсатилиши шарт.


26. Техник ҳужжатда мавжуд бўлмаган ёки ўз кучини йўқотган деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва техник ҳужжатларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган халқаро ҳужжатларга ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.


27. Техник ҳужжатнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак. Бунда, ҳужжатнинг ҳар бир банди тўлиқ ва тугалланган маъно ва мазмунга эга бўлиши лозим.

Техник ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, агар мавжуд бўлса, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади.


28. Техник ҳужжатда қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда хорижий тилларнинг атамалари;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар.


29. Техник ҳужжатнинг матни умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.

Техник ҳужжатда техник ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилган ҳолларда, ҳужжатда уларнинг таърифлари берилади. Ҳужжатда кўп маротаба қўлланилган бир ёки бир нечта тушунчага таъриф бериш зарур бўлган ҳолларда улар мазкур Қоидаларнинг 2 - 4-иловаларига мувофиқ ҳужжатнинг бошланишида алоҳида бандда кўрсатилади.

Техник ҳужжатда умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилиши ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилиши мумкин.


30. Агар техник ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкалар намуналари, услубиётлар берилса, унда улар иловалар кўринишида, ҳужжатнинг тегишли бандларида ушбу иловаларга ҳаволалар қўллаган ҳолда расмийлаштирилиши лозим.

Иловалар тегишли тартибда араб рақамлари билан рақамланади.



4-§. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисидаги лойиҳани тайёрлаш


31. Техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш тегишлича буйруқлар ёки қарорлар билан расмийлаштирилади.

Муқаддам қабул қилинган техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ёки уларнинг тузилмавий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қоидалар мазкур Қоидаларнинг 5 - 8-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарор лойиҳасининг матнига киритилади (ўз кучини йўқотаётган техник ҳужжатлар, бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, чиқариб ташланаётган хатбошилар кўрсатилган ҳолда).


32. Техник ҳужжатнинг лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.


33. Техник ҳужжатнинг кичик бандигача бўлган (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) тузилмавий бирлигининг амал қилишининг тугатилиши ўз кучини йўқотган деб топиш, хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирликнинг амал қилишининг тугатилиши эса чиқариб ташлаш деб кўрсатилади.


34. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:

рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;

кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;

хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ва техник ҳужжатлар номларини янги таҳрирда баён қилиш.


35. Жумланинг, илованинг, бўлимнинг, бобнинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш лозим.


36. Қўшимчаларга техник ҳужжатни янги рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар билан тўлдириш киради.


37. Техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжат қуйидагиларга бўлиниши мумкин:

нуқтали араб рақамлари билан рақамланадиган бандлар;

доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки араб рақамлари билан белгиланадиган кичик бандлар;

хатбошилар.


38. Техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг иловалари, бўлимлари, боблари, параграфлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши ўзгармайди.

Агар техник ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 2-1-банд, "в-1"-кичик банди).


39. Агар тегишли қўшимчалар тузилмавий бирликнинг (бўлим, боб, параграф, банд ёки кичик банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом эттирилади (масалан, агар ҳужжатнинг охирги банди 30-банд бўлса, техник ҳужжат 31-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди "в" кичик банд ҳисобланса, унда "г" кичик банд билан тўлдирилади).


40. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари кетма-кетлиги тегишли тартибда ўзгаради.


41. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнига, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, "ва стандартлар" деган сўзлар ", стандартлар ва бошқа ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин; ", шунингдек ҳужжатлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин; "сув билан таъминловчи корхоналар - " деган сўзлар чиқариб ташлансин).

Техник ҳужжатнинг номига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганда ушбу ҳужжат иловаларининг номи ва илова белгилари қайта кўриб чиқилади.


42. Техник ҳужжатнинг банди ёки кичик банди хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади. Масалан:

"(биринчи хатбоши) 11. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (гуруҳларда) бўладиган вақти қуйидагича бўлиши мумкин:

(иккинчи хатбоши) болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларда - кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;

(учинчи хатбоши) болалар 9 - 10,5 соат бўладиган гуруҳларда - тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

(тўртинчи хатбоши) болалар 12 соат бўладиган гуруҳларда - тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши, кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.

(бешинчи хатбоши) Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда камида беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.".


43. Техник ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.


44. Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади. Масалан:

"2-банднинг "а" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.".


45. Асосий техник ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, ушбу ҳужжатга киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар ҳам ўз-ўзидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.


46. Агар техник ҳужжатга сезиларли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти мавжуд бўлса ёки айнан бир масала бўйича бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги аниқланса, шунингдек техник ҳужжат бир тилда қабул қилинган бўлса ва уни бошқа тилда ҳам қабул қилиш зарурияти бўлса, у ҳолда уларни тартибга солиш мақсадида янги ҳужжат ишлаб чиқилади.


47. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аниқлилигини лозим даражада назорат қилишни таъминлаш учун, шунингдек уларни тартибга солиш мақсадида ягона янги ҳужжат ишлаб чиқилганида вазирлик ёки идора раҳбари (истисно ҳолларда - унинг ўринбосари) томонидан имзоланадиган қиёсий жадвал тайёрланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига техник ҳужжат билан бирга киритилиши лозим.


48. Қиёсий жадвал учта графадан иборат бўлади:

техник ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш.


49. Тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳриридаги графалари қиёсий жадвалда қуйидаги кўринишда баён этилади:

амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгараётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар "полужирный" шрифти билан ажратиб кўрсатилади;

таклиф этилаётган таҳрир графасида тўлдирилаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар "полужирный" шрифти билан ажратиб кўрсатилади;

амалдаги таҳрир графасида ўз кучини йўқотган деб топилаётган кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошилар "полужирный курсив" шрифти билан ажратиб кўрсатилади.

Агар техник ҳужжатнинг тузилмавий бирлиги янги таҳрирда баён этилаётган бўлса, қиёсий жадвалда фақат тегишлича ўзгараётган, тўлдирилаётган, ўз кучини йўқотган деб топилаётган ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар ажратиб кўрсатилади.

Амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгармаган тегишли рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар, киритилган ўзгартиришлар оддий шрифтда берилади.



4-БОБ. ТЕХНИК ҲУЖЖАТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

КЕЛИШИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1-§. Техник ҳужжатни расмийлаштириш


50. Буйруқлар ва қарорлар матнлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган тегишли бланкларда ёзилиши ва уларни қабул қилган органнинг (органларнинг) номи бўлиши лозим.


51. Техник ҳужжат уни тасдиқлаётган буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади, бунда буйруқ ёки қарорнинг тегишли бандида унга мазкур Қоидаларнинг 1 - 6-иловаларига мувофиқ ҳавола бўлиши лозим.


52. Иловалари бўлган техник ҳужжатнинг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим.


53. Қоида тариқасида, стандарт варақ 1,2 қатор оралиғида ("множитель") ёзилиши лозим; ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши беш-олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда "Тimеs Nеw Rоmаn" 12 ўлчамли шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.


54. Техник ҳужжат матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди. Бундан мазкур Қоидаларнинг 72-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.


55. Вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати техник ҳужжат лойиҳасининг қонунчиликка мувофиқлигини ҳамда унда ҳуқуқий нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Техник ҳужжат лойиҳаси қонунчиликка мувофиқ бўлса, шунингдек унда ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлмаса, юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади ва хулоса тайёрланади.


56. Юридик хизмат мавжуд бўлмаган тақдирда, техник ҳужжат лойиҳаси бўйича хулоса техник ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан тайёрланиши ва вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланиши мумкин.


57. Техник ҳужжатга унинг қабул қилиниши мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати илова қилинади.

Тушунтириш хати вазирлик ёки идора раҳбари (истисно ҳолларда - унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Тушунтириш хатида қуйидагилар акс эттирилади:

техник ҳужжатни тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

техник ҳужжат билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш, шунингдек ҳужжатни қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда, техник ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;

техник ҳужжатда қўлланилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва техник ҳужжатларга ҳаволаларнинг ҳар бирини асослаш. Бунда, ҳавола қилинадиган ҳужжатнинг мазмуни қисқача очиб берилади;

техник ҳужжат билан тартибга солинаётган масала юзасидан бошқа давлатларнинг тажрибаси, кўриб чиқилаётган масала бўйича илмий адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларининг материаллари, шунингдек агар ўтказилган бўлса, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар маълумотлари;

техник ҳужжат лойиҳаси келишилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар;

техник ҳужжатни асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.



2-§. Техник ҳужжат лойиҳасини келишиш


58. Техник ҳужжат лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига тааллуқли қоидалар мавжуд бўлса, техник ҳужжат лойиҳаси ягона электрон тизим орқали манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим. Бунда, техник ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида эътирозларсиз келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши керак.

Келишилаётган техник ҳужжат лойиҳаси вазирлик ёки идора раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Бунда, лавозим номи, фамилия, исмнинг бош ҳарфи, шунингдек келишилиш санаси кўрсатилиши лозим.

Техник ҳужжат у биринчи келишилаётган вазирлик ва идора билан келишилганидан сўнг, эллик кун ичида қабул қилиниши керак.


59. Техник ҳужжатни келишиш давомида вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бундай ҳужжат келишмовчиликлар бартараф қилингунига қадар қабул қилиниши мумкин эмас.

Агар келишмовчиликларни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, техник ҳужжатни тайёрлашга масъул бўлган вазирлик ёки идора бу масалани батамом ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёхуд бошқа юқори турувчи органга мурожаат қилиши лозим.


60. Техник ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан буйруқ ёки қарорни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.

Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар вазирлик ва идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланганда, имзолар тегишли вазирлик ва идоранинг муҳри билан тасдиқланади.



3-§. Техник ҳужжатни қабул қилиш


61. Техник ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Бунда, ҳужжатнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкин.

Техник ҳужжатнинг таржималари унинг давлат тилидаги таҳририга мувофиқ бўлиши шарт.


62. Вазирлик ёки идора раҳбарига икки ёки ундан ортиқ лавозимдаги вазифаларни бажариш юклатилган бўлса, у ҳолда ҳужжатнинг реквизитларида унга ушбу техник ҳужжатни имзолаш ҳуқуқини берувчи лавозими кўрсатилади.

Вазирлик ёки идора раҳбари вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги, таътилдалиги ёки бошқа сабабга кўра бўлмаганида унинг вазифасини бажаришни юклаш тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзоланган ташкилий-бошқарув ҳужжатида назарда тутилган бўлиши лозим.


63. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжат иккита асл нусхада (битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун) қабул қилинади.



5-БОБ. ТЕХНИК ҲУЖЖАТНИНГ ҲУҚУҚИЙ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИЛИШИ, ҲИСОБГА

ОЛИНИШИ ВА КУЧГА КИРИШИ


1-§. Техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигига тақдим этиш


64. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун техник ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу техник ҳужжат қабул қилинган куннинг ўзида ягона электрон тизим орқали тақдим этилади.

Техник ҳужжатни белгиланган муддат давомида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун тақдим қилиш факти ягона электрон тизим орқали келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилган санадан қайд қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган техник ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, унинг ҳуқуқий экспертизаси натижаси бўйича ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисида хулоса ёки ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги хат расмийлаштирилгунга қадар ушбу ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза ва ҳисобга олиш учун такроран киритишга йўл қўйилмайди.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган талабга риоя қилинмасдан такроран тақдим этилган техник ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ҳужжатни тақдим этган органга қайтарилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун битта кузатув хати билан фақатгина битта техник ҳужжат тақдим этилади.


65. Кузатув хатида техник ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим.


66. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирлик ва идора раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган кузатув хати билан иккита асл нусхада тақдим қилинади.

Техник ҳужжат ҳисобга олингандан сўнг унинг битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қолади.


67. Техник ҳужжатга уни тақдим этган органнинг юридик хизмати раҳбари (вазирлик ёки идоранинг раҳбари ёки тегишли ўринбосари) томонидан имзоланган юридик хулоса илова қилинади.


68. Техник ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган тақдирда, юридик хулосада вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажаришни юклаш, шунингдек мазкур вазифаларни бажариш муддати кўрсатилган тегишли ташкилий-бошқарув ҳужжатининг (мазкур ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда) реквизитлари бўлиши лозим.


69. Техник ҳужжат унинг амал қилиш муддатидан (доимий амал қилувчи, вақтинчалик (маълум бир муддатга қабул қилинган), шунингдек ундаги қоидаларнинг қандай хусусиятда бўлишидан, шу жумладан давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга ёки махфий маълумотларга эга бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга олиниши лозим.



2-§. Техник ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш ва ҳисобга олиш


70. Техник ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжат келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида амалга оширилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, унда ҳисобга олиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига қадар узайтирилади.

Агар тақдим этилган техник ҳужжат, шу жумладан малакали мутахассисларни жалб этиш йўли билан қўшимча ўрганишни талаб этадиган бўлса, ушбу ҳужжатни кўриб чиқиш муддати ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин.


71. Тақдим қилинган техник ҳужжатни ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:

а) ҳужжат қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса;

б) ҳужжат мазкур Қоидалар билан ўрнатилган техник ҳужжатларни ҳисобга олиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилган бўлса.

Техник ҳужжатларни ҳисобга олиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли ҳисобга олиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;

в) ҳужжат манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса;

г) ҳужжатда ҳуқуқий нормалар қўлланилган бўлса;

д) ҳужжат мазкур Қоидалар билан ўрнатилган бошқа талабларга жавоб бермаса.


72. Ягона электрон тизим орқали тақдим этилган техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижасида унда техник кўринишдаги, шу жумладан ҳужжат мазмунининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, мазкур хатоликлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ягона электрон тизим орқали бартараф этилиши мумкин. Бунда, техник ҳужжатда аниқланган техник кўринишдаги, шу жумладан мазмун ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар ҳужжатни қабул қилган орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланган тегишли хатга асосан бартараф этилади.


73. Техник ҳужжатларни ҳисобга олиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун ичида вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан ҳисобга олиш рад этилган ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилади ва унинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.

Ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат юборилаётган кузатув хатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳисобга олиш рад этилганлиги ҳақидаги хатининг (хулосасининг) санаси ва рақами кўрсатилиши шарт.

Ҳисобга олиш рад этилган техник ҳужжат бекор қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хулосасини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ва ҳисобга олиш учун такроран тақдим этилиши мумкин.

Мазкур Қоидаларнинг 71-банди "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобга олиш рад этилганда, вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу техник ҳужжатни ҳисобга олиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилишга мажбурдирлар.


74. Техник ҳужжатлар уларни қабул қилган вазирлик ёки идораларнинг тегишли хатига асосан ҳуқуқий экспертизанинг исталган босқичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайтариб берилиши ва кўрмасдан қолдирилиши мумкин.


75. Техник ҳужжатни ҳисобга олиш ягона электрон тизим орқали техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган хулоса билан расмийлаштирилади.

Техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса асосида ҳисобга олиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли маълумот киритилади.

Техник ҳужжатлар реестри электрон шаклда юритилади.

Вазирлик ва идоралар ҳисобга олинган техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан электрон кўринишда юклаб олишлари мумкин.


76. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги техник ҳужжатлар мазкур Қоидаларда ўрнатилган асосларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олиниши лозим.



3-§. Техник ҳужжатларнинг кучга кириши


77. Техник ҳужжат, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлса, унда техник ҳужжат шу санадан бошлаб кучга киради.


78. Ҳисобга олиниши лозим бўлган техник ҳужжатларни, улар ҳисобга олинмасдан ва расмий эълон қилинмасидан, ижрога юборишга йўл қўйилмайди. Ҳисобга олиниши лозим бўлган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинмаган техник ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида қўлланилмайди.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш


79. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан, мавжуд соҳадаги техник ҳужжатларни такомиллаштириш талаб этилган тақдирда, шу жумладан вазирлик ва идоралар томонидан янги техник ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек уларни қабул қилган вазирлик ва идораларнинг ташаббуси бўйича амалга оширилади.


80. Қонунчилик ҳужжатлари ўзгарган ёки мавжуд соҳадаги техник ҳужжатларни такомиллаштириш талаб этилган тақдирда, вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар.


81. Техник ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатлари, техник ҳужжатлар ўзгариши муносабати билан ёхуд вазирлик ёки идора ташаббуси бўйича қайта кўриб чиқишда айрим техник ҳужжатларнинг амал қилишини тугатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ва идоралар техник ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги тегишли буйруқ ёки қарорни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этадилар.


82. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритиши лозим.


83. Илгари қабул қилинган техник ҳужжатни (тузилмавий бирликни) ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи техник ҳужжатни ёки унинг тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш, илгари қабул қилинган техник ҳужжат (тузилмавий бирлик) амал қилишининг тикланишига олиб келмайди.


84. Техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан ёхуд бунга ваколатли бошқа орган томонидан ушбу ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.

Бир нечта вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилинган техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар келишилган вазирлик ва идоралардан қайси бирининг манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилса, ўша вазирлик ва идоралар билан келишилади.

Агар техник ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар уни қабул қилишда иштирок этмаган вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим бўлса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу вазирлик ва идоралар билан ҳам келишилиши лозим.


85. Техник ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган вазирлик ёки идора қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворисга ўз ваколати доирасида техник ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи билан бирга илгари қабул қилинган техник ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари ҳам ўтади.


86. Вазирлик ёки идора тугатилган ёхуд у тегишли техник ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқини ҳуқуқий ворисига бермасдан қайта ташкил этилган тақдирда, илгари қабул қилинган техник ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари юқори турувчи ёки бошқа ваколатли органга ўтади.

Вазирлик ёки идора мақомининг ўзгартирилиши улар томонидан илгари қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар амал қилишининг тугатилишига олиб келмайди.



2-§. Техник ҳужжатларни эълон қилиш

ва уларнинг матнларини тарқатиш


87. Ҳисобга олинган техник ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинади.

Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) улар расмий эълон қилингандан кейин ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириши мумкин.


88. Техник ҳужжатни эълон қилиш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинган рақами ва санаси кўрсатилиши мажбурийдир.

Техник ҳужжатни расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ва маълумотларнинг электрон базаларида эълон қилишда (тарқатишда), шунингдек қайта чоп этиш йўли билан тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинган рақами ва санаси ҳужжатнинг биринчи варағининг марказида унинг номининг остига қўйилади.


89. Вазирлик ва идоралар, ўз ваколатлари доирасида, ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлашлари шарт.

          

           




Қоидаларга

1-ИЛОВА



НАМУНА



        

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

Қарори


Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим

ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва

сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид санитария

қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини

(0016-21-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон "Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0016-21-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2017 йил 14 февралда тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар" (0348-17-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси -

Ўзбекистон Республикаси

Бош давлат санитария врачи                 (электрон рақамли имзо)          Х. Хххххххх



Тошкент ш.,

2024 йил 22 апрель,

92-сон






Ўзбeкистон Рeспубликаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидeмиологик

осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2024 йил 22 апрелдаги 92-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида

тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини

ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативлари (0016-21-сон СанҚваН)



Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш чораларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур санитария қоидалари ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.

...


5. Таомномаларга киритилган таомларнинг махсус ишлаб чиқилган технологик хариталари бўлиши шарт. Ушбу технологик хариталарда таомларнинг таркибий қисмлари, энергетик қиймати, оқсил, ёғ ва углеводларни миқдори ҳамда тайёрланган таомни ҳажми кўрсатилган бўлиши керак.

Баъзи маҳсулотлар бўлмаганда улар бошқа маҳсулотлар билан алмаштирилади. Бунда мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ маҳсулотларни алмаштириш жадвалидан фойдаланилади.

Ягона мавсумий таомнома асосида фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат таъминотида кескин узилишлар юзага келган холларда таомномадаги таомни бошқа бир таом билан алмаштирилиши лозим. Бунда алмаштирилувчи таомнинг таркиби ва энергетик қиймати тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган холда амалга оширилади.


6. Таомни тўғри тайёрлаш ва тайёр таомни ҳажми нормага мувофиқ келиши учун мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг дастлабки ва иссиқлик ишловини беришда оғирлик йўқотиш миқдори жадвалидан фойдаланилиши лозим.

...


2-БОБ. БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТИДА БЎЛИШИГА МУВОФИҚ

ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


11. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (гуруҳларда) бўладиган вақти қуйидагича бўлиши мумкин:

болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларида - кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;

болалар 9 - 10,5 соат бўладиган гуруҳларида - тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида - тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши, кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.


12. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.






Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим ташкилотларида тарбияланаётган

болаларни хавфсиз ва сифатли

овқатланишини ташкил этилишига оид

санитария қоидалари, нормалари ва

гигиена нормативларига

1-ИЛОВА



Айрим озиқ-овқат маҳсулотларни

алмаштирилиши жадвали

        

Маҳсулот номи


Оғирлиги

(г)

       

Алмаштириладиган маҳсулот


Оғирлиги

(г)

         

1 навли буғдой унидан

ёпилган оқ нон


100

1-навли буғдой уни

75

1 категорияли мол гўшти

100

-қуён гўшти


98

1-тоифа товуқ ва курка гўшти


110

Тозаланган балиқ


125

Творог


120

Тухум


145

Ёғи олинмаган сут

100

Герметик ўрамдаги қуруқ сут


12

Қуйилтирилган шакарли сут


38

Творог


17

Ёғли қатиқ


103

Пишлоқ


12,5

1-категорияли мол гўшти


15

Товуқ гўшти


22

Тозаланган балиқ


20

Парранда тухуми (1 дона)


Творог


31

Мол гўшти


72

Тозаланган балиқ


30

       

            




Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим ташкилотларида тарбияланаётган

болаларни хавфсиз ва сифатли

овқатланишини ташкил этилишига оид

санитария қоидалари, нормалари ва

гигиена нормативларига

2-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:


Эрматов Н.Ж.

- Тошкент тиббиёт академияси, Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д;


Исакова Л.И.

- Санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.н.;


Касимов Р.А

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси, т.ф.н.;


Мухиддинова У.Т.

- Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, т.ф.н.;


Насирова Г.У.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н.;


Тақризчилар рўйхати:

         

Шайхова Г.И.

- Тошкент тиббиёт академияси, Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, т.ф.д.;


Зарединов Д.А.

- Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг "Гигиена" кафедраси мудири, профессор, т.ф.д.

       

         




Қоидаларга

2-ИЛОВА



НАМУНА



           

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


ШНҚ 2.06.02-23 "Гидротехника туннеллари"

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон "Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ҳамда 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон "Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 -2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. ШНҚ 2.06.02-23 "Гидротехника туннеллари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1998 йил 31 январдаги 11-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.06.02-98 "Гидротехника туннеллари" қурилиш меъёрлари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан келишилган.


4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазири                  (электрон рақамли имзо)            Х. Хххххххх



Тошкент ш.,

2024 йил 26 январь,

33-сон






Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй

жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил

26 январдаги 33-сон буйруғига

ИЛОВА



ШНҚ 2.06.02-23 "Гидротехника туннеллари"

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) гидроэлектростанциялар, гидроаккумуляцияловчи электростанциялар, мелиорация тизимлари ҳамда сув таъминоти тизимлари таркибига кирувчи янгидан ва қайта қуриладиган гидротехника туннелларини лойиҳалаштириш талабларини белгилайди.



1-БОБ. ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ

ВА ҚОИДАЛАРИ ҲАМДА ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР


1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳаволалар келтирилган:

ҚМҚ 2.01.03-19 "Сейсмик ҳудудларда қурилиш";

ШНҚ 2.01.09-19 "Чўкувчан ва ўта чўкувчан грунтли ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотлар";

ҚМҚ 2.02.02-98 "Гидротехника иншоотларининг заминлари";

ҚМҚ 2.03.01-96 "Бетон ва темир-бетон конструкциялар";

ШНҚ 2.03.05-13 "Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаш меъёрлари";

ҚМҚ 2.03.11-96 "Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш";

ШНҚ 2.04.02-19 "Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар";

ШНҚ 2.05.03-22 "Кўприклар ва қувурлар";

ҚМҚ 2.06.01-97 "Гидротехника иншоотлари. Лойиҳалаштиришнинг асосий низомлари";

ҚМҚ 2.06.08-97 "Гидротехника иншоотларининг бетон ва темир-бетон конструкциялари";

ШНҚ 2.06.11-04 "Сейсмик туманларда қурилиш. Гидротехника иншоотлари";

ГОСТ 18105-2018 Бетонлар. Мустаҳкамликни назорат қилиш ва баҳолаш қоидалари (расмий манба: Бетоны. Правила контроля и оценки прочности).



2-БОБ. АТАМАЛАР, ТАЪРИФЛАР, БЕЛГИЛАНИШЛАР

ВА ҚИСҚАРТМАЛАР


2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


босимсиз режим - оқимнинг эркин юзасида ҳаво бўшлиғи мавжуд бўлган туннель орқали сувни ўтказиш режими;


сув олиш иншооти - сувни олиш учун мўлжалланган гидротехник иншоот;


гидравлик зарба - суюқлик ҳаракатланиш тезлиги вақтининг кескин ўзгариши натижасида юзага келадиган, босимли сув ўтказгичидаги гидродинамик босимнинг ошиши ёки пасайиши;

...


3-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


3. ГЭС ва мелиорациялаш тизимлари таркибига кирувчи гидротехника туннеллари синфлари ШНҚ 2.06.01-97 га мувофиқ ўрнатилиши лозим.

Сув таъминоти тизимлари учун мўлжалланган гидротехника иншоотлари синфлари ШНҚ 2.04.02-19 тоифаларига мувофиқ бўлиши керак.


4. Гидротехника туннеллари ШНҚ 2.06.01-97га мувофиқ қуйидагилар тоифаларга бўлинади:

асосий (гидроэлектростанциялар, мелиорация тизимлари ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланишда доимий сув ўтказилишини таъминлаш учун мўлжалланган, сув туширгичли фойдаланиш туннеллари, иккинчи даражали туннелларнинг затворигача бўлган бош қисмлари);

иккинчи даражали (даврий сув ўтказиш учун мўлжалланган (сув ҳавзалари ва сув ўтказгичларини бўшатиш ва ювиш учун, захира сув тушириш туннеллари);

вақтинчалик (гидротехник иншоотларни қурилиш ёки таъмирлаш даврида вақтинчалик сув ўтказиш учун мўлжалланган туннеллар).

          

          




Қоидаларга

3-ИЛОВА



НАМУНА



          

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини

ва ҳимояси агентлиги БОШ ДИРЕКТОРИнинг

БУЙРУҒИ


Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб

чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш,

реализация ҳамда йўқ қилишга доир фитосанитария

талабларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация ҳамда йўқ қилишга доир фитосанитария талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

агентлиги бош директори                  (электрон рақамли имзо)                Х. Хххххххх



Тошкент ш.,

2022 йил 21 декабр,

4-сон






Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

агентлиги бош директорининг 2022 йил

21 декабрдаги 4-сон буйруғига

ИЛОВА



Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб

чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш,

ташиш, реализация ҳамда йўқ қилишга

доир фитосанитария талаблари


Мазкур фитосанитария талаблари давлат ва хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация ҳамда йўқ қилишга доир қоидаларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур фитосанитария талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ички фитосанитария сертификати - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юкланадиган, сақланадиган, ташиладиган ва реализация қилинадиган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат;


карантин остидаги маҳсулот - ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экин материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар;


2. Давлат ва хўжалик бирлашмалари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш, ишлаб чиқариш (етиштириш), қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишда ўсимликлар карантини қоидалари ва ушбу фитосанитария талабларига риоя этилиши лозим.

...


2-БОБ. КАРАНТИН ОСТИДАГИ МАҲСУЛОТНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ОЛИБ ЧИҚИШГА

ДОИР ФИТОСАНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ


4. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотга қуйидаги фитосанитария талаблари қўйилади:

карантин остидаги маҳсулот импорт қилувчи давлатнинг фитосанитария талабларига мувофиқ бўлиши;

карантин остидаги маҳсулотдан тайёрланган ёғоч таглик ва ёғоч ўрам (қоплама)лар, 6 мм ва ундан қалин қутилар (яшиклар)ни карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш бўйича зарарсизлантириш (фумигация) бўлинмалари томонидан зарарсизлантириш, шунингдек уларда термо муҳр қўйилган бўлиши ҳамда карантин остидаги маҳсулот солинган қадоқларнинг ҳар бири маҳсулот олиб чиқувчи жисмоний ёки юридик шахс томонидан маркировкаланган бўлиши.


5. Карантин остидаги маҳсулотда карантин кўригини ўтказиш жараёнида карантин аҳамиятига эга бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлмаган зарарли организмлар аниқланса, маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) ёки тозалаш лозим.

...

          

          




Қоидаларга

4-ИЛОВА



НАМУНА



           

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш қўмитасиНИНГ

ҚАРОРИ


Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари

ва нормаларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Ветеринария тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш қўмитаси раиси          (электрон рақамли имзо)           Х. Хххххххх



Тошкент ш.,

2024 йил 13 март,

90-сон






Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш қўмитасининг

2024 йил 13 мартдаги

90-сон буйруғига

ИЛОВА



Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари

учун ветеринария, ветеринария-санитария

қоидалари ва нормалари


Мазкур ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


гўштни зарарсизлантириш - фақат зарарсизлантирилгач истеъмолга яроқли деб топилган гўштни белгиланган ҳароратда қайнатиш ва унга ёғда ёки юқори иссиқликда қовуриш ҳамда маълум бир муддат чуқур музлатиш усуллари билан ишлов бериш;


гўштни утилизация қилиш - гўшт-суяк уни, елим тайёрлаш ёки бошқа техник мақсадларда ишлатиш, шунингдек, белгиланган тартибда қайта ишлаш қоидаларига риоя этган ҳолда йиртқич ҳайвонларни боқиш мақсадларида фойдаланиш;


ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси - замонавий типдаги механизациялашган ёки автоматлашган ускуналар билан жиҳозланган ҳайвонларни сўйиш учун мўлжалланган бино ва иншоотга эга бўлган корхона;


сўйишдан кейинги кўрик - ихтисослаштирилган сўйиш корхонасида ветеринария мутахассиси томонидан истеъмолга яроқлилигини аниқлаш учун сўйилган ҳайвоннинг гўшти ва ички аъзоларини белгиланган тартибда ветеринария текширувидан ўтказиш;


сўйишга мўлжалланган ҳайвонлар - қорамол (шу жумладан қўтос, буйволлар), чўчқа, қўй, эчки, от, туя, қуён, барча турдаги паррандалар;


сўйишдан олдинги кўрик - ихтисослаштирилган сўйиш корхонасида ветеринария мутахассиси томонидан сўйишга мўлжалланган ҳайвонларни белгиланган тартибда кўрикдан ўтказиш, шу жумладан қон намуналари олиб, текшириш.


2. Ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси томонидан ҳайвонларни сўйдириш учун хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳайвонларни сақланаётган жойлардан, шу жумладан хўжаликлар, мол бозорлари ва хонадонлардан сўйиш корхонасига келтириш ҳамда гўштни реализация қилиш жойига, шу жумладан бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа савдо объектлари ҳамда аҳоли хонадонларига етказиб бериш бўйича транспорт ва бошқа сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш тавсия этилади.

...


2-БОБ. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

СЎЙИШ КОРХОНАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ


6. Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида қуйидаги асосий ва ёрдамчи бинолар назарда тутилиши керак:

ҳайвонларни тушириш жойи;

ҳайвонларни сўйишдан олдин кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш майдони;

ҳайвонларни сўйишдан олдин сақлаш майдони (бостирма);

технологик жараёнлар кетма-кетлиги сақланган ҳолда, белгиланган тартибда механизациялашган ускуналар жойлаштирилган ҳайвонларни сўйиш биноси;

касалликларга гумон қилинган ҳайвонларни алоҳида сақлаш учун бино (жой);

ҳайвонларни автоматлаштирилган ёки ярим автоматлаштирилган ҳаракатсизлантириш ва терисини шилиш ускунаси, арра ва бошқа зарур жиҳозлари бўлган сўйиш жойи (сўйиш биноси ичида);

сўйилган ҳайвонни бўлакларга ажратиш жойи, гўштни совутиш, музлатиш ва вақтинча сақлаш учун катта ҳажмдаги музлатгич, туз сақланадиган омбор, музлатилган гўшт сақланадиган музлатгичли-омбор, шартли-яроқли гўштни зарарсизлантириш учун бино (жой);

ичак цехи, терини тузлаш цехи;

раҳбар, ветеринария врачи, ишчи-ходимлар учун алоҳида хоналар, душ, ҳожатхона, қон намуналарини текшириш учун ветеринария лабораторияси;

ичак, ошқозон ичини тозалаш жойи, гўнг сақлаш жойи, тозалаш ҳамда бошқа жой ва қурилмалар.

...

        

           




Қоидаларга

5-ИЛОВА



         

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ

ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 230, 2024 йил 24 январь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  

   

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазири                 (электрон рақамли имзо)              Х. Хххххххх



Тошкент ш.,

2023 йил 12 июндаги,

153-сон

        

        




Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазирининг

2023 йил 12июндаги 153-сон буйруғига

ИЛОВА



ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари  ҳудудларини  ривожлантириш  ва  қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 20.4-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Шаҳар ҳудудида қуриладиган турар жой биносининг умумий майдони (ер устидаги барча қаватлар майдонларининг тўплами) ушбу турар жой биносини қуриш учун ажратилган ер участкаси майдонининг уч баробаридан ошмаслиги лозим.

Турар жой биноси умумий майдонининг ер участкаси майдонига нисбати (УМН) ва турар жой биноси қурилиш майдонининг ер участкаси майдонига нисбати (ҚМН) кўрсаткичлари шаҳар бош режасида белгиланади.";

тўққизинчи хатбоши тегишли равишда ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 21.1-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 17-иловасида келтирилган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим.

Маъмурий биноларда мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 17-иловасида белгиланган масофалар 6 метрдан кам бўлмаган ҳолда икки баробаргача қисқартирилиши мумкин.

Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун йўналиш коэффициенти (kй) мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 18-иловасига мувофиқ ҳисобланиши лозим.";

иккинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи - ўн учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи -ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи -саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 183-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблашнинг нормалари мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 19-иловасига мувофиқ белгиланиши керак.".


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-3-иловаларига мувофиқ таҳрирда 17-19-иловалар билан тўлдирилсин.

       

      




ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

17-ИЛОВА



Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой

бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган

бинолар орасидаги масофалар нормалари


2-бино

баландлиги

Н2


Йул тарафдаги худуд

чегарасигача булган

масофа

    

Деворда деразалари

бор бино тарзи

(бинонинг узун

томони)

     

Деворда деразалари

бор бино ен тарзи

      

Деворда деразалари

йук бино ен тарзи

     

Кўшни тараф худуд

чегарасигача булган

масофа

     

1-бино

баландлиги

Н1

         

Йул тарафдаги худуд чегарасигача булган масофа


-

H2х0,25

H2х0,25

H2х0,25

-

Деворда деразалари бор бино тарзи (бинонинг узун томони)


Н1х0,25

Нmaxхkй

2хНmaxх0,3

2хНmaxх0,3

Н1х kй/2

Деворда деразалари бор бино ён тарзи


Н1х0,25

2хНmaxх0,3

1+H2)х0,3*

1+H2)х0,25*

Н1х0,25*

Деворда деразалари йўқ бино ён тарзи


Н1х0,25

2хНmaxх0,3

1+H2)х0,25*

1+H2)х0,15*

Н1х0,25*

Кўшни тараф худуд чегарасигача бўлган масофа


-

H2хkй/2

H2х0,25*

H2х0,25*

-

          

Изоҳ:

Н-лойиҳалаштирилган бинонинг баландлиги (ер сатҳидан энг юқори қаватнинг ёпмасигача бўлган масофа);

ёпиқ ички ховлиси бор турар жойларда биноларнинг ички фасадлари орасидаги масофа Hmax х 2,3 қийматида қабул қилинади.".





ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

18-ИЛОВА



Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун

йўналиш коэффициенти (kй) диаграммаси*

        

         

*) Изоҳ: мазкур коеффициентлар биноларнинг узун томонлари бир бирига нисбатан параллел ёки 450гача бурчак остида жойлашганда қўлланилади.".

         

         




ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

19-ИЛОВА



Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида

автотураргоҳларни ҳисоблашнинг нормалари

           

Автотураргоҳлар жойлашадиган ҳудудлар

ва объектлар

          

Ҳисоб бирлиги

Ҳисоб бирлигига

машина-жойлари

сони (камида)

              

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари


1 та хонадонга

1 та

Бошқа вилоятларда жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари


2 та хонадонга

1 та

Мактабгача таълим ташкилотлари


25 та ўқувчига

1 та

Мактаб


25 та болага

1 та

Олий таълим ташкилотлари


4 та талабага

1 та

Тиббиёт муассасалари:

шифохоналар

поликлиникалар


5 та койкага

5 та қатновчига


1 та

1 та

Маъмурий бинолар


10 м2

1 та

Умумий овқатланиш ва маросимлар ўтказиш бинолари (тўйхоналар)


4 та ўринга

1 та

Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш объектлари


10 м2

1 та

Масжидлар


10 кишига

1 та

Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари


20 та ходимга

2 та

Сиғими 500 кишидан зиёд бўлган спорт бино ва иншоотлари


10 ўринга

1 та

Театрлар, цирклар, кинотеатрлар, концерт заллари, музейлар ва кўргазма мажмуалари


5 та ўриндиқ

1 та

Маданият ва истироҳат боғлари


0,05 гектарга

1 та

Савдо майдони 200 м2 дан зиёд бўлган савдо марказлари


10 м2

(савдо майдонига)


1 та

Бозорлар


2 та савдо растасига

1 та

Меҳмонхоналар


5 та ўринга

1 та

Аэропорт, вокзаллар ва автостанциялар


5 та йўловчига

(тиғиз пайтида)


1 та

Санаторийлар ва дам олиш уйлари


10 та дам олувчига

1 та

Қабристонлар


0,05 гектарга

1 та

".

        

            




Қоидаларга

6-ИЛОВА



         

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. шаҳар ва қишлоқ аҳоли

пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини

режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 майдаги ПҚ-163-сон "Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


4. Мазкур буйруқ иловасининг 1-банди 2024 йилнинг 1 апрелидан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазири                  (электрон рақамли имзо)             Х. Хххххххх



Тошкент ш.,

2024 йил 10 январь,

12-сон






Ўзбекистон Республикаси қурилиш

ва уй-жой коммунал хўжалиги

вазирининг 2024 йил 10 январдаги

12-сон буйруғига

ИЛОВА



ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар

ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш

ва қурилишини режалаштириш" шаҳарсозлик нормалари

ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 20.4-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳар ҳудудида қуриладиган турар жой биносининг умумий майдони (ер устидаги барча қаватлар майдонларининг тўплами) ушбу турар жой биносини қуриш учун ажратилган ер участкаси майдонининг тўрт ярим баробаридан ошмаслиги лозим.".


2. 99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"99. Умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами ушбу ШНҚнинг 21-жадвалига мувофиқ белгиланиши лозим.".


3. 21-жадвалнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Т/р

Ўқувчилар сони (киши)

Бир ўқувчига ажратилган умумий

ер майдони ўлчами (м²)

       

1.

40 - 660 нафар


20

2.

661 - 989 нафар


15

3.

989 нафардан ортиқ


10

".

        

4. 99.1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

          

          




Қоидаларга

7-ИЛОВА



НАМУНА



         

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари"

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ-5060-сон "Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қуйидаги мазмундаги 3.1301-банд билан тўлдирилсин:

"3.1301. Янги қуриладиган савдо майдони 15 000 м2дан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва кинозаллари сони 4 тадан кам бўлмаган кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазири             (электрон рақамли имзо)                  Х. Хххххххх



Тошкент ш.,

2021 йил 28 июль,

136-сон

       

        




Қоидаларга

8-ИЛОВА



НАМУНА



         

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасиНИНГ

ҚАРОРИ


Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша санитария

қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини

(0142-03-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2003 йил 27 мартда тасдиқланган Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша нурларининг санитария қоидалари ва нормалари (0142-03-сон СанҚваН) (ҳисоб рақами 19, 2021 йил 19 июнь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси -

Ўзбекистон Республикаси

Бош давлат санитария врачи                 (электрон рақамли имзо)           Х. Хххххххх



Тошкент ш.,

2024 йил 9 декабр,

74-сон

          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 7 август















































































Время: 0.1180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск