язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ҳисоб-китоблар/ Нақд пул орқали ҳисоб-китоблар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2005 й. ПҚ-57-сон "Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2005 й.

N ПҚ-57



НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БАНКДАН

ТАШҚАРИ АЙЛАНМАНИ ҚИСҚАРТИРИШ

БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Қайд этилсинки, нақд пул муомаласини эркинлаштириш бўйича кейинги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар, энг аввало, касса режалари бекор қилиниши, тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида уларга нақд пуллар монесиз берилиши, нақд пулларни инкассация қилишни ташкил этиш тизими такомиллаштирилиши банк кассаларига нақд пул тушуминннг анча кўпайишига, пул тизими мустаҳкамланишига ва тўлов интизоми мустаҳкамаланишига олиб келди.

Шу билан бир вақтда бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш устувор вазифа сифатида банкдан ташқари айланмани қисқартириш, айниқса Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида иш ҳақи ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.

Пул муомаласи механизмларини янада такомиллаштириш, нақд пулларнинг банкдан ташқари айланишини кескин қисқартириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар ҳисобига бўш нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини тубдан қисқартириш ва уларни банкларга жалб этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли вазирликлар, идоралар ва назорат органлари, шунингдек барча банк муассасалари фаолиятининг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:

нақд пул тушуми тўлиқ ҳисобга олиниши ва инкассация қилиниши (банкларга топширилиши), қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда нақд пулга товарлар сотадиган ва хизмат кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан назорат-касса машиналари сўзсиз қўлланилиши устидан солиқ назорати механизмини такомиллаштириш;

аҳоли жамғармалари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банк омонатларига, айниқса муддатли депозитларга жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган барча ҳолларда аҳоли депозитларидан ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларидан нақд пулларни монесиз бериш, бозор иқтисодиёти тамойилларига мувофиқ пул массасини бошқариш, нақд ва нақдсиз пул ҳисоб-китоблари ўртасидаги фарқларни босқичма-босқич бартараф этиш тизимини яратиш;

аҳоли маблағларини жалб этиш билан боғлиқ банк кредити бериш, биринчи навбатда республикамиз корхоналарида ишлаб чиқарилган товарларни сотиб олишга истеъмол кредити, шунингдек уй-жой қурилишига ипотека кредити беришнинг янги шаклларини фаол ривожлантириш ва кўламини кенгайтириш;

қишлоқда савдо-сотиқни кенг ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари тизимини яратиш, шу жумладан қишлоқ жойларда шаҳар дўконлари ва супермаркетлари филиаллари тармоқларини вужудга келтириш, уларнинг айланма капиталини шакллантириш механизмини жорий этиш;

бозор инфратузилмаси институтларини, биринчи галда, суғурта ва лизинг хизматлари кўрсатадиган, аҳолининг бўш маблағларини сафарбар этадиган корхоналарни ривожлантириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиққан банкдан ташқари айланмани тубдан қисқартириш ва нақд пул массасини банк операцияларига жалб этиш бўйича Комплекс чора-тадбирлар рўйхати иловага* мувофиқ маъқуллансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Республика инкассация бирлашмаси, Давлат солиқ қўмитаси ва тижорат банклари:

инкассация хизматлари фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарорлари қатьий ижро этилишини таъминласин;

инкассация қилишда қабул қилинган схеманинг сўзсиз бажарилиши, республика ҳудудларида инкассация қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатсин;

инкассация қилинган (банкларга топширилган) нақд пул тушумининг ҳажмлари амалда вужудга келадиган чакана савдо ва пулли хизмат ҳажмларига мос келиши устидан доимий мониторингни амалга оширсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:

белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши, назорат касса машиналари мавжудлиги, пул тушумининг банк кассаларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан қатьий назоратни таъминласин;

савдо, уй-жой коммунал соҳаси, алоқа, йўловчи транспорти хизматлар ҳамда бошқа турдаги пулли хизматларни ташкил қилишни такомиллаштириш ва ривожлантириш ҳисобига нақд пул маблағлари келиб тушадиган қўшимча манбаларни аниқлаш борасидаги тизимли ишларни ташкил қилсин.


7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                      И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилади.