Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Август, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2024 й. 457-сон "Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2024 й.

N 457




ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ДАВРИДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР НАТИЖАСИДА

ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ

ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунида фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби, суғурта объектларининг рўйхати ҳамда гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарнинг суғурта суммасидан ортиғининг ўрнини қоплаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинадиган гидротехника иншоотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ уч ой муддатда фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинадиган ўз тизимидаги гидротехника иншоотларини суғурталаш учун талаб этиладиган барча маълумотларни хатловдан ўтказиб, суғурта шартномалари тузилишини ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинадиган гидротехника иншоотлари рўйхатига киритилган гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари ҳисобидан фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш билан боғлиқ суғурта мукофоти тўловлари амалга оширилишини таъминласин.

Бунда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ушбу бандда назарда тутилган харажатлари 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.

        

            


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 июлдаги

457-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинадиган

гидротехника иншоотлари

РЎЙХАТИ


Т/р


Сув омборлари номи

    

Синфи

...
Время: 0.0113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск