ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат бюджети /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 15.07.2024 й. 152-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.08.2024 й. 2146-16-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.08.2024 й.

N 2146-16




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.07.2024 й.

N 152


БУЙРУҒИ



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    Д.А. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 95-банддаги "шаҳар посёлкалари" деган сўзлар "шаҳарчалар" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:

3 067 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 068 0 0 Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди;

3 068 1 0 Республика маблағлари;

3 069 0 0 Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси;

3 069 1 0 Республика маблағлари;

3 070 0 0 Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 070 1 0 Республика маблағлари;

3 071 0 0 Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Савдога кўмаклашиш жамғармаси;

3 071 1 0 Республика маблағлари;

3 072 0 0 Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 072 1 0 Республика маблағлари;

3 073 0 0 Саховат ва кўмак жамғармаси;

3 073 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 073 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар".


3. 4-иловада:


1) 7 041 904 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Савдога кўмаклашиш жамғармаси харажатлари";


2) 7 041 911 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 041 912 Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси харажатлари";


3) 7 043 301 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигини сақлаш харажатлари";


4) 7 043 302 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 043 303 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини сақлаш харажатлари";


5) 7 043 903 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 043 904 Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси";


6) 7 044 220 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясини сақлаш харажатлари";


7) 7 047 900 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 047 902 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясини сақлаш харажатлари";


8) 7 062 902 қатордаги "шаҳар посёлкалари" деган сўзлар "шаҳарчалар" деган сўз билан алмаштирилсин;


9) 7 072 130 қатордаги "Қишлоқ врачлик" деган сўзлар "Оилавий шифокор" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 7 072 304 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 072 305 Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари";


11) 7 076 902 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 076 903 "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси ДМни сақлаш харажатлари";


12) 7 098 905 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 098 906 "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси ДМни сақлаш харажатлари";


13) 7 109 603 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 109 604 Саховат ва кўмак жамғармаси харажатлари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 август


















































Время: 0.1395
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск