ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳисобга олиш. Ижро назорати /

Адлия вазирининг 20.08.2024 й. 19-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиятига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.08.2024 й. 3470-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2024 й.

N 3470-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.08.2024 й.

N 19-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида

коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш

услубиятига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 17-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3470, 2023 йил 31 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 10/23/3470/0816-сон) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиятининг "Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар" йўналишидаги "Манфаатлар тўқнашуви"нинг "Тушунчаси" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазиятларни олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ 2024 йил 6 декабрдан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                         А.Д. Ташкулов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 август




































Время: 0.1095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск