ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Ривожлантириш ва ислоҳотлар дастурлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2024 й. ПФ-132-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.08.2024 й.

N ПФ-132



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН

ТЎРТИНЧИ ОЧИҚ МУЛОҚОТИДА БЕЛГИЛАНГАН

ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида келиб тушган 12 мингта мурожаатда кўтарилган тизимли муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш ҳамда очиқ мулоқотда белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида:


1. Тадбиркорлар билан кенг муҳокамаларда билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида ишлаб чиқилган ва уларни рўёбга чиқариш бўйича 5 та йўналишдан иборат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қуйидагилар:

ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати (кейинги ўринларда - Рўйхат) 1-иловага мувофиқ;

амалий тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига мазкур Фармонга 1-иловага мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва ўрнатилган тартибда киритилиши, шунингдек, мазкур Фармонга 2-иловага мувофиқ тадбирлар сўзсиз бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

Топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки ижросини таъминламаган вазирлик ва идоралар раҳбарларига топшириқ ижроси муддати тугаган кундан бошлаб ижроси таъминлангунга қадар бўлган муддатда рағбатлантириш тўловлари тўхтатилиши белгилансин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 ноябрдан:

давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига асосан амалга оширилаётган "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2025 йил 1 январдан бошлаб электрон онлайн аукцион савдоларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил 1 ноябрга қадар тадбиркорлик субъектларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чораларини кўрсин.


6. Белгилансинки:

а) экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:

солиқ тўловчилардан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;

божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.

Бунда мазкур тартиб 2023 йил 1 декабрдан ушбу Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврдаги экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш учун тақдим этилган аризаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади;

б) асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмлар импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати эътироф этилади.


7. 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилсин.


8. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига 2028 йил 1 январга қадар ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилсин:

а) ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз (тўлов терминаллари ёки мобил тўловлар орқали) қисми:

60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига - бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 40 фоизи;

60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига - бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи;

б) туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига - бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи.


9. 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларини (корпоратив буюртмачиларнинг тижорат мақсадларида амалга ошириладиган давлат харидларидан ташқари) амалга оширишда товарнинг ўзлаштириш даражасидан келиб чиқиб ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилсин. Бунда мазкур тизим Электрон кооперация портали билан бир қаторда давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали воситасида барча давлат харидлари электрон тизимларида жорий этилади.

Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Статистика агенлиги билан биргаликда икки ой муддатда тармоқлар кесимида маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўғрисидаги сертификатларни бериш тизимини ҳамда уларни ўзлаштириш даражаси бўйича реестрни жорий этсин.


10. Белгилансинки:

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри (кейинги ўринларда - Реестр) жорий қилинади;

2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади, бундан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини суд тартибида ҳамда қонунда белгиланадиган асослар бўйича тўхтатиб туриш ҳолатлари мустасно.


11. 2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими жорий этилсин. Бунда текширув ва профилактика тадбирларини ташаббус этиш ушбу тизим натижалари асосида амалга оширилиши белгилансин.


12. Бош прокуратура Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни содир этганлик бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган зарар миқдорини 2 баравар ошириш бўйича қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.


13. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга ташқи савдодаги тариф ва нотариф чораларни Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилсин.


14. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Адлия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда ҳар ойда амалий тадбирлар режаси ва Рўйхатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳолатини ўрганиб боради, натижалари бўйича маълумот ва топшириқлар ижросида юзага келаётган масалалар ечими бўйича таклифларни Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;

амалий тадбирлар режаси ва Рўйхатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳолати ҳар ойда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилади, юзага келаётган муаммолар ечими бўйича ҳамда йўл қўйилган камчиликлар учун тегишли масъулларга чоралар кўриб борилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси амалий тадбирлар режаси ва Рўйхатда белгиланган вазифалар масъул вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини таъминлайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев белгилансин.

Фармон ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 30 августдаги

ПФ-132-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида

белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастури

доирасида ишлаб чиқиладиган қонунчилик

ҳужжатлари лойиҳалари

РЎЙХАТИ


Т/р

Қонунчилик ҳужжати

лойиҳаси

         

Қонунчилик ҳужжати лойиҳасида

назарда тутилган тадбирлар

      

Ижро

муддати

       

Масъул ижрочилар

       

       

I. КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС УЧУН МОЛИЯВИЙ

РЕСУРСЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ

         

1.

Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш тизимини кенгайтириш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

Лойиҳада "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ (кейинги ўринларда - Компания) ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ фаолиятини қуйидагилар асосида такомиллаштириш назарда тутилади:

кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотларини жалб қилиш;

100 млн сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда ўз ресурслари ҳисобига микрокредит миқдорини 300 млн сўмгача ошириш;

Компаниянинг ҳудудий филиалларини ташкил қилиш;

гаровсиз микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини Компания билан тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари ўртасида ўзаро тақсимлаш;

Компания томонидан республика бюджети ва бошқа манбалардан молиявий маблағларни жалб қилиш ва қайта молиялаштиришга йўналтириш ҳамда миқдорларини белгилаш.


2024 йил

сентябрь

Марказий банк (Сайдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


2.

Микромолия банклари фаолиятини ташкил қилиш бўйича

қонун лойиҳаси

Лойиҳада:

микромолия банкларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамияти сифатида, устав капиталининг энг кам миқдорини 50 млрд сўм миқдорида белгилаш;

микромолия банклари томонидан амалга ошириладиган молиявий операцияларнинг рухсат бериладиган турларини ва уларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жумладан кредит портфелининг камида 70 фоизини кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришга йўналтириш;

микромолия банкларига қонунчиликда кафолатланган миқдорда омонат жалб қилиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Марказий банк (Сайдуллаев)


3.

Микромолия хизматларини ривожлантириш бўйича

қонун лойиҳаси

Лойиҳада микромолия ташкилотларига қуйидагиларга рухсат этиш назарда тутилади:

микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатиш;

лицензия асосида тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритиш;

жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этиш.


2024 йил

октябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Марказий банк (Сайдуллаев)


4.

Факторинг хизматлари бозорини ривожлантиришга қаратилган

қонун лойиҳаси


Лойиҳада факторинг ташкилоти фаолиятини ташкил қилиш ва факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича мезон ва меъёрлар назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Марказий банк (Сайдуллаев)


5.

Ислом молиясини жорий қилиш бўйича

қонун лойиҳаси


Лойиҳада:

исломий маҳсулотлар, хизматлар ва банклар фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратиш;

исломий маҳсулотлар ва хизматлар ҳамда уларни кўрсатувчи ташкилотларни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш;

исломий молия шартлари асосида жалб этилган омонатларни ҳимоя қилиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Марказий банк (Сайдуллаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли)


6.

Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари ҳамда банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисидаги

қонунлар лойиҳалари


Лойиҳаларда:

тадбиркорлик субъектлари омонатларининг 200 млн сўмгача қисмини кафолатлаш тизимини жорий қилиш;

тўловга қобилиятсиз банкларни санация қилиш орқали уларнинг хизматлари узлуксизлигини таъминлаш, банк тизими барқарорлигини, шунингдек, иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, омонатчи ва кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Марказий банк (Сайдуллаев)


       

II. БИЗНЕСНИ ИНФРАТУЗИЛМА, ЕР ВА ЭНЕРГИЯ

РЕСУРСЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

      

7.

Ер участкаларини сотиб олишда солиқ солишни соддалаштириш бўйича

қонун лойиҳаси


Лойиҳада электрон онлайн аукцион савдоларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


8.

Ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

Лойиҳада:


1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш:

Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги ер участкалари бўйича - 3 йилгача;

1-3 тоифадаги туман (шаҳарлар) бўйича - 5 йилгача;

3 ва 4 тоифадаги туман (шаҳарлар) бўйича - 10 йилгача;


2) аукцион савдоларида ер участкалари бўйича тўловлар 15 кун ичида тўлиқ тўланганда, 20 фоизга тенг миқдорда чегирмалар беришни йўлга қўйиш;


3) ер участкаси қийматини йирик лойиҳа амалга ошираётган талабгор томонидан ташкил этилган (этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритиш имкониятини яратиш;


4) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини янгидан ажратишда (реализация қилишда) мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларини мажбурий равишда кўрсатиш тартибини жорий этиш;


5) янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан объектни фойдаланишга топшириш даврига тенг бўлган муддатда ер солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида қўллаш;


6) қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш учун сарфланган муддат, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг суд томонидан қонунга хилоф деб топилган хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида ўтказиб юборилган муддатни объектни фойдаланишга топшириш муддатидан чегириб ташлаш;


7) лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларига риоя қилинмаганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер участкасини бошқа шахсга реализация қилиш учун электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида судга даъво аризаси киритиш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Кадастр агентлиги (Пўлатов)


9.

Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш тўғрисидаги

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини жорий этиш ҳамда ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини белгилаш, ўзгартириш ва шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олиш тартибларини белгилаш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Кадастр агентлиги (Пўлатов)


10.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ёрдамчи бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларига нисбатан солиқ солишни такомиллаштириш бўйича

қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳалари


Лойиҳаларда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ёрдамчи бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларига нисбатан ер участкалари ва капитал қурилиш объектларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари классификатори асосида табақалаштирилган солиқ солиш тартибини татбиқ этиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Кадастр агентлиги (Пўлатов)


11.

Тадбиркорларга электр энергияси ва газ таъминотидан фойдаланишда енгилликлар бериш бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:


1) ҳисоб-китоб даврида тадбиркорлар томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан ортиқ истеъмол қилинган ҳолатлар бўйича:

қўшимча тўлов ундириладиган шартномавий миқдордан ортиқ истеъмол миқдори чегарасини 10 фоиздан 20 фоизга ошириш;

қўшимча тўлов миқдорини белгиланган тарифнинг 2 бараваридан 20 фоизга тушириш;


2) юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларга электр энергияси учун олдиндан тўловни бир ой давомида иккига бўлиб тўлашга рухсат этиш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)

12.

Тадбиркорларнинг коммунал тўловларни тўлаш имкониятларини таъминлаш бўйича

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада тадбиркорларнинг ҳисобварақларига инкассо топшириқномаси қўйилганда ҳам коммунал хизматларга (электр энергияси, газ таъминоти) тўловлар қилиш имкониятини яратиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Марказий банк (Сайдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


13.

Тошкент шаҳрида хусусий таълим объектларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарорининг 5-банди "г"-кичик бандида белгиланган тўловни нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларни қуриш лойиҳаларига татбиқ этмаслик назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзаков)

14.

Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қонун лойиҳалари


Лойиҳаларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, бошқариш ва унда фаолият юритиш, жумладан, инвесторларга ер участкасини ажратиш тартибларини такомиллаштириш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Адлия вазирлиги (Ташкулов)


15.

Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

Махсус комиссия фаолиятини тугатиш;

хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашда ҳужжат тайёрлаш ва кўриб чиқиш жараёнларини 2 баравар қисқартириш;

ортиқча ҳужжатлар, жумладан, Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг техник-иқтисодий асосларга инвесторнинг ўз маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ўзини оқламаслиги ҳақидаги маълумотномасини бекор қилиш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

16.

Яшил энергетикани янада рағбатлантиришга қаратилган

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада генерация объектлари томонидан қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электр энергияси ягона тармоққа уланмасдан истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилганда ҳам унга "яшил энергия сертификати" бериш имконияти назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)


     

III. ИЧКИ БОЗОРДА ТЕНГ РАҚОБАТ

МУҲИТИНИ ЯРАТИШ, ТАШҚИ БОЗОРЛАРГА

ЧИҚИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

          

17.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги

қонун лойиҳаси


Лойиҳада:

инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳамда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;

ўсимликлар карантини, ветеринария, санитария-эпидемиологик осойишталик ва техник жиҳатдан тартибга солиш органларининг бир-бирини такрорловчи ваколат ва вазифаларини қисқартириш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Карантин агентлиги (Эргашев), Техник тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров), Ветеринария қўмитаси (Норқобилов)


18.

Ички бозорда рақобатни таъминлаш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга ташқи савдодаги тариф ва нотариф чораларни Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатини бериш;

ушбу чораларни қўллаш бўйича таклифларни Савдо-саноат палатаси томонидан бериш тартиби назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


19.

Асбоб-ускуна ва бутловчи қисмларни импорт қилишда дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатини ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш бўйича

қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳалари


Лойиҳаларда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмлар (шунингдек, уларни ўрнатиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш) импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддатини эътироф этиш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Марказий банк (Сайдуллаев), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


20.

Қўшилган қиймат солиғи ўрнини қоплаш жараёнларини соддалаштириш бўйича

қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳалари


Лойиҳаларда экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:

солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмаслиги;

божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлиши назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


21.

Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хатини бирлаштириш бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хатини бирлаштирган ҳолда, ягона электрон ҳужжат жорий этилиши ва бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан кўпи билан 4 та турдаги маълумот киритилиши назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Солиқ қўмитаси (Кудбиев)

22.

Хорижий давлатларда Савдо-саноат палатасининг вакиллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси


Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида Савдо-саноат палатасининг вакили лавозимини жорий этиш;

Палата вакилига хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, маҳсулотларни хориждаги бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш вазифаларини юклаш, ушбу фаолиятга ватандошларни жалб қилиш, шунингдек, Палата вакили лавозимини жорий қилиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


23.

Товарнинг ўзлаштириш даражасидан келиб чиқиб ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини ўрнатиш орқали кафолатланган тарзда харид қилишнинг замонавий тизимини жорий қилиш;

давлат харидларини амалга оширишда товарнинг ўзлаштириш даражасидан келиб чиқиб ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Рахимова), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


24.

Давлат инвестиция дастуридаги лойиҳаларда ўзлаштириш улушини белгилаш бўйича

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада давлат инвестиция дастурларида лойиҳалар бўйича маҳаллий маҳсулотлар улушини белгилаш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.


2025 йил

февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


25.

Давлат харидларида рақобат муҳитини кучайтириш орқали тадбиркорларни кенг

жалб қилиш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада давлат харидларига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш ҳамда улар ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари сифатида давлат харидлари доирасида тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар улушини қисқартиришни белгилаш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Мусаев)


26.

Экспортолди молиялаштиришни кенгайтириш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада тармоқларни ривожлантиришга назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 200 млн АҚШ долларини экспортолди молиялаштириш учун йўналтириш, шундан 50 млн АҚШ долларини банк кредитлари бўйича кафиллик тақдим этишга ажратиш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев)


27.

Ички бозорга маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун қулайликлар яратишга оид

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган хомашё ва бутловчи қисмларни сертификатлаш орқали божхона божидан озод қилиш тартибини жорий қилиш;

тўқимачилик, электротехника, қурилиш материаллари, маиший кимё, озиқ-овқат каби драйвер соҳаларга зарур хомашёлар учун импорт божи ставкаларини тушириш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров, Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


28.

Экспортда чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада:

импорт хомашёдан ишлаб чиқарилган ёғ маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш;

маҳаллий хомашёни қайта ишлашдан олинган ёғ маҳсулотларининг 50 фоизини экспорт қилишга рухсат бериш;

заруратга кўра, Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига вақтинчалик (3 ойгача) чекловлар жорий қилиш ваколатини бериш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)

          

IV. ХИЗМАТЛАР СОҲАСИГА ЯНГИ ТУРТКИ БЕРИШ

       

29.

Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш;

Сунъий интеллектни ривожлантириш марказини ташкил этиш;

сунъий интеллектни ривожлантириш чора-тадбирлари ва лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 млн АҚШ долларини ажратиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев)


30.

Стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш экотизимини яратиш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

Рақамли технологиялар соҳасида стартапларни қўллаб-қувватлаш дастурини жорий қилиш;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси муассислигида устав капитали 10 млн АҚШ доллари бўлган венчур жамғармасини ташкил этиш;

стартап ишланмаларини патентлаш ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш;

хорижий венчур инвестицияларни жалб қилганлик ҳамда ўқитиш ва халқаро сертификатларни олиш учун грантлар ажратиш;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Рақамли технологиялар соҳасида стартапларни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш ҳамда венчур жамғармасини ташкил этиш учун 50 млн АҚШ долларини ажратиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев)

31.

Йирик корхоналар учун сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини жорий қилиш;

маҳаллий мутахассисларнинг хорижий давлатлардаги ускуна ишлаб чиқарувчи корхоналарда малакасини ошириш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), тармоқ уюшмалари


32.

Умумий овқатланиш ва туризм корхоналарини солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қуйидаги миқдорларда ҳар ойнинг 25 санасига қадар республика бюджетидан қайтариш тизимини жорий этиш:

а) ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз (тўлов терминаллари ёки мобил тўловлар орқали) қисми:

60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига - бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 40 фоизи;

60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига - бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи;

б) туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига - бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи.


2024 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Туризм қўмитаси (Шадиев), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


33.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда қулайликлар яратиш бўйича

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари томонидан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим ҳужжатларисиз расмийлаштириш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


34.

Мавсумий кафе ташкил қилиш тартибини соддалаштириш бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада умумий овқатланиш корхоналарига ўз ҳудудига туташ ҳудудда жойлашган бўш ер участкаларида мавсумий кафе хизматларини ташкил қилиш тартибини соддалаштириш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


35.

Умумий овқатланиш корхоналарига ишчиларни ёллашда қулайликлар яратиш бўйича

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада умумий овқатланиш корхоналари учун меҳнат шартномасини электрон шаклда тузиш орқали қисқа муддатли (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Бандлик вазирлиги (Мусаев), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


36.

Эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

Лойиҳада:

туризм, қурилиш, шаҳарсозлик, экспертиза ва алоқа каби соҳаларда 7 та эксклюзив ҳуқуқни бекор қилиш. Бунда меҳмонхона фаолиятини сертификатлаш ва "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали тендер савдолари учун ҳужжатларни тайёрлаш консалтинг марказлари функциялари хусусий секторга берилишини, шунингдек, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилиш, шу жумладан, инспекция назоратини ўтказиш ваколати Туризм қўмитаси томонидан амалга оширилишини белгилаш;

2024 йил 1 октябрдан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимининг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингларини юритишни Савдо-саноат палатасига ўтказиш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Рақобат қўмитаси (Турахужаев), Туризм қўмитаси (Шадиев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


37.

Кулолчиликни ривожлантириш бўйича

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада:

Фарғона вилояти Риштон туманида кулолчилик музейини ташкил қилиш;

"Уста-шогирд" анъаналари асосида ёшларга кулолчилик ҳунарини ўргатиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозоров)


38.

Хусусий тиббиётни ривожлантириш бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада хусусий тиббиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар, жумладан, ҳужайра технологиялари лабораториясини ташкил қилиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Соғлиқни сақлаш вазириги (Худаяров)

39.

Капитал бозори соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси


Лойиҳада капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" режимини муддатсиз жорий қилиш ва унинг доирасида қуйидагиларга рухсат этиш назарда тутилади:

Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан фонд биржаларида қимматли қоғозларни хорижий валютада жойлаштириш;

ўз капитали қийматидан юқори миқдорда ва рентабеллик кўрсаткичларини ҳисобга олмаган ҳолда корпоратив облигацияларни чиқариш;

инвестицион воситачиларга хорижий тан олинган юрисдикцияларда ҳисоб-рақамлар очиш имконияти назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Марказий банк (Сайдуллаев)


        

V. БИЗНЕС УЧУН ТЎСИҚ ВА ҒОВЛАРНИ

ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ

        

40.

Тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган мезонларни белгилаш бўйича

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада:

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини юритиш тартиби;

назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилиши (бундан суд тартибида ва қонунда белгиланадиган асослар бўйича тўхтатиб туриш ҳолатлари мустасно) назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бизнес-омбудсман (Қосимов), назорат қилувчи органлар


41.

Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича жиноий жавобгарликни келтириб чиқарадиган мезонларни такомиллаштириш бўйича

қонун лойиҳаси


Лойиҳада фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни содир этганлик бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган зарар миқдорини 2 баравар ошириш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Бош прокуратура (Валиев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


42.

Гаров муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган

қонун лойиҳаси

Лойиҳада:

гаровдаги мулкни бозор қийматида савдога чиқариш;

қайтмаган қарздорлик суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлганда, ундирувни мулкка қаратмаслик;

кредит шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорлик вужудга келган ҳолларда дастлабки босқичда муддати ўтган қарздорлик қисмига даъво ариза киритиш ва шундан сўнг ҳам қарздор муддати ўтган қарздорликни тўламаган ва тўлов графиги муддатига риоя қилмаган (графикка етиб олмаган) тақдирда тўлиқ кредит суммасини ундириш ҳақида даъво ариза киритиш тартибларини жорий этиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Марказий банк (Сайдуллаев), Олий Суд (Исламов), Мажбурий ижро бюроси (Эгамбердиев)


43.

Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқларини янада кучайтириш бўйича

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада:

тадбиркорлик субъектларининг мулкини бузиш билан боғлиқ компенсация тўловларидан қарздорлик мавжуд бўлганда ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилишдан маҳаллий бюджетга тушган тушумларни Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга йўналтириш тартибини жорий қилиш;

кредиторлик қарздорлиги мавжуд ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетдан орттирилган маблағларини сарфлашни тақиқлаш;

ҳокимликлардан компенсация ва зарар ундириш тўғрисидаги суд қарорларини босқичма-босқич ундириш бўйича онлайн рўйхатни шакллантириш ва юритиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бизнес-омбудсман (Қосимов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


44.

"Қорақалпоғистонда бизнес қилинг" дастурини жорий қилиш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада Қорақалпоғистон Республикасида бизнес учун янада қулай шарт-шароитларни жорий қилиш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Эрманов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


45.

Солиқ соҳасида низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ экспертларидан иборат эксперт кенгашини ташкил этиш;

тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасида юзага келаётган низоларни судгача ҳал қилишнинг ягона тартибини жорий қилиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Бизнес-омбудсман (Қосимов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


46.

Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш бўйича

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Лойиҳада миллий брендларни дунёга танитиш мақсадида давлатнинг расмий номи, хусусан, қисқартирилган номини фирма номига киритиш бўйича рухсат этиш тартибини соддалаштириш.


2024 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

47.

Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси


Лойиҳада:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш;

назорат қилувчи органлар томонидан "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш;

Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектларини маъмурий жавобгарликка тортиш қарорлари устидан ва ташқи инфратузилма объектларига уланиш, шунингдек, электр энергияси, табиий газ таъминоти, ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатишга масъул ташкилотлар устидан судларга шикоят киритиш ваколатини бериш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Бизнес-омбудсман (Қосимов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), назорат қилувчи органлар


48.

Солиқ ва божхона органларида ўзаро қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишни такомиллаштириш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада "BBB" тоифадаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


49.

Тадбиркорлик субъектлари учун битта ҳуқуқбузарлик бўйича битта жавобгарликни белгилашга қаратилган

қонун лойиҳаси


Лойиҳада қуйидагиларни бекор қилиш назарда тутилади:

жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима;

фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик.


2024 йил

ноябрь

Бизнес-омбудсман (Қосимов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


50.

Солиқ маслаҳатчилари ҳуқуқларини таъминлаш бўйича

қонун лойиҳаси


Лойиҳада солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан судларда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик, жиноят ишларини ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқиш чоғида, шу жумладан, дастлабки тергов жараёнида мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини ифодалашни таъминлаш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Бош прокуратура (Валиев), Олий Суд (Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)


51.

Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича

қонун лойиҳаси


Лойиҳада мажбурий ижрога қаратилган масалалар, шу жумладан, жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган солиқ аудити (тафтиш) бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус депозит ҳисоб-рақамига ўтказилган пул маблағларига нисбатан солиқ органлари томонидан пеня ҳисобланишини тўхтатиб туриш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Бош прокуратура (Валиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


52.

Солиқларни ҳисобга олиш муддатини қисқартириш бўйича

қонун лойиҳаси


Лойиҳада ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловларидан ҳисобга олишни солиқ органлари томонидан кўпи билан 3 кун муддатда амалга ошириш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)


53.

Қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини ривожлантириш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

айрим ҳудудларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи махсус аграр режим жорий қилиш;

фермер ва деҳқон хўжаликларига ихтисослашувидан қатъий назар ҳар бир гектар ер майдонига камида иккита шерикни (жисмоний шахс) жалб қилган ҳолда биргаликда фаолият юритиш шартномаси ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативи асосида экспортбоп ва сердаромад маҳсулот ишлаб чиқаришга рухсат бериш назарда тутилади.


2025 йил

январь

Адлия вазирлиги (Ташкулов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдураҳмонов)


54.

Инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес юритиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳақидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

капитал бозорни оммавий молиялаштириш жараёнларини соддалаштириш мақсадида ахборот тизимлари орқали инвестиция киритиш ва жалб этишга қаратилган тизим жорий этиш;

қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олишда, венчур ва пай фондларини молиялаштиришда, коммандит ширкатларга ҳисса киритишда ҳамда қарз бериш ва олишда инвестицион платформалар хизматларидан фойдаланишга рухсат этиш;

инвестицион платформа операторларига қўйиладиган талабларни белгилаш;

инвестицион платформа орқали инвесторларнинг инвестиция киритиш ва инвестиция жалб этувчи шахсларнинг маблағлар жалб этиш шартлари назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Адлия вазирлиги (Ташкулов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли)


55.

Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада:

масъулияти чекланган жамият билан тузилган қарз шартномасида белгиланган тартибда қарзни улушга айирбошлашга рухсат бериш;

таъсисчини жамият таъсисчилари сафидан чиқариш ёки бошқа шахсларни жамият таъсисчилари сафига киритиш бўйича суднинг кучга кирган қарорини ижро этишда жамият умумий йиғилиш қарори қабул қилиниши талаб этилмаслигини белгилаш;

Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этиш;

хўжалик жамиятларида жамият директори ўз ҳаракатларини келишиши мажбурий бўлган жамият акциядорларининг (иштирокчиларининг) ваколатли вакили (прокурист) институти ташкил қилиниши мумкинлигини белгилаш назарда тутилади.


2025 йил

февраль

Адлия вазирлиги (Ташкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


56.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


Лойиҳада кичик ва ўрта бизнесни 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси, шунингдек, мазкур Фармон билан белгиланган йўналишлар бўйича вазифаларни ўз ичига олган 2025 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури назарда тутилади.

Бунда, стратегияни ишлаб чиқишга халқаро молия институтлари, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши, хорижий ва маҳаллий экспертлар жалб қилинади.


2024 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (Абидходжаев)


                 

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.

           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 30 августдаги

ПФ-132-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида

белгиланган вазифаларни амалга ошириш

дастури доирасида бажариладиган

АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


Т/р

   

Чора-тадбирлар

ва ташаббуслар

       

Амалга ошириш механизми

   

Ижро

муддати

         

Масъул ижрочилар

       

1.

Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш

1. Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотларини жалб қилиш.


2. "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида "300 млн сўмлик микрокредит" маҳсулотини жорий қилиш.


2024 йил

сентябрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Марказий банк (Сайдуллаев), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ (Махаматов), "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ (Аннакличев)


3. Дастур доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига бир йил давомида 10 трлн сўм миқдоридаги микрокредитлар йўналтириш.


2024-2025

йилларда


2.

Микромолия хизматларини

кенгайтириш

1. Микромолия хизматларига 1 трлн сўм ресурс ажратиш.


2024 йил

сентябрь-

декабрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Марказий банк (Сайдуллаев)


2. Микромолия хизматларини кўрсатиш учун 1 трлн сўм миқдорда маблағлар жалб қилиш.


2024 йил

декабрь


"Микрокредитбанк" АТБ (Бўтаев)

Марказий банк (Сайдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


3. Микромолия хизматлари ҳажмини 12 трлн сўмга етказиш.


2024 йил

декабрь


3.

Арзон ресурсларни кичик ва ўрта бизнесга йўналтириш


Давлат кафолати остида жалб қилинган маблағларни йирик корхоналарга ажратиш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиш ва 2025 йил якунига қадар 40 фоизга қисқартириш.


2024-2025

йилларда


Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров, Ходжаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов)


4.

Автомобилда юкларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини очиқлаш


"Е-логистика" электрон платформасини ишга тушириш, экспортчилар учун автомобилда юкларни халқаро ташишда рухсатномалар сони ва эгаларини кузатиш ҳамда улар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкониятини яратиш.


2024 йил

сентябрь

Транспорт вазирлиги (Маҳкамов)

5.

Қўшилган қиймат солиғи ўрнини қоплаш жараёнларини рақамлаштириш


Экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш учун божхона органларининг электрон маълумотлар базасида товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги тўғрисидаги маълумотлар корхоналар кесимида тўлиқ акс эттирилишини ва ушбу маълумотлар реал вақт режимида солиқ органларининг электрон маълумотлар базасига узатилишини таъминлаш.


2024 йил

сентябрь

Божхона қўмитаси (Мавлонов), Солиқ

қўмитаси (Кудбиев)

6.

Ишлаб чиқарувчиларни ўзлаштириш даражаси бўйича қўллаб-қувватлаш


Тармоқлар кесимида маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўғрисидаги сертификатларни бериш тизимини ҳамда уларни ўзлаштириш даражаси бўйича реестрни жорий этиш.


2024 йил

октябрь

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Рахимова), Техник тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров)


7.

Маҳсулотлар сифати мувофиқлигини аниқлаш имкониятларини кенгайтириш


1. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш ускуналари ва бутловчи қисмларини сертификатлаш учун Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида синов лабораторияларини ташкил қилиш.


2024 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамаси, Техник тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдурахмонов), Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари


2. Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси қошида замонавий синов лабораториясини ташкил қилиш.



Вазирлар Маҳкамаси, Техник тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


8.

Ватандошлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш


1. Ватандошларни савдо ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида жалб қилиш.


2024 йил

декабрь,

оимий


Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


2. Ватандошлар билан муҳокамалар ўтказиш, уларнинг таклиф, ташаббус ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш.


Ҳар ой

9.

Халқаро банк ва фондлар билан ишлашни жадаллаштириш


Халқаро банк ва фондлар билан ишлаш бўйича лойиҳа гуруҳини ташкил қилиш ва унинг раҳбарига Бош вазир ўринбосари маслаҳатчиси мақомини бериш.


2024 йил

октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)


10.

Ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш


Импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтириш.


2024-2025 йилларда

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев, Қўчқоров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


11.

Электр таъминоти соҳасига хусусий секторни жалб қилиш


1. Самарқанд вилоятида электр тармоқларига хусусий операторни жалб қилиш бўйича тендер эълон қилиш.


2024 йил

октябрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (Ходжаев), Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)


2. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида электр тармоқларига хусусий операторларни жалб қилиш.


2025 йил

январь-

сентябрь

ойларида


12.

Тадбиркорларни ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур ер участкалари билан таъминлаш


Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун камида 300 та кон ва ер участкаларини, шундан 170 дан ортиқ қум-шағалга эга ер участкаларини аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига таклиф этиш.


2024 йил

сентябрь-

декабрь


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Исламов)


13.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш


1. АҚШ бозори талабини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистонда етиштирилган экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

декабрь


Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Карантин агентлиги (Эргашев)


2. Рўйхат асосида маҳсулотлар экспорти учун фитосанитар рухсатлар олиш юзасидан АҚШ Ҳукумати билан музокаралар ўтказиш.


2024-2025

йилларда


14.

Ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш


1. Ҳунармандларнинг халқаро кўргазма ва фестивалларда иштирокини таъминлаш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов)


2. Миллий услубдаги павильонлар яратиш, ҳунармандчилик маҳсулотлари бўйича тарғибот материалларини чоп этиш чораларини кўриш.


Режа-

жадвалга

асосан


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Ҳунарманд уюшмаси


15.

Карантин хизматларини кўрсатишда комплекс ёндашувни жорий қилиш

1. Карантин хизматларини комплекс кўрсатиш бўйича ягона намунавий шартнома тайёрлаб, барча экспортчиларга етказиш.


2. Карантин хизматлари бўйича тўловларни дам олиш кунларисиз, туну кун қабул қиладиган, шунингдек, тадбиркорларга шахсий кабинет орқали тўловларни эркин бошқариш тизимини жорий этиш.


2024 йил

декабрь

Карантин агентлиги (Эргашев)

16.

Маҳаллий саноат корхоналари фаолиятини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мослаштириш


1. Камида 10 та маҳаллий саноат тармоқлари ходимларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари асосида ишлашга ўргатишни ташкил этиш.


2024 йил

октябрь


Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов),  Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Техник тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров), Адлия вазирлиги (Ташкулов)


2. Мазкур ходимлар томонидан ҳудудлардаги экспорти 1 млн АҚШ долларидан юқори бўлган корхоналарни Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштиришга кўмаклашишни ташкил этиш.


2024-2025

йилларда


17.

Йирик корхоналарга хизмат кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш


3 минг нафар маҳаллий мутахассисни Германия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Туркиядаги ускуна ишлаб чиқарувчи компанияларга малака оширишга юбориш.

Бунда малака ошириш билан боғлиқ харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш.


2024-2025

йилларда


Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), тармоқ уюшмалари


18.

Туризм соҳасидаги тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариб бериш тизимини автоматлаштириш


Туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариб бериш тизимини автоматлаштириш мақсадида Туризм қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш.


2024 йил

сентябрь

Туризм қўмитаси (Шадиев), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


19.

Умумий овқатланиш соҳасига халқаро брендларни жалб қилиш


Умумий овқатланиш соҳасига халқаро брендларни жалб қилиш юзасидан таклифлар киритиш.

Бунда умумий овқатланиш соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирларни назарда тутиш.


2024 йил

сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов)


20.

Профессионал таълимни ривожлантириш


Ҳудудлардаги, хусусан Қорақалпоғистон Республикасидаги профессионал таълим ташкилотларида токарларни тайёрлаш бўйича йўналишлар ташкил қилиш.


2024-2025

йилларда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


21.

Логистика хизматларини ривожлантириш


1. Логистика марказларини ташкил қилиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш.


2. Халқаро аҳамиятдаги йўлларни қуриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2024 йил

октябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов)


22.

Стартапларни қўллаб-қувватлаш

Карьера қилиш бўйича "Ustoz AI" платформасида бепул онлайн видеокурслар платформасини яратиш ва уни олий таълим муассасаларида қўллаш бўйича таклифлар киритиш.


2024 йил

сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов)


23.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш


Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ташкилотчилар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ва Японияда Халқаро ёшлар палатаси форумини ташкил этиш ва унда ёшлар иштирокини таъминлаш


2025 йил

давомида

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


24.

Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи мезонларни аниқлаш


1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини Адлия вазирлигига тақдим этиш.


2024 йил

сентябрь


Назорат қилувчи органлар


2. Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини жорий қилиш, унинг лозим даражада (долзарб) ва барча учун очиқ ҳолатда юритилишини таъминлаш.


2024 йил

октябрь


Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бизнес-омбудсман (Қосимов)


25.

Маркировкалаш тартибларини такомиллаштириш


Маркировкаланадиган товарларни, жумладан, алкоголь маҳсулотларини умумий овқатланишда қўйиб сотиш тартибларини такомиллаштириш орқали умумий овқатланишда маркировкаланадиган алкоголь маҳсулотларини ҳисобдан чиқаришнинг рақамлаштирилган техник имкониятларини яратиш.


2024 йил

декабрь

Солиқ қўмитаси (Кудбиев)

26.

Текширувдан олдинги таҳлил ўтказишда шаффофликни таъминлаш


Дастурий маҳсулот томонидан текширувдан олдинги таҳлил ўтказиш учун ишлатиладиган формулани Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.


2024 йил

сентябрь,

доимий


Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Қосимов)


27.

Аҳоли ўртасида тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш


1. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот доирасида билдирилган ташаббус ва таклифларни амалга ошириш натижасида тадбиркорларнинг фаолиятида юз берган ижобий ўзгаришларни ёритиб бориш юзасидан медиарежа тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь


Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров)


2. Медиарежага асосан, очиқ мулоқот доирасида қабул қилинган ҳужжатлар ва амалга оширилган чора-тадбирларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсирини таҳлил қилиш ва ижобий натижаларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.


Ҳар ой


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Бизнес-омбудсман (Қосимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


28.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда илгари сурилган ташаббуслар ижросини таъминлаш

1. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда, хусусан, унинг доирасида ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати ва амалий тадбирлар режасида белгиланган ҳар бир вазифани амалга ошириш ҳолатини ўрганиш.


Доимий


Адлия вазирлиги (Ташкулов), Ҳисоб палатаси (Бобоев)


2. Ўрганиш натижалари бўйича маълумот ва топшириқлар ижросида юзага келаётган масалалар ечими бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ҳар ой



3. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳолатини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш, юзага келаётган муаммолар ечими бўйича ҳамда йўл қўйилган камчиликлар учун тегишли масъулларга чоралар кўриб бориш.


Ҳар ой


Вазирлар Маҳкамаси (Садиков)


4. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда белгиланган ҳар бир вазифа масъул идоралар томонидан белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини назорат қилиш ва таъминлаш.


Доимий

Назорат инспекцияси (Саидкаримов), Ҳисоб палатаси (Бобоев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бизнес-омбудсман (Қосимов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


            

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 30 августдаги

ПФ-132-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-181-сон қарори қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Комиссияга ташқи савдодаги тариф ва нотариф чораларни ЖСТ талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилсин".

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 август



























































































Время: 0.1047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск