Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Август, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 й. ЎРҚ-938-сон "Пробация тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.05.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.10.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.08.2024 й.

N ЎРҚ-938



ПРОБАЦИЯ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 23 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 27 октябрда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади пробацияни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Пробация тўғрисидаги қонунчилик


Пробация тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг пробация тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


пробация - муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлашга, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


пробацияга оид ахборот тизими - манфаатдор давлат органлари ўртасида пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;


пробация назорати - муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган шахсларнинг, шартли ҳукм қилинган шахсларнинг ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширишга, уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантиришга, суд томонидан белгиланган тақиқларга (чекловларга) ва мажбуриятларга риоя этилишини таъминлашга, шунингдек уларни ижтимоий реабилитация қилишга қаратилган фаолият;


пробация назоратидаги шахс - муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган, шартли ҳукм қилинган, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ҳамда пробация ҳисобига қўйилган шахс;


электрон кузатув воситаси (электрон браслет) - озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган шахсни масофадан туриб назорат қилишга мўлжалланган, қўлга ёки оёққа тақиладиган электрон қурилма.



4-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари


Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

инсонпарварлик;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш;

табақалаштириш ва индивидуал ёндашиш;

ошкоралик.



5-модда. Қонунийлик принципи


Пробация назоратини амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига оғишмай риоя этиш ҳамда уларни бажариш шарт.



6-модда. Инсонпарварлик принципи


Пробация назоратидаги шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳамда бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки шаъни ва қадр-қимматини камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланилишига йўл қўйилмайди.

Пробация назоратидаги шахсларга нисбатан интизомий жазо ёки ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиши азоб-уқубат етказилишига ёхуд инсон шаъни ва қадр-қиммати камситилишига сабаб бўлмаслиги керак.



7-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва

қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш принципи


Пробация назорати фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш, шунингдек ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш асосида амалга оширилади.

Пробация назоратидаги шахсларга нисбатан тақиқлар (чекловлар) ҳамда мажбуриятлар белгиланиши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чеклаши, уларга нисбатан тақиқлар (чекловлар) ва мажбуриятлар белгиланишига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.



8-модда. Табақалаштириш ва индивидуал

ёндашиш принципи


Пробация назоратидаги шахсларга нисбатан белгиланадиган тақиқлар (чекловлар) ва мажбуриятлар уларнинг ёши, жинси, соғлиғининг ҳолати, хулқ-атвори, ижтимоий мослаштириш дастурларидаги иштироки ҳамда ушбу шахслар содир этган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусияти, илгари жиноятлар содир этганлиги учун жавобгарликка тортилганлиги фактлари мавжудлиги, шунингдек етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва маънавий зиён компенсация қилинганлиги ҳисобга олинган ҳолда табақалаштирилади.

Пробация назоратидаги шахсларга нисбатан ижтимоий мослаштириш чоралари уларнинг хулқ-атворини ижтимоий-психологик баҳолаш натижалари асосида якка тартибда қўлланилади.



9-модда. Ошкоралик принципи


Пробация соҳасидаги фаолият тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади, бундан ошкор этилиши қонун билан чекланган ахборот мустасно.



2-БОБ. ПРОБАЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ

СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

пробацияни амалга ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

пробацияни амалга ошириш соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида пробацияни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



11-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг

пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари


Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

пробацияни амалга ошириш соҳасидаги давлат дастурларининг рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштиришга ва ишга жойлаштиришга кўмаклашади;

пробация назоратидаги шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатишни ва уларнинг хулқи-атворини назорат қилишни амалга ошириш бўйича фаолиятга фуқаролик жамияти институтларини жалб этишга кўмаклашади;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва пробация ҳисобига қўйилган шахсларга бир йўла тўланадиган моддий ёрдам берилишини таъминлайди;

пробация назоратидаги шахслар мажбурий жамоат ишлари тарзидаги жазони ўташи мумкин бўлган жойларнинг (объектларнинг) рўйхатини унда ишларнинг турларини ва таркибини кўрсатган ҳолда, туман ва шаҳар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) жамоат хавфсизлиги хизматларининг пробация бўлинмаларига (гуруҳларига) (бундан буён матнда туман (шаҳар) пробация бўлинмалари деб юритилади) келишиш учун ҳар чоракда тақдим этади;

пробация назоратидаги шахслар томонидан мажбурий жамоат ишлари тарзидаги жазони ўташ учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;

туман (шаҳар) пробация бўлинмаларининг пробация назоратидаги шахсларни уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги тақдимномаларини кўриб чиқади.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



12-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизматининг

пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг пробация хизмати (бундан буён матнда пробация хизмати деб юритилади) пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли органдир.

Пробация хизмати:

пробацияни амалга ошириш соҳасидаги давлат дастурларининг рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

пробацияни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлайди;

пробацияга оид ахборот тизимининг ишлашини, шунингдек унга пробация назоратидаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди;

пробация назоратидаги шахсларнинг иш ёки ўқиш жойидан жазонинг ижро этилиши билан боғлиқ ахборотни ёки бошқа зарур ҳужжатларни сўраб олади;

пробацияни амалга ошириш соҳасидаги фаолият билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ва бошқа ташкилотларга сўровлар юборади;

пробация назоратидаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган тақиқларга (чекловларга) ва мажбуриятларга риоя этиши устидан текширишлар ўтказиш орқали назоратни амалга оширади;

пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш дастурлари ишлаб чиқилишини, шунингдек ушбу шахсларни ижтимоий мослаштиришга доир тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

пробация назоратидаги шахслар томонидан такроран ҳуқуқбузарлик содир этилиши хавфини аниқлайди ва ушбу шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишига йўл қўйилмаслигига қаратилган профилактика тадбирларини амалга оширади;

пробация назоратидаги шахсларнинг мажбурий ва профилактик тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлайди;

пробация назоратидаги шахсларга нисбатан рағ

...
Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск