ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2024 й. / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /

Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.08.2024 й. 3543-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиётва молия вазирининг 14.06.2024 й. 144-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 5 августда 3543-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиётва молия вазирининг

2024 йил 14 июндаги

144-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Номоддий активларни балансдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом номоддий активларни балансдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) татбиқ этилади (бундан бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотлари мустасно).


2. Номоддий активлар қуйидагилар натижасида балансдан чиқарилади:

а) тугатилиши;

б) сотилиши;

в) айирбошлаш;

г) текинга берилиши;

д) устав капиталига таъсисчининг улуши кўринишида берилиши;

е) юридик шахс таъсисчилари таркибидан таъсисчининг чиқишида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиниши;

ж) камомад ёки йўқотишлар аниқланиши.


3. Номоддий активлар балансдан чиқарилганда молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда олдинги қайта баҳолашлардан ҳосил бўлган номоддий активларни баҳоси ўсиш суммасининг қолдиғи 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши"ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитига киритилади ҳамда 8510 "Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи бўйича резерв капитал камайтирилади.



2-БОБ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ ТУГАТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛАРНИ БАЛАНСДАН

ЧИҚАРИЛИШИ


4. Номоддий активлар қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан чиқарилиши мумкин:

а) белгиланган фойдали хизмат муддати тугаганидан (амортизация ажратмалари тўлиқ ҳисобланганидан) кейин;

б) тегишли ваколатли давлат органларининг қарорларига мувофиқ;

в) маънавий эскирган номоддий активлар (маънавий эскирган номоддий активлар - худди шундай мақсаддаги номоддий активларнинг янада унумдор ва тежамкор турларини ишлаб чиқиш (яратиш) натижасида қадрсизланадиган номоддий активлар);

г) бундан кейин фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолган номоддий активлар.


5. Ташкилотларда номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун раҳбар томонидан тайинланадиган шахс раислигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига тегишли мутахассислар, бухгалтерия ходимлари ва ташкилотнинг моддий жавобгар шахслари киритилиши керак. Комиссия ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузилади.


6. Номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тузиладиган комиссия қуйидаги ваколатларга эга бўлади:

а) ҳисобдан чиқариладиган номоддий активларнинг ҳолатини ўрганиш. Бунда мутлақ ҳуқуқларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар (патент, паспорт ва бошқа ҳужжатлар), шунингдек бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланиш;

б) уларни қайта тиклашнинг мумкин эмаслиги ёки иқтисодий мақсадга номувофиқлигини белгилаш;

в) номоддий активларни ҳисобдан чиқариш сабабларини белгилаш (амортизация ажратмаларини тўлиқ ҳисоблаш, фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши, табиий офатлар ва бошқа ҳолатлар);

г) номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатидан аввал чиқиб кетишига айбдор бўлган шахсларни аниқлаш.


7. Номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида комиссия қабул қилган қарорнинг натижалари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ номоддий активларни тутагиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Мазкур номоддий активларни тугатиш далолатномаси икки нусхада тузилади ва ташкилот раҳбари тайинланган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Бунда, номоддий активларни тугатиш далолатномасининг биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси номоддий активлар объектларининг сақланиши учун масъул шахсда қолади.


8. Фавқулодда ҳодисалар ёки нормал фойдаланиш шароитларини бузилиши оқибатида чиқиб кетаётган номоддий активларни балансдан чиқараётганда тугатиш далолатномасига фавқулодда ҳодисалар ёки нормал фойдаланиш шароитлари бузилишига олиб келган сабаблар изоҳланади.

Фавқулодда ҳодисалар оқибатида чиқиб кетган номоддий активларни балансдан чиқараётганда тугатиш далолатномасига махсус ҳукумат комиссиясинингхулосаси илова қилиниши мумкин.


9. Тугатиш далолатномаларини тасдиқлангунга қадар номоддий активларни хисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

Тугатиш жараёни якунлангач ташкилот бухгалтерияси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга биноан номоддий активларни тугатиш натижалари тўғрисида маълумотнома тузилади.


10. Номоддий активларни тугатишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ва уларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар суммасини номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар суммасига тузатишлар киритиш орқали аниқланади.


11. Ташкилотларда номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) номоддий активларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганида:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0400);

б) номоддий активларнинг жамғарилган амортизациясини ҳисобдан чиқараётганда:

дебет номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0500);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

в) тугатиш харажатлари суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақларни (6500) ҳисобга олувчи ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;

г) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган, номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

д) номоддий активларни тугатишдан фойда суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи дебети;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" ҳисобварағи;

е) номоддий активларни тугатишдан зарар суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи.



3-БОБ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ СОТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛАРНИ БАЛАНСДАН

ЧИҚАРИЛИШИ


12. Номоддий активларни сотиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар сотувчи ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.

Бунда ташкилот қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда номоддий активларни сотишнинг бошқача қийматини белгилаш ҳуқуқига эгадир, бу қиймат баланс қийматидан фарқ қилади.


13. Номоддий активларни сотишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) қўшилган қиймат солиғи, сотиш харажатлари, номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда сотиладиган номоддий активларни сотишдан тушум ва қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.


14. Ташкилотларда номоддий активларни сотиш муносабати билан уларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) номоддий активларнинг сотиш (реализация) қиймати суммасига:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

б) қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган тақдирда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварағи;

в) номоддий активларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқарганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0400);

г) номоддий активларнинг жамғарилган амортизацияси ҳисобдан чиқарилишида:

дебет номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0500);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

д) сотиш харажатлари суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақларни (6500) ҳисобга олувчи ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;

е) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

ж) номоддий активларни сотишдан фойда суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" ҳисобварағи;

з) номоддий активларни сотишдан зарар суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи.



4-БОБ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ АЙИРБОШЛАШ

МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛАРНИ БАЛАНСДАН

ЧИҚАРИЛИШИ


15. Номоддий активларни номоддий активларга айирбошлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар мазкур активларни номоддий активларга айирбошлашга бераётган ташкилотнинг балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.


16. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай номоддий активга (кўшимча тўловсиз) айирбошлаб олинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг қолдиқ қийматига тенгдир.

Номоддий активлар қўшимча тўлов билан айирбошланган тақдирда худди шундай номоддий активга айирбошлаб сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошлашда берилган (олинган) пул маблағлари суммасини берилган номоддий активнинг қолдиқ қийматига кўшиш (камайтириш) орқали аниқланади.


17. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўхшаш бўлмаган номоддий активга айирбошлаб олинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг жорий қийматига тенгдир.

Номоддий активлар қўшимча тўлов билан айирбошланган тақдирда ўхшаш бўлмаган номоддий активга айирбошлаб сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошлашда берилган (олинган) пул маблағлари суммасини берилган номоддий активнинг жорий қийматига кўшиш (камайтириш) орқали аниқланади.


18. Ташкилотларда номоддий активларни айирбошлаш муносабати билан уларни балансдан чиқариш қуйидагича акс эттирилади:

а) номоддий активларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0400);

б) номоддий активларнинг жамғарилган амортизацияси ҳисобдан чиқарилганда:

номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0500);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

в) берилаётган худди шундай номоддий активнинг қолдиқ қиймати бўйича ёки ўхшаш бўлмаган номоддий активга жорий қиймат бўйича қўшимча тўловсиз айирбошлаб олинган номоддий активлар объекти кирим қилинганида:

дебет номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0400);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

г) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари қўшимча тўлов билан айирбошлаб олинган номоддий активлар объекти кирим қилинганида:

дебет номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0400) - берилган номоддий активнинг қолдиқ (жорий) қиймати суммасига ва пул маблағлари ёки улар эквивалентларининг тўланадиган суммасига;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи - берилган номоддий активнинг қолдиқ (жорий) қиймати бўйича;

кредит 6990 "Бошқа мажбуриятлар" ҳисобварағи - айирбошлашда тўланадиганпул маблағлари ёки улар эквивалентлари суммасига;

д) пул маблағлари ёки улар эквивалентлари олиниши билан айирбошлаб олинган номоддий активлар объекти кирим қилинганида:

дебет номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0400) - берилган номоддий активнинг қолдиқ (жорий) қиймати билан айирбошлашда олинадиган пул маблағлари ёки улар эквивалентлари суммаси ўртасидаги фарқ суммасига;

дебет 4890 "Бошқа дебиторларнинг қарзлари" ҳисобварағи - айирбошлашда олинадиган пул маблағлари ёки улар эквивалентлари суммаларига;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи - берилган номоддий активнинг қолдиқ (жорий) қийматига;

е) моддий активлар айирбош қилинганда харажатлар суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйичаходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500)ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;

ж) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган, номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

з) қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб ёзилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" ҳисобварағи;

и) номоддий активларни айирбошлашдан фойда суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" ҳисобварағи;

к) номоддий активларни айирбошлашдан зарар суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи дебети;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи.



5-БОБ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ ТЕКИНГА

БЕРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛАРНИ

БАЛАНСДАН ЧИҚАРИЛИШИ


19. Номоддий активларни текинга бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар текинга берадиган ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.


20. Номоддий активларни текинга беришдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) бериладиган номоддий активлар қолдиқ (баланс) қиймати ва улар бўйича қўшилган қиймат солиғининг, ҳамда номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


21. Ташкилотларда номоддий активларни текинга бериш муносабати билан уларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) номоддий активларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганида:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0500);

б) номодий активларнинг жамғарилган амортизацияси ҳисобдан чиқарилганда:

дебет номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0500);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

в) қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб ёзилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" ҳисобварағи;

г) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

д) номоддий активларни текинга беришдан фойда суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" ҳисобварағи;

е) номоддий активларни текинга беришдан зарар суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи.



6-БОБ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ УСТАВ КАПИТАЛИГА

ТАЪСИСЧИНИНГ УЛУШИ КЎРИНИШИДА БЕРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЛАНСДАН ЧИҚАРИЛИШИ


22. Номоддий активлар бошқа ташкилотларнинг устав капиталига таъсис ҳужжатларига асосан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда улуш сифатида берилади.


23. Номоддий активлар уларни устав капиталига улуш сифатида бераётган ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.

Бунда, ташкилотлар номоддий активларни бошқа ташкилотларнинг устав капиталига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баланс қийматидан фарқланадиган қиймат бўйича улуш сифатида киритишлари мумкин.


24. Номоддий активларни устав капиталига улуш сифатида беришдан молиявийнатижа (фойда ёки зарар) номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар ҳамда устав капиталига улуш сифатида бериш харажатлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда, устав капиталига улуш сифатида бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибга баланс қийматидан фарқланадиган қиймат бўйича улуш сифатида киритилган қиймати ва берилаётган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.


25. Ташкилотларда улуш сифатида устав капиталига бериш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) номоддий активларни устав капиталига таъсис шартномасига мувофиқ ёки қонунчилик ҳужжатларига белгиланган тартибда баланс қийматидан фарқланадиган қиймат бўйича улуш сифатида киритиш:

дебет узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0600);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

б) номоддий активларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0400);

в) номоддий активларнинг жамғарилган амортизацияси ҳисобдан чиқарилганида:

дебет номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0500);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

г) номоддий активларни устав капиталига улуш сифатида бериш харажатлари:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500)ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;

д) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

е) номоддий активларни устав капиталига улуш сифатида беришдан фойда суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" ҳисобварағи;

ж) номоддий активларни устав капиталига улуш сифатида беришдан зарар суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи.



7-БОБ. ЮРИДИК ШАХС ТАЪСИСЧИЛАРИ ТАРКИБИДАН

ТАЪСИСЧИНИНГ ЧИҚИШИДА НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ ЧИҚАРИЛИШИ


26. Номоддий активларни юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётган иштирокчига бериш ушбу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


27. Номоддий активлар ташкилотнинг балансидан иштирокчи юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётганда номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан баланс қиймати бўйича чиқарилади.


28. Иштирокчи юридик шахс таркибидан чиқаётганида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) ) номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар ҳамда қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, чиқиб кетаётган иштирокчининг улуши бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун номоддий активларнинг берилаётган қиймати ва чиқиб кетаётган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.


29. Берилаётган номоддий активларнинг қиймати уларнинг улуши бўйича чиқиб кетаётган иштирокчилардан қарз суммасидан ошиб кетса, фарқни чиқиб кетаётган иштирокчилар қоплайди.


30. Ташкилотларда иштирокчи юридик шахс таркибидан чиқаётганида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) номоддий активларни чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун бериш:

дебет 6620 "Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз" ҳисобварағи - чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарз суммасига;

дебет турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4800) дебети - берилаётган номоддий активлар қиймати билан чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарз суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган, чиқиб кетаётган иштирокчиларга қопланадиган суммасига;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи - чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун номоддий активларнинг берилаётган қиймати суммасига;

б) қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварағи;

в) номоддий активларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганида:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0400);

г) номоддий активларнинг жамғарилган амортизацияси ҳисобдан чиқарилганида:

дебет номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0500);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

д) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган номоддий объектлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

е) иштирокчи юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётганида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активлар чиқиб кетишидан фойда суммасига:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" ҳисобварағи;

ж) иштирокчи юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётганида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активлар чиқиб кетишидан зарар суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи.



8-БОБ. КАМОМАД ЁКИ ЙЎҚОТИШЛАР АНИҚЛАНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ

ЧИҚАРИЛИШИ


31. Номоддий активлар ташкилотлар балансидан инвентаризацияда камомад ёки йўқотишлар аниқланиши муносабати билан баланс қиймати бўйича чиқарилади.


32. Ташкилотларда номоддий активларни камомад ёки йўқотишлар аниқланиши муносабати билан балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида Инвентаризацияда аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1334, 2004 йил 6 апрель) мувофиқ акс эттирилади.






Низомга

1-ИЛОВА



НМ-4-сон намунавий шакл


"Тасдиқлайман"

_________________ ______

раҳбар Ф.И.О.              имзо


"___" __________ 20__ й.

Номоддий активларни тугатиш тўғрисида

______ -сон ДАЛОЛАТНОМА

Ташкилот


Таркибий бўлинма


Тузилган сана


Операция тури коди


Номоддий активлар сақланиши учун жавобгар шахснинг коди





Номоддий активнинг номи


Тури

Коди

Дастлабки (тикланиш) қиймати


Ҳисоблаб ёзилган амортизация суммаси


Инвентарь рақами

1


2

3

4

5

6






20 ___ й."__________" _________ да __________________ -сон буйруқ билан тайинланган комиссия ___________________________________ ни ўрганди.



ОБЪЕКТ НОМИ


Ўрганиш натижасида комиссия қуйидагиларни аниқлади:


1. Ишлаб чиқилган (тайёрланган) йили "____" ________ 20___ й.


2. Ташкилотга келиб тушган "____" ________________ 20 ___ й.


3. Фойдаланишга топшириш санаси "____" __________ 20 ___ й.


4. Ҳисобдан чиқариш сабаби _______________________________


5. Техник ҳолати __________________________________________


6. Комиссиянинг хулосаси: _________________________________

__________________________________________________________


Илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати _________________

Комиссия раиси






лавозими


имзо


Ф.И.О






Комиссия аъзолари:






лавозими


имзо


Ф.И.О











лавозими


имзо


Ф.И.О











лавозими


имзо


Ф.И.О






      





Низомга

2-ИЛОВА



Номоддий активларни тугатиш натижалари тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Тугатиш харажатлари


Ишлар тури


Ҳужжат рақами


Харажатлар моддаси


Сумма


1


2


3


4








Жами



Тугатиш натижалари ____________________________________

Номоддий активларни ҳисобга олиш карточкаси (дафтари)да чиқиб кетиш қайд этилган.

Бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий

бошқариш вазифаларини амалга

оширувчи шахс





имзо


Ф.И.О

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 9 сентябрь











































Время: 0.1052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск