ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Энергетика вазирининг 08.07.2024 й. 90-сон "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2024 й. 3551-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.2024 й.

N 3551




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИНИНГ

08.07.2024 й.

N 90


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг

айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                Ж.Т. Мирзамаҳмудов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг

айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавенергоназорат" бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 1864, 2008 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 419-модда) билан тасдиқланган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги "2018 йил 12 январдаги 22-сон" деган сўзлар "2024 йил 31 майдаги 319-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 6 мартдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2871, 2017 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 211-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандидаги "2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 75-бандига" деган сўзлар "2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 93-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 2018 йил 7 февралдаги 3 ва 2-сон қарорига (рўйхат рақами 3005, 2018 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/3005/1 167-сон) билан тасдиқланган Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5 ва 17-бандларидаги "2018 йил 12 январдаги 22-сон" деган сўзлар "2024 йил 31 майдаги 319-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 август










































Время: 0.1005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск