ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Ноябрь, 2024 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.11.2024 й. 758-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 14 ноябрдаги

758-сон қарорига

5-ИЛОВА



Алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача

иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига

хос хусусиятлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда, уни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган даврда иш вақти тўлиқ ишлаб берилмаганда, ушбу даврда иш ҳақи бўлмаганда ва бошқа алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш - ишлаб чиқариш (иш) шароитларига кўра иш берувчида ушбу тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш вақтининг кунлик ёки ҳафталик давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаганда, жорий этиладиган (ой, чорак ва бошқа бир йилгача) иш вақтини ҳисобга олишнинг тури;


иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш даври - иш вақти кунлик нормасига амал қилинмайдиган, узоқроқ муддатга (бир ой, чорак, ярим йил, лекин бир йилдан ошмаган муддат) амал қилинадиган, ишнинг кунлик ёки ҳафталик муддати ўзгариши мумкин ва натижада пайдо бўлган ортиқча ишлаганлик ёки нормада ишламаслик ҳолатлари ҳисоб-китоб давридаги мувозанатлашадиган давр;


ўртача иш ҳақи (ўртача ойлик иш ҳақи) - ходим қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган ёхуд ўз ихтиёрига зид тарзда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобланган иш ҳақи;


ҳисоб-китоб даври - ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган давр.


3. Қонунчилик ҳужжатларида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши ёки тўланиши назарда тутилган ҳолларда тўлиқ календарь ой учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш тартибига асосан ва тўлиқ бўлмаган календарь ойдаги иш кунлари учун ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаш тартибига асосан ҳисобланади.



2-БОБ. ИШ ВАҚТИ ЖАМЛАБ ҲИСОБГА ОЛИНГАНДА,

ХОДИМЛАРНИНГ ЎРТАЧА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


4. Иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун ўртача соатлик иш ҳақи қўлланилади, ходимга таътил учун ҳақ тўлаш ва фойдаланмаган таътил учун пулли компенсация тўлаш бундан мустасно.


5. Ўртача соатлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 257-моддаси учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақи суммасини ушбу даврда ишлаб берилган соатлар сонига бўлиш ҳамда ўртача иш ҳақи сақланиб қолинган даврдаги иш соатларига кўпайтириш орқали белгиланади.


6. Иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда, уни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган даврда иш вақти тўлиқ ишлаб берилмаганда, ушбу даврда иш ҳақи бўлмаганда ходимнинг тариф ставкаси (маоши)ни ушбу даврда ишлаб берилган соатлар сонига бўлиш ҳамда ўртача иш ҳақи сақланиб қолинган даврдаги иш соатларига кўпайтириш орқали белгиланади.


7. Ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолинган даврдаги иш соатлари иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, иш режимини белгиловчи жадвал ва бошқа ички ҳужжатларда белгиланади.



3-БОБ. ТАЪТИЛ ВАҚТИДА САҚЛАНИБ

ҚОЛИНАДИГАН ЎРТАЧА ИШ ҲАҚИ

МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


8. Ходимга ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш ва фойдаланмаган таътил учун пулли компенсация тўлаш учун (шу жумладан, иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда) ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 257-моддаси ўнинчи қисмига мувофиқ ҳисобланган ўртача кунлик иш ҳақини таътил кунлари, шу жумладан, фойдаланмаган таътил кунлари сонига (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) кўпайтириш орқали белгиланади. Бошқа ҳолларда ўртача иш ҳақи ўртача кунлик иш ҳақини иш кунлари сонига кўпайтириш орқали белгиланади.


9. Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда тариф ставкалари (лавозим маошлари) миқдори оширилган тақдирда, ташкилотнинг янги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида ишлайдиган кунларига тўғри келадиган амалдаги иш кунлари сонидан келиб чиқиб, меҳнат таътили ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади, яъни иш ҳақи оширилган вақтдан бошлаб таътил тамом бўлган кунгача бўлган давр учун ўртача иш ҳақининг бир қисмига тузатиш киритилади.


10. Ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.


11. Таътил қисмларга бўлинганда сақлаб қолинаётган ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳар бир қисм учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва мазкур Низомда назарда тутилмаган, лекин қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган тартибда ҳисобланади.


13. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 ноябрь







































































Время: 0.1017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск