ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2024 й. ЎРҚ-951-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.03.2024 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 10.07.2024 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.2024 й.

N ЎРҚ-951



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 26 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 10 июлда маъқулланган


Кейинги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларига Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар турларини табиий муҳитдан ажратиб олишни чеклашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг трансформацияси муносабати билан экология, ўрмон хўжалиги соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг қонунларидаги оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ тушунчалар "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларига мувофиқлаштирилмоқда.

Ушбу Қонун экология соҳасидаги давлат бошқарувининг самарали ташкил этилишини таъминлашга, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар турларининг сони кўпайтирилишига, уларнинг ўсиш ва яшаш муҳити шароитлари яхшиланишига, шунингдек коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллиги таъминланишига хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 754-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 9, 591-модда, N 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2023 йил, N 12, 1011-модда; 2024 йил, N 2, 104-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 7-модда чиқариб ташлансин;


2) 8-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 9-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқларини амалга ошириш, шунингдек экологик осойишталикни таъминлаш чораларини кўриш;

табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда табиатдан фойдаланишни тартибга солишга доир фаолиятни ташкил этиш;

табиий ресурсларнинг давлат кадастрлари юритилиши тартибини белгилаш ва ушбу кадастрларнинг юритилишини таъминлаш, республика аҳамиятига молик табиий ресурсларнинг захираларини тасдиқлаш;

фавқулодда экологик вазиятларнинг ва экологик офатларнинг, экологик жиҳатдан хавф туғдирадиган вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

табиий офатлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

табиий ресурслардан махсус фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибини, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш, чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини белгилаш;

экологик таълим ва тарбия тизимини яратиш, шунингдек унинг амалга оширилишини таъминлаш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг чегараларини, табиатни муҳофаза қилиш ва хўжалик фаолияти режимларини тасдиқлаш;

табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари жумласига киради";


4) 11-модда:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ўз ваколатларига мувофиқ тасдиқланади";


6) 19-модданинг иккинчи қисмидаги "ўрмон ва сув хўжалиги идоралари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари ҳамда сув хўжалиги органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 28-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 30-модданинг:

иккинчи қисмидаги "давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 34-модданинг:

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига" деган сўзлар "Экология жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 35-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"35-модда. Экология жамғармаси";


биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ташкил этилади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология жамғармаси ташкил этилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасини" деган сўзлар "Экология жамғармасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 37-модданинг бешинчи хатбошисидаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси" деган сўзлар "Экология жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 38-модданинг матнидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 40-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 48-модданинг иккинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 50-модданинг иккинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар, N 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, N 8, 634-модда, N 10, 798-модда, N 11, 921, 923, 924-моддалар, N 12, 1004-модда; 2024 йил, N 1, 5, 8, 9-моддалар, N 2, 102, 111, 115, 116-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 148-модданинг диспозициясидаги "канализация" деган сўз чиқариб ташлансин;


2) 163-1-модда:

номидаги "Канализация тармоқларидан" деган сўзлар "Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни, шунингдек ер участкаларини оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни оқизиш ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса";

иккинчи қисмининг диспозициясидаги "канализация тармоқларига (оқова сувни чиқариб юбориш тармоқларига)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 163-2-модданинг:

номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг диспозициясидаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 261-модданинг биринчи қисмидаги "канализация тармоқларига" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 266-4-модданинг биринчи қисмидаги "76-моддасида (ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга доир қисмида), 163-моддасида (водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва ичимлик суви таъминоти водопроводидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузишга оид қисмида), 163-1-моддасида (уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олишга доир қисмида)" деган сўзлар "76-моддасида (ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга доир қисмида), 163-моддасида (водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва ичимлик суви таъминоти водопроводидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузишга оид қисмида), 163-1-моддасида (уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олишга доир қисмида)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 274-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, N 4, 287-модда, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 5, 465-модда, N 6, 577-модда; 2024 йил, N 2, 116-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади";


2) 9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 10-модда:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 11-модда:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 11-1-модда:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 16-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритувчи вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига текин тақдим этади. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотнинг турлари, ҳажмлари ва уни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланади";

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 17-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш учун уларнинг ўсиш муҳити бўлган жойларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиши мумкин";


8) 21-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 22-модданинг биринчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 24-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги идоравий назорат давлат ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан, республика ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади";


11) 27-модданинг матнидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 30-модданинг учинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 31-модда:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларидан ушбу турдаги ўсимликларни сақлаш, муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида уларни табиий муҳитдан ажратиб олган ҳолда фойдаланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг уруғлари, кўчатлари ҳамда ниҳоллари питомникларда ва плантацияларда етиштирилиб, табиий муҳитга экилганидан кейин уч йил ўтмасдан аввал уларнинг уруғларини йиғиш ёки ҳосилини олиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг айрим турларини ва уларнинг қисмларини табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатномаларни бериш чекланиши мумкин. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турларини ва уларнинг қисмларини табиий муҳитдан ажратиб олишга доир чекловларнинг асослари, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турлари ҳамда уларнинг қисмлари, чекловларнинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан киритиладиган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


14) 34-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 37-модданинг:

иккинчи қисмидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ тўланмасдан амалга оширилади";


16) 41-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 42-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни бошқа жойларга кўчиришга, шунингдек уларни дурагайлашга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қарорига кўра илмий ҳамда хўжалик мақсадларида йўл қўйилади";


18) 43-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 44-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 45-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 46-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 273-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 7, 447-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 5, 466-модда, N 6, 570-модда; 2023 йил, N 9, 771-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1) 8-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 10-модда:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 11-модда:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 16-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритувчи вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига текин тақдим этади. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотнинг турлари, ҳажмлари ва уни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланади";

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий шароитларда тиклаш ҳамда такрор кўпайтириш имконияти бўлмаган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу турдаги ҳайвонларнинг кўпайиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт";


7) 19-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини:

махсус яратилган шароитларда кўпайтириш ва кейинчалик табиий яшаш муҳитига қўйиб юбориш мақсадида;

илмий ва назорат ишларини амалга ошириш учун;

қонунчиликка мувофиқ алоҳида зарур бўлган ҳолларда табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома бўйича йўл қўйилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга доир рухсатномаларни бериш чекланиши мумкин. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларнинг турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга доир чекловларнинг асослари, ҳайвонларнинг турлари, чекловларнинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан киритиладиган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


8) 20-модданинг биринчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 22-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги идоравий назорат давлат ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан, республика ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади";


10) 25-модданинг матнидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 29-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан берилади. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталар ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади. Питомникларда, ҳовуз хўжаликларида етиштирилган ва уларнинг ҳудудидаги ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома талаб этилмайди";


12) 30-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 35-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 40-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 43-модданинг:

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 45-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 46-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 47-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 224-модда, N 7, 432-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 161-модда, N 4, 199-модда, N 8, 469-модда, N 11, 792-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, N 1, 3-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда; 2022 йил, N 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, N 10, 795-модда, N 11, 919-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 62-модданинг тўртинчи қисмидаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 12/2, 365-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 4, 199-модда, N 11, 792-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 133-модданинг:

биринчи қисмидаги "сувни чиқариб юбориш (канализация)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "сувни чиқариб юбориш (канализация)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 134-модданинг:

учинчи қисмидаги "сувни чиқариб юбориш (канализация)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "сувни чиқариб юбориш (канализация)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "сувни чиқариб юбориш (канализация)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "сувни чиқариб юбориш (канализация)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги 710-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 570, 577-моддалар) 41-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "канализация-тозалаш иншоотлари" деган сўзлар "оқова сувларни тозалаш иншоотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги ЎРҚ-327-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 4, 111-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда, N 7, 449-модда, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, N 12, 1010-модда) 28-моддасининг биринчи қисмидаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги ЎРҚ-581-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 789-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда) 19-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар, N 12, 1190-модда; 2023 йил, N 6, 444, 446-моддалар, N 7, 540-модда, N 12, 1011-модда; 2024 йил, N 2, 106, 110, 111-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 411-модда учинчи қисмининг 2-бандидаги "водопровод (сув олиш ва тозалаш иншоотлари билан), канализация (тозалаш иншоотлари билан)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари (оқова сувларни тозалаш иншоотлари билан), водопровод (сув олиш ва тозалаш иншоотлари билан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 428-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳоли пунктларининг сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш иншоотлари (магистрал сув қувурлари, водопровод тармоқлари, оқова сувларни чиқариб юбориш коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, насос станциялари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, водопровод ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги кузатиш қудуқлари ва дюкерлари, сув босими ҳосил қиладиган миноралар ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар)".


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар, N 12, 1186-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 186-модда, N 4, 265, 269-моддалар, N 6, 444, 445-моддалар, N 7, 538-модда, N 9, 710-модда; 2024 йил, N 1, 5, 6-моддалар, N 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар) илова 32-банди "э" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлда қабул қилинган "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги ЎРҚ-627-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 7, 447-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда; 2024 йил, N 1, 7-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 14-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 15-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 10 декабрга қадар (қўшимча квота учун 10 майга қадар) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси асосида ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни тасдиқлайди, квотани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (бундан буён матнда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органлари деб юритилади) юборади";

олтинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 17-модда иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органига" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 18-модданинг:

тўққизинчи хатбошисидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошисидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 19-модданинг:

ўн тўртинчи хатбошисидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошисидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 23-модданинг:

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 24-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 25-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 27-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 29-модданинг:

биринчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органига" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 30-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органининг" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 31-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 32-модданинг:

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома, агар ов қилиш жойлари ўрмон фонди ерларида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги билан ёки, агар ов қилиш жойлари ўрмон фонди таркибига кирмайдиган ерларда жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан имзоланган кундан эътиборан юзага келади.

Овчилик хўжалигини овчилар жамоат бирлашмалари томонидан юритиш техник-иқтисодий асоснома ҳамда, агар ов қилиш жойлари давлат ўрмон фонди участкаларида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги билан ёки, агар ов қилиш жойлари давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган участкаларда жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан тузилган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади";

олтинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 36-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 41-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 42-модданинг учинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 1-илова:

"ҚУШЛАР" позициясига оид Изоҳнинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"УМУРТҚАСИЗЛАР" позициясига оид Изоҳнинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий, техноген ва антропоген омиллардан зарар кўрган ҳайвонларни реабилитация қилиш ҳамда кейинчалик табиатга чиқариб юбориш мақсадида табиий муҳитдан мажбурий тарзда ажратиб олиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан махсус келишувга кўра уларни тутганлик учун ҳақ тўламаган ҳолда амалга оширилади.

Питомникларда етиштирилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган (учинчи ва кейинги авлод) ҳайвонлардан овчи ёввойи қушларнинг машқини ўтказиш учун ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда фойдаланишга йўл қўйилиб, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига фойдаланиладиган ҳайвоннинг сони ва турлари, машқ ўтказиш жойи ва муддати тўғрисидаги маълумотлар, ҳалқалар, микрочиплар идентификация рақамларининг ҳамда бошқа идентификация белгиларининг рўйхати тақдим этилади.

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандаларининг, инсон ва ҳайвонлар хавфли касалликларини тарқатувчиларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, овчилар жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади";


18) 2-илованинг изоҳидаги (ҳаволасидаги) "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 145-модда; 2022 йил, N 6, 570, 577-моддалар, N 11, 1061-модда; 2023 йил, N 10, 795-модда, N 11, 923-модда, N 12, 1010-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 52-модданинг иккинчи хатбошисидаги "сув таъминотини ва канализация тармоқларини" деган сўзлар "сув таъминотини ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 56-модданинг иккинчи хатбошисидаги "сув таъминотини ва канализация тармоқларини" деган сўзлар "сув таъминотини ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


15-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


16-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         

         

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 август


"Халқ сўзи", 2024 йил 30 август

































































































Время: 0.1063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск