ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Ноябрь, 2024 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.11.2024 й. 758-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 14 ноябрдаги

758-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жамоа келишувларини хабардор қилиш

тартибида рўйхатга олиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жамоа келишувларини, уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


жамоа келишуви - жамоа келишуви якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, ходимлар учун ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тарафларнинг меҳнат шароитларини, бандликни ҳамда ижтимоий кафолатларни белгилашга доир мажбуриятларини ўз ичига олган, ходимлар ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини келишиб олиш мақсадида тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат;


ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар - уч томонлама (ходимларнинг, иш берувчиларнинг вакиллари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги) ҳамкорликни амалга ошириш учун меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизимининг бошланғич, ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тузилган комиссиялари.


3. Тарафлар имзолаган жамоа келишуви (ҳудудий, тармоқ ва бош жамоа келишувлари), уларга доир ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси (кейинги ўринларда - Давлат меҳнат инспекцияси) томонидан хабардор қилиш тартибида рўйхатга олинади.


4. Жамоа келишувининг кучга кириши уни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш ҳолатига боғлиқ бўлмайди.


5. Жамоа келишуви Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Республикаси давлат тилларида тузилади.



2-БОБ. ЖАМОА КЕЛИШУВИНИ ХАБАРДОР

ҚИЛИШ ТАРТИБИДА РЎЙХАТГА ОЛИШ

УЧУН КИРИТИШ ТАРТИБИ


6. Қуйидагилар:

аъзоларининг сони энг кўп бўлган республика касаба уюшмалари бирлашмаси;

ўз ваколатли вакиллари орқали ходимларнинг бошқа республика бирлашмалари;

ўз ваколатли вакиллари орқали иш берувчиларнинг республика бирлашмалари ва Вазирлар Маҳкамаси ўртасида имзоланган бош жамоа келишуви етти календарь кунда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, жамоа келишуви тарафларига, шунингдек, хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун Давлат меҳнат инспекциясига юборилади.

Бош жамоа келишуви уни рўйхатга олиш учун Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси раиси томонидан имзоланган алоқа хати илова қилинган ҳолда, муҳр билан тасдиқланган ҳолатда қоғоз шаклда почта орқали юборилади.


7. Ходимлар ва иш берувчиларнинг тегишли вакиллари ўртасида, шунингдек, тарафларнинг таклифига кўра тегишли тармоқдаги давлат бошқаруви органлари билан имзоланган тармоқ жамоа келишувлари ҳам ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган муддатда ва тартибда юборилади.


8. Ходимлар ва иш берувчиларнинг тегишли вакиллик органлари ўртасида (тарафларнинг таклифига кўра эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан) имзоланган ҳудудий жамоа келишувлари етти календарь кунда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссия томонидан кўриб чиқилиб, жамоа келишуви тарафларига, шунингдек, хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари давлат меҳнат инспекцияларига (кейинги ўринларда - ҳудудий давлат меҳнат инспекциялари) юборилади.

Ҳудудий жамоа келишувлари ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссия раиси томонидан имзоланган алоқа хати илова қилинган ҳолда, қоғоз шаклда почта орқали юборилади.


9. Ҳудудий давлат меҳнат инспекциялари етти календарь кунда жамоа келишувларини ўрганиб чиқади ва вазирликнинг "Жамоа келишувларини рўйхатга олиш китобида" хабардор қилиш тартибида рўйхатга олади.


10. Рўйхатга олинган бош жамоа келишуви ва тармоқ жамоа келишувлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг муҳри билан, ҳудудий жамоа келишувлари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг муҳри билан тасдиқланиб, рўйхат рақами ва рўйхатга олинган сана кўрсатилган ҳолда, тегишли ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияга алоқа хати билан қоғоз шаклда почта орқали юборилади.


11. Рўйхатдан ўтказилган жамоа келишувларининг нусхаси Давлат меҳнат инспекциясида сақланади.


12. Хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилган жамоа келишувлари улар рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Жамоа келишувларига ўзгартириш ва қўшимчалар жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун тақдим этиш тартибида киритилади.


14. Жамоа келишувида ходимларнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартлар аниқланган тақдирда, Давлат меҳнат инспекцияси уларни бартараф этиш мақсадида жамоа келишуви тарафларига жамоа келишувига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ёзма кўрсатма киритади.


15. Давлат меҳнат инспекцияси томонидан киритилган ёзма кўрсатманинг ижроси бир ой муддат ичида жамоа келишуви тарафлари томонидан таъминланиши лозим.


16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 ноябрь




































































Время: 0.1656
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск