ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Ноябрь, 2024 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2024 й. 758-сон "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.11.2024 й
N 758
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА
ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг:
88-моддасига мувофиқ жамоа келишувларини, уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартибини белгилаши;
106, 456, 505, 508 ва 515-моддаларига мувофиқ иш берувчилар ва ходимларга меҳнат шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тавсиявий хусусиятга эга бўлган меҳнат шартномаларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқиши;
121 ва 184-моддаларига мувофиқ қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда алоҳида хусусиятга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхатини тасдиқлаши;
257-моддасига мувофиқ алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини;
378 ва 477-моддаларига мувофиқ ижодий таътиллар бериш тартиби ҳамда ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигини;
491-моддасига мувофиқ олти ойдан ортиқ давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлган айрим мавсумий ишларнинг рўйхатлари ва мазкур айрим мавсумий ишларнинг энг кўп давомийлигини белгилаши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Меҳнат шартномаларининг намунавий шакли 2-иловага мувофиқ;
Қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Алоҳида хусусиятга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Ижодий таътиллар бериш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Масофадан туриб ишловчи ходим билан ёзма меҳнат шартномасининг намунавий шакли 7-иловага мувофиқ;
Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлиги 8-иловага мувофиқ;
Олти ойдан ортиқ давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлган айрим мавсумий ишларнинг рўйхати 9-иловага мувофиқ;
Мавсумий ишларни бажариш тўғрисидаги меҳнат шартномасининг намунавий шакли 10-иловага мувофиқ;
Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги ёзма меҳнат шартномасининг намунавий шакли 11-иловага мувофиқ;
Уй ишчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 13-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 14-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
2-ИЛОВА
Меҳнат шартномаларининг намунавий шакли
________-сон меҳнат шартномаси
___________________ |
20___ йил "____" ___________ |
(шартнома тузилган жой) |
1. Ташкилот (ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар ва уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари)
(тўлиқ номи) |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
номидан, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб аталади ва фуқаро (Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин)
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
кейинги ўринларда "Ходим" деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
2. Ходим |
|
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
(ташкилот таркибий бўлинмаси, цех, бўлим, участка, лаборатория ва шу кабиларнинг номи) |
касби бўйича |
|
(ХАЛИКК бўйича касб, лавозимининг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси) |
лавозимига ишга қабул қилинади.
3. Шартнома |
ҳисобланади. |
|
(асосий иш, ўриндошлик ва бошқа) |
4. Шартнома муддати |
|
(номуайян муддатга, уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) |
5. Шартнома бўйича ишлаш бошланиши |
тамом бўлиши |
|
(меҳнат шартномаси муддатли тузилганда тўлдирилади) |
6. Синов муддати |
|
(синовсиз, синов муддати) |
7. Ходимнинг мажбуриятлари:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиш;
б) меҳнат шартномаси билан зиммасига юкланган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариш;
в) ички меҳнат тартибига риоя этиш;
г) меҳнат интизомига риоя этиш;
д) белгиланган меҳнат нормаларини бажариш;
е) меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиш;
ж) иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
з) иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаш;
и) инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу жумладан, учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиш;
к) бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслик;
л) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
8. Иш берувчининг мажбуриятлари:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиш;
б) ходимни меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаш;
в) ходимни ишга қабул қилишда, меҳнат жараёнида ва ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талаблари бузилишига йўл қўймаслик;
г) мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шакллари қўлланилишига йўл қўймаслик;
д) меҳнатни муҳофаза қилиш норматив талабларига мувофиқ бўлган меҳнат хавфсизлигини ва шарт-шароитларини таъминлаш;
е) ходимларни ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, асбоблар, техник ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш;
ж) ходимларга берилиши лозим бўлган иш ҳақини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, жамоа шартномасига, ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга, меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўлаш;
з) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда жамоа музокараларини олиб бориш, шунингдек, жамоа шартномасини тузиш;
и) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
9. Иш куни режими |
|
(иш вақтининг нормал давомийлиги; иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги; тўлиқсиз иш вақти) |
10. Ходим учун ____ кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига ____ соатгача этиб белгиланади.
11. Меҳнатга ҳақ тўлаш.
Ходимга қуйидагича ҳақ тўлаш белгиланади:
а) |
|
(аниқ суммадаги ёки ЯТС разряди кўрсатилган ҳолдаги ёхуд тушумдан олинган фоизлардаги миқдори) |
б) амалдаги қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар қуйидаги миқдорларда:
(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) |
(уларнинг миқдори) |
|
в) жамоа шартномаси шартлари билан назарда тутилган, шунингдек, берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва маблағлар доирасида иш берувчи томонидан белгиланадиган компенсация ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар ва тақдирловчи турдаги бошқа тўловлар;
(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) |
(уларнинг миқдори) |
|
12. Ходимга:
а) асосий таътил (меҳнат таътили) |
календарь кундан; |
б) қўшимча таътил |
календарь кундан иборат |
|
(номи) |
бўлган ҳақ тўланадиган йиллик таътил белгиланади.
13. Меҳнат шартномасининг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари, ижтимоий ҳимоя, имтиёзлар, кафолатлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган шартлари тарафлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амал қилади.
14. Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади, меҳнат шартномасининг бир нусхаси ходимга берилади, бошқаси иш берувчида сақланади.
Меҳнат шартномасининг реквизитлари:
Ходим |
Иш берувчи |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари) |
(ташкилот ёки бўлинма номи) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(манзили, телефон рақами) |
(жойлашган жойи, телефон рақами) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(ЖШШИР) |
(СТИР ва банк реквизитлари) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) |
|
_____________________________ |
_____________________________ |
(сана ва имзо) |
(сана, имзо ва муҳр) |
Изоҳ. Иш берувчида муҳр мавжуд бўлган тақдирда, мансабдор шахснинг меҳнат шартномасининг барча нусхаларидаги имзоси муҳр билан тасдиқланиши керак.
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қариндошларнинг бирга ишлашларини
чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга
йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат
ташкилотлари ходимларининг
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг ходимлари.
2. Қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари.
3. Темир йўл транспортининг линия ташкилотлари, йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, ушбу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.
4. Алоқадан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари.
5. Соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология ташкилотларининг шифокорлари.
6. Барча таълим ташкилотларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар.
7. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ меҳнат шартномаси тузилмайдиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари.
8. Театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг ижодий ходимлари.
9. Архивлар ходимлари, илмий муассасалар ходимлари, муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари.
10. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги тармоқ ташкилотларининг ходимлари.
11. Дала геология (экспедициялари, участкалари ва бошқа) ташкилотлари ходимлари.
12. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий ташкилотлар ходимлари.
13. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланадиган йўл ташкилотларининг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.
14. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.
15. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.
16. Магистрал қувурлар ўтказиш ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтирувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.
17. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик ташкилотлари ходимлари, ушбу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
4-ИЛОВА
Алоҳида хусусиятга эга бўлган
ишлардаги қисқартирилган иш куни
белгиланадиган ходимлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Касб ва лавозимлар
|
Иш куни муддати, соат*
|
I. ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ
|
||
1. |
Амбулатория-поликлиника муассасаларининг беморларнинг бутунлай амбулатория қабулида банд бўлган шифокорлари. |
5,5 |
2. |
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) ва врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) шифокорлари. |
5,5 |
3. |
Поликлиникаларнинг стоматолог-шифокорлари, тиш шифокорлари ва тиш шифокорлари-протезистлари. |
5,5 |
4. |
Бутун иш вақти давомида 200 ваттдан баланд қувватдаги ультра қисқа тўлқинли частотадаги тиббиёт генераторлари (УҚТЧ)да ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари. |
5,5 |
5. |
Анестезиология-реанимация бўлимлари (гуруҳлари) ҳамда реанимация ва интенсив терапия палаталарининг шифокори, ўрта ва кичик тиббий ходимлар (шифокор-лаборант ва лаборантдан ташқари). |
5,5 |
II. ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР
|
||
6. |
1 - 4 синфлар ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари, ўқитувчи-дефектологлари, академик лицейларнинг логопедлик хоналари мудирлари. |
18** |
7. |
Барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5 - 11 синфлари ўқитувчилари, академик лицейлар ва бошқа профессионал таълим муассасалари умумтаълим фанлари ўқитувчилари. |
20** |
8. |
Профессионал таълим муассасаларининг барча ихтисосликлари ўқитувчилари. |
йилига 800 соат |
9. |
Тўгараклар, студиялар ва дарсдан ташқари ва мактабдан ташқари ишларнинг бошқа шакллари раҳбарлари; чет тили, стенография; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқий, бадиий, хореография таълими мактабларининг 3 - 5 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган санъат мактаблари (болалар мусиқий ва бадиий, хореография ва бошқа мактаблар)нинг 5 - 7 синфлари ўқитувчилари; мусиқий ва бадиий ўрта мактаб ва мактаб-интернатлар 1 - 11 синфларининг махсус фанлар ўқитувчилари; болалар бадиий мактаблари ва ўқитиш муддати тўрт йил бўлган умумий бадиий таълим мактабларининг 1 - 4 синфлари ўқитувчилари; соғлиқни сақлаш, тиббий-ижтимоий муассасаларининг ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектологлари ва логопедлари; умумий ўрта мактабларининг бошланғич синфлари ва мактабгача тарбия ташкилотларидаги чет тили бўйича машғулотлар гуруҳлари ўқитувчилари. |
18** |
10. |
Эшитиш хоналарининг ўқитувчи-дефектологлари, ташкилот ходимлари рўйхатида болалар гуруҳига бу лавозим кўзда тутилган мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ва ўқитувчи дефектологлари; мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда барча тур ва номдаги болалар уйларининг ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедлари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореография таълими мактабларининг 1-2 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган болалар мусиқа, бадиий, хореография мактаблари 1 - 4 синфларининг ўқитувчилари; мусиқа раҳбарлари; болалар уйларининг логопедлари; концертмейстерлар, аккомпаниаторлар ва маданий тадбирлар ташкилотчилари. |
24** |
11. |
Жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия ташкилотларининг тарбиячилари. |
25** |
12. |
Барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва болалар уйларининг, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари тарбиячилари; мактаб-интернатлар, барча тур ва номдаги болалар уйлари, куни узайтирилган мактаб (гуруҳ)лар ва мусиқий тарбияланувчилар мактаблари, алоҳида тарбияга муҳтож болалар ва ўсмирлар учун махсус мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, тарбия-меҳнат колониялари, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари тарбиячилари; жисмоний тарбия йўриқчилари, эшитиш хоналарининг йўриқчилари. |
30** |
13. |
Барча тур ва номдаги мактабгача таълим ташкилотлари, болалар уйлари, мактабдан ташқари ташкилотларнинг тарбиячилари. |
36** |
14. |
Сил касаллигининг оз ва тўхтаётган шакллари билан хасталанган ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун ўқув тарбия ташкилотларининг етакчилари, ёрдамчи тарбиячилари. |
36** |
15. |
Олий таълим ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи-профессорлар таркиби. |
36** |
III. БОШҚА ХОДИМЛАР
|
||
16. |
Телевидение ва радиоэшиттириш сухандони ва овоз режиссёри. |
6 |
17. |
Имо-ишора тили таржимонлари. |
36*** |
*) Беш кунлик иш ҳафтасида ҳисобланаётган давр (ҳафта, ой, йил) учун иш вақти меъёри сақланади.
**) Иш ҳафтаси муддати, соатларда.
***) Иш ҳафтаси муддати, соатларда. Таржимонларга ҳар 30 дақиқада 10 дақиқадан кам бўлмаган танаффус берилади, 1 соатдан узоқ давом этадиган тадбирларга камида икки нафар таржимон жалб қилинади ва уларга тўлиқ иш ҳақи тўланади.
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
7-ИЛОВА
Масофадан туриб ишловчи ходим билан
ёзма меҳнат шартномасининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
________-сон меҳнат шартномаси
___________________ |
20___ йил "____" ___________ |
(шартнома тузилган жой) |
1. Ташкилот (ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар ва уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари)
(тўлиқ номи) |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
номидан, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб аталади ва фуқаро (Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин)
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
кейинги ўринларда "Ходим" деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
2. Ходим |
|
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
(ташкилот таркибий бўлинмаси, цех, бўлим, участка, лаборатория ва шу кабиларнинг номи) |
касби бўйича |
|
(ХАЛИКК бўйича касб, лавозимининг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси) |
лавозимига ишга қабул қилинади.
3. Шартнома |
ҳисобланади. |
|
(асосий иш, ўриндошлик ва бошқа) |
4. Шартнома муддати |
|
(номуайян муддатга, уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) |
5. Шартнома бўйича ишлаш бошланиши |
тамом бўлиши |
|
(меҳнат шартномаси муддатли тузилганда тўлдирилади) |
6. Синов муддати |
|
(синовсиз, синов муддати) |
7. Ходимнинг мажбуриятлари:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиш;
б) меҳнат шартномаси билан зиммасига юкланган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариш;
в) ички меҳнат тартибига риоя этиш;
г) меҳнат интизомига риоя этиш;
д) белгиланган меҳнат нормаларини бажариш;
е) меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиш;
ж) иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
з) иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаш;
и) инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу жумладан, учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиш;
к) бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслик;
л) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
8. Иш берувчининг мажбуриятлари:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиш;
б) ходимни меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаш;
в) ходимни ишга қабул қилишда, меҳнат жараёнида ва ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талаблари бузилишига йўл қўймаслик;
г) мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шакллари қўлланилишига йўл қўймаслик;
д) меҳнатни муҳофаза қилиш норматив талабларига мувофиқ бўлган меҳнат хавфсизлигини ва шарт-шароитларини таъминлаш;
е) ходимларни ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, асбоблар, техник ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш;
ж) ходимларга берилиши лозим бўлган иш ҳақини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, жамоа шартномасига, ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга, меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўлаш;
з) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда жамоа музокараларини олиб бориш, шунингдек, жамоа шартномасини тузиш;
и) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
Ходим тариф ставкаси (лавозим маоши) |
(аниқ суммада миқдори) |
Қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар |
. |
9. Масофадан туриб ишлаш жадвали:
Иш кунлари
|
Иш соатлари |
Иш соатларининг даврийлиги |
|
||
|
10. Иш куни режими |
|
(иш вақтининг нормал давомийлиги; иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги; тўлиқсиз иш вақти) |
11. Ходим учун ____ кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига ____ соатгача этиб белгиланади.
12. Меҳнатга ҳақ тўлаш.
Ходимга қуйидагича ҳақ тўлаш белгиланади:
а) |
|
(аниқ суммадаги ёки ЯТС разряди кўрсатилган ҳолдаги ёхуд тушумдан олинган фоизлардаги миқдори) |
б) амалдаги қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар қуйидаги миқдорларда:
(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) |
(уларнинг миқдори) |
|
в) жамоа шартномаси шартлари билан назарда тутилган, шунингдек, берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва маблағлар доирасида иш берувчи томонидан белгиланадиган компенсация ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар ва тақдирловчи турдаги бошқа тўловлар;
(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) |
(уларнинг миқдори) |
|
13. Ходимга:
а) асосий таътил (меҳнат таътили) |
календарь кундан; |
б) қўшимча таътил |
календарь кундан иборат |
|
(номи) |
бўлган ҳақ тўланадиган йиллик таътил белгиланади.
14. Меҳнат шартномасининг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари, ижтимоий ҳимоя, имтиёзлар, кафолатлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган шартлари тарафлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амал қилади.
15. Иш берувчи (ёки унинг масъул вакили) ходимга ахборот-телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги
орқали |
|
(телефон, факс, веб-сайт иловалар ва бошқа дастурлар номи) |
вазифаларни (топшириқларни) юборади.
16. Ходим меҳнат вазифалари (топшириқларни) бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни
(телефон, факс, веб-сайт, мобиль иловалар ва бошқа дастурлар) |
орқали иш берувчига (ёки унинг масъул вакилига) |
(кун, ҳафта ёки ойнинг санаси аниқ вақти кўрсатилади) |
тақдим этади.
17. Меҳнат шартнома кучга киргандан сўнг иш берувчи томонидан ходимга меҳнат вазифаларини бажариш учун керак бўладиган қуйидаги асбоб-ускуналар ва (ёки) ташкилий техника билан таъминлайди:
(асбоб-ускуналар рўйхати) |
18. Иш берувчи томонидан ходимга меҳнат вазифаларини бажариш учун керак бўладиган асбоб-ускуналар ва (ёки) ташкилий техника топшириш ва қабул қилиш далолатнома орқали берилади ҳамда меҳнат шартнома бекор қилинганда ёки масофадан туриб ишлаш тартиби ўзгартирилганда шундай тартибда қайтарилади.
19. Ходим тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига ишониб топширилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
20. Ходимнинг айби билан унга берилган асбоб-ускуналар ва техникалар бузилганлиги туфайли иш берувчига етказилган зарар ходим томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қопланади.
21. Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади, меҳнат шартномасининг бир нусхаси ходимга берилади, бошқаси иш берувчида сақланади.
Меҳнат шартномасининг реквизитлари:
Ходим |
Иш берувчи |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари) |
(ташкилот ёки бўлинма номи) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(манзили, телефон рақами) |
(жойлашган жойи, телефон рақами) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(ЖШШИР) |
(СТИР ва банк реквизитлари) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) |
|
_____________________________ |
_____________________________ |
(сана ва имзо) |
(сана, имзо ва муҳр) |
Изоҳ. Иш берувчида муҳр мавжуд бўлган тақдирда, мансабдор шахснинг меҳнат шартномасининг барча нусхаларидаги имзоси муҳр билан тасдиқланиши керак.
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги
ишларда банд бўлган ходимлар учун иш
вақтининг чекланган давомийлиги
Т/р |
Ишларнинг номи
|
Иш куни муддати, соат
|
1 |
2
|
3
|
РАНГЛИ ВА НОЁБ МЕТАЛЛАР РУДАСИНИ, ШУНИНГДЕК, ОЛМОС ХОМ АШЁСИНИ ВА ПЛАВИК ШПАТИНИ БОЙИТИШ, НИОБИТ (ЛОПАРИТ) РУДАСИДАН ТАШҚАРИ
|
||
1. |
Лаборант-рентгеноструктурачи (рентген аппаратига хизмат кўрсатувчи) |
5 |
СИМОБ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
|
||
2. |
Конденсаторчи |
4 |
3. |
Симобни пешловчи: |
|
а) |
қўл билан |
4 |
б) |
механик усулда |
4 |
САРИҚ ФОСФОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
|
||
4. |
Ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар (кейинги ўринларда - МТХ), майдалаш-қуритиш бўлими ишчилари ва муҳандис-техник ходимларидан ташқари |
4 |
КАЛЬЦИЙ КАРБИДИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
|
||
5. |
Эритиш аппаратчиси, шихта тайёрловчи, электродчи, карбид қуювчи, механизациялашмаган печлардаги бригадирлар ва смена МТХлари |
5 |
НИКЕЛЬ КАРБОНИЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
|
||
6. |
Ишчилар ва смена МТХлари |
4 |
ГРАНОЗАН, МЕРКУРАН, МЕРКУРБЕНЗОЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
|
||
7. |
Симобни қабул қилиб олиш, амальгамлар тайёрлаш, диэтилсимоб, этилмеркурхлорид, этилмеркурфосфат синтезлаш, аралаштириш, идишга жойлаш ва бутлаш кўмир регенерацияси оқова сувларини тозалаш бўлимларида бевосита банд бўлган ишчилар ва смена МТХлари |
4 |
8. |
Санитария ва тозалаш махсус машина ва жиҳозларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича механик (техник), санитария кўригидан ўтказувчи дезактиваторчи, чилангар-сантехник (санитария назорати хизмати) |
4 |
ЭТИЛ СУЮҚЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ)
|
||
9. |
Ишчилар ва смена МТХлари |
4 |
10. |
Қайтариладиган идишларга ишлов бериш бўлими ишчилари ва смена МТХлари |
4 |
11. |
Цехлардаги ишлаб чиқариш оқова сувлари ва газларини тозалаш ҳамда улардан фойдаланиш ишчилари ва смена МТХлари |
4 |
ОВҚАТ МАҚСАДЛАРИ УЧУН ҚАЙТА ИШЛАНМАЙДИГАН БАЛИҚ, ДЕНГИЗ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ГЎШТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА УТИЛИЗАЦИЯ ЦЕХЛАРИ ВА БЎЛИМЛАРИ
|
||
12. |
Ўлаксалар ва конфискатларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи ишчилар ва смена МТХлари |
5 |
МЕТРОПОЛИТЕНДАН ФОЙДАЛАНИШ (туннелларда фақат тунги вақтларда доимий ишлаш)
|
||
Ишчилар: |
||
13. |
Темир йўл транспорти корхоналари ва метрополитенлар бригадири (бевосита ишловчи) |
5 |
14. |
Эскалаторлар тутқичларини тузатишда банд бўлган резина буюмларнинг вулканизаторчиси ва тузатувчиси |
5 |
15. |
Дренажчи |
5 |
16. |
Тоннель иншоотлари асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган бўёқчи, сувоқчи, дурадгор, чилангар-таъмирловчи |
5 |
17. |
Зумпф агрегати машинисти |
5 |
18. |
Ювиш қурилмаси машинисти, компрессор қурилмалари машинисти, компрессор қурилмалари машинисти ёрдамчиси |
5 |
19. |
Мотовоз машинисти, дрезина ҳайдовчиси, дрезина ҳайдовчиси ёрдамчиси (хўжалик поездларида ишловчи ўринбосарлари) |
5 |
20. |
Темир йўл монтёри, стрелкачи |
5 |
21. |
Мармар билан қопловчи, қопловчи-плиткачи, қопловчи-силлиқловчи |
5 |
22. |
Сунъий иншоотлар ва темир йўл кузатувчиси, темир йўл таъмирлаш бўйича ишчи |
5 |
23. |
Нуқсон аниқлаш араваси оператори, темир йўл ўлчовлари оператори ва уларнинг ёрдамчилари |
5 |
24. |
Асбоб тарқатувчи, омборчи |
5 |
25. |
Зумпф агрегати чилангари |
5 |
26. |
Тоннель ишчиси |
5 |
27. |
Кабель тармоқлари бўйича электрмонтажчи, иккиламчи занжирлар бўйича электрмонтажчи, ёритиш ва ёритиш тармоқлари бўйича электрмонтажчи, электр қуввати тармоқлари ва жиҳозлари бўйича электрмонтажчи |
5 |
28. |
Диспетчерлик қурилмаси ва телеавтоматика электромонтёри, электр жиҳозларни таъмирловчи электромонтёр, электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр |
5 |
29. |
Алоқачи (алоқа электромонтёри), сигнализация, марказлаштириш, блокировкалаш қурилмалари электромонтёри |
5 |
30. |
Катта уста, уста, уста ёрдамчиси |
5 |
31. |
Катта электромеханик, электромеханик |
5 |
32. |
Катта техник-маркшейдер, техник-маркшейдер (геодезия-маркшейдерлик ишларида) |
5 |
БИОПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
|
||
33. |
Ҳайвонлар ўлаксаларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш бўйича утилизация қурилмаларидаги ишларда доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар |
5 |
ВЕТЕРИНАРИЯ
|
||
34. |
Утилизация қилиш корхоналарида ҳайвонлар ва конфискатлар ўлаксаларини зарарсизлантириш, ташиш ва утилизация қилишда доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар |
5 |
МУРДАЛАР ВА МУРДА МАТЕРИАЛЛАРИ БИЛАН ИШЛАШДА БАНД БЎЛГАН ХОДИМЛАР
|
||
35. |
Врач (шу жумладан, врач-бўлим, лаборатория раҳбари), ўрта ва кичик тиббий ходим, ишлаб чиқариш хоналари фарроши |
5 |
36. |
Илмий-тадқиқот институтларининг, клиникаларининг прозектор ва мурдахоналарда ишловчи ходимлари, шунингдек, мурдалар ва мурда материаллари билан доимий ишлаш чоғидаги нормал, патологик ва топографик анатомия, суд тиббиёти ва оператив жарроҳлик кафедралари ходимлари |
5 |
СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА БЮРОСИ
|
||
37. |
Давлат тиббий суд эксперт мутахассиси (эксперти), суд эксперт-мутахассис (эксперт) тузилмавий бўлинма (бошқарма, бўлим, сектор) бошлиғи, ўрта ва кичик тиббий ходим |
5 |
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТИББИЙ ХОДИМЛАРИНИНГ УМУМИЙ КАСБЛАРИ
|
||
38. |
Лабораториялар, бўлинмалар ва бўлимларнинг мурда қонини ва мурда тўқималарини тайёрлаш ва консервациялашда банд бўлган ходимлари |
5 |
ГАММА-НУРЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ СИФАТИДА РАДИОАКТИВ МОДДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
|
||
39. |
Гамма-терапияда ва экспериментал гамма-нурлантиришда бевосита банд бўлган ходимлар: |
|
а) |
радиоактив препаратлар қўлланган беморларга хизмат кўрсатиш палаталарида |
5 |
б) |
гамма-қурилмалар билан ишловчилар |
5 |
в) |
радиоманипуляция кабинетларида ва лабораторияларида гамма-препаратлар, билан ишловчилар |
4 |
РЕНТГЕНЛИ НУРЛАНИШ
|
||
40. |
Рентген спектрал, рентген тузилмали таҳлил, саноат рентгенографияси қурилмаларида ва рентген панжаралари растрларини назорат қилишда бевосита банд бўлган ходимлар |
5 |
41. |
Рентген диагностикасида, флюрографияда, визуал назоратли ротацион рентген терапияси қурилмасида бевосита банд бўлган ходимлар |
5 |
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
9-ИЛОВА
Олти ойдан ортиқ давр (мавсум)
ичида амалга оширилиши мумкин
бўлган айрим мавсумий ишлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Мавсумий ишлар йўналиши
|
Мавсумий ишларнинг тури
|
1. |
Қишлоқ хўжалиги |
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (дала ва полиз ишлари ўсимликларнинг вегетация даврига қараб) |
кўчатлар ва кўчат маҳсулотларини етиштириш |
||
уруғлик ва кўчат маҳсулотларини экиш ва сотиш учун тайёрлаш |
||
экинлар ва кўчатларни парваришлаш |
||
бегона ўтлар ва зараркунандалардан ўсимликларни ҳимоя қилиш |
||
ҳосилни йиғиш ва сақлаш, жойларга ташиш |
||
ўсимлик маҳсулотларини сақлаш учун тайёрлаш |
||
ўсимликларни ҳимоя қилиш |
||
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш ва қайта ишлаш (қадоқлаш, консервалаш) |
||
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш (шу жумладан, музлаткичда) |
||
2. |
Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш |
декоратив гуллар экиш ва уларни парваришлаш |
марказий хиёбонларда манзарали дарахтларга шакл бериш ва бегона ўтларни тозалаш |
||
3. |
Қурилиш таъмирлаш, уй-жой коммунал хўжалигида |
кўп квартирали уйларда иссиқлик энергияси етказиб бериш тармоқларини таъмирлаш (иситиш мавсумидан ташқари вақтда профилактика учун) |
4. |
Чорвачилик |
чорва молларини боқиш |
чорва ҳайвонларни озиқлантириш, суғориш ва ўтлатиш |
||
чорва ҳайвонлар учун ажратилган хоналарни дезинфекция қилиш |
||
чорва ҳайвонларини даволаш ва сунъий уруғлантириш |
||
ҳайвонлар туғишига кўмаклашиш |
||
гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш |
||
5. |
Балиқчилик йўналиши |
балиқларга озуқа (ем) бериш |
балиқ ҳовузларини тозалаш |
||
балиқ уруғини (чавоғ) етиштириш |
||
балиқ маҳсулотларини овлаш ва уларни қайта ишлаш |
||
6. |
Ўрмон хўжалиги |
доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш |
ўрмонни ўстириш ва қайта тиклаш |
Изоҳ. Ушбу рўйхатдаги мавсумий ишларнинг энг кўп давомийлиги ўн бир ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Мазкур рўйхатда кўрсатилмаган олти ойдан ортиқ давр (мавсум) ичида амалга ошириладиган мавсумий ишларда банд бўлган ходимлар мавсумий ходимлар ҳисобланмайди.
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
10-ИЛОВА
Мавсумий ишларни бажариш тўғрисидаги
меҳнат шартномасининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
_____-сон меҳнат шартномаси
______________________ |
20___ йил "____" ______________ |
(тузилган жойи) |
1. |
|
(ташкилот тўлиқ номи ва раҳбарининг фамилияси, исми ва отасини исми) |
(иш берувчи) номидан ва фуқаро |
|
(фамилияси, исми ва отасини исми) |
(ходим) ўртасида мазкур шартнома тузилди.
2. Иш жойи |
. |
(корхона таркибий бўлинмаси, цех, участка ва шу кабиларнинг номи) |
3. Лавозими (касби) |
. |
4. Меҳнат вазифаси |
. |
(ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури) |
5. Ишнинг мавсумий хусусиятининг шарти |
6. Шартнома муддати |
. |
(мавсумнинг давомийлигидан ошмайдиган аниқ муддат кўрсатилади) |
7. Шартнома бўйича ишни бошлаш |
20___ йил "____" _________________ |
8. Меҳнатга ҳақ тўлаш |
|
(вақтбай, ишбай ёки бошқа мезон) |
асосида амалга оширилади. |
Ходим тариф ставкаси (лавозим маоши) |
. |
(аниқ суммада миқдори) |
Қўшимча тўловлар |
. |
9. Иш режими |
. |
10. Шартнома бир хил кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади, бир нусхаси ходимда, бошқаси иш берувчида сақланади.
Меҳнат шартномасининг реквизитлари:
Ходим |
Иш берувчи |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари) |
(ташкилот ёки бўлинма номи) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(манзили, телефон рақами) |
(жойлашган жойи, телефон рақами) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(ЖШШИР) |
(СТИР ва банк реквизитлари) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) |
|
_____________________________ |
_____________________________ |
(сана ва имзо) |
(сана, имзо ва муҳр) |
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
11-ИЛОВА
Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор
ўртасидаги ёзма меҳнат шартномасининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
________-сон меҳнат шартномаси
___________________ |
20___ йил "____" ___________ |
(шартнома тузилган жой) |
1. |
|
(якка тартибдаги тадбиркорнинг ЖШШИР, фамилияси, исми ва отасини исми) |
номидан, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб аталади ва фуқаро (Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин)
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
кейинги ўринларда "Ходим" деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
2. Ходим |
|
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
касби бўйича |
|
(ХАЛИКК бўйича касб, лавозимининг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси) |
лавозимига ишга қабул қилинади.
3. Шартнома |
ҳисобланади. |
|
(асосий иш, ўриндошлик ва бошқа) |
4. Шартнома муддати |
|
(номуайян муддатга, уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) |
5. Шартнома бўйича ишлаш бошланиши |
тамом бўлиши |
|
(меҳнат шартномаси муддатли тузилганда тўлдирилади) |
6. Синов муддати |
|
(синовсиз, синов муддати) |
7. Ходимнинг мажбуриятлари:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиш;
б) меҳнат шартномаси билан зиммасига юкланган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариш;
в) ички меҳнат тартибига риоя этиш;
г) меҳнат интизомига риоя этиш;
д) белгиланган меҳнат нормаларини бажариш;
е) меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиш;
ж) иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
з) иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаш;
и) инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу жумладан, учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиш;
к) бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслик;
л) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
8. Иш берувчининг мажбуриятлари:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиш;
б) ходимни меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаш;
в) ходимни ишга қабул қилишда, меҳнат жараёнида ва ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талаблари бузилишига йўл қўймаслик;
г) мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шакллари қўлланилишига йўл қўймаслик;
д) меҳнатни муҳофаза қилиш норматив талабларига мувофиқ бўлган меҳнат хавфсизлигини ва шарт-шароитларини таъминлаш;
е) ходимларни ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, асбоблар, техник ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш;
ж) ходимларга берилиши лозим бўлган иш ҳақини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, жамоа шартномасига, ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга, меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўлаш;
з) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда жамоа музокараларини олиб бориш, шунингдек, жамоа шартномасини тузиш;
и) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
9. Иш куни режими |
|
(иш вақтининг нормал давомийлиги; иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги; тўлиқсиз иш вақти) |
10. Ходим учун ____ кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига ____ соатгача этиб белгиланади.
11. Меҳнатга ҳақ тўлаш.
Ходимга қуйидагича ҳақ тўлаш белгиланади:
а) |
|
(аниқ суммадаги ёки ЯТС разряди кўрсатилган ҳолдаги ёхуд тушумдан олинган фоизлардаги миқдори) |
б) амалдаги қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар қуйидаги миқдорларда:
(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) |
(уларнинг миқдори) |
|
в) жамоа шартномаси шартлари билан назарда тутилган, шунингдек, берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва маблағлар доирасида иш берувчи томонидан белгиланадиган компенсация ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар ва тақдирловчи турдаги бошқа тўловлар;
(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) |
(уларнинг миқдори) |
|
12. Ходимга:
а) асосий таътил (меҳнат таътили) |
календарь кундан; |
б) қўшимча таътил |
календарь кундан иборат |
|
(номи) |
бўлган ҳақ тўланадиган йиллик таътил белгиланади.
13. Мазкур меҳнат шартнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида назарда тутилган асослардан ташқари, иш берувчи қуйидаги асосларга кўра бекор қилишга ҳақлидир:
; |
. |
14. Меҳнат шартнома ходим томонидан қуйидаги меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузганда, иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишини мумкин:
ишга узрсиз сабаблар билан чиқмаслик (ишда узрсиз сабаблар билан иш куни мобайнида узлуксиз ёки вақти-вақти билан жами ____ соатдан кўпроқ бўлмаганлик);
ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп воситаларни истеъмол қилиб келиш, буни гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки тиббий хулоса тасдиқлаган бўлса;
иш жойида корхонанинг мол-мулкини ўғирлаш, буни гувоҳлар тасдиқлаган бўлса;
ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари бузилиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳақ тўлаш миқдорининг ____ баравар ҳажмида моддий зарар етказилиши;
. |
15. Иш берувчи томонидан ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатлари
. |
16. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари:
; |
. |
17. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тўланадиган компенсация тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари:
; |
. |
18. Иш берувчи фаолияти тўхтатиб турилган ҳолларда ходимнинг ўртача иш ҳақи икки ҳафта давомида сақланиб қолади. Мазкур миқдордаги пулли компенсация иш берувчининг фаолиятининг бир ҳафтадан ортиқ давом этган тўхтатиб турилиши даврида, ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилган тақдирда ҳам тўланади.
19. Ходим тузилган меҳнат шартномасини иш берувчини етти календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли.
20. Меҳнат шартномасининг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари, ижтимоий ҳимоя, имтиёзлар, кафолатлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган шартлари тарафлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амал қилади.
21. Ушбу меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан бири иш берувчида қолади, иккинчиси ходимга берилади, учинчиси эса иш берувчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ хизмати органига тақдим этилади.
Меҳнат шартномасининг реквизитлари:
Ходим |
Иш берувчи |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари) |
(ташкилот ёки бўлинма номи) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(манзили, телефон рақами) |
(жойлашган жойи, телефон рақами) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(ЖШШИР) |
(СТИР ва банк реквизитлари) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) |
|
_____________________________ |
_____________________________ |
(сана ва имзо) |
(сана, имзо ва муҳр) |
Изоҳ. Иш берувчида муҳр мавжуд бўлган тақдирда, мансабдор шахснинг меҳнат шартномасининг барча нусхаларидаги имзоси муҳр билан тасдиқланиши керак.
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
12-ИЛОВА
Уй ишчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
________-сон меҳнат шартномаси
___________________ |
20___ йил "____" ___________ |
(шартнома тузилган жой) |
1. |
|
(жисмоний шахс фамилияси, исми ва отасини исми) |
(кейинги ўринларда - иш берувчи деб аталади) ва фуқаро |
(фамилияси, исми ва отасини исми, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин) |
(кейинги ўринларда - уй ишчиси деб аталади) мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
2. Уй ишчиси |
(бажариладиган ишнинг ва кўрсатиладиган хизматнинг аниқ тури) |
касби бўйича |
ишга қабул қилинади. |
|
(асосий ёки ўриндошлик бўйича) |
3. Шартнома муддати |
|
(номуайян муддатга, уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) |
4. Шартнома бўйича ишлаш бошланиши |
тамом бўлиши |
|
(меҳнат шартномаси муддатли тузилганда тўлдирилади) |
5. Синов муддати |
|
(синовсиз, синов муддати) |
6. Уй ишчисининг мажбуриятлари:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиш;
б) меҳнат шартномаси билан зиммасига юкланган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариш;
в) белгиланган меҳнат нормаларини бажариш;
г) меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиш;
д) иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан, учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
е) иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаш;
ж) иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан, учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
з) иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаш;
и) инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар қилиши;
. |
|
(бошқа мажбуриятлар) |
к) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
7. Иш берувчининг мажбуриятлари:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда хавфсизлик шартларига риоя этиши;
б) уй ишчисини меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаши;
в) меҳнатни муҳофаза қилиш норматив талабларига мувофиқ бўлган меҳнат хавфсизлигини ва шарт-шароитларини, ходимни ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, асбоблар, техник ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаши;
г) уй ишчисига иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўлаши;
д) ўз меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ходимларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ҳамда шартларда қоплаши;
е) иш берувчи уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилганда меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда иш берувчининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
. |
|
(уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мажбуриятлар) |
ж) меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
8. Тарафлар меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳуқуқларга ва бошқа мажбуриятларга эга бўлади.
Қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар |
. |
9. Иш куни режими |
|
(иш вақтининг нормал давомийлиги; иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги; тўлиқсиз иш вақти) |
10. Уй ишчиси учун ____ кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига ____ соатгача этиб белгиланади.
11. Меҳнатга ҳақ тўлаш.
Уй ишчисига қуйидагича ҳақ тўлаш белгиланади:
а) |
|
(аниқ суммаи) |
б) компенсация ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар ва тақдирловчи турдаги бошқа тўловлар;
(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) |
(уларнинг миқдори) |
|
12. Ходимга:
а) асосий таътил (меҳнат таътили) |
календарь кундан; |
б) қўшимча таътил |
календарь кундан иборат |
|
(номи) |
бўлган ҳақ тўланадиган йиллик таътил белгиланади.
13. Мазкур меҳнат шартнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида назарда тутилган асослардан ташқари, иш берувчи қуйидаги асосларга кўра бекор қилишга ҳақлидир:
икки ва ундан ортиқ маротаба ўз меҳнат мажбуриятларини сифатсиз ёки лозим даражада бажармаганлиги;
; |
. |
14. Меҳнат шартнома уй ишчиси томонидан қуйидаги меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишини мумкин:
ишга узрсиз сабаблар билан чиқмаслик (ишда узрсиз сабаблар билан иш куни мобайнида узлуксиз ёки вақти-вақти билан жами ____ соатдан кўпроқ бўлмаганлик);
ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп воситаларини истеъмол қилиб келиш, буни гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки тиббий хулоса тасдиқлаган бўлса;
иш берувчининг мол-мулкини ўғирлашни содир этиш, буни гувоҳлар тасдиқлаган бўлса;
уй ишчиси томонидан меҳнат мажбуриятлари бузилиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳақ тўлаш миқдорининг баравар ҳажмида моддий зарар етказилиши;
. |
15. Иш берувчи томонидан уй ишчисини меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатлари
. |
16. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда уй ишчисига тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари:
; |
. |
17. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, уй ишчиси тўланадиган компенсация тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари:
; |
. |
18. Уй ишчиси тузилган меҳнат шартномасини иш берувчини етти календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли.
19. Уй ишчисини ҳар кунлик ёки ҳар ҳафталик дам олиш ёхуд йиллик меҳнат таътиллари даврида уй хўжалигида ёки уй хўжалиги аъзолари билан қолишга мажбурлаш тақиқланади.
20. Уй ишчиси ва иш берувчи ўртасидаги ўзаро келишув асосида тартибга солинмаган якка тартибдаги меҳнат низолари суд тартибида ҳал этилади.
21. Уй ишчиси билан меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан бири иш берувчининг яшаш жойидаги солиқ хизмати органига тақдим этилади, иккинчиси иш берувчида қолади, учинчиси эса уй ишчисига берилади.
Меҳнат шартномасининг реквизитлари:
Ходим |
Иш берувчи |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари) |
(фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(манзили, телефон рақами) |
(манзили, телефон рақами) |
__________________________________________ |
__________________________________________ |
(ЖШШИР) |
(ЖШШИР) |
__________________________________________ |
|
(шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) |
|
_____________________________ |
_____________________________ |
(сана ва имзо) |
(сана, имзо) |
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
13-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларида:
1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида жойлашган ёлланма меҳнатдан фойдаланаётган иш берувчиларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ёки ишлаётган ҳамда меҳнат жароҳати олган ходимларга жорий этилади";
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"8. Белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори* оширилганда, соғлиқнинг шикастланиши билан боғлиқ зарар ёки боқувчисининг вафоти билан боғлиқ равишда бериладиган йўқотилган иш ҳақи, бошқа тўловларни қоплаш суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда кўпайтирилади.
*) Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори";
11, 15, 16, 27 ва 54-бандлардаги "пенсияни ҳисоблашнинг базавий" сўзлари "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам" сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги "Балоғатга" сўзи "Вояга" сўзи билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"асосий иш жойи - қонунчиликка мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарча) юритиладиган ташкилот";
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:
паспортни ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни ёки идентификацияловчи ID-картасини;
меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;
меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини тақдим этиши шарт";
9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин.
2024 йил 14 ноябрдаги
758-сон қарорига
14-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб
эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарорига илованинг 10-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 31 октябрдаги 375-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 26 майдаги 135-сон қарорига илованинг 4-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 17 июндаги 168-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси кенгашнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сената кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 30 сентябрдаги 875-1/554-1-сон қўшма қарори)" 2009 йил 27 октябрдаги 283-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджета параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)" 2018 йил 22 майдаги 384-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори)" 2020 йил 13 июлдаги 440-сон қарорига илованинг 1-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 4-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига 1-иловага 1-илова.
12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 22-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 15 ноябрь