ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Савдо ва умумий овқатланиш /

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 29.08.2024 й. 169-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 29.08.2024 й. 2024-15-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.09.2024 й. 3554-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.09.2024 й.

N 3554

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2024 й.

N 169


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.08.2024 й.

N 2024-15

ҚАРОРИ



Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш

нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сон "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархлари қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 20 майдаги 14-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3435, 2023 йил 20 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2023 й., 10/23/3435/0300-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Д.А. Кучкаров

Раис

Ш.Д. Кудбиев

     





Қарорга

ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам сотиш нархлари

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг

энг кам улгуржи-

сотиш нархи


Улгуржи савдо

корхоналарининг

энг кам сотиш

нархи


Энг кам сотиш

нархи


Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


14 400

15 100

16 400

Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


37 000

39 000

43 000

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


57 400

60 500

66 000

*) Пиводан ташқари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 сентябрь

















































Время: 0.1118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск