Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Август, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2024 й. ПФ-109-сон "Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.08.2024 й.

N ПФ-109



ФАКТОРИНГ ХИЗМАТЛАРИ

БОЗОРИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришнинг кўчар активларга асосланган инструментларини ривожлантириш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш имкониятларини янада ошириш мақсадида:


1. Марказий банк томонидан Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда Хусусий ҳуқуқни унификация қилиш халқаро институтининг (UNIDROIT) Факторинг бўйича намунавий қонуни асосида Ўзбекистонда факторинг хизматлари бозорини ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Марказий банкнинг пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (кейинги ўринларда - факторинг) фаолиятини амалга оширувчи факторинг ташкилотларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Факторинг ташкилоти фаолияти нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрга киритиш воситасида Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтгандан кейин амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


3. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

а) қуйидагиларга рухсат этилади:

мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга;

кредит ташкилотларига факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сотишга (рефакторинг);

б) пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинади;

в) воз кечилган ҳуқуққа бўлган талабномаларнинг устуворлигини таъминлаш мақсадида пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномалар гаров реестрида рўйхатга олинади;

г) қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютаси ва тўлов амалга ошириладиган мамлакат ўзгартирилиши мумкин эмас.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу Фармоннинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини киритсин.


4. Марказий банкнинг Факторинг хизматлари электрон платформасини (кейинги ўринларда - Факторинг платформаси) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Факторинг платформасида қуйидаги имкониятлар назарда тутилсин:

тадбиркорлик субъектлари томонидан факторинг хизматларидан фойдаланиш учун пул талабномалари тўғрисидаги маълумот ва ҳужжатларни киритиш;

пул талабномасига асос бўлган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш, шунингдек, қарздорлар тўғрисидаги маълумотларни тезкор йиғиш ва уларнинг реал вақт режимида таҳлил қилинишини таъминлаш орқали молиялаштириш жараёнини автоматлаштириш;

кредит ташкилотлари томонидан таъминот занжири иштирокчиларига факторинг хизматлари кўрсатилиши учун қулай, тезкор ва хавфсиз технологик инфратузилмани тақдим этиш.


5. Факторинг платформасида пул талабномаларининг ҳақиқийлигини текшириш, уларни рўйхатдан ўтказиш, қарздорнинг тўловга қобилиятлилигини баҳолаш ва факторинг, жумладан, халқаро факторингни амалга ошириш имкониятларини яратиш мақсадида:

а) қуйидагилар Марказий банк ва Ра

...
Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск